ИЛОВА
|
Т/р |
Тадбирлар |
Ўтказиш муддатлари |
Масъул ижрочилар |
|
I. |
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг яратилиши ва такомиллаштирилишида парламентнинг роли ва аҳамиятини очиб беришга қаратилган тадбирлар | ||
|
1. |
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг йигирма тўққиз йиллиги муносабати билан Олий Мажлис Қонунчилик палатасида «Миллий парламентаризмнинг шаклланиши ва ривожланишида Конституциянинг ўрни» мавзусида парламент конференцияси. |
6 декабрь |
Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари З. Ибрагимова, Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси Ж. Ширинов, Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти директори Ф. Отахонов, Қонунчилик палатаси Девони раҳбарининг ўринбосари Б. Раджабов |
|
II. |
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг йигирма тўққиз йиллик байрамини кенг кўламда нишонлашга бағишланган ижтимоий-маданий, маънавий-маърифий ва тарғибот-ташвиқот тадбирлари | ||
|
1. |
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларининг сайлов округларида сайловчилар билан учрашувлари давомида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини аҳоли кенг қатламларига етказиш, Бош қомусимизнинг халқимиз ҳаётидаги ўрнини ҳар томонлама очиб беришга бағишланган тадбирлар ташкил этиш. |
ноябрь-декабрь |
Қонунчилик палатаси депутатлари сиёсий партияларнинг ҳудудий Кенгашлари ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари билан биргаликда, Қонунчилик палатаси Девонининг Матбуот хизмати раҳбари Н. Ризаев |
|
2. |
«Халқ бой бўлса, давлат ҳам бой ва қудратли бўлади» тамойилини ҳаётга жорий этиш орқали аҳолини тадбиркорликка кенг жалб этиш, бизнес юритиш шартларини енгиллаштириш, оилавий тадбиркорлик, касаначилик ва ҳунармандчиликни рағбатлантириш учун яратилган янги имкониятларни аҳолига етказишга қаратилган «Конституция — бизнес юритишнинг кафолати» мавзусида конференция ўтказиш. |
6 декабрь |
ЎзЛиДеП фракцияси партия Сиёсий Кенгаши ва унинг ҳудудий Кенгашлари билан биргаликда Масъул депутатлар: М. Хаджаева, С. Ғиясов |
|
3. |
Мамлакатимизда олиб борилаётган демократик ислоҳотларни тарғиб қилиш ва келажагимиз бўлган ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини юксалтиришга қаратилган «Бош қомусимиз — демократик ислоҳотларнинг асоси ва гарови» мавзусида давра суҳбати ташкил этиш. |
3 декабрь |
«Миллий тикланиш» ДП фракцияси партия Марказий Кенгаши билан биргаликда Масъул депутат: Н. Тиловолдиев |
|
4. |
Болаларнинг конституциявий ҳуқуқларини таъминлаш ва уларни тиббий-ижтимоий ҳимоя қилиш, кўмакка муҳтож болаларни қўллаб-қувватлаш, жамиятда инсонпарварлик ва меҳр-оқибат ғояларини кенг тарғиб қилиш мақсадида Республика ихтисослаштирилган гематология ва қон қуйиш илмий-амалий тиббиёт маркази ҳамда унинг ҳудудий бўлимларида Конституциянинг 29 йиллиги муносабати билан «Конституция — болалар ҳуқуқи кафолатининг асоси» мавзусида семинар ва «Бор меҳримиз сенга, болажон!» мавзусида беғараз донорлик акциясини ташкил этиш. |
3 декабрь |
«Адолат» СДП фракцияси партия Сиёсий Кенгаши ва унинг ҳудудий Кенгашлари билан биргаликда Масъул депутатлар: М. Валиев, О. Абдуллаева |
|
5. |
Фуқароларнинг бепул таълим ва кафолатланган тиббий хизматлардан фойдаланиш, нафақа олиш билан боғлиқ ижтимоий ҳуқуқларининг Бош қомусимизда акс этганлигини электорат вакилларига кенг тушунтириш мақсадида «Конституция — фаровон ҳаётимиз пойдевори» мавзусида давра суҳбати ўтказиш. |
2 декабрь |
ХДП фракцияси партия Марказий ва унинг ҳудудий Кенгашлари билан биргаликда, Масъул депутатлар: М. Варисова, Ф. Шарипов, М. Ҳасанова |
|
6. |
Мамлакатимизда экологик хавфсизликни таъминлаш, ўрмон фондини муҳофаза қилиш, кўпайтириш, ундан оқилона фойдаланиш, соҳага бозор механизмларини ҳамда ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш, илм-фан ютуқларидан самарали фойдаланиш, фуқароларда табиатга ҳурмат муносабатларини шакллантириш шунингдек, соҳада олиб борилаётган ислоҳотларни аҳолига етказиш мақсадида «Конституция — мамлакатимиз экологик хавфсизлигини таъминлашнинг ишончли кафолати» мавзусида давра суҳбати ўтказиш. |
4 декабрь |
Экологик партия фракцияси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси билан биргаликда Масъул депутатлар И. Хушвақтов, К. Жуманиёзов |
|
7. |
Мамлакатимизда ёшларнинг таълим олиш имкониятини кенгайтириш, муносиб иш ўринлари яратиш, уларни меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касб-ҳунарларга тайёрлаш, ёш тадбиркорларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашда Конституциянинг ўрни ва аҳамиятига бағишланган давра суҳбати ташкил этиш. |
4 декабрь |
Ёшлар масалалари бўйича комиссия раиси А. Аслонов |
|
III. |
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг йигирма тўққиз йиллик байрами муносабати билан оммавий ахборот воситаларида ташкил этиладиган чиқишлар | ||
