Ҳужжат кучини йўқотган 21.07.2025 19.11.2021 йилдаги 696-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 21.07.2025
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий таълим ташкилотларига кириш имтиҳонларида абитуриентларнинг таълим тўғрисидаги ҳужжатларига қўйилган баҳоларини инобатга олиш тартибини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Президентининг 2025 йил 19 июлдаги ПФ-114-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 6 ноябрдаги ПФ-6108-сон Фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда ёшларнинг билим олишга бўлган қизиқишларини янада қўллаб-қувватлаш, уларнинг таълим тўғрисидаги ҳужжатларига қўйилган баҳоларини олий таълим ташкилотларига кириш имтиҳонларида инобатга олиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 6 ноябрдаги ПФ-6108-сон Фармонининг 10-бандига мувофиқ 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб умумий ўрта, ўрта махсус таълим муассасалари ва касб-ҳунар мактаблари (кейинги ўринларда — таълим ташкилотлари) битирувчиларининг шаҳодатномаси (дипломга илова)га мажбурий 11 йиллик таълимнинг сўнгги 6 йиллик баҳолари ўртача кўрсаткичи (кейинги ўринларда — битирувчилар баҳоларининг ўртача кўрсаткичи) киритилиши ва ушбу кўрсаткич олий таълим ташкилотига кириш имтиҳонларида инобатга олиниши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази (кейинги ўринларда — Давлат тест маркази), Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Халқ таълими вазирлигининг таълим ташкилотлари битирувчилари баҳоларининг ўртача кўрсаткичини электрон платформалар орқали ҳисоблаш ҳамда битирувчиларнинг шаҳодатномаси (дипломга илова)да ўз аксини топтириш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагиларни назарда тутувчи Таълим ташкилотлари битирувчилари баҳоларининг ўртача кўрсаткичини ҳисоблаш ва уни олий таълим ташкилотларига кириш имтиҳонларида инобатга олиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим ташкилотлари томонидан мажбурий 11 йиллик таълимнинг сўнгги 6 йиллик баҳоларини акс эттирувчи электрон платформаларни юритиш ва баҳоларни мазкур платформаларга даврий равишда киритиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
битирувчилар баҳоларининг ўртача кўрсаткичларини ҳисоблаш, уларни электрон платформаларда акс эттириш тартиби ҳамда маълумотларни «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали Давлат тест марказининг «ABITUR» махсус электрон дастурига узатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат тест маркази томонидан олий таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилиш бўйича тест синовлари якунланганидан сўнг таълим ташкилотлари томонидан «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали «ABITUR» махсус электрон дастурига киритилган баҳоларнинг ўртача кўрсаткичларини танлов натижасини ҳисоблашда инобатга олиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Тизимида таълим ташкилотлари бўлган вазирликлар ва идоралар, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси (нодавлат таълим ташкилотлари бўйича) 2022 йил 10 июнга қадар электрон платформаларни ишга туширсин ҳамда таълим ташкилотларида 2022/2023 ўқув йили ва кейинги ўқув йиллари битирувчиларининг сўнгги 6 йиллик баҳоларини электрон платформаларга киритиш ва битирувчилар баҳоларининг ўртача кўрсаткичлари ҳисоблаб борилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. 2022 йил 10 июнга қадар тизимида таълим ташкилотлари бўлган вазирликлар ва идоралар, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Халқ таълими вазирлиги ўз электрон платформаларини «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформасига интеграция қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Белгилансинки, электрон платформалар ва дастурларни яратиш ҳамда техник жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, интеграция қилиш масалалари билан боғлиқ харажатлар тегишли вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қопланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Давлат тест маркази, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директори М.М. Каримов, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи У.Н. Ташкенбаев, халқ таълими вазири Б.О. Саидов ҳамда олий ва ўрта махсус таълим вазири А.Ҳ. Тошкулов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 19 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
