Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ветеринария хизмати мутахассисларининг малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлаш ва уларга малака тоифалари бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 24 июлдаги ПФ-6269-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, ветеринария ва чорвачилик соҳасида раҳбар ва мутахассис кадрлар, илмий-тадқиқот муассасалари раҳбар ва илмий ходимларининг малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлаш ва уларга малака тоифалари бериш тартибини белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 10 декабрдаги 783-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.12.2025 й., 09/25/783/1154-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 24 июлдаги ПФ-6269-сон Фармонига мувофиқ ветеринария ва чорвачилик соҳасида раҳбар ва мутахассис кадрлар, илмий-тадқиқот муассасалари раҳбар ва илмий ходимларининг малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлаш ва уларга малака тоифалари бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатилиши жорий этилганлиги;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 10 декабрдаги 783-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.12.2025 й., 09/25/783/1154-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2019 йил 27 июндаги 532-сон қарорига4-иловага мувофиқ Ветеринария хизмати мутахассисларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, уларга малака тоифалари бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ветеринария ва чорвачилик соҳасида раҳбар ва мутахассис кадрлар, илмий-тадқиқот муассасалари раҳбар ва илмий ходимларининг малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлаш ва уларга малака тоифалари бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти (кейинги ўринларда — Маъмурий регламент) 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 10 декабрдаги 783-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.12.2025 й., 09/25/783/1154-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мутахассисларнинг малакасини ошириш учун давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) ёхуд «Рақамли қишлоқ хўжалиги» ягона интеграцион платформаси (кейинги ўринларда — Агропортал) орқали мурожаат қилиш тартиби;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 13 июлдаги 381-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2026 й., 09/26/381/0734-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
малака ошириш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш қоидалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мутахассисларни малака ошириш курсларига қабул қилишни расмийлаштириш тартиби.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ЯИДХПда электрон хизматларни жорий қилиш бўйича техник ҳужжатларни ўн кун муддатда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги билан биргаликда бир ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу қарор билан тасдиқланаётган Маъмурий регламент бўйича давлат хизматларининг ЯИДХП орқали жорий этилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЯИДХПда давлат хизматлари кўрсатишнинг ҳар бир босқичида мурожаатлар кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартибини жорий этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғимларнинг Давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун тўланган давлат божлари ва йиғимлар суммаси ҳисобини юритувчи ягона биллинг тизими орқали электрон шаклда тўланишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси тизимида ветеринария ва чорвачилик соҳасида раҳбар ва мутахассис кадрлар, илмий-тадқиқот муассасалари раҳбар ва илмий ходимларининг малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлаш ва уларга малака тоифалари берилишида давлат хизматларининг белгиланган тартибда кўрсатилиши бўйича, жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат ўрнатсин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 10 декабрдаги 783-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.12.2025 й., 09/25/783/1154-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 июндаги 532-сон қарори билан тасдиқланган Ветеринария хизмати мутахассисларининг малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлаш ва уларга малака тоифалари бериш тартиби тўғрисидаги низомга2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 19 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 январдаги 33-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ветеринария ва чорвачилик соҳасида раҳбар ва мутахассис кадрлар, илмий-тадқиқот муассасалари раҳбар ва илмий ходимларининг малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлаш ва уларга малака тоифалари бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
(1-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 10 декабрдаги 783-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.12.2025 й., 09/25/783/1154-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Регламент ветеринария хизмати тизимига кирувчи мутахассислар, тасарруфида ветеринария хизмати мавжуд бўлган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар, ишлаб чиқаришда ветеринария ва чорвачилик соҳасида раҳбар ва мутахассис кадрлар, илмий-тадқиқот муассасалари раҳбар ва илмий ходимларининг (кейинги ўринларда — ветеринария хизмати мутахассислари) малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлаш ва уларга малака тоифалари беришда (кейинги ўринларда — малака ошириш) давлат хизматларини кўрсатиш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 10 декабрдаги 783-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.12.2025 й., 09/25/783/1154-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ветеринария ва чорвачилик соҳасида раҳбар ва мутахассис кадрлар, илмий-тадқиқот муассасалари раҳбар ва илмий ходимларининг малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлаш бўйича давлат хизматлари ушбу Регламентга 1-иловадаги схемага мувофиқ кўрсатилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 10 декабрдаги 783-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.12.2025 й., 09/25/783/1154-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Малака оширишга талабгор бўлган ветеринария хизмати мутахассислари (кейинги ўринларда — талабгорлар) давлат хизматидан фойдаланиш учун давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки давлат хизматидан электрон шаклда фойдаланиш учун ЯИДХПда ёки Агропорталда рўйхатдан ўтади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 13 июлдаги 381-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2026 й., 09/26/381/0734-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Талабгорлар ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, давлат хизматлари марказлари ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП ёки Агропортал орқали мурожаат этган тақдирда эса, мустақил равишда ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги аризани электрон шаклда тўлдиради.