LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки томонидан Ўзбекистон Республикасига кўмаклашиш тармоқ лойиҳаларини тайёрлаш ва уларни амалга оширишни жадаллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки билан биргаликда амалга ошириш учун режалаштирилаётган лойиҳалар рўйхати иловага* мувофиқ маъқуллансин.
2. Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки билан қўшма лойиҳаларни тайёрлаш ва уларни амалга ошириш учун масъул бўлган Бош вазирнинг ўринбосарлари, Тошкент шаҳар ҳокими:
Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки билан қўшма лойиҳаларни амалга оширишга оид чора-тадбирлар режасини бир ой муддатда ишлаб чиқсинлар ва Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.
Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида ишлаб чиқиладиган лойиҳаларни техник-иқтисодий асослашларни ишлаб чиқиш учун техник топшириқлар ишчи гуруҳлар томонидан мажбурий тартибда келишиб олиш учун Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлигига тақдим этилади;
янги лойиҳаларни молиявий таъминлаш учун буюртманомалар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида келишиб олингандан сўнг Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий фаолиятни мувофиқлаштириш департаменти орқали Халқаро тикланиш ва тараққиёт банкига юборилади.
4. Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки қўшма лойиҳалар тайёрлаш ва уларни амалга оширишнинг боришини жадаллаштириш мақсадида Бош вазир ўринбосари Макроиқтисодиёт ва статистика вазири Б.С. Ҳамидов Халқаро тикланиш ва тараққиёт банкининг иловада кўрсатилган қарз маблағлари ҳисобига аванс олиш учун Халқаро тикланиш ва тараққиёт банкидаги буюртманомаларни имзолашга вакил қилинсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги Молия вазирлиги, Марказий банки ва бошқа манфаатдор вазирликлар ҳамда идоралар билан биргаликда Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки билан қўшма лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга ошириш тизимини такомиллаштиришга оид таклифларни бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.