Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирИНИНГ
буйруғи
Ўқувчиларни синфдан синфга ва бир умумий ўрта таълим муассасасидан бошқасига ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2021 йил 6 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2684-3]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 мартдаги ПФ-6191-сон «Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ҳамда 2021 йил 9 августдаги ПФ-6275-сон «Бола ҳуқуқларининг кафолатларини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонларига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг 2015 йил 2 июндаги 13-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2684, 2015 йил 17 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 24-сон, 319-модда) билан тасдиқланган Ўқувчиларни синфдан синфга ва бир умумий ўрта таълим муассасасидан бошқасига ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Ш. ШЕРМАТОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 26 октябрь,
31-mh-сон
Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг 2021 йил 26 октябрдаги 31-mh-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўқувчиларни синфдан синфга ва бир умумий ўрта таълим муассасасидан бошқасига ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. 21-банддаги «туман (шаҳар) ҳокимлиги ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссияни» деган сўзлар «Болалар масалалари бўйича туман (шаҳар) комиссиясини» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 23-банддаги «туман (шаҳар) ҳокимлиги ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиянинг» деган сўзлар «Болалар масалалари бўйича туман (шаҳар) комиссиясининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. 26-банддаги «туман (шаҳар) ҳокимлиги ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссияга» деган сўзлар «Болалар масалалари бўйича туман (шаҳар) комиссиясига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. 28-бандда:
тўртинчи ва олтинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;
бешинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
5. 33-банддаги «туман (шаҳар) ҳокимлиги ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиянинг» деган сўзлар «Болалар масалалари бўйича туман (шаҳар) комиссиясининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.11.2021 й., 10/21/2684-3/1031-сон; 02.09.2026 й., 10/26/2684-6/0882-сон)