ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚУРИЛИШ ВАЗИРИНИНГ
БУЙРУҒИ
«Автомобиль йўллари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига қўшимча киритиш тўғрисида
(Техник ҳужжатлар)
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2021 йил 18 майда ҳисобга олинди, ҳисоб рақами 9]
Ўзбекистон Республикаси Шаҳарсозлик кодексига асосан буюраман:
1. ШНҚ 2.05.02-07* «Автомобиль йўллари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига иловага мувофиқ қўшимча киритилсин.
2. Мазкур буйруқ Адлия вазирлигида ҳисобга олинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Б. ЗАКИРОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 28 апрель,
96-сон
Қурилиш вазирининг 2021 йил 28 апрелдаги 96-сонли буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
ШНҚ 2.05.02-07* «Автомобиль йўллари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига киритилаётган қўшимча
1.10-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Шунингдек, умумий фойдаланишдаги халқаро ва давлат аҳамиятидаги автомобиль йўлларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга тааллуқли бўлмаган бошқа бино ва иншоотларни қурилиш чегарасигача бўлган масофа йўл ўқидан хар томонга (чап ва ўнг) 57,5 метрдан кам бўлмаслиги керак.».