Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг
буйруғи
«Умумий ўрта таълим муассасасининг методик кенгаши тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2021 йил 28 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2781-1]
Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг 2016 йил 31 мартдаги 3-мҳ-сон «Умумий ўрта таълим муассасасининг методик кенгаши тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2781, 2016 йил 3 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 18-сон, 205-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Б. САИДОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 17 декабрь,
35-mh-сон
Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг 2021 йил 17 декабрдаги 35-mh-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
«Умумий ўрта таълим муассасасининг методик кенгаши тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа киритилаётган ўзгартиришлар
1. Буйруқнинг муқаддимаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ буюраман:».
2. Низомнинг муқаддимаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ, умумий ўрта таълим муассасаси (бундан буён матнда умумтаълим муассасаси деб юритилади) методик кенгашининг мақсади, асосий вазифалари ва унинг фаолиятини ташкил қилиш тартибини белгилайди.».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2021 й., 10/21/2781-1/1202-сон)