26.11.2002 йилдаги 411-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 25.04.2012 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ОСИЁ ТАРАҚҚИЁТ БАНКИ ИШТИРОКИДА «ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВА ХОРАЗМ ВИЛОЯТИДА ИЧИМЛИК СУВ ТАЪМИНОТИ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ» ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг сув тақчиллигидан зарар кўрган аҳолисини ижтимоий муҳофаза қилишни кучайтириш, минтақа аҳолисини сифатли ичимлик сув билан таъминлашни яхшилаш, шунингдек ресурсларни тежаш сиёсатини амалга ошириш ва Орол бўйида қишлоқ ичимлик сув таъминоти инфратузилмасини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Осиё тараққиёт банки Директорлар Кенгаши Ўзбекистон Республикасига «Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ичимлик сув таъминоти тизимини такомиллаштириш» лойиҳасини (кейинги ўринларда Лойиҳа деб юритилади) амалга ошириш учун қайтариш муддати, шу жумладан беш йилдан иборат имтиёзли давр билан бирга, 25 йил бўлган 38,0 млн АҚШ доллари миқдорида қарз беришни маъқуллаганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Осиё тараққиёт банкининг қарзи Ўзбекистон Республикасига Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Осиё тараққиёт банки ўртасида имзоланган Қарз битими асосида берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги қарз маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилиши ҳамда Лойиҳанинг амалга оширилиши учун масъул бўлган ижро этувчи агент ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция даврида (2002—2006 йилларда) қарз бўйича фоизлар ва воситачилик тўлови Осиё тараққиёт банкининг қарз маблағлари ҳисобига қопланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 25 апрелдаги 120-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 17-сон, 194-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарзни қайтариш жадвали 2-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 2-илова рус тилидаги матнда берилган.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 25 апрелдаги 120-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 17-сон, 194-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сублойиҳаларни амалга ошириш учун йўналтириладиган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланилиши ҳамда Осиё тараққиёт банки қарзининг ўз вақтида қайтарилиши юзасидан шахсий масъулият Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва Хоразм вилояти ҳокими зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Хоразм вилояти ҳокимлиги ва «Ўзкоммунхизмат» агентлиги билан биргаликда икки ой муддатда Лойиҳанинг алоҳида компонентларини Ўзбекистон улуши ҳисобидан маблағ билан таъминлаш учун потенциал инвесторлар маблағларини белгиланган тартибда жалб этиш чора-тадбирларини белгиласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазири Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва Хоразм вилояти ҳокимлиги ўртасида қайта кредитлаш тўғрисидаги Битимни имзолашга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва Хоразм вилояти ҳокимлиги Осиё тараққиёт банки билан Лойиҳа битимини, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг тегишли сув таъминоти ташкилотлари билан қайта кредитлаш тўғрисидаги Битимни имзолашга вакил қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Осиё тараққиёт банки ўртасидаги Қарз битими бўйича юридик хулоса берсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йилдан бошлаб, ҳар йилги давлат бюджетларини шакллантиришда Осиё тараққиёт банкининг кўрсатилган қарзи бўйича асосий қарзни қайтаришга, воситачилик ҳақи ва фоизларни тўлашга Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ҳамда Хоразм вилояти маҳаллий бюджети ҳисобидан, минтақалар сув таъминоти ташкилотларининг ушбу мақсадга йўналтириладиган ўз маблағларига қўшимча равишда, маблағлар ажратишни назарда тутсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Осиё тараққиёт банкининг ушбу Лойиҳа бўйича қарз маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилиши юзасидан қаттиқ назорат ўрнатсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги 2003—2006 йиллар учун инвестиция дастурини шакллантиришда Лойиҳани маблағ билан таъминлашда Ўзбекистоннинг етишмайдиган улушини қоплаш учун марказлаштирилган манбалар ҳисобидан ҳар йилги капитал қўйилмалар лимитини назарда тутсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Лойиҳани амалга оширишга доир ишларни мувофиқлаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги бир ой муддатда, белгиланган тартибда Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги ҳузурида 7 кишидан иборат таркибда Лойиҳани бошқариш гуруҳини тузсин, гуруҳ фаолияти Осиё тараққиёт банки қарз маблағлари ҳисобидан миллий валюта — «сўм»да маблағ билан таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда Хоразм вилояти ҳокимлиги билан биргаликда Лойиҳани амалга ошириш давомида сув таъминоти хизматлари учун сув таъминоти ташкилотларининг молиявий мустақиллигини таъминлайдиган тариф сиёсатини амалга оширсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Осиё тараққиёт банки ўртасида имзоланган Қарз битимига, Ўзбекистон Республикаси Солиқ ва Божхона кодексларига мувофиқ Лойиҳа доирасида инвестиция даври мобайнида импорт бўйича келтириладиган товарлар, ишлар (хизматлар) божхона тўловлари тўлашдан (божхонада расмийлаштириш йиғимларидан ташқари), Осиё тараққиёт банкининг қарз маблағлари ҳисобига Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиб олинадиган товарлар, ишлар (хизматлар) эса — мазкур Лойиҳани амалга оширишга Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати улуши сифатида, қўшилган қиймат солиғидан озод қилиниши маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги буюртманомаларига кўра, ушбу Лойиҳани амалга оширишда қатнашувчи хорижий мутахассисларга келиш визаларининг консуллик йиғимлари ундирилмасдан белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги буюртманомаларига кўра, Лойиҳани амалга оширишда қатнашувчи хорижий мутахассисларга, уларни давлат божи тўлашдан озод қилган ҳолда, кўп марталик визалар берилишини ва визалар муддатини узайтирилишини, шунингдек уларнинг Ўзбекистон Республикасида вақтинчалик рўйхатдан ўтказилишини ва вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш муддати узайтирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2002 йил 26 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
411-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 25 апрелдаги 120-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 17-сон, 194-модда)