18.10.2021 йилдаги 1433-IV-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қарори, 18.10.2021 йилдаги 1433-IV-сон
Кучга кириш санаси
18.10.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастурининг 2021 йил учинчи чорагида бажарилиши юзасидан ҳисоботи тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастурининг (бундан буён матнда Давлат дастури деб юритилади) 2021 йил учинчи чорагида бажарилиши юзасидан ҳисоботини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси таъкидлайдики, ҳисобот даврида Давлат дастури асосида барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш, ижтимоий соҳани ривожлантириш, ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш борасида тизимли ишлар амалга оширилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, жорий йилнинг тўққиз ойида ялпи ички маҳсулот ўсиши ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 106,9 фоизни ташкил этган, савдо айланмаси ҳажми 167,0 трлн. сўмга етиб, ўтган йилга нисбатан 109,8 фоизга ўсган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети даромадлари 116,1 трлн. сўмни ташкил этиб, белгиланган прогноз 108,4 фоизга ёки 9 трлн. сўмга ошириб бажарилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот даврида давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш борасида ҳам сезиларли ишлар бажарилган. Чунончи, давлат органлари ходимларининг сони 15 фоизгача мақбуллаштирилган, шу жумладан, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ҳамда уларнинг идоравий ва ҳудудий бўлинмаларида жами 5 288 та штат бирлиги қисқартирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтириш ва бунда жамоатчиликнинг иштирокини кенгайтириш чоралари кўрилган. Жумладан, 2021 йил 1 сентябрдан давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларида, давлатнинг улуши 50 фоиздан юқори бўлган ташкилотларда ишга қабул қилишни очиқ танлов асосида амалга ошириш ҳамда танлов доирасида ўтказиладиган синов тадбирларининг Интернет тармоғи орқали реал вақт режимида кузатилиши белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонун устуворлигини таъминлашга ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишга устувор аҳамият қаратилди. Хусусан, шартномавий муносабатларга доир бир қатор тақиқлар ва талаблар, намунавий шартномаларни қонуности ҳужжатлари билан тасдиқлаш амалиёти бекор қилинган. Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида ягона электрон иш юритуви («E-maʼmuriy ish») тизими жорий этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёшларни қўллаб-қувватлаш, аҳоли бандлигини таъминлаш, ижтимоий соҳани ривожлантириш борасида ҳам қатор ишлар бажарилган. Жумладан, иш билан банд бўлмаган 90,2 минг нафар фуқаро, шундан, 48,6 минг нафар ёшлар ҳамда 59,6 минг нафар аёллар касб-ҳунарга, тадбиркорликка ўқитишга жалб этилган, «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га киритилган 28,6 минг нафар ишсиз фуқароларга 58,9 млрд. сўм миқдорида субсидиялар ажратилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўтган даврда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлиқни сақлаш соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларни янада жадаллаштириш борасида тизимли ишлар амалга оширилган. Чунончи, 82 та оилавий шифокорлик пункти ва 19 та оилавий поликлиника ташкил этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Телетиббиёт орқали 46 153 нафар бемор консультация олиб, 493 та семинар, 689 та онлайн маҳорат дарси, 3 412 та онлайн консилиум, 234 та онлайн намойишли жарроҳлик амалиёти ўтказилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ихтисослаштирилган марказлар томонидан ҳудудларга 855 марта чиқилиб, 413 532 та кўрик ва 1 008 та юқори технологик операциялар ўтказилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўтган даврда бошқарилувчи юқумли касалликларга қарши эмлаш мақсадлари учун 13 турдаги эмлаш ишларининг календар режаси бўйича ўтказилган ўртача эмлаш қамрови 99,5 фоизни ташкил этган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳолига кўрсатилаётган нефрология ва гемодиализ ёрдамини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари режаси тасдиқланган. Наманган, Хоразм ва Самарқанд вилоятларида буйрак трансплантацияси амалиётини ўтказиш йўлга қўйилиб, ўтган даврда жами 12 та буйрак трансплантацияси ўтказилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, Давлат дастурида назарда тутилган тадбирларнинг ижросини таъминлаш борасида амалга оширилган ижобий ишлар билан бир қаторда, ушбу дастур айрим бандларининг бажарилиши кечикмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Депутатлар томонидан Давлат дастурининг ҳисобот даврида бажарилиши назарда тутилган жами 168 та бандидан 23 тасининг ижроси тўлиқ таъминланмаганлиги, 6 та банднинг бажарилиш муддати узайтирилганлиги кўрсатиб ўтилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жумладан, Давлат дастурининг 7-бандига кўра давлат фуқаролик хизматида кадрларни танлаш, уларнинг малакасини ошириш ва фаолиятини баҳолаш бўйича самарали ҳамда очиқ тизимни жорий этишни назарда тутувчи, 149-бандига мувофиқ, ҳар бир туманнинг имконияти ва ривожланиш йўналишидан келиб чиқиