22.11.2021 йилдаги 704-сон
4. Институт ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруқлари, шунингдек, ушбу Низомга ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига амал қилади.
«Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни талабларига мувофиқ Институтда коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўришга;
Олдинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Тадбир номи

Амалга ошириш шакли

Ижро муддати

Ижро учун масъул ижрочилар

I. Илмий-тадқиқот ва услубий тадбирлар

1.

Суд-экспертлик соҳасида мавжуд услубий қўлланмаларни танқидий кўриб чиқиш ва амалиётни уйғунлаштириш мақсадида тизимлаштириш.

Бунда, 2022 йилда 120 та ҳамда 2023 йилда 200 та мавжуд услубиётларни танқидий ўрганиб чиқишни таъминлаш.

Суд-экспертлик соҳасида мавжуд услубий қўлланмаларни танқидий кўриб чиқиш ва амалиётни уйғунлаштириш мақсадида тизимлаштириш бўйича Чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш.

2022 йил март

Адлия вазирлиги, Институт, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати

Суд-экспертлик соҳасида мавжуд услубий қўлланмаларни танқидий кўриб чиқиш ва амалиётни уйғунлаштириш мақсадида тизимлаштириш.

Амалга ошириш 2022-2023 йиллар

2.

Институтнинг Идоралараро илмий-услубий кенгаши (кейинги ўринларда — Кенгаш) фаолиятини ташкил этиш.

Адлия вазири буйруғи билан Кенгашнинг таркиби ҳамда низоми (регламенти)ни тасдиқлаш.

2022 йил 10 февраль

Адлия вазирлиги, Марказ, Институт

Кенгашнинг дастлабки йиғилишини ўтказиш ва унда Кенгашнинг 2022 йил I ярим йилликка мўлжалланган иш режасини тасдиқлаш.

2022 йил 20 февраль

3.

Институтга юклатилган вазифалар ҳамда суд, тергов ва суд экспертиза муассасалари билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширилиши лозим бўлган масалаларга бағишланган туркум тарғибот тадбирларини амалга ошириш.

Судлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва суд экспертиза муассасаси ходимлари иштирокида республика ва ҳудудий семинар ва вебинарлар ташкил этиш.

2022 йил давомида

Институт, судлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва суд экспертиза муассасалари

4.

Институт томонидан давлат суд-экспертиза муассасалари ҳамда нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари билан ҳамкорликда илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини ҳамда янги турдаги услубий қўлланмаларни ишлаб чиқиш юзасидан «йўл харитаси» ишлаб чиқиш.

Институт ҳамда давлат суд-экспертиза муассасалари ҳамда нодавлат суд-экспертиза ташкилотларининг вакилларидан иборат ишчи гуруҳ шакллантириш.

2022 йил февраль

Институт, суд экспертиза муассасалари ва ташкилотлари

Ишчи гуруҳ томонидан ҳар бир суд экспертиза муассасаси кесимида илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари аҳволи юзасидан ўрганишлар ўтказиш.

2022 йил февраль — декабрь

Ўрганиш натижасида илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини ҳамда янги турдаги услубий қўлланмаларни ишлаб чиқиш юзасидан «йўл харитаси» ишлаб чиқиш.

2023 йил февраль

5.

Нодавлат суд экспертиза ташкилотлари экспертларининг дастлабки терговдаги иштирокига бўлган талаб ва эҳтиёжларни ўрганган ҳолда таклифлар тайёрлаш.

Нодавлат суд экспертиза ташкилотлари экспертларининг дастлабки терговдаги иштирокига бўлган талаб ва эҳтиёжларни ўрганиш.

2022 йил июль-август

Адлия вазирлиги, Институт, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Мудофаа вазирлиги

Ўрганиш натижаларига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

2022 йил сентябрь

6.

Институт фаолиятини ташкил этиш бўйича нуфузли хорижий суд экспертиза ва илмий тадқиқот муассасалари билан ҳамкорлик ўрнатиш.

Институт фаолиятини дастлабки босқичда ташкил этиш бўйича нуфузли хорижий суд экспертиза ва илмий тадқиқот муассасаларини аниқлаш.

