Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент шаҳрининг марказий қисмида кўп тармоқли комплекс қурилишини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 5 декабрдаги 991-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида
Иқтисодиётнинг молиявий секторига хорижий инвестицияларни жалб этиш, шунингдек Тошкент шаҳрининг туристик салоҳиятини ошириш ҳамда ушбу соҳасидаги инвестиция лойиҳаларининг ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзаков зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 28 декабрь,
783-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 декабрдаги 783-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент шаҳрининг марказий қисмида кўп тармоқли комплекс қурилишини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 5 декабрдаги 991-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар
1. 2-банддаги «2020» рақами «2022» рақами билан алмаштирилсин.
2. 5-банднинг учинчи хатбошисидаги «омборларда» сўзи «ўз омборларида» сўзлари билан алмаштирилсин.
3. 6-бандда:
биринчи хатбошидаги «1 январга қадар» сўзлари «31 декабрга қадар» сўзлари билан алмаштирилсин;
«а» кичик банди тўртинчи ва бешинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича олиб келинадиган материаллар (шу жумладан мебель ва жиҳозлар), хом ашё, ускуналар, технологик ҳужжатлар, бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмлар, шунингдек, металл прокати, асбоблар-ускуналар учун божхона тўловлари тўлашдан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари);
белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича «вақтинча олиб кириш» божхона режимида олиб келинадиган қурилиш техникаси, машина ва механизмлар, асбоб-ускуналар, вақтинчалик бино ва иншоотлар, транспорт воситалари даврий божхона тўловлари тўлашдан».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2021 й., 09/21/783/1213-сон)