Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ХОРИЖИЙ МАМЛАКАТЛАРДАГИ ДИПЛОМАТИК ВАКОЛАТХОНАЛАРИНИНГ ШТАТ ЖАДВАЛЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикасининг айрим хорижий мамлакатлардаги дипломатик ваколатхоналари фаолиятини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. 2003 йил январь ойидан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг Индонезиядаги Элчихонасида иккинчи котиб лавозимини қисқартириш ҳисобига Ўзбекистон Республикасининг Малайзиядаги Элчихонасида иккинчи котиб лавозими жорий этилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Малайзиядаги Элчихонаси штат жадвали 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикасининг Индонезиядаги Элчихонаси штат жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бюджетда навбатдаги молиявий йилга тасдиқланган чет элдаги муассасаларни маблағ билан таъминлаш миқдорларидан келиб чиқиб штат жадвалларидаги ўзгартиришларни ҳисобга олган ҳолда кўрсатиб ўтилган дипломатик муассасалар таъминотига маблағлар ажратсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг Индонезиядаги Элчихонаси балансидаги моддий ва пул бойликларини белгиланган тартибда хатловдан ўтказсин ҳамда улардан бундан кейин фойдаланиш бўйича таклифни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қуйидаги қарорлари:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Малайзияда Ўзбекистон Республикаси Элчихонасини очиш тўғрисида» 1996 йил 22 ноябрдаги 409-сон қарорига 1-илова;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Индонезия Республикасида Ўзбекистон Республикасининг Элчихонасини очиш тўғрисида» 1997 йил 25 июндаги 322-сон қарорининг 4-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири А.Ҳ.Комилов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2002 йил 13 декабрь,
438-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 30 июлдаги ПҚ-1379-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 13 декабрдаги 438-сон қарорига
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасининг Индонезиядаги Элчихонасининг
ШТАТ ЖАДВАЛИ
ШТАТ ЖАДВАЛИ
|
Т/р |
Лавозими |
Штатдаги ходимлар сони |
Элчининг маошига (1700$) нисбатан ходимларнинг маоши |
Ойлик маош |
Бир йилга иш ҳақи фонди | ||||||||
|
Дипломатик ходимлар таркиби | |||||||||||||
| 1. | Элчи* | 1 | | ||||||||||
| 2. | Биринчи котиб | 1 | 75 | 1275 | 15300 | ||||||||
| | Жами: | 2 | | 1275 | 15300 | ||||||||
|
Маъмурий-техник ходимлар таркиби | |||||||||||||
| 1. | Жойнинг ўзида ёлланадиган ёки Элчихона ходимларининг оила аъзоларидан иборат бўладиган ходимлар (ошпаз, фаррош, қоровул ва бошқалар) | | | 300 | 3600 | ||||||||
| | Жами: | | | 300 | 3600 | ||||||||
| | Ҳаммаси: | 2 | | 1575 | 18900 | ||||||||
*) Ўзбекистон Республикасининг Малайзиядаги элчиси ўриндошлик бўйича Ўзбекистон Республикасининг Индонезиядаги элчиси ҳисобланади.