696-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 ноябрдаги 696-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таълим ташкилотлари битирувчилари баҳоларининг ўртача кўрсаткичини ҳисоблаш ва уни олий таълим ташкилотларига кириш имтиҳонларида инобатга олиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низом умумий ўрта, ўрта махсус таълим муассасалари ва касб-ҳунар мактаблари (кейинги ўринларда — таълим ташкилотлари) битирувчиларининг шаҳодатномаси (дипломга илова)га мажбурий 11 йиллик таълимнинг сўнгги 6 йиллик баҳолари ўртача кўрсаткичини олий таълим ташкилотларига кириш имтиҳонларида инобатга олиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Низом Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган хорижий олий таълим ташкилотлари ҳамда уларнинг филиалларига нисбатан татбиқ этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Таълим ташкилотлари битирувчилари баҳоларининг ўртача кўрсаткичини олий таълим ташкилотларига кириш имтиҳонларида инобатга олиш ушбу Низомга иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Битирувчиларнинг таълим тўғрисидаги ҳужжатларига қўйилган баҳоларининг сўнгги 6 йиллик ўртача кўрсаткичи электрон платформага таълим ташкилотлари томонидан даврий равишда киритиб борилади ва маълумотларнинг тўғри киритилганлиги учун таълим ташкилотларининг биринчи раҳбарлари шахсан масъул ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Таълим ташкилотлари битирувчилари баҳосининг ўртача кўрсаткичи 3 — 5 баҳолар оралиғида бўлиб, мазкур кўрсаткич шаҳодатнома ва дипломга иловада акс эттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Электрон платформаларда маълумотларни шакллантириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Тизимида таълим ташкилотлари бўлган вазирликлар ва идоралар, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг (нодавлат таълим ташкилотлари бўйича) электрон платформалари «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформасига интеграция қилинади ҳамда ушбу вазирликлар ва идораларга «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали ахборот алмашиш имконияти яратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Тизимида таълим ташкилотлари бўлган вазирликлар ва идоралар, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси (нодавлат таълим ташкилотлари бўйича) ҳар йили 15 июнга қадар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз электрон платформаларига битирувчилар ҳақидаги маълумотлар билан бирга уларнинг билим кўрсаткичига қўйилган баҳоларнинг ўртача кўрсаткичини шакллантириш учун таълим ташкилотлари томонидан платформаларга ўқувчиларнинг фанлар бўйича йиллик баҳолари киритилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электрон платформаларда шакллантирилган битирувчилар ҳақидаги маълумотлар ҳамда уларнинг баҳоларининг ўртача кўрсаткичи «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформасига узлуксиз узатиб борилиши учун барча ташкилий тадбирларни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Таълим ташкилотлари томонидан битирувчилар ҳақидаги маълумотларни ва фанлар бўйича баҳоларининг ўртача кўрсаткичини электрон платформада шакллантириб, уларнинг шаҳодатномаси (дипломга илова)да ўз аксини топтириш учун ўқувчиларнинг фанлар бўйича йиллик баҳолари ҳар йили 15 июнга қадар электрон платформага киритиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электрон платформага киритилган баҳолар қатъий ҳисобланиб, уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Таълим ташкилотларини хорижий давлатда тамомлаган ва ҳужжати тан олинган (Ўзбекистон Республикаси фуқароси), экстернат тартибида якуний давлат аттестациясидан ўтган абитуриентларнинг шаҳодатномасидаги (дипломга иловадаги умумтаълим фанлари бўйича) баҳолари тааллуқлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси, вилоятлар халқ таълими бошқармалари ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармалари (кейинги ўринларда — таълимни бошқарувчи ҳудудий бошқармалар) томонидан ўз электрон платформаларига киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Киритилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги учун тааллуқлилиги бўйича таълимни бошқарувчи ҳудудий бошқарма бошлиқлари шахсан масъул ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Умумий ўрта таълим ташкилотлари битирувчилари баҳоларининг ўртача кўрсаткичини ҳисоблаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Умумий ўрта таълим ташкилоти битирувчиларининг 6 — 11-синфлардаги фанлар бўйича йиллик баҳолари, якуний давлат аттестацияси баҳолари электрон платформага ҳар ўқув йилининг якуни бўйича 15 июнга қадар киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Битирувчилар баҳосининг ўртача кўрсаткичини ҳисоблашда 6 — 11-синфлардаги йиллик баҳоларнинг умумий йиғиндиси ҳар бир синфдаги ўқитилган фанлар сонининг умумий йиғиндисига нисбати олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
У қуйидаги формула асосида ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кббўк — битирувчи баҳосининг ўртача кўрсаткичи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
∑6б 6-синфдаги барча фанлар бўйича йиллик баҳолар йиғиндиси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
∑7б — 7-синфдаги барча фанлар бўйича йиллик баҳолар йиғиндиси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
∑ 8б — 8-синфдаги барча фанлар бўйича йиллик баҳолар йиғиндиси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
∑9б — 9-синфдаги барча фанлар бўйича йиллик баҳолар йиғиндиси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
∑10б — 10-синфдаги барча фанлар бўйича йиллик баҳолар йиғиндиси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
∑11б — 11-синфдаги барча фанлар бўйича йиллик баҳолар йиғиндиси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6ф — 6-синфда йиллик баҳо чиқарилган барча фанлар сони;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7ф — 7-синфда йиллик баҳо чиқарилган барча фанлар сони;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8ф — 8-синфда йиллик баҳо чиқарилган барча фанлар сони;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9ф — 9-синфда йиллик баҳо чиқарилган барча фанлар сони;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10ф — 10-синфда йиллик баҳо чиқарилган барча фанлар сони;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11ф — 11-синфда йиллик баҳо чиқарилган барча фанлар сони.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Умумий ўрта таълим ташкилоти томонидан битирувчилар билимига қўйиладиган баҳолаш мезонлари фарқ қилганда баҳолаш тизимидаги максимал балл 100 фоиз сифатида қабул қилинади ва баллар баҳо тизимига қуйидагича конвертация қилинади: 86 — 100 фоиз учун — 5 баҳо, 71 — 85 фоиз учун — 4 баҳо, 56 — 70 фоиз учун — 3 баҳо ва 56 фоизгача — 2 баҳо.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Ўрта махсус таълим ташкилотлари ва касб-ҳунар мактаблари битирувчилари баҳоларининг ўртача кўрсаткичини ҳисоблаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ўрта махсус таълим ташкилотлари ва касб-ҳунар мактаблари битирувчиларининг 1-2-босқичлардаги умумтаълим фанлари бўйича йиллик баҳолари, якуний давлат аттестацияси баҳолари электрон платформага ҳар ўқув йилининг якуни бўйича 15 июнга қадар киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битирувчиларнинг 6 — 9-синфлардаги йиллик баҳолари Халқ таълими вазирлигининг «Электрон кундалик» электрон дастурига, шунингдек, тизимида таълим ташкилотлари бўлган вазирликлар ва идоралар томонидан барча таълим ташкилотларида жорий этилган электрон платформаларга интеграция қилиш орқали олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Битирувчилар баҳосининг ўртача кўрсаткичини ҳисоблашда 6 — 9-синфлардаги ҳамда 1-2-босқичлардаги умумтаълим фанлари бўйича йиллик баҳоларнинг умумий йиғиндиси ҳар бир синф ва босқичдаги ўқитилган умумтаълим фанлари сонининг умумий йиғиндисига нисбати олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
У қуйидаги формула асосида ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кббўк— битирувчи баҳосининг ўртача кўрсаткичи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
∑6б 6-синфдаги барча фанлар бўйича йиллик баҳолар йиғиндиси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
∑7б — 7-синфдаги барча фанлар бўйича йиллик баҳолар йиғиндиси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
∑ 8б— 8-синфдаги барча фанлар бўйича йиллик баҳолар йиғиндиси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
∑9б — 9-синфдаги барча фанлар бўйича йиллик баҳолар йиғиндиси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
∑1 б — 1-босқичдаги умумтаълим фанлари бўйича йиллик баҳолар йиғиндиси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
∑2б — 2-босқичдаги умумтаълим фанлари бўйича йиллик баҳолар йиғиндиси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6ф — 6-синфда йиллик баҳо чиқарилган барча фанлар сони;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7ф — 7-синфда йиллик баҳо чиқарилган барча фанлар сони;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8ф — 8-синфда йиллик баҳо чиқарилган барча фанлар сони;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9ф — 9-синфда йиллик баҳо чиқарилган барча фанлар сони;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1бф — 1-босқичда йиллик баҳо чиқарилган умумтаълим фанлари сони;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2б — ф— 2-босқичда йиллик баҳо чиқарилган умумтаълим фанлари сони.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ўрта махсус таълим ташкилотлари ва касб-ҳунар мактаблари томонидан битирувчилар билимига қўйиладиган баҳолаш мезонлари фарқ қилганда баҳолаш тизимидаги максимал балл 100 фоиз сифатида қабул қилинади ва баллар баҳо тизимига қуйидагича конвертация қилинади: 86 — 100 фоиз учун — 5 баҳо, 71 — 85 фоиз учун — 4 баҳо, 56 — 70 фоиз учун — 3 баҳо ва 56 фоизгача — 2 баҳо.