Аниқланган хорижий суд экспертиза ва илмий тадқиқот муассасалари билан музокаралар олиб бориш ва улар билан узоқ муддатли келишувга эришиш.

2022 йил июль

Марказ, Институт

7.

Суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, таълим муассасалари ва илмий ташкилотларга услубий ёрдам кўрсатиш.

Суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларни суд экспертлик фаолияти билан таништириш мақсадида амалий қўлланма яратиш.

2022 йил февраль

Адлия вазирлиги, Марказ, Институт

Суд экспертиза фаолиятига тааллуқли таълим муассасалари билан ҳамкорлик ўрнатган ҳолда, суд экспертлик фаолияти бўйича тегишли услубий ва ахборот материаллари билан таъминлаб бориш.

доимий

8.

Институтни махсус ихтисослаштирилган ўқув қўлланма ва адабиётлар, шунингдек, илмий нашрлар, ўқув-услубий, илмий-методик қўлланмалар билан таъминлаш, ҳамда илғор электрон маълумотлар базаларидан фойдаланишга шароит яратиш.

Институтни ўқув-методик, илмий-методик қўлланмалар ва илмий нашрлар билан таъминлаш, шунингдек, илғор электрон маълумотлар базаларига уланиш.

2022 йил февраль

Марказ, Институт

Шунингдек, Марказ ахборот-ресурс марказини замонавий адабиёт ва ахборот ресурслари билан бойитиб бориш.

2022 йил давомида

9.

Халқаро ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш ва Институт ходимларининг амалий кўникмаларини орттириш тизимини жорий этиш ва такомиллаштириш.

Хорижий суд экспертиза ва илмий-тадқиқот муассаса, компаниялар ва корхоналарда стажировка, малака оширишни ўташ тизимини жорий этиш.

2022 йил январ — май

Адлия вазирлиги, Марказ, Институт

10.

Институт ходимларини тегишли соҳаларнинг илмий-техник муаммоларига йўналтирилган илмий-тадқиқот ишларига жалб этиш.

Соҳаларнинг илмий-техник муаммолари базасини шакллантириш ва доимий янгилаб бориш.

Институт ходимларини тегишли илмий-тадқиқот ишларига бириктириш.

Институт иш режасига асосан

Марказ, Институт

Илмий-тадқиқот ишлари натижаларини импакт фактори юқори бўлган хорижий ва маҳаллий илмий журналларда чоп этиш ҳамда натижаларни амалиётга жорий этиш чораларини кўриш.

Доимий

11.

Бугунги кун талабларидан келиб чиқиб, юқори натижадорликка эришишга йўналтирилган илмий изланишларни олиб бориш орқали Институтнинг илмий салоҳиятини ошириш.

Институт ходимларини хорижий мамлакатларда ўтказиладиган халқаро конференциялар, симпозиумлар ва семинарларда тизимли равишда иштирокини таъминлаш.

Институтнинг илмий салоҳиятини ошириш учун мутахассислик йўналишларидан келиб чиқиб, фалсафа доктори (РhD) ҳамда фан докторларининг (DSс) етакчи олий таълим муассасалари билан ҳамкорлигини йўлга қўйиш.

2022 йил январь ойидан бошлаб доимий

Марказ, Институт

Етакчи олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ва ходимларини илмий-тадқиқот ишларига фаол жалб этиш.

2023 йил январь ойидан бошлаб доимий

12.

Институтнинг хорижий суд экспертиза муассасалари ва илмий тадқиқот марказлари билан ҳамкорликда қўшма илмий-тадқиқотларни ташкил этиш.

Етакчи хорижий суд экспертиза муассасалари ва илмий марказлар билан қўшма илмий тадқиқотлар олиб боришни йўлга қўйиш.

2022 йил мартдан бошлаб доимий

Марказ, Институт

13.

Инновация ва илмий фаолиятни олиб бориш, илм-фан ютуқларини тижоратлаштириш ҳамда молиявий ресурсларни жалб этиш.

Инновацион ишланмаларни тижоратлаштириш юзасидан илғор хорижий тажрибани ўрганиш.

