Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг
Қарори
«Умумий ўрта таълим муассасаси қошидаги логопедия шохобчаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2021 йил 18 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2722-1]
Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги, «Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида»ги Қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 сентябрдаги ПҚ-3931-сон «Халқ таълими тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳамда 2020 йил 6 ноябрдаги ПҚ-4884-сон «Таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2015 йил 25 сентябрдаги 22-мҳ, 36, 39-ҚҚ-сон «Умумий ўрта таълим муассасаси қошидаги логопедия шохобчаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга (рўйхат рақами 2722, 2015 йил 26 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 43-сон, 550-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Халқ таълими вазири Ш. ШЕРМАТОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 29 октябрь,
32-mh-сон
Соғлиқни сақлаш вазири А. ХАДЖИБАЕВ
Тошкент ш.,
2021 йил 20 октябрь,
33-сон
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Н. ХУСАНОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 26 октябрь,
45-2021Қ/Қ-сон
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2021 йил 29 октябрдаги 32-mh-сон, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 20 октябрдаги 33-сон, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2021 йил 26 октябрдаги 45-2021Қ/Қ-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
«Умумий ўрта таълим муассасаси қошидаги логопедия шохобчаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга киритилаётган ўзгартиришлар
1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги қарор қилади:»;
2. Низомда:
а) Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ умумий ўрта таълим муассасаси қошидаги логопедия шохобчасининг (бундан буён матнда логопедия шохобчаси деб юритилади) фаолият юритиш тартибини белгилайди.»;
б) 8-банддаги «халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимига» деган сўзлар «туман (шаҳар) халқ таълими бўлимига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
в) 9-банддаги «Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимининг Ўқувчиларни касбга йўналтиришни ва педагогик-психологик диагностикасини методик таъминлаш кичик гуруҳи» деган сўзлар «Туман (шаҳар) халқ таълими бўлимининг Болаларни ижтимоий-психологик қўллаб-қувватлаш маркази» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
г) 10-банддаги «халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлими» деган сўзлар «туман (шаҳар) халқ таълими бўлими» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
д) 11-банддаги «Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлими» деган сўзлар «Туман (шаҳар) халқ таълими бўлими» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
е) 19-банддаги «халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимининг» деган сўзлар «туман (шаҳар) халқ таълими бўлимининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
ж) 23-банддаги «халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимининг Ўқувчиларни касбга йўналтиришни ва педагогик-психологик диагностикасини методик таъминлаш кичик гуруҳига» деган сўзлар «туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларининг Болаларни ижтимоий-психологик қўллаб-қувватлаш марказларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
з) 2-илованинг 3-позициясидаги «муассасалари» деган сўз «ташкилотлари» деган сўз билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.11.2021 й., 10/21/2722-1/1067-сон)