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Битирувчилар баҳоларининг ўртача кўрсаткичини электрон платформада тасдиқлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Абитуриент олий таълим ташкилотига ўқишга кириш имтиҳонларида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш жараёнида шахсий маълумотларини киритгандан сўнг унинг шаҳодатномадаги ёки дипломга иловадаги умумтаълим фанлари баҳоларининг ўртача кўрсаткичи ҳосил бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Абитуриент томонидан баҳоларининг ўртача кўрсаткичи унинг шаҳодатномадаги ёки дипломга иловадаги баҳоларининг ўртача кўрсаткичи билан текширилиб, тасдиқлаш тугмаси босилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Абитуриент томонидан баҳоларининг ўртача кўрсаткичи тасдиқланмагунга қадар унга кириш имтиҳонларида иштирок этиш учун рухсатнома шакллантирилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Абитуриентнинг шахсий кабинетида акс этган шаҳодатномадаги ёки дипломга иловадаги умумтаълим фанлари баҳолари ва уларнинг ўртача кўрсаткичи ҳамда шаҳодатномадаги ёки дипломга илованинг аслидаги баҳолар ўртасида тафовут аниқланганда абитуриент тегишли таълимни бошқарувчи бошқармага мурожаат қилади. Ўз ўрнида ҳудудий бошқармалар мавжуд муаммо бартараф этилишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда абитуриентнинг шахсий кабинетида акс этган шаҳодатномадаги ёки дипломга иловадаги умумтаълим фанлари баҳолари ва уларнинг ўртача кўрсаткичи ўзгаради ва абитуриент маълумотларнинг тўғрилиги бўйича тасдиқлаш тугмасини босади. Тасдиқлаш тугмаси босилганидан сўнг маълумотлар тўғрилигига абитуриентнинг шахсан ўзи жавобгар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Давлат тест маркази олий таълим ташкилотларининг бакалавриатига ўқишга кириш учун «ABITUR» махсус электрон дастури орқали ариза топширган, аммо электрон платформада баҳоларининг ўртача кўрсаткичи киритилмаган абитуриентлар ҳақидаги маълумотни ариза қабул қилинган кунда тегишли вазирликлар ва идораларга электрон платформаси орқали юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Тегишли вазирликлар ва идоралар бир иш кунида маълумотни абитуриентнинг шаҳодатномаси ёки дипломи берилган таълимни бошқарувчи ҳудудий бошқармага юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Ҳудудий таълимни бошқарувчи бошқарма туман халқ таълими бўлими орқали шу куннинг ўзида маълумотни таълим ташкилотига юборади, таълим ташкилоти раҳбари уч иш кунида абитуриентнинг шаҳодатномасидаги ёки дипломга иловадаги умумтаълим фанлари баҳолари электрон платформага тўғри киритилишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Абитуриентнинг шахсий кабинетида шаҳодатномадаги ёки дипломга иловадаги умумтаълим фанлари баҳоларининг ўртача кўрсаткичи шу куннинг ўзида акс этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Тугатилган ёки қайта ташкил этилган таълим ташкилотлари битирувчилари баҳоларининг ўртача кўрсаткичи (зарур ҳолларда архив ҳужжатлари асосида) тегишли таълимни бошқарувчи ҳудудий бошқармалар томонидан ҳужжатнинг асли асосида Давлат тест марказининг электрон платформасига тўғри киритилиши таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Тегишли вазирликлар ва идоралар белгиланган вазифалар таълим ташкилотлари томонидан ўз вақтида бажарилиши бўйича назоратни олиб боради ва таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Битирувчилар баҳоларининг ўртача кўрсаткичини олий таълим ташкилотларига кириш имтиҳонларида инобатга олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Давлат тест маркази томонидан олий таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилиш бўйича тест синовлари якунланганидан сўнг, белгиланган муддатда, танловга қадар абитуриентларнинг тест синови жараёнида тўплаган балларига тегишли таълим ташкилотлари томонидан киритилган битирувчилар баҳоларининг ўртача кўрсаткичлари қўшилади ва танлов жараёни амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Олий таълим ташкилотига ўқишга қабул қилиш жараёнида абитуриент томонидан қабул комиссиясига тақдим этилган шаҳодатномадаги ёки дипломга иловадаги баҳоларнинг ўртача кўрсаткичи билан электрон платформага киритилган баҳолар ўртача кўрсаткичи орасида тафовут аниқланса, у ҳолда абитуриентнинг кейинги ҳолати кириш имтиҳонларида (талабаликка қабул қилинган бўлса) талабаликка қабул қилинган таълим йўналиши доирасида қайта кўриб чиқилади. Агар киритилган ўзгаришлар туфайли абитуриент тўплаган балл қабул чегарасидан паст бўлса, мазкур абитуриент олий таълим ташкилотига қабул қилинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Мазкур Низомни амалга оширишда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда, шу жумладан, суд тартибида ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таълим ташкилотлари битирувчилари баҳоларининг ўртача кўрсаткичини ҳисоблаш ва уни олий таълим ташкилотларига кириш имтиҳонларида инобатга олиш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таълим ташкилотлари битирувчилари баҳоларининг ўртача кўрсаткичини олий таълим ташкилотларига кириш имтиҳонларида инобатга олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Босқич