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 13 июлдаги 381-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2026 й., 09/26/381/0734-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Талабгорлар белгиланган шаклдаги ариза тўлдирилгандан сўнг маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, аризани имзоларни идентификация қилишнинг тегишли воситалари (ЭРИ, дактилоскопия, электрон имзо, Мобил-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 541-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.09.2022 й., 09/22/541/0859-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Давлат хизматлари марказлари қабул қилинган аризаларни кўриб чиқиш учун Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачилик соҳасида педагог ҳамда мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти (кейинги ўринларда — Институт) дарҳол юборади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 10 декабрдаги 783-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.12.2025 й., 09/25/783/1154-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Институт ариза белгиланган талабларга мослигини 3 кун муддатда кўриб чиқади ва малака оширишга қабул қилиш учун шартнома тузиш ёки рад этиш тўғрисида талабгорга СМС хабар юборади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 10 декабрдаги 783-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.12.2025 й., 09/25/783/1154-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Талабгорлар малака оширишга қабул қилиш учун шартнома тузиш ҳақида СМС хабар олгандан сўнг 3 кун муддатда малака ошириш маркази билан шартнома имзолайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шартномада малака ошириш вақти, муддати ва тўлов миқдори аниқ кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шартнома имзоланган кундан сўнг 5 кун муддатда белгиланган тўлов талабгорлар томонидан амалга оширилиши лозим. Талабгорлар томонидан ушбу муддатда тўлов амалга оширилмаган тақдирда, улар малака ошириш курсларига қабул қилинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Институт тўловни амалга оширган талабгорлар сонидан келиб чиқиб, ўқув курслари контингентини шакллантиради ва ўқиш бошланадиган муддат тўғрисида 1 кун ичида талабгорларга СМС хабар юборади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 10 декабрдаги 783-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.12.2025 й., 09/25/783/1154-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Бир вақтнинг ўзида шартномалар бўйича тўловларни амалга оширган талабгорлар сони белгиланган контингентдан ортган тақдирда, талабгорлар кетма-кетлик асосида малака оширишга қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Давлат хизматлари кўрсатилгани учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат хизматлари кўрсатилиши учун ЯИДХП ёки Агропортал орқали мурожаат этилганда, ушбу банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.
(11-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 13 июлдаги 381-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2026 й., 09/26/381/0734-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат хизматлари кўрсатилганда, йиғим тўланганлигини Ягона биллинг ёки «Агробиллинг» ахборот тизими орқали тасдиқланади.
(11-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 13 июлдаги 381-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2026 й., 09/26/381/0734-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қолган маблағлар тўлиқ миқдорда ваколатли органнинг банк ҳисобварағига ўтказилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11,25 фоизи — Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
0,5 фоизи — тўловлар Ягона биллинг тизими орқали тасдиқлангани учун Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қолган маблағлар тўлиқ миқдорда ваколатли органнинг банк ҳисобварағига ўтказилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) Агропортал орқали мурожаат этилганда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11,25 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг «Агросаноатни рақамлаштириш маркази» масъулияти чекланган жамиятининг шахсий ҳисобварағига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
0,5 фоизи — «Агробиллинг» ахборот тизими орқали хизматларни кўрсатганлик учун Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг «Агросаноатни рақамлаштириш маркази» масъулияти чекланган жамиятининг шахсий ҳисобварағига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қолган маблағлар тўлиқ миқдорда ваколатли органнинг банк ҳисобварағига ўтказилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 13 июлдаги 381-сонли қарорига асосан «в» кичик банд билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2026 й., 09/26/381/0734-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Талабгорлар аризасида нотўғри маълумотлар кўрсатилиши, шунингдек, малака ошириш учун белгиланган миқдордаги тўловни амалга оширмаганлик давлат хизматлари кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат хизматларини кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш қатъиян тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Талабгорларнинг давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП ёхуд Агропортал орқали юборилган аризадан воз кечиш ҳуқуқига эга.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 13 июлдаги 381-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2026 й., 09/26/381/0734-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Талабгорлар давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП ёхуд Агропортал орқали юборилган аризадан воз кечганда, уларнинг аризаси кўрилмасдан қолдирилади. Бунда амалга оширилган йиғим қайтарилмайди.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 13 июлдаги 381-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2026 й., 09/26/381/0734-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ушбу Регламент талабларини бажариш муносабати билан келиб чиқадиган низолар белгиланган тартибда ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Мазкур Регламент талаблари бузилишида айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ветеринария ва чорвачилик соҳасида раҳбар ва мутахассис кадрлар, илмий-тадқиқот муассасалари раҳбар ва илмий ходимларининг малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлаш ва уларга малака тоифалари бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ветеринария ва чорвачилик соҳасида раҳбар ва мутахассис кадрлар, илмий-тадқиқот муассасалари раҳбар ва илмий ходимларининг малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлаш ва уларга малака тоифалари бўйича давлат хизматларини кўрсатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Босқичлар
Масъуллар
Тадбирлар
Муддатлар
1-босқич
Талабгор
Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) ёхуд «Рақамли қишлоқ хўжалиги» ягона интеграцион платформаси (Агропортал) орқали белгиланган шаклдаги ариза билан мурожаат қилади.