Мамлакатдаги иқтисодиёт тармоқлари ва ишлаб чиқариш корхоналари эҳтиёжларини таҳлил қилиш.

Доимий

Марказ, Институт

14.

Суд экспертиза соҳасида олиб борилаётган илмий-тадқиқотларнинг жаҳон андозалари асосида ўтказилишини таъминлаш чораларини кўриш.

Суд экспертизаси соҳасида етакчи хорижий давлатларнинг илмий муассасаларида бажарилаётган илмий-тадқиқотлар тенденциялари ва натижаларини таҳлил қилиш ҳамда таҳлил натижалари бўйича институт илмий-тадқиқот мавзулари ва йўналишларини янгилаб ва такомиллаштириб бориш.

Соҳа бўйича етук хорижий мутахассислар билан биргаликда илмий тадқиқотлар ўтказиш, видео-конференциялар ташкил этиш

Доимий

Марказ, Институт

15.

Институт илмий мактабини шакллантириш ва республика илмий муассасалари билан ҳамкорлик қилиш.

Институт илмий мактабини йўлга қўйиш ва фаолиятини оммалаштириш ва қўлга киритилган ютуқлар бўйича тарғибот тадбирлари ўтказиб бориш.

2023 йилидан бошлаб доимий

Марказ, Институт

16.

Суд экспертиза муассасаларига янги суд экспертиза ва тадқиқот турларини ишлаб чиқишда илмий ва услубий жиҳатдан кўмаклашиш.

Суд экспертиза ҳамда таълим муассасалари билан ҳамкорликда янги суд экспертиза ва тадқиқотлар турларини яратиш бўйича режалар ишлаб чиқиш.

Тасдиқланган режалар асосида яратилган янги суд экспертиза ва тадқиқотлар турлари бўйича услубий қўлланмалар ишлаб чиқиш.

2022 — 2025 йиллар

Институт, суд экспертиза ва олий таълим муассасалари

17.

Суд экспертиза муассасалари томонидан 2022 — 2025 йилларда жорий этиладиган янги экспертиза ва тадқиқот турларини жорий этишида ёрдамлашиш.

Бунда, 2022-2023 йилларда 4 та, 2023-2024 йилларда
8 та ҳамда
2024-2025 йилларда 2 та янги экспертиза ва тадқиқот турлари жорий этиш назарда тутилган

Суд экспертиза муассасалари томонидан 2022 — 2025 йилларда жорий этиладиган янги экспертиза ва тадқиқот турларини жорий этиш бўйича «йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш.

Янги экспертиза ва тадқиқот турлари бўйича услубиётларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш.

2022 — 2025 йиллар

Марказ, Институт

II. Ташкилий тадбирлар

18.

Институт ташкил этилиши муносабати билан Х. Сулаймонова номидаги Республика суд-экспертиза марказининг тегишли ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш.

Институтни молиялаштириш билан боғлиқ бўлган Марказнинг молия-хўжалик бўйича ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш.

Институтга ажратилган штат бирликлари билан боғлиқ масалалар (мансаб йўриқномалари, лавозимга қўйиладиган талаблар ва бошқа) юзасидан ҳужжатларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш.

2022 йил февраль

Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Марказ

19.

Институтни юқори касбий маҳоратга эга бўлган тажрибали ва малакали мутахассислар билан тўлдириш.

Институтга кадрларни очиқ танлов асосида ишга қабул қилиш.

Бунда олий ва илмий тадқиқот муассасалари билан ҳамкорлик ўрнатиш.

2022 январь-февраль

Адлия вазирлиги, Марказ

20.

Институт ходимларини илғор хорижий тажриба ва амалий кўникмаларини янада ошириш учун хорижий суд экспертлик илмий-тадқиқот муассасаларига малака ошириш ва стажировкага юбориш.

Институт ходимларининг малака ошириши ва стажировка ўташи бўйича хорижий суд экспертлик илмий-тадқиқот муассасалари доирасини аниқлаб олиш.

Олиб борилган музокаралар натижасида Институт ходимларини малака ошириш ва стажировкага юбориш.

2022-2023 йиллар

Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Марказ, Институт