05.04.2000 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 916
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг Низоми, 05.04.2000 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 916
Кучга кириш санаси
15.04.2000
Ҳужжат 15.04.2000 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

«ТАСДИҚЛАНДИ»

Ўзбекистон Республикаси
Марказий банки Бошқаруви

(2000 йил 22 февраль,
3/6-сон баённома)
466-сон

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий банк томонидан тижорат банкларининг ички меъёрий ҳужжатларига қўйиладиган талаблар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
низом
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.1. Мазкур Низом Фуқаролик кодекси, «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида» ва «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида» қонунларига мувофиқ, ишлаб чиқилган бўлиб, тижорат банкларининг ички меъёрий ҳужжатларига Марказий банк томонидан қўйиладиган талабларни белгилаб беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.2. Тижорат банкларининг ички меъёрий ҳужжатлари банк амалиётларини Ўзбекистон Республикаси қонунлари, қонунчилик ҳужжатлари ва Марказий банкнинг тегишли меъёрий ҳужжатлари доирасида амалга оширишнинг батафсил, аниқ тартибини ўрнатиб, мазкур банк раҳбарлари ва ходимлари учун ижро этилиши мажбурий бўлган қўлланма вазифасини бажаради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.3. Тижорат банклари ва уларнинг мижозлари ўртасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари, улар ўртасида тузилган шартномалар, шунингдек Марказий банкнинг меъёрий ҳужжатлари билан тартибга солинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.4. Тижорат банкларининг ички меъёрий ҳужжатлари банкларда самарали ички назорат тизимини яратиш, банк фаолиятига хос бўлган таваккалчиликни самарали бошқариш (таваккалчиликни аниқлаш, баҳолаш, кузатиш)ни, хавфсиз ва соғлом банк фаолиятини юритишни, банк қонунчилигига тўлиқ риоя этилишини таъминлаш, банк фаолиятини бошқариш ва банк операцияларини амалга оширишни қулайлаштириш мақсадида ишлаб чиқилади ва қабул қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.5. Тижорат банклари ўз ваколатлари доирасида фақат мазкур банк учун мажбурий xapaктерга эга бўлган ички меъёрий ҳужжатларини низом, йўриқнома, кўрсатма, тартиб, қоида, буйруқ шаклида қабул қиладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.6. Тижорат банкларининг ички меъёрий ҳужжатлари амалда белгиланган тартибда банк Кенгаши ёки банк Бошқарувлари томонидан тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.7. Тижорат банки ички меъёрий ҳужжатларида белгиланган қоидалар уларнинг мижозлари билан тузилган шартномаларда кўрсатиб ўтилган тақдирдагина, мижозлар учун мажбурий юридик кучга эга бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.8. Банк ички меъёрий ҳужжатларининг Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ва Марказий банк меъёрий ҳужжатларига мос келиши бўйича жавобгарлик банк Кенгаши ва банк Бошқаруви зиммасига юкланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Тижорат банклари ички меъёрий ҳужжатлари матни баёнига қўйиладиган талаблар
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.1. Тижорат банклари ишлаб чиққан меъёрий ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорлари ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорларига мувофиқ бўлиши ва Марказий банкнинг меъёрий ҳужжатлари талабларига жавоб бериши шартдир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тижорат банклари меъёрий ҳужжатларида фуқароларнинг қонун билан ҳимояланган ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига зид нормалар белгиланишига йўл қўйилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.2. Ички меъёрий ҳужжатда мазкур ҳужжат Ўзбекистон Республикасининг қайси қонуни, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қайси қарорини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қайси фармонини, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қайси қарорини, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайси қарори ёки меъёрий ҳужжати (уларнинг моддалари ёки бандлари)ни бажариш юзасидан ёки улар асосида чиқарилаётганлиги кўрсатилиши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.3. Ички меъёрий ҳужжатнинг тузилиши ҳуқуқий тартибга солиш мавзусининг мантиқан ривожланиб боришини, шунингдек, бўлажак ҳужжатнинг бир хил мазмунда тушунилиши ва амалда қўлланилишини таъминлаши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.4. Ички меъёрий ҳужжат, унинг мазмунига мос келувчи қисқача номга эга бўлиши, мазмуни ва ҳажмидан келиб чиққан ҳолда, ушбу ҳужжат алоҳида