Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг
буйруғи
Имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тиббий хизмат кўрсатувчи нодавлат тиббиёт ташкилотларига қўйиладиган талабларни тасдиқлаш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2021 йил 18 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3332]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28 июлдаги ПҚ-5199-сон «Соғлиқни сақлаш соҳасида ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тиббий хизмат кўрсатувчи нодавлат тиббиёт ташкилотларига қўйиладиган талаблар иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир А. ХАДЖИБАЕВ
Тошкент ш.,
2021 йил 28 октябрь,
37-сон
Келишилди:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Раиси А. ИКРАМОВ
2021 йил 21 октябрь
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2021 йил 28 октябрдаги 37-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тиббий хизмат кўрсатувчи нодавлат тиббиёт ташкилотларига қўйиладиган
1. Нодавлат тиббиёт ташкилотлари имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тиббий хизматлар кўрсатиш учун қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:
а) маслаҳат, диагностика ва консерватив даволашдан иборат бўлган стационар турдаги нодавлат тиббиёт ташкилотлари учун:
Тиббий ихтисослашувнинг тегишли турини амалга ошириш учун зарур бўлган моддий-техник база, асбоб-ускуналар ва бошқа техник воситалар, шу жумладан тиббий техникага энг кам талабларга (рўйхат рақами 2905, 2017 йил 28 июль) мувофиқ стационар турдаги нодавлат тиббиёт ташкилотлари учун белгиланган тиббий ихтисослашувнинг тегишли турини амалга ошириш учун зарур бўлган моддий-техник база, асбоб-ускуналар ва бошқа техник воситалар билан жиҳозланган бўлиши;
стерилизация, клиник лаборатория, интенсив терапия бўлимларининг мавжуд бўлиши;
ихтисослик (ихтисосликлар) доирасида амбулатор-поликлиника хизматининг мавжудлиги;
б) маслаҳат, диагностика, консерватив ва оператив даволашдан иборат бўлган стационар турдаги нодавлат тиббиёт ташкилотлари учун мазкур талабларнинг «а» кичик бандида назарда тутилган талаблар билан биргаликда, қўшимча равишда қуйидагилар:
анестезиология ва реаниматология бўлимининг мавжуд бўлиши;
камида иккита операция бўлимларининг мавжуд бўлиши;
операция қилувчи шифокорларда камида биринчи малакавий тоифанинг мавжуд бўлиши.
2. Мазкур талаблар Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.11.2021 й., 10/21/3332/1076-сон)