Масъуллар

Чора-тадбирлар

Бажариш муддати


1-босқич

Умумий ўрта, ўрта махсус таълим ташкилотлари ва касб-ҳунар мактаблари

Умумий ўрта таълим ташкилотлари томонидан 6 — 11-синфлар ўқувчиларининг, ўрта махсус таълим ташкилотлари ва касб-ҳунар мактаблари 1-2-босқичлари ўқувчиларининг умумтаълим фанлари бўйича йиллик баҳоларини электрон платформага киритиш.

Ҳар ўқув йилининг якуни бўйича 15 июнга қадар


2-босқич

Абитуриент

1. Абитуриент Давлат тест марказининг «ABITUR» махсус электрон дастури орқали рўйхатдан ўтганда шахсий кабинетида акс этган шаҳодатномадаги ёки дипломга иловадаги умумтаълим фанлари баҳолари ўртача кўрсаткичини шаҳодатномадаги ёки дипломга иловадаги баҳоларнинг ўртача кўрсаткичи билан таққослайди ва тасдиқлаш тугмаси босилади.

Ҳар йили ўқишга қабул қилиш жараёнида онлайн рўйхатдан ўтиш вақтида

Давлат тест маркази

2. Абитуриент томонидан тасдиқлаш тугмаси босилгандан сўнг абитуриентга кириш имтиҳонларида иштирок этиш учун рухсатнома шакллантирилади.


3-босқич

Абитуриент

1. Абитуриент Давлат тест марказининг ABITUR» махсус электрон дастури орқали рўйхатдан ўтганда шахсий кабинетидаги умумтаълим фанлари баҳолари ўртача кўрсаткичи ҳамда шаҳодатномадаги ёки дипломга илованинг аслидаги баҳолар ўртача кўрсаткичи ўртасида тафовут аниқланганда абитуриент тегишли таълимни бошқарувчи бошқармага мурожаат қилади.

Маълумот олинган куннинг ўзида

Таълимни бошқарувчи ҳудудий бошқарма

2. Ўз ўрнида ҳудудий бошқармалар мавжуд муаммо бартараф этилишини таъминлайди.

Шу куннинг ўзида


4-босқич

Давлат тест маркази

1. Олий таълим ташкилоти бакалавриатига ўқишга кириш учун ABITUR махсус дастури орқали ариза топширган, аммо электрон платформага баҳоларининг ўртача кўрсаткичи киритилмаган абитуриентлар ҳақидаги маълумотни тегишли вазирликлар ва идораларга юбориш.

Ҳар йили қабул жараёнида онлайн рўйхатдан ўтишда маълумотлар тасдиқланган куннинг ўзида

Тегишли вазирликлар ва идоралар

2. Давлат тест марказидан олинган маълумотни абитуриентнинг шаҳодатномаси ёки дипломи берилган таълим ташкилоти жойлашган таълимни бошқарувчи ҳудудий бошқармага юбориш.

Маълумот қабул қилинган кундан бошлаб бир иш кунида


5-босқич

Таълимни бошқарувчи ҳудудий бошқарма

1. Давлат тест марказидан олинган баҳоларнинг ўртача кўрсаткичи киритилмаган абитуриент тўғрисидаги маълумотни таълим ташкилотига юбориш.

Маълумот олинган куннинг ўзида

Таълим ташкилоти раҳбари

2. Абитуриентнинг шаҳодатномасидаги ёки дипломга иловадаги умумтаълим фанлари баҳоларини электрон платформага киритиш ва тасдиқлаш тугмасини босиш.

Уч иш куни давомида

Абитуриент

3. Абитуриент томонидан умумтаълим фанлари баҳоларининг ўртача кўрсаткичи шаҳодатномадаги ёки дипломга иловадаги умумтаълим фанлари баҳолари билан таққосланади ва тасдиқлаш тугмаси босилади.

Маълумот олинган куннинг ўзида


6-босқич

Давлат тест маркази

Абитуриентларнинг тест синови жараёнида тўплаган балларига тегишли таълим ташкилотлари томонидан киритилган битирувчилар баҳоларининг ўртача кўрсаткичини қўшиш ва танлов жараёнида инобатга олиш.

Олий таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилиш бўйича тест синовлари якунланганидан сўнг, танловга қадар

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.11.2021 й., 09/21/696/1068-сон)