сарлавҳали боб, бўлим ва бандларга бўлиниши ҳамда рақамланиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.5. Ички меъёрий ҳужжатдаги қоидалар адабий тилда аниқ ва равшан баён қилинган бўлиши лозим. Турлича шарҳлаш имкониятларини истисно қилиш мақсадида ички меъёрий ҳужжатда ишлатилаётган тушунча ва иборалар уларнинг амалдаги қонунчиликда қабул этилган маънолари билан бир хил шаклда қўлланилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Зарур ҳолларда, махсус иборалар ва тушунчаларнинг қисқача таърифи бериб ўтилади, умум томонидан қабул қилинган қисқартмалар қўлланилади ва бошқа қисқартмаларга тушунчалар берилади. Бунда эскирган ҳамда кўп маъноли сўзлар ва сўз бирикмалари, нисбий ўхшатишларни ишлатиш мумкин эмас.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.6. Ички меъёрий ҳужжатда амалдаги қонунчилик ва Марказий банк меъёрий ҳужжатларида белгиланган нормаларининг сўзма-сўз қайтарилишига йўл қўйилмайди. Ички меъёрий ҳужжатларнинг матнида амалдаги қонун ҳужжатларига ҳавола этишга истисно тариқасидагина рухсат этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур ички меъёрий ҳужжатнинг бошқа бандларига, шунингдек Марказий банк ва бошқа вазирлик, идоралар томонидан аввал қабул қилинган меъёрий ҳужжатларга ҳавола қилишга фақатгина уларнинг ўзаро боғлиқлигини кўрсатиш ёки такрорлашларга йўл қўймаслик мақсадидагина йўл қўйилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.7. Ички меъёрий ҳужжатнинг ҳар бир банди битта меъёрий қоидадан иборат бўлиши ҳамда ҳар бир алоҳида банд тўла ва тугалланган мазмунни ўз ичига олган бўлиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.8. Агар ички меъёрий ҳужжатда рўйхатлар, жадваллар, графиклар, схемалар, ҳужжат ва бланклар намуналарини келтириш зарурати бўлса, улар, қоидага кўра, иловаларда жойлаштирилади. Зарур ҳолларда, ички меъёрий ҳужжатнинг тегишли бандларида уларга ҳавола этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.9. Ички меъёрий ҳужжат қуйидаги реквизитларга эга бўлиши лозим:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳужжатнинг тартибга солиш предметини ёритувчи қисқача номи ва ҳужжатнинг тури;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳужжатни қабул қилган банк бошқарув органи қарори рақами ва санаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳужжатнинг рўйхат рақами;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур банкнинг муҳри билан тасдиқланган ҳамда банк кенгаши ёки бошқаруви аъзоларининг имзолари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Тижорат банкларининг ички меъёрий ҳужжатларини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш, унга ўзгартириш киритиш ва бекор қилиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.1. Ички меъёрий ҳужжатлар банкнинг тегишли таркибий бўлинмасида ишлаб чиқилганидан сўнг, банкнинг юридик хизмати томонидан, ушбу ҳужжатнинг амалдаги қонунчилик ва Марказий банк меъёрий ҳужжатларига мувофиқлигини таъминлаш мақсадида ҳуқуқий экспертизадан ўтказилади ва бу борада юридик хулоса тайёрланиб, тегишли йиғма жилдларга тикиб қўйилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тижорат банкларининг ички меъёрий ҳужжатларининг, уларнинг амалдаги қонунчиликка ва Марказий банкнинг меъёрий ҳужжатларига мувофиқлиги тўғрисида юридик хизматнинг хулосаси ва розилик имзоси (визаси) бўлмаса, қабул қилинишига йўл қўйилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.2. Ички меъёрий ҳужжат, агар унда бошқа муддат кўрсатилган бўлмаса, банк Кенгаши ёки банк Бошқаруви томонидан тасдиқланган куннинг эртасидан амалга киритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.3. Тижорат банклари ички меъёрий ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш банкнинг тегишли бошқарув органлари (банк Кенгаши ёки банк Бошқаруви)нинг қарори асосида киритилади. Ушбу ўзгартириш ва қўшимчалар асосий меъёрий ҳужжат расмийлаштирилган тартибда расмийлаштирилиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.4. Тижорат банки ички меъёрий ҳужжатига тааллуқли Ўзбекистон Республикаси қонунлари, қонунчилиги ва Марказий банк меъёрий ҳужжатларида ўзгаришлар юз берса ва унда муддат белгиланмаган бўлса, банк, бир ҳафта муддат ичида ўзининг меъёрий ҳужжатига тегишли ўзгартириш киритиши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.5. Марказий банк томонидан банк назоратини амалга ошириш жараёнида тижорат банклари ички меъёрий ҳужжатларнинг Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги, Марказий банкнинг меъёрий ҳужжатларига мувофиқлиги ўрганилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўрганиш давомида тижорат банклари ички меъёрий ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги ва Марказий банкнинг меъёрий ҳужжатларига зид бўлган ёхуд уларнинг талабларига тўлиқ жавоб бермаслик ҳоллари аниқланган тақдирда, Марказий банк ушбу ички меъёрий ҳужжатларга тегишли ўзгартиришлар киритиш ёки уларни бекор қилиш тўғрисида тижорат банклари Кенгашлари ёки Бошқарувларига ижро этилиши мажбурий бўлган ёзма тақдимнома берадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тижорат банклари томонидан Марказий банкнинг ушбу тақдимномалари, уларда белгиланган муддатда ижро этилмаган тақдирда, Марказий банк «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида Қонуни»нинг 53-моддаси асосида белгиланган тартибда жарима ундириши ёки ушбу ички меъёрий ҳужжат билан тартибга солинадиган банк операциясини амалга оширилишини вақтинча чеклаб қўйиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.6. Тижорат банкларининг ички меъёрий ҳужжатлари банкнинг қайси бошқарув органи томонидан тасдиқланган бўлса, мазкур бошқарув органининг тегишли қарори билан бекор қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Тижорат банкларининг кредит операцияларини тартибга соладиган ички меъёрий ҳужжатларига талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.1. Тижорат банкларининг кредит операцияларини тартибга солувчи ички меъёрий ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги, Марказий банкнинг Адлия вазирлиги томонидан 2000 йил 2 мартда 905-рақам билан давлат рўйхатига олинган «Тижорат банклари кредит сиёсатига нисбатан қўйиладиган талаблар тўғрисида Низом (янги таҳрири)» ҳамда Адлия вазирлиги томонидан 2000 йил 2 мартида 906-рақам билан давлат рўйхатига олинган «Ўзбекистон Республикаси банкларида кредит ҳужжатларини юритиш тартиби тўғрисидаги Низом» талабларига ва бошқа меъёрий ҳужжатларига мувофиқ бўлиши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.2. Ҳар бир тижорат банки кредит операцияларини амалга оширишни тартибга солувчи ички меъёрий ҳужжатларини ишлаб чиқиши ва улар алоҳида ҳужжат кўринишида банк Бошқаруви томонидан тасдиқланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.3. Тижорат банкларининг кредит операцияларини тартибга солувчи ички меъёрий ҳужжатларида берилаётган кредитларнинг қайтарилиши, фоизлилиги, муддатлилиги ва мақсадли ишлатилиши шартлари белгиланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.4. Кредит операцияларини тартибга солувчи ички меъёрий ҳужжатларда куйидаги асосий талаблар ўз аксини топиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарз олувчи томонидан банкка тақдим этилиши шарт бўлган ҳужжатлар рўйхати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарз олувчининг кредитга лаёқатлилик мезонлари ва кредитга лаёқатлилик даражасини аниқлаш методикаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредитни қайтарилишининг таъминоти сифатида банк томонидан қабул қилиниши мумкин бўлган таъминот турлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таъминот турларининг ликвидлигига банк томонидан қўйиладиган талаблар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.5. Тижорат банкларининг кредит операцияларини тартибга солувчи ички меъёрий ҳужжатларида банклар томонидан ўз мижозларига ишончли (бланкали) кредит бериш шартлари албатта кўрсатиб ўтилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.6. Тижорат банкларининг кредит операцияларини тартибга солувчи ички меъёрий ҳужжатларида банклар томонидан қарз олувчиларнинг кредит аризаларини рўйхатга олиш китобларини юритиш тартиби ва кредит аризаларини кўриб чиқишнинг аниқ белгиланган муддатлари белгиланган бўлиши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5.1. Тижорат банкларининг меъёрий ҳужжатлари Марказий банк томонидан тасдиқланмайди ёки келишилмайди ва рўйхатга олинмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5.2. Тижорат банклари томонидан тегишли ички меъёрий ҳужжатлар ишлаб чиқилмаганлиги ёки улар ушбу Низомда белгиланган тартибда расмийлаштирилмаганлиги, шунингдек, ички меъёрий ҳужжатларга риоя қилинмаганлиги хавфсиз бўлмаган ва носоғлом банк фаолияти юритилиши сифатида баҳоланади ва бундай банкларга нисбатан Марказий банк томонидан «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида Қонун»нинг 53-моддасида белгиланган тартибда тегишли жазо чоралари қўлланилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5.2. Мазкур Низомнинг амалга киритилиши муносабати билан Марказий банкнинг 1997 йил 28 февралдаги 315-сонли «Ўзбекистон Республикаси банклари томонидан ишлаб чиқиладиган меъёрий ҳужжатларни келишиш, ҳисобга олиш ва амалга киритиш тартиби» ўз кучини йўқотади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий банк раисининг ўринбосари А.Қ. ҚОДИРОВ