23.11.2021 йилдаги ПҚ-21-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори

Қашқадарё вилоятининг маҳаллий ижро ҳокимияти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республикада ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш асосида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш, даромадни ошириш ва манфаатдорликни таъминлашга қаратилган ташкилий, иқтисодий ва ҳуқуқий механизмларни такомиллаштириш бўйича кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, Қашқадарё вилоятида маҳаллий ижро ҳокимияти органлари раҳбарлари мавжуд имкониятлар ва шароитлардан самарали фойдаланмаётгани оқибатида вилоят қишлоқ хўжалигини барқарор ривожлантиришда ўз ечимини кутаётган долзарб муаммолар ва камчиликлар сақланиб қолмоқда, жумладан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчидан, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари раҳбарларида қишлоқ хўжалиги соҳасида юзага келаётган муаммолар ечими бўйича тезкор қарорларни қабул қилиш ва устувор вазифалар ижросини самарали таъминлаш, ваколатли идоралар ва ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштиришда ташаббускорлик ва талабчанлик етишмаяпти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчидан, қишлоқ хўжалиги ерларини ноқонуний ажратиш ва улардан хўжасизларча фойдаланиш ҳолатлари давом этиб, мавжуд ер ва сув ресурслари самарадорлигини таъминлашга қаратилган инновацион технологиялар ва илмий ишланмаларни жорий қилиш, қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигини ошириш масалаларига етарлича эътибор қаратилмаган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчидан, қишлоқ хўжалигининг барча соҳаларида кластер тизимини ривожлантириш ҳисобига қўшилган қийматни яратиш, янги иш ўринларини ташкил этиш ва ҳудуд экспорт салоҳиятини оширишда маҳаллий ижро ҳокимияти органлари раҳбарларининг ўрни сезилмаяпти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўртинчидан, озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш учун барча имкониятлар ва захиралар бўлса-да, аҳолини йил давомида ҳамда узлуксиз равишда барқарор нархларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминлаш бўйича етарли даражада ишлар амалга оширилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қашқадарё вилоятида қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни янада жадаллаштириш, тармоқдаги мавжуд тизимли муаммоларни бартараф этиш, ҳудудда аграр тармоқнинг иқтисодий салоҳиятини янада юксалтириш ҳамда белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда маҳаллий ижро ҳокимияти органлари раҳбарларининг масъулияти ва жавобгарлигини янада ошириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг Қашқадарё вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимини тугатиш ҳамда Қашқадарё вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимини жорий этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қашқадарё вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосарига қуйидаги вазифалар юклатилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришнинг самарали усулларини жорий этиш, агросаноат кластерларини ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
янги интенсив боғ ва токзорларни барпо қилиш ва иссиқхоналарни ташкил этиш бўйича қабул қилинган дастурлар ижросини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тупроқ унумдорлигини ошириш, ерлардан оқилона фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш бўйича ҳудудий дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, сувни тежовчи технологияларни кенг жорий этиш, ирригация ва мелиорация тадбирларини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инновацион ишланмалар, шунингдек, замонавий автоматлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини қишлоқ хўжалиги тармоқларига жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чорва моллари бош сонини, гўшт, сут, тухум, балиқ ва асал ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш бўйича прогноз кўрсаткичлари бажарилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш лойиҳаларини амалга ошириш ва қишлоқ жойларда савдо ва пуллик хизматларни ташкил этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қашқадарё вилояти ҳокимлиги бошқарув аппаратининг намунавий тузилмаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазирлиги Қашқадарё вилояти ҳокимлиги билан биргаликда ўн кун муддатда мазкур қарор талабларидан келиб чиқиб Қашқадарё вилояти ҳокимлиги бошқарув аппарати ходимларининг штатлар жадвалини қайта кўриб чиқсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қашқадарё вилояти ҳокимлиги бир ҳафта муддатда мазкур қарор талабларидан келиб чиққан ҳолда Қашқадарё вилояти ҳокимининг тегишли ўринбосарлари функционал вазифалари ва уларнинг котибиятлари тўғрисидаги низомларни тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда Қашқадарё вилоятида қишлоқ хўжалигини барқарор ривожлантиришга тўсиқ бўлаётган муаммолар ва камчиликларни чуқур таҳлил қилиб, уларнинг ечимига қаратилган чора-тадбирлар дастурини тасдиқласин ва ижросини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қашқадарё вилояти ҳокимлиги Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 23 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-21-сон

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 ноябрдаги ПҚ-21-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қашқадарё вилояти ҳокимлиги бошқарув аппаратининг намунавий ташкилий
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТУЗИЛМАСИ

Бошқарув аппарати ходимларининг чекланган сони — 65 нафар
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.11.2021 й., 07/21/21/1087-сон)