Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирининг
буйруғи
Гимнастика бўйича республика ихтисослаштирилган олимпия захиралари болалар-ўсмирлар спорт мактабига ўқувчи-спортчиларни конкурс асосида танлаб олиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2021 йил 5 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3137-1]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 апрелдаги ПФ-6199-сон «Туризм, спорт ва маданий мерос соҳаларида давлат бошқаруви тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ва 2021 йил 6 апрелдаги ПҚ-5054-сон «Туризм ва спорт вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирининг 2019 йил 7 январдаги 2-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 3137, 2019 йил 18 февраль) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.02.2019 й., 10/19/3137/2632-сон) билан тасдиқланган Гимнастика бўйича республика ихтисослаштирилган олимпия захиралари болалар-ўсмирлар спорт мактабига ўқувчи-спортчиларни конкурс асосида танлаб олиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир А. АБДУХАКИМОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 25 октябрь,
150-МҲ-сон
Ўзбекистон Республикаси туризм ва спорт вазирининг 2021 йил 25 октябрдаги 150-МҲ-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Гимнастика бўйича республика ихтисослаштирилган олимпия захиралари болалар-ўсмирлар спорт мактабига ўқувчи-спортчиларни конкурс асосида танлаб олиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. 5-банддаги «Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирининг» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси туризм ва спорт вазирининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 6-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.11.2021 й., 10/21/3137-1/1027-сон)