Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«АНГРЕН ГОЛД КОМПАНИИ» ҚЎШМА КОРХОНАСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА УНИНГ ФАОЛИЯТИ ШАРТЛАРИ ТЎҒРИСИДА
[Кўчирма]
Ўзбекистон Республикасида қимматбаҳо металлар ишлаб чиқаришни хорижий инвестицияларни жалб этиш йўли билан кўпайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, Ўзбекистон олтин қазиб олиш ва олмосга ишлов бериш корхоналари уюшмаси, Ньюмонт (Ўзбекистон) Лимитед ва Мицуи Ўзбекистон Девелопмент Б.В. компанияларининг ёпиқ турдаги акциядорлик жамияти шаклидаги «Ангрен голд компании» қўшма корхонасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
2. Маълумот учун қабул қилинсинки:
қўшма корхонанинг бошланғич устав жамғармаси 20 млн АҚШ долларини ташкил этади ва кейинчалик ишлаб чиқилган техник-иқтисодий асослаш асосида кўпайтирилади;
устав жамғармасидаги улушлар қуйидагича тақсимланади: Ўзбекистон томони 40 фоиз, хорижий қатнашчилар 60 фоиз (шу жумладан Ньюмонт (Ўзбекистон) Лимитед — 40 фоиз, Мицуи Ўзбекистон Девелопмент Б.В. 20 фоиз);
моддий ва номоддий активлар, шу жумладан руда омборлари, кавланаётган конлар, Ангрен ЗИФ, тоғ жинслари қолдиқлари, ва бошқа ахборотлар Ўзбекистон томонининг қўшма корхона устав жамғармасига қўшган улуши ҳисобланади;
пул маблағлари ва технологик асбоб-ускуналар хорижий қатнашчилар улуши ҳисобланади.
3. Белгилансинки, 1-иловага* мувофиқ, лойиҳа ҳудуди чегарасида жойлашган ўрганилган ва янгидан разведка қилинган конларда қимматбаҳо металларни излаш, разведка қилиш ва қазиб олиш, шунингдек, рудани қайта ишлаш, олтин, кумуш ва бошқа қўшимча маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиш қўшма корхонанинг асосий вазифалари ҳисобланади.
*1-илова берилмайди
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 7 июлдаги 133-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган— ЎР ҚҲТ, 2006 й., 28-29-сон, 270-модда)
5. «Ангрен голд компани» қўшма корхонасига унинг фаолияти бутун даврига 3-иловага мувофиқ ҳуқуқлар берилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 7 июлдаги 133-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган— ЎР ҚҲТ, 2006 й., 28-29-сон, 270-модда)
7. Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси бир ой муддатда роялти тўлаш, минтақани ижтимоий ривожлантиришга ажратмалар, солиқ имтиёзлари ва бошқа имтиёзларни амалга ошириш, бухгалтерия ҳисобини юритиш тартибини назарда тутган ҳолда «Ангрен голд компании» қўшма корхонасида солиқ солиш ва бухгалтерия ҳисобини юритиш тартиби тўғрисида»ги низомни ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.
8. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология қўмитаси «Ангрен голд компании» қўшма корхонасига 1-иловада кўрсатилган лойиҳа ҳудуди чегараларида қазиб олиш ва геология-разведка ишларини олиб бориш ҳуқуқини берган ҳолда ер ости бойликларидан фойдаланишга белгиланган тартибда лицензия беришга вакил қилинсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Давлат Табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси қўшма корхона мўлжалланаётган фаолиятнинг атроф-муҳитга таъсирини баҳолашнинг экология экспертизасини белгиланган тартибда ўтказсин.
Белгилансинки, қўшма корхона исталган мавжуд экология шарт-шароитлари, шунингдек қўшма корхонага боғлиқ бўлмаган учинчи шахсларнинг ҳаракатлари натижасида пайдо бўладиган экологик оқибатлар учун жавоб бермайди.
10. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси қўшма корхонага унинг фаолият кўрсатиши учун зарур бўлган давлат мулки, шу жумладан конлар, фабрика ва Ўзбекистон томонининг учинчи шахсларнинг барча ҳуқуқларидан эркин бўлган уларга тегишли бўлган объектлари берилишини белгиланган тартибда расмийлаштирсин.
