Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг
буйруғи
Тошкент давлат юридик университети бакалавриатига хорижий фуқароларни қабул қилиш учун суҳбат ўтказиш ва унинг натижаларини белгилаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2021 йил 28 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2896-1]
1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2017 йил 29 июндаги 164-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2896, 2017 йил 29 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 26-сон, 602-модда) билан тасдиқланган Тошкент давлат юридик университети бакалавриатига хорижий фуқароларни қабул қилиш учун суҳбат ўтказиш ва унинг натижаларини белгилаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Р. ДАВЛЕТОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 27 декабрь,
24-мҳ-сон
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 27 декабрдаги 24-мҳ-сон буйруғига
ИЛОВА
Тошкент давлат юридик университети бакалавриатига хорижий фуқароларни қабул қилиш учун суҳбат ўтказиш ва унинг натижаларини белгилаш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«3. Суҳбат Адлия вазирлиги билан келишган ҳолда ТДЮУ томонидан белгиланган муддатларда ўтказилади.».
2. 12-банднинг учинчи хатбошисидаги «ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими» деган сўзлар «ўрта махсус ва профессионал таълим» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 16-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Хорижий фуқаролар билан суҳбат бевосита ёки заруратга кўра масофавий (онлайн) тарзда амалга оширилади.».
4. 20-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Масофавий (онлайн) суҳбат коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда реал вақт режимида амалга оширилади. Бунда, ушбу коммуникация технологиялари абитуриентнинг шахсини тасдиқлаш имконини берадиган техник талабларга жавоб бериши лозим.».
5. 24-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Масофавий (онлайн) суҳбатда хорижий фуқаро томонидан саволлар берилган билетни танлаш масофавий тарзда (тегишли билет рақамини реал вақт режимида танлаш орқали) амалга оширилади.».
6. 27-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«27. Суҳбат натижалари унинг бевосита ёки масофавий (онлайн) тарзда ўтказилишидан қатъи назар баллар қўйиш йўли билан 100 баллик тизимда баҳоланади. Ушбу Низомнинг 1-бандида кўрсатилган ҳар бир мезон бўйича балларнинг энг юқори миқдори 25 баллни ташкил этади.».
7. 35-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«35. Суҳбат натижаларига кўра ТДЮУ бакалавриатига хорижий фуқароларни қабул қилиш ҳақида ТДЮУ ректори томонидан буйруқ қабул қилинади.».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2021 й., 10/21/2896-1/1210-сон)