Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
Қарори
«Фоизларни ўстирмаслик тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2021 йил 10 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1304-5]
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги ва «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилади:
1. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан бир ойдан кейин кучга киради.
Раис М. НУРМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 19 ноябрь,
27/8-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2021 йил 19 ноябрдаги 27/8-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2003 йил 11 октябрдаги 25/7-сон «Фоизларни ўстирмаслик тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1304, 2004 йил 24 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 4-сон, 46-модда).
2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2006 йил 20 апрелдаги 10/11-сон «Фоизларни ўстирмаслик тўғрисидаги низомга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1304-1, 2006 йил 24 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 20-21-сон, 186-модда).
3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2014 йил 10 октябрдаги 35/2-сон «Фоизларни ўстирмаслик тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1304-2, 2014 йил 17 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 42-сон, 527-модда).
4. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2016 йил 26 мартдаги 8/10-сон «Фоизларни ўстирмаслик тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1304-3, 2016 йил 18 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 16-сон, 164-модда).
5. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2019 йил 19 январдаги 1/7-сон «Фоизларни ўстирмаслик тўғрисида низомга қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1304-4, 2019 йил 15 февраль) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.02.2019 й., 10/19/1304-4/2616-сон).
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.12.2021 й., 10/21/1304-5/1150-сон)