27.12.2021 йилдаги 777-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Шартномавий муносабатларни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 14 сентябрдаги ПФ-6313-сон Фармони ҳамда «Юқори ликвидли ва монопол товарларни сотиш жараёнларига бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 17 мартдаги ПҚ-5031-сон қарорида белгиланган вазифаларни амалга ошириш, биржа савдоларига янги савдо инструментларини, шу жумладан, товар деривативларини босқичма-босқич жорий қилиш ҳамда маҳсулотларни автотранспортда ташиш хизматларининг тўлиқ рақамлашган шаффоф навбат тамойилига асосланган электрон логистика савдо порталини ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Ижро муддати

1-босқич

Биржа, сотувчи корхоналар

Фьючерс контракти биржанинг Листинг комиссияси томонидан очилиб, биржада муомалага чиқарилади.

Савдолар ўтказилишидан олдин

2-босқич

Биржа

Биржада фьючерс шартномалари фьючерс савдоларида иштирок этиш учун биржа томонидан ташкил этиладиган алоҳида ўқув курсини муваффақиятли тамомлаб, тегишли сертификат олган ҳамда биржадан аккредитациядан ўтган биржа аъзолари орқали тузилади.

Савдолар ўтказилишидан олдин

3-босқич

Биржа аъзолари

Биржа аъзолари фьючерс шартномаларини ўз номидан ва ўз ҳисобидан ёки мижознинг топшириғига кўра ва унинг ҳисобидан тузишлари мумкин. Мижоз ва биржа аъзоси ўртасидаги муносабатлар шартнома асосида тартибга солинади.

Савдолар ўтказилишидан олдин

4-босқич

Биржа аъзоси, Ҳисоб-китоб клиринг палатаси

Клиринг иштирокчилари томонидан фьючерс савдоларида иштирок этиш учун хизмат кўрсатаётган биржа аъзоларига ва уларнинг мижозларига ҲККПда шахсий ҳисобварақлари очилади.

Савдолар ўтказилишидан олдин

5-босқич

Биржа, Ҳисоб-китоб клиринг палатаси

Фьючерс контракти бўйича клиринг иштирокчилари томонидан мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш мақсадида ҲККП клиринг иштирокчиси ёки биржа аъзоси томонидан очиладиган позициялар миқдори, фьючерс контрактлари бўйича нархларнинг ўзгариш лимитлари, кафолатлаш маблағлари миқдорини белгиланиши мумкин.

Савдолар ўтказилишидан олдин

6-босқич

Клиринг иштирокчиси

Фьючерс савдоларида иштирок этиш учун мижоз клиринг иштирокчиси ёки биржа аъзоси орқали ўзининг ҲККПдаги шахсий ҳисобварағига депозит маржасини киритади.

Савдолар ўтказилишидан олдин

7-босқич

Биржа

Фьючерс савдолари белгиланган савдо сессиялари жадвалига мувофиқ электрон шаклда икки томонлама қарама-қарши аукцион асосида ўтказилади.

Савдолар жараёнида

8-босқич

Биржа

Савдо сессияси давомида ижро этилган талабномалар бўйича шартномалар биржа томонидан рўйхатга олинади ва шартномалар реестрига киритилади.

Савдолар жараёнида

9-босқич

Ҳисоб-китоб клиринг палатаси

ҲККП савдо сессиясидан кейин очиқ қолган ҳар бир позиция ёки савдо сессияси мобайнида ёпиқ бўлган позициялар учун вариацион маржа ҳисобланади.

Савдолар ўтказилгандан сўнг

10-босқич

Ҳисоб-китоб клиринг палатаси

Вариацион маржа мусбат бўлганда, ушбу маблағ ҲККП томонидан қисқа позиция очган клиринг иштирокчисидан узун позиция очган клиринг иштирокчиси ҳисобварағига ўтказилади, агар манфий бўлса, маблағ узун позиция очган клиринг иштирокчисидан қисқа позиция очган клиринг иштирокчиси ҳисобварағига ўтказилади.

Савдолар ўтказилгандан сўнг

11-босқич

Клиринг иштирокчиси

Фьючерс контрактлари бўйича тузилган шартномалар асосида шаклланган ҳуқуқ ва мажбуриятлар офсет битимларини тузиш ёки товарни етказиб бериш йўли билан бекор қилинади.

Савдолар ўтказилгандан сўнг

12-босқич

Биржа, Ҳисоб-китоб клиринг палатаси

Офсет битимини амалга оширишда ҲККП тегишли ҳисобварақда олдин очилган очиқ позициялар бўйича ҳисобга олиш ёзувини бекор қилади.

Фьючерс бозорида сотувчи сифатида товар ишлаб чиқарувчи бўлган тақдирда, у товарни фьючерс контракти бўйича олди-сотди шартномаси асосида етказиб бериши мумкин.