Заруратга кўра
2-босқич
Давлат хизматлари марказлари
Аризаларни кўриб чиқиш учун Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачилик соҳасида педагог ҳамда мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтига (кейинги ўринларда — Институт) юборади.
Дарҳол
3-босқич
Институт
Аризада тўлдирилган маълумотлар белгиланган талабларга мослигини кўриб чиқади ва малака оширишга қабул қилиш ёки рад этиш асосларини кўрсатган ҳолда талабгорга СМС — хабар юборади.
Тўловни тўлаган талабгорлар сонидан келиб чиқиб, ўқув курслари контингентини шакллантиради ва ўқиш бошланадиган муддат тўғрисида талабгорларни хабардор қилади.
1 кун муддатда
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 13 июлдаги 381-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2026 й., 09/26/381/0734-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ветеринария ва чорвачилик соҳасида раҳбар ва мутахассис кадрлар, илмий-тадқиқот муассасалари раҳбар ва илмий ходимларининг малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлаш ва уларга малака тоифалари бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ветеринария ва чорвачилик соҳасида раҳбар ва мутахассис кадрлар, илмий-тадқиқот муассасалари раҳбар ва илмий ходимларининг малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлаш ва уларга малака тоифалари бўйича давлат хизматларидан фойдаланиш учун
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
АРИЗА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Талабгор тўғрисида маълумот
1.1.
Ф.И.О.:
1.2.
Телефон рақами:
1.3.
Электрон почта манзили:
1.4.
Фаолиятни амалга ошириш манзили:
II. Юридик шахс бўйича маълумот
2.1.
Юридик шахснинг тўлиқ номи:
2.2.
Ташкилий-ҳуқуқий шакли:
2.3.
Жойлашуви: (почта манзили)
2.4.
СТИР:
2.5.
Банк реквизитлари:(банк бўлими номи, МФО ва ҳисобварағи)
2.6.
Телефон рақами:
2.7.
Электрон почта манзили:
2.8.
Фаолиятни амалга ошириш манзили:
2.9.
Ваколатли орган:
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачилик соҳасида педагог ҳамда мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти
2.10.
Малака ошириш йўналиши:
□ ветеринария-санитария экспертизаси лаборатория ходимлари
□ ветеринария мутахассислари
□ ветеринария фармацевтикаси мутахассислари
□ раҳбар ходимлар
□ чорвадор (зоотехник) мутахассислар
□ илмий-тадқиқот муассасалари раҳбар ва илмий ходимлари
□ сунъий уруғлантириш билан шуғулланувчи мутахассислар (техник оссеминаторлар)
Талабгорнинг электрон рақамли имзоси
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 10 декабрдаги 783-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.12.2025 й., 09/25/783/1154-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 январдаги 33-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 июндаги 532-сон қарори билан тасдиқланган Ветеринария хизмати мутахассисларининг малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлаш ва уларга малака тоифалари бериш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«40. Сертификат қатъий ҳисобга олинадиган ҳужжат ҳисобланади, ҳисоб серияси, рақами ва ҳимоя элементига эга бўлади ҳамда QR-код (матрик штрихли код) қўйилган ҳолда электрон шаклда берилади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидаги мазмундаги 421-банд қўшилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«421. Электрон шаклда сертификат бериш тизими жорий этилгунга қадар олинган сертификат йўқотиб қўйилган ёки фойдаланишга яроқсиз бўлиб қолган тақдирда, унинг эгасига Малака ошириш марказига тақдим этилган аризага асосан уч кун ичида электрон шаклда янги сертификат берилади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ветеринария хизмати мутахассисларининг малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлаш ва уларга малака тоифалари бериш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири) ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВЕТЕРИНАРИЯ ВА ЧОРВАЧИЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ Ветеринария хизмати мутахассислари малака ошириш ва қайта тайёрлаш курсларидан ўтганлиги тўғрисида СЕРТИФИКАТ MO № 000000