Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг
Қарори
Тошкент давлат юридик университетида ўқитишнинг модуль тизими шароитларида талабалар билимини назорат қилиш тартиби ва баҳолаш мезонлари тўғрисидаги низомнинг 49-бандига ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2021 йил 21 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2780-4]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 22 октябрдаги ПҚ-5263-сон «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Адлия вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Адлия вазирлигининг 2016 йил 22 апрелдаги 1-2016, 4-сон қарори (рўйхат рақами 2780, 2016 йил 22 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 16-сон, 172-модда) билан тасдиқланган Тошкент давлат юридик университетида ўқитишнинг модуль тизими шароитларида талабалар билимини назорат қилиш тартиби ва баҳолаш мезонлари тўғрисидаги низомнинг 49-бандида:
иккинчи хатбошидаги «бир иш куни» деган сўзлар «72 соат» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбошидаги «бир иш куни» деган сўзлар «72 соат» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Олий ва ўрта махсус таълим вазири А. ТОШКУЛОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 13 декабрь,
45-2021-сон
Адлия вазири Р. ДАВЛЕТОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 21 декабрь,
3-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.12.2021 й., 10/21/2780-4/1183-сон)