|
1. |
«Мулк ҳуқуқи кафолатининг мустаҳкам пойдевори» мавзусида мақола. |
2 декабрь |
ЎзЛиДеП фракцияси (А. Хаитов) |
|
2. |
«Конституция — бюджет ва иқтисодий ислоҳотларнинг ишончли кафолати» мавзусида мақола. |
30 ноябрь |
Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси раиси Ш. Назаров |
|
3. |
«Конституция — суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотларнинг асоси» мавзусида мақола. |
30 ноябрь |
Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси Ж. Ширинов |
|
4. |
«Конституция — экология ва атроф-муҳитни ҳимоя қилишнинг мустаҳкам кафолати» мавзусида мақола. |
1 декабрь |
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси раиси Х. Гаппоров |
|
5. |
«Демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш, фуқаролик жамиятини ривожлантириш ва бу борада нодавлат ташкилотлар ролини янада оширишда Конституциянинг ўрни» мавзусида мақола. |
1 декабрь |
Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси раиси Ш. Бафаев |
|
6. |
«Конституция — миллатлараро тотувликни сақлаш, халқаро ҳамкорликни ривожлантириш ва стратегик ривожланиш асоси» мавзусида мақола. |
2 декабрь |
Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси раиси Д. Файзиева |
|
7. |
«Конституция — фуқароларнинг репродуктив саломатлигини муҳофаза қилишнинг мустаҳкам кафолати» мавзусида мақола. |
3 декабрь |
Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитаси раиси Е. Борисова |
|
8. |
«Конституция — аграр ва сув хўжалиги соҳасидаги ислоҳотларнинг ҳуқуқий кафолати» мавзусида мақола. |
3 декабрь |
Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси раиси Р. Мамутов |
|
9. |
«Конституция — мамлакат ривожи ва саноат тармоқлари тараққиётининг ҳуқуқий пойдевори» мавзусида мақола. |
4 декабрь |
Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси раиси В. Мураткабилов |
|
10. |
«Ижтимоий ҳимоя ва меҳнат муносабатларини тартибга солишда Конституциянинг ўрни» мавзусида мақола. |
4 декабрь |
Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси раиси М. Ходжаева |
|
11. |
«Конституция — таълим соҳасини қўллаб-қувватлаш, фанни ривожлантириш ва илмий изланишлар орқали мамлакатни ривожлантириш асоси» мавзусида мақола. |
7 декабрь |
Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси Э. Захидов |
|
12. |
«Давлат бошқарув органлари фаолияти очиқлигини ҳамда жамиятда сўз ва ахборот эркинлигини таъминлашда Конституциянинг аҳамияти» мавзусида мақола. |
7 декабрь |
Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси раиси И. Абдуллаев |
|
13. |
«Мамлакат хавфсизлиги таъминлаш ва мудофаа тизимини ривожлантиришда Конституциянинг аҳамияти» м?взусида мақола. |
10 декабрь |
Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Э. Салихов |
|
IV. |
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг йигирма тўққиз йиллик байрами муносабати билан олий таълим муассасаларида туркум тадбирлар ўтказиш | ||
|
1. |
Қонунчилик палатаси қўмиталари тегишли олий таълим муассасалари билан бирга Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 29 йиллик байрами муносабати билан Асосий Қонунимизнинг мазмун-моҳиятини талаба-ёшларга кенг тушунтириш юзасидан тадбирлар ташкил этиш. |
26 ноябрь — 10 декабрь |
Қонунчилик палатаси қўмиталарининг раислари |
|
V. |
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг йигирма тўққиз йиллик байрами муносабати билан ташкил этиладиган тадбирларни ОАВда ёритиш | ||
|
1. |
Қонунчилик палатасидаги фракциялар, қўмиталар ва комиссиялар томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 29 йиллик байрами муносабати билан ўтказиладиган барча тадбирларни, депутатларнинг Конституция асосида мамлакатимизда барча соҳада эришилган улкан ютуқларнинг ҳуқуқий асослари аниқ ва таъсирчан мисоллар орқали очиб берилган таҳлилий мақолалари ҳамда бошқа чиқишларини марказий оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан, Қонунчилик палатасининг расмий веб-сайтида кенг ёритиш. |
ноябрь-декабрь |
Қонунчилик палатаси Девонининг Матбуот хизмати раҳбари Н. Ризаев |
|
2. |
«Ўзбекистон 24», «Ўзбекистон», «Ёшлар», «Тошкент» «MY5» ва «Маҳалла» телеканалларида Қонунчилик палатаси депутатлари иштирокида Конституциянинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини очиб беришга бағишланган кўрсатув ва интервьюлар ташкил этиш. |
ноябрь-декабрь |
Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракциялари, Қонунчилик палатаси Девонининг Матбуот хизмати раҳбари Н. Ризаев |
|
3. |
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг йигирма тўққиз йиллик байрами муносабати билан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари иштирокида «Конституция — бахтимиз қомуси» мавзусида челленж ташкил қилиш. |
декабрь |
Қонунчилик палатаси депутатлари, Қонунчилик палатаси Девонининг Матбуот хизмати раҳбари Н. Ризаев |