04.11.2021 йилдаги 0019-21-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикасининг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари, 04.11.2021 йилдаги 0019-21-сон
Кучга кириш санаси
16.11.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Радиотехник иншоотларни жойлаштириш ва улардан фойдаланишга қўйиладиган гигиеник талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2021 йил 16 ноябрда ҳисобга олинди, ҳисоб рақами 54-сон]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари (кейинги ўринларда — санитария қоидалари) 30 кНz — 300 GНz частота диапазонида ишлайдиган радиотехник иншоотларни жойлаштириш ва улардан фойдаланиш бўйича гигиеник талабларни белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур санитария қоидаларида қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
антенна — радио тўлқинларни қабул қилиш ёки тарқатиш учун мўлжалланган восита;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
антенна иншооти — радиотехник иншоот жиҳозларининг бир қисми бўлиб, антенналарни жойлаштириш учун қурилма;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккиламчи нурланиш — электромагнит энергиясини радиотехник иншоот томонидан тарқатиладиган электромагнит майдонларининг таъсирида ҳудуддаги турли хил қурилма ва иншоотлар томонидан қайта нурланиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пассив ҳимоя — электромагнит таъсир қиладиган ҳудудни ёки ушбу ҳудудда жойлашган аниқ қурилма ва иншоотларни электромагнит майдон таъсиридан ҳимоя қилиш бўйича ўтказиладиган ташкилий ва техник тадбирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
радиотехник иншоот — умумий майдонда жойлашган бир ёки бир нечта антеннада ишлайдиган бир ёки бир нечта радио тўлқин узатгичлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
радиотўлқин узатгич — радиочастотали нурланишларни ҳосил қиладиган қурилма;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
санитария муҳофаза зонаси — аҳолининг соғлиғини муҳофаза қилиш мақсадида радиотехник иншоот ва турар жойлар оралиғида ажратилган махсус ҳудуд;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
санитария-эпидемиология хулосаси — хўжалик ва бошқа фаолият турлари, маҳсулотлар, ишлар ва хизматлар, шунингдек лойиҳа ҳужжатлари, қурилиш лойиҳалари ва фойдаланиш ҳужжатлари ҳамда электромагнит майдони даражаси ўлчов натижаларини санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқлигини тасдиқловчи радиотехник иншоотнинг санитария паспорти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
санитария-эпидемиология экспертизаси — Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати (кейинги ўринларда — Санитария-эпидемиология хизмати) органлари мутахассисларининг лойиҳа ҳужжатлари, иншоотнинг хўжалик ва бошқа фаолияти ва жиҳозлар (маҳсулотлар) санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқлигини аниқлаш бўйича фаолияти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фаол ҳимоя — электромагнит майдонидан ҳимоя қилишнинг фаол усуллари ва воситалари бўлиб, нурланиш манбасида нурланиш қувватини камайтириш, антенна тизимларининг нур тарқатиш хусусиятини ва техник жиҳозларнинг ишлаш тартибини ўзгартириш назарда тутилган чора-тадбирлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электромагнит майдон таъсиридан ҳимоя қилиш — аҳолини ва атроф-муҳитни электромагнит майдон таъсиридан ҳимоя қилиш бўйича ташкилий, техник ва тиббий-профилактик чоралар мажмуи.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур санитария қоидалари радиотехник иншоотларни лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш ва ундан фойдаланиш фаолияти билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахслар учун мўлжалланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Ўлчов бирликлари ва рухсат этилган даражалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Радиотехник иншоотларнинг радиочастота диапазонидаги электромагнит майдонларининг аҳолига таъсири қуйидагича баҳоланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30 kНz — 300 MНz частота диапазонида — электр майдон кучланишининг ўртача квадрат қиймати бўйича (E), V / m;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
