Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг
Қарори
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳузуридаги тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашиш бўйича маслаҳат марказининг намунавий низомининг 8-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2021 йил 23 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2499-3]
Ўзбекистон Республикасининг «Томорқа хўжалиги тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитасининг 2013 йил 24 июндаги 36, 62 ва 2013-34-сон қарори (рўйхат рақами 2499, 2013 йил 8 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 32-сон, 435-модда) билан тасдиқланган Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳузуридаги тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашиш бўйича маслаҳат марказининг намунавий низомининг 8-банди ўнинчи хатбошисидаги «шахсий томорқа хўжаликлардан» деган сўзлар «томорқа хўжаликлардан» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Д. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 12 ноябрь,
40-сон
Молия вазири Т. ИШМЕТОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 5 ноябрь,
64-сон
Давлат солиқ қўмитаси раиси Ш. КУДБИЕВ
Тошкент ш.,
2021 йил 2 ноябрь,
2021-40-сон
Келишилди:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Раиси А. ИКРАМОВ
2021 йил 2 ноябрь
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Р. МАМАТОВ
2021 йил 4 ноябрь
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.11.2021 й., 10/21/2499-3/1092-сон)