Савдолар ўтказилгандан сўнг

16. Буюртмачи ва ғолиб юк ташувчининг закалати мазкур Низомнинг 27-бандига мувофиқ шартнома ёпилгунга қадар банд қилинади.
Мазкур банднинг тўртинчи ва бешинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолатларда, эълонда белгиланган бошланғич нархдан баландроқ нархда тўғридан-тўғри шартнома тузилишига йўл қўйилмайди.
мазкур Низомнинг 32-бандига асосан буюртмачи ва юк ташувчи томонидан ариза берилмаганда, жарималарсиз;

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Ижро муддати

1-босқич

Юк эгаси

Порталга эълон жойлаштиради

Онлайн режимда

2-босқич

Юк ташувчилар

ҲККПдаги ҳисобварағига аванс тўловларини ўтказади

Эълонга таклиф беришдан олдин

3-босқич

Юк ташувчилар

Порталга жойлаштирилган эълон бўйича таклиф беради

Порталда эълон жойлаштирган вақтдан бошлаб

4-босқич

Электрон тизим

Юк эгасига тушган таклифлар ошкор қилинади. Бунда, юк ташувчилар тўғрисида маълумотлар ва уларнинг нархлари кўрсатилмайди

Таклифларни қабул қилиш муддати тугаганидан кейин

5-босқич

Юк эгаси

Юк ташувчилардан тушган таклифлар ичидан мақбулларини танлайди*

Таклифларни қабул қилиш муддати тугаганидан кейин 24 соат давомида

6-босқич

Электрон тизим

Мақбул таклифлар ичидан энг арзон нарх таклиф этган юк ташувчи ғолиб деб эътироф қилинади ва шартнома шакллантирилади

Автоматик режимда

7-босқич

Электрон тизим

Ғолиб деб топилмаган юк ташувчиларга аванс тўловлари қайтарилади

Автоматик режимда

а) 20, 38 ва 40-бандларидаги «ЮҲР» сўзи «ЕБҲР» сўзи билан алмаштирилсин;
б) 41-бандга қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши қўшилсин:
а) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
б) 10-бандга қуйидаги мазмундаги саккизинчи хатбоши қўшилсин:
в) 11-бандга қуйидаги мазмундаги «ж» кичик банд қўшилсин:
г) 12-бандга қуйидаги мазмундаги ўн иккинчи хатбоши қўшилсин:
д) 13-бандга қуйидаги мазмундаги ўттиз тўққизинчи ва қирқинчи хатбошилар қўшилсин:
ўттиз тўққизинчи хатбоши қирқ биринчи хатбоши деб ҳисоблансин;
е) 16-бандга қуйидаги мазмундаги йигирма олтинчи ва йигирма еттинчи хатбошилар қўшилсин:
йигирма олтинчи хатбоши йигирма саккизинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
ж) 23-бандга қуйидаги мазмундаги йигирма биринчи ва йигирма иккинчи хатбошилар қўшилсин:
йигирма биринчи хатбоши йигирма учинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
а) Низомнинг номидаги «ва» сўзи «ва (ёки)» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
учинчи хатбошидаги «юқори ликвидли ва монопол турдаги маҳсулот» сўзлари «юқори ликвидли ва (ёки) монопол турдаги маҳсулот» сўзлари билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
г) 4-бандга «прогнозлар кўрсаткичларига мувофиқ» сўзларидан кейин «ҳамда ишлаб чиқариш ҳажмларидан келиб чиққан ҳолда» сўзлари қўшилсин;
биринчи ва иккинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
тўртинчи хатбошидаги «тузатишлар киритиш ҳақидаги кўрсатмаларининг бажарилмаслиги» сўзларидан кейин «ҳамда маҳсулотларни биржа савдоларига қўйиш жадвалларини белгиланган муддатда Қўмитага тақдим этмаслик» сўзлари қўшилсин.
е) 7-банднинг биринчи хатбошидаги «БСЭТда автоматик режимда ёки маҳсулотни биржа орқали сотиш бўйича шартлар ўзгарган тақдирда» сўзлари чиқариб ташлансин;
ж) 16-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
з) 19-банднинг бешинчи хатбошига «шартнома бўйича юклаб жўнатиш даври» сўзларидан кейин «(юклаб бериш ойи)» сўзлари қўшилсин.
и) 20-банддаги «фоизигача» сўзи «фоиздан кам бўлмаган» сўзлари билан алмаштирилсин;
л) 21-бандга қуйидаги мазмундаги иккинчи — тўртинчи хатбошилар қўшилсин:
н) 22-бандга қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи хатбошилари қўшилсин:
о) 30-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
р) 32-банддаги «ўрганиш натижалари бўйича нархлар» сўзлари «ўрганиш натижалари бўйича манипуляция ва нархларни» сўзлари билан алмаштирилсин;
Низомнинг номидаги «ва» сўзи «ва (ёки)» сўзлари билан алмаштирилсин;