11. Қўшма корхона фаолиятининг бутун давомида Ўзбекистон Республикаси, унинг субъектлари ёки Ўзбекистон томони билан қўшма корхона, Ньюмонт ёки Мицуи ўртасидаги низолар халқаро ҳамкорлик муҳокамаси томонидан, унинг қарорларини Ўзбекистон Республикаси имзолаган Давлатлар ва хорижий шахслар ўртасидаги инвестиция низоларини ҳал этиш тартиби тўғрисидаги Конвенцияга мувофиқ бажарган ҳолда ҳал қилинишига розилик берилсин.
13. Вазирликлар, идоралар, ташкилотлар, давлат бошқаруви маҳаллий органлари қўшма корхонанинг самарали фаолиятини таъминлаш, шу жумладан ер участкалари, сув, энергетика ресурслари ва бошқа ресурсларни белгиланган тартибда узоқ муддатли фойдаланишга бериш, шунингдек портловчи моддаларни олиб келиш ва улардан фойдаланиш ҳуқуқини бериш, хорижий тиббий хизматлар кўрсатилиши ташкил этилиши учун зарур шарт-шароитлар яратсинлар.
14. Давлат геология қўмитаси ва «Ўзолмосолтин» уюшмаси Ангрен олтин қазиш кони объектлари «Ангрен голд компани» қўшма корхонаси таркибига берилгандан кейин комбинат ишлаб чиқаришининг узлуксиз ишлаши мақсадида флюс хом ашёсининг геологик захиралари зарур ҳажмларда бўлишини, шунингдек унинг қазиб олинишини ва Олмалиқ кон-металлургия комбинатига етказиб берилишини таъминласинлар.
15. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1997 йил 19 август,
407-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 7 июлдаги 133-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган— ЎР ҚҲТ, 2006 й., 28-29-сон, 270-модда)
Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 19 августдаги 407-сон қарорига
3-ИЛОВА
3-ИЛОВА
«Ангрен голд компании» қўшма корхонасига берилган
ҳуқуқлар
Корхона фаолиятининг бутун даврида лойиҳа ҳудудида, шу жумладан Қизилолмасой, Междуречье, Самарчук ва Кучбулоқ конларини разведка қилиш ва қазиб олишга мутлақ ҳуқуқлар;
1-иловага мувофиқ лойиҳа ҳудудида 10 йил давомида янги конларни қидириш ва разведка қилиш учун ва янгидан разведка қилинган конлардан қўшма корхона фаолиятининг бутун даврида фойдаланиш учун мутлақ ҳуқуқлар;
лойиҳа ҳудудидаги конларни қазишда олинган олтин, кумуш ва бошқа қўшимча маҳсулотлар (шу жумладан қимматбаҳо металлар бозори Лондон уюшмасида сертификация қилинган рақобатбардошли аффинаж ишлаб чиқариши Ўзбекистон томонидан тақдим этилмаган ҳолларда Доре қотишмаси)ни чет элга экспорт қилиш ва жаҳон нархларида эркин алмаштириладиган валютага белгиланган тартибда сотиш. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати битишув амалга оширилаётган пайтда шаклланаётган жаҳон нархлари бўйича олтин ва кумушнинг бир қисмини сотиб олиш ҳуқуқига эгадир;
чет элда кредит ва қарз олиш ҳамда тўлаш, чет элда акциядорларга эркин алмаштириладиган валютада ёки қўшма корхона мол-мулки билан дивиденд тўлаш;
ҳар қандай валютада счётлар очиш ва улардан фойдаланиш, республика ҳудудида ҳисоб-китоблар миллий валюта — сўмда юритилишини назарда тутган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки белгилаган тартибда чет эл валютасини олиш, улардан фойдаланиш ва уларни Ўзбекистондаги ва унинг ташқарисидаги банкларда сақлаш;
ҳам миллий валютада, ҳам АҚШ долларида ҳисоб-китоб юритиш молия ва солиқ ҳисоботларини тузиш, устав жамғармасини ҳисоб-китоб ва солиқлар, роялтилар, дивидендлар тўлаш, ижтимоий нормаларга ажратмалар учун функционал валюта сифатида АҚШ долларида белгилаш;
лойиҳа ҳудуди доирасида қўшма корхона фаолиятига тегишли бўлган геологик ва бошқа хил ахборотларни вазирликлар, идоралар, ташкилотлар ва корхоналардан олиш, фойдаланиш ҳамда улардан нусха кўчириш, шунингдек, бундай ахборотларни белгиланган тартибда чет элга олиб кетиш.