300 MНz — 300 GНz частота диапазонида — энергия оқими зичлигининг ўртача қиймати бўйича (ЭОЗ) mW / sm2.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электр майдон энергияси миқдори (ЭМЭМ), магнит майдон энергияси миқдори (ММЭМ) ва энергия оқими зичлиги (ЭОЗ) бўйича радиотехник иншоотга хизмат кўрсатадиган ходимларга электромагнит майдонининг таъсири баҳоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30 MНz — 300 MНz частота диапазонларидаги нурланишлар энергияси таъсири қуйидаги формулада ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЭМЭМ = Е2 ∙Т, (V/m) соат; ММЭМ = М2 ∙ Т (А/m)2 ∙ соат, бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Е — электр майдони кучланиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
М — магнит майдони кучланиши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
300 MНz — 300 GНz частота диапазонларидаги нурланишлар энергияси миқдори таъсири қуйидаги формулада ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЭМЭОЗ = ЭОЗ ∙ Т, (W/m2) соат, mW/sm2, бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Т — таъсир вақти, соатда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Турар-жой ва жамоат бинолари ҳамда аҳоли яшаш жойлари ҳудудида радиотехник иншоотларнинг антенналаридан ҳосил бўлган электромагнит майдонининг қуйидаги миқдорларига рухсат этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30 MНz гача бўлган частота диапазонида — 1 V/m;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30 MНz — 300 MНz частота диапазонларида — 3 V/m;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
300 MНz — 300 GНz частота диапазонларида — 10 mW/sm2 .
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Турар-жой ва жамоат биноларида ўрнатилган таянч тармоқларини таъминловчи ва қувватловчи ускуналардан саноат частотасида (50 Нz) ҳосил бўладиган электр майдонининг кучланиш даражаси 0,5 kv/m дан ошмайдиган миқдорда бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Радиочастота диапазонидаги электромагнит майдонининг нурланиш манбаларига қўйилган талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Жиҳозларга бўлган норматив ва фойдаланишга оид ҳужжатларда қуйидаги маълумотлар кўрсатилиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) норматив ҳужжатларда — жиҳозларни қўллаш шароитлари ва соҳалари, жиҳозлардан фойдаланиш даврида физик омилларни эҳтимолий салбий таъсирининг гигиеник аҳамияти бўйича кўрсатгичлар, зарарли омилларнинг рухсат этилган ҳақиқий даражасини назорат қилиш қоидалари ва усуллари ҳамда қабул қилиш қоидалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) фойдаланиш ҳужжатларида — жиҳозларни қўллаш шароитлари ва соҳалари, жиҳознинг хусусиятлари ва гигиеник муҳим кўрсатгичлари (радиочастота диапазонидаги электромагнит нурланишнинг инсонга таъсир даражаси, маҳсулотдан фойдаланишда хавфсизлик чоралари, ўткир касаллик содир бўлганда бирламчи чоралар кўрсатиш, берилган санаси ва амал қилиш муддати кўрсатилган гигиеник хулоса).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Радиотехник иншоотларга белгиланган гигиена талаблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Радиотехник иншоотга техник хизмат кўрсатиш билан бевосита боғлиқ бўлган ходимларнинг иш ўринларида радиочастота диапазонидаги электромагнит нурланишнинг саноат шароити учун белгиланган даражаси ходимлар иш ўринларида 8 соат бўлиши мумкин бўлганда 25 mW/sm2, 12 соат бўлиши мумкин бўлганда эса 16,6 mW/sm2 дан ошмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Оммавий дам олиш жойларида, турар-жой бинолари ичида, жамоат ва ишлаб чиқариш биноларида радиотехник иншоотларда ҳосил бўладиган радиочастота диапазонидаги электромагнит майдон даражаси иккиламчи нурланишни ҳисобга олган ҳолда ушбу санитария қоидаларининг 5-бандида белгиланган даражадан ошмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Бир вақтда бир неча манбалардаги нурланишлар рухсат этилган даражадан ошмаслиги керак. Бунда бир хил миқдордаги рухсат этилган даража қуйидаги шарт асосида белгиланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Еi — электромагнит майдони манбасини i-сон остида ҳосил қилинадиган, электр майдони кучланиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЭОЗi — электромагнит майдони манбасини i-сон остида ҳосил қилинадиган, энергия оқими зичлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ерэд — нормаллаштирилган диапазондаги электр майдони кучланишининг рухсат этилган даражаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЭОЗрэд — нормаллаштирилган диапазондаги энергия оқими зичлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
n — электромагнит майдонлари манбалари сони.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир вақтда бир неча манбалардаги нурланишлар рухсат этилган даражадан ошмаслиги керак, бунда ҳар хил миқдордаги рухсат этилган даража қуйидаги шарт асосида белгиланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ОЭЗсуммк — нормаллаштирилган диапазонда электромагнит майдони манбалари томонидан ҳосил қилинган умумий энергия оқимининг зичлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ОЭЗрэдк — нормаллаштирилган диапазонда энергия оқими зичлигининг рухсат этилган даражаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
m — электр майдони кучланиши нормаллаштирилган диапазонлар сони;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
q — энергия оқими зичлиги нормаллаштирилган диапазонлар сони;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Радиотехник иншоотларда ҳосил бўладиган электромагнит нурланишларни камайтириш мақсадида антенна атрофидаги турар-жой биноларига нисбатан энг баланд жойга жойлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Радиотехник иншоотларнинг техник ва унга туташ ҳудудида турар-жой ва жамоат бинолари қурилишига рухсат этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Радиотехник иншоотларда ҳосил бўладиган электромагнит нурланишларнинг салбий таъсиридан аҳолини ҳимоя қилиш учун санитария муҳофаза зонаси ва қурилиш чекланган ҳудуд ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Радиотехник иншоот атрофида юзага келадиган электромагнит майдон булутининг электромагнит майдон нурланиш даражаси рухсат этилган меъёрдан юқори бўлган масофагача бўлган қисми санитария муҳофаза зонаси, рухсат этилган меъёрдан юқори бўлмаган қисми қурилиш чекланган ҳудуд ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу зона ва ҳудуднинг кенглиги Санитария-эпидемиология хизмати ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан лойиҳа ҳужжатларини санитария-эпидемиологик экспертизадан ўтказиш натижаси бўйича аниқланиб, Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Бош давлат санитария врачлари томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Радиотехник иншоот ва аҳоли яшаш жойларининг истиқболли ривожланишини ҳисобга олган ҳолда санитария муҳофаза зонаси ва қурилиш чекланган ҳудуд ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Санитария муҳофаза зонаси ва қурилиш чекланган ҳудуд ҳисоблаш йўли билан, хусусан, радиочастота диапазонидаги электромагнит майдони даражасини ўлчаш йўли Билан аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Маълум бир ҳудудга йўналтирилган ёки такрорланадиган нурланиш антенналарига эга бўлган радиотехник иншоотлар учун санитария муҳофаза зонаси ва қурилиш чекланган ҳудуд электромагнит энергия нурларининг ён ва орқа томон йўналиши кенглигини ҳисобга олган ҳолда белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Такрорланадиган нурланиш антенналарига эга бўлган радиотехник иншоотлардан тарқалаётган электромагнит майдони нурланиш даражалари антенналарнинг асосий нурланишлари йўналтирилган жойларда ўлчанади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электромагнит майдони нурланишлар айланма ёки маълум бир ҳудудга йўналтирилмаган радиотехник иншоотлар учун санитария муҳофаза зонаси ва қурилиш чекланган ҳудуд айланма шаклда белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Электромагнит энергия нурланишларини маълум бир бурчак остида тарқатадиган радиотехник иншоот антенналари радиочастота диапазонининг электромагнит нурланиши интенсивлиги унинг баландлигига қараб ўзгаради. Ушбу ҳолатда қурилиш чекланган ҳудуд турар-жой биноларининг баландлигига вертикал равишда ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Амалдаги радиотехник иншоотларнинг санитария муҳофазаси зонасида аҳоли яшаши учун турар-жой бинолари, даволаш-профилактика муассасалари ва санаторийлар, барча турдаги таълим муассасалари ва бошқа инсонлар туриши учун мўлжалланган биноларнинг қурилишига рухсат берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Радиотехник иншоотларни қуриш, реконструкция қилиш, техник қайта жиҳозлаш ва кенгайтириш мазкур санитария қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Нурланиш қуввати самарадорлиги 100 W дан 1000 W гача бўлган 3 — 30 MНz частота диапазонли ҳаваскор радиостанция антенналар ва 26,5 — 27,5 MНz частота диапазонли фуқаролик радиостанция антенналар жойлаштирилган жойдан 10 метр масофадан кам бўлмаган ҳудудга одам кира олмаслиги таъминланиши керак. Ўрнатилган антенна бино томидан 1,5 метр баландликда, шу билан бирга унинг ҳар қандай нуқтасидан ва нурланиш йўналишидан қатъий назар қўшни биногача 10 метрлик масофа бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Нурланиш қуввати самарадорлиги 1000 W дан 5000 W гача ҳаваскор радиостанция ва фуқаролик радиостанция антенналар жойлаштирилган жойдан 25 метрдан кам бўлмаган масофага одам кириши ва бино жойлаштирилишига рухсат берилмайди. Бино томида 5 метр баландликда антенна ўрнатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Радиотехник иншоотни (шу жумладан, ҳаваскор ва фуқаролик радиостанциялар) алоҳида ўрнатилган устунларда жойлаштириш тавсия этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Радио тўлқин тарқатувчи антенналар турар-жой, жамоат ва бошқа бинолар томида мазкур санитария қоидаларининг 5, 10, 11, 21, 22-бандлари ва мазкур банднинг биринчи хатбошиси талабларига риоя этилган ҳолда жойлаштирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Радиотехник иншоотларда ҳосил бўладиган радиочастота диапазонидаги электромагнит майдон даражаларини назорат қилишга қўйиладиган талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Радиотехник иншоот томонидан тарқатиладиган электромагнит майдони даражасини назорат қилишда услубий қўлланмалар асосида ўлчовлар ўтказилади ва ҳисоблаш усулларидан фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Лойиҳалаштирилаётган, қайта таъмирланаётган, кенгайтирилаётган ва фойдаланишга топширилаётган радиотехник иншоотларни электромагнит майдон таъсирини баҳолаш ҳисоблаш усули орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисоблаш усули учун радиотехник иншоот узатувчи воситаларнинг тури, ишчи частотаси, қуввати, иш тартиби, антенна тури, унинг тавсифлари ва жойлашуви, жойнинг рельефи, қайта акс берадиган юза мавжудлиги тўғрисидаги маълумотлар бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Радиолокация тизими учун импульсларнинг частотаси, давомийлиги ва антеннанинг айланиш частотаси тўғрисида қўшимча маълумот тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Радиотехник иншоотлар ва унинг жиҳозларидан тарқалаётган электромагнит майдон даражаларини назорат қилиш учун ўлчов усулларидан фойдаланилади. Бунда нурлантирувчи воситалар ўрнатилган иш тартибида ва максимал қувватда ишлаб туриши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Электр (магнит) майдон кучланишларининг ўртача квадрат қийматини аниқлашдаги ўлчовлар, радиотехник иншоотларда ҳосил бўладиган 30 кНz-300 MНz частота диапазонларида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Энергия оқими зичлигининг ўртача қийматини аниқлашдаги ўлчовлар, радиотехник иншоотларда ҳосил бўладиган 300 MНz — 300 GНz частота диапазонларида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Ўлчов воситалари ўрнатилган тартибда метрологик кўрикдан ўтказилиши ҳамда уларда қиёслов гувоҳномаси бўлиши талаб этилади. Ушбу ўлчов ускуналарининг нисбий хатолик чегараси ± 30% дан ошмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Ўлчов ускуналарининг нисбий хатолик чегарасини ҳисобга олган ҳолда ўлчов натижаларига гигиеник баҳо берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Электромагнит майдони 300 MНz — 300 GНz частота диапазондаги нурланиш даражаларини аниқлаш учун энергия оқими зичлиги ўртача квадрат қийматини ўлчаш учун мўлжалланган воситалардан фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электромагнит майдони нурланиш даражаларининг ўртача квадрат қийматини ўлчаш учун мўлжалланган ўлчов ускуналаридан фойдаланишга рухсат этилади. Бунда электр майдони кучланиш даражаси ўлчанган кўрсатгичнинг энергия оқими зичлиги қуйидаги формула орқали қайта ҳисоблаб чиқилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЭОЗ = Е2/3,77 (mW/sm2 ), бунда Е — электр майдон кучланишининг даражаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Электромагнит майдони ўлчов ишлари қуйидаги ҳолатларда амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
радиотехник иншоотни фойдаланишга қабул қилишда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
радиотехник иншоот учун берилган санитария-эпидемиологик хулосани қайта расмийлаштиришда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электромагнит майдон даражаларига таъсир этувчи радиотехник иншоотнинг иш тартиби ва меҳнат шароитига ўзгартириш киритилганда (антенналар йўналишининг ўзгариши, узатгич қувватининг ошиши ва бошқалар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электромагнит майдон даражасини пасайтириш бўйича олиб борилган чора-тадбирлардан сўнг;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
радиотехник иншоот ўрнатилиб, ишга туширилгандан кейин бир йилда бир марта;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
радиотехник иншоот жиҳозларини санитария-эпидемиологик экспертизадан ўтказишда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. Радиотехник иншоотлардан тарқаладиган электромагнит майдон нурланишларининг инсон саломатлигига салбий таъсирининг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Электромагнит майдон манбаси мавжуд бўлган касбда ишлаётган ходимларни электромагнит майдонининг салбий таъсиридан ҳимоя қилиш ташкилий, техник ва тиббий-профилактик тадбирлар ўтказиш йўли билан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Ташкилий тадбирлар қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишнинг оқилона тартибини танлаш, электромагнит майдони таъсир қиладиган жойда ходимларнинг бўлиш вақтини чеклаш, иш ўринларини электромагнит майдон манбасидан узоқроқ жойдан ташкил этиш, меъёрий талабларга риоя этилишини таъминлаш, электромагнит майдон манбаларидан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига амал қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Техник тадбирлар қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электромагнит майдон манбаларини оқилона жойлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамоат ва шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланиш, шу жумладан электромагнит майдон манбасидан экранли ҳимоя қилишни ташкил этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Радиотехник иншоотларнинг электромагнит майдон манбалари билан ишловчи касб ходимлари ишга қабул қилишдан олдин ва иш фаолияти давомида Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2387, 2012 йил 29 август) талаблари асосида даврий тиббий кўрикдан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Жойларда ўрнатилган радиотехник иншоотларнинг масъул ходимлари хавфсизлик қоидалари бўйича ўқитилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Радиотехник иншоотларнинг масъул ходимлари лойиҳалаштиришда, қуришда ва қайта қуришда электромагнит майдонлари таъсиридан жамоат ва ишлаб чиқариш биноларини ҳимоя қилиш учун фаол ва пассив ҳимоя усулларидан фойдаланиши мақсадга мувофиқ.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Аҳолини электромагнит майдони радиочастоталарининг иккиламчи нурланишидан ҳимоя қилиш мақсадида, иккиламчи нурланиш манбалари (бино конструктив қисмлари, коммуникациялар ва бошқалар) ҳосил бўлишини чеклаш чоралари кўрилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Радиотехник иншоот жойлашган ҳудуд ўралади ва радиотехник иншоотларга хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари аҳоли киришини таъқиқловчи огоҳлантирувчи белгилар қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошлиқ Б. ЮСУПАЛИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 4 ноябрь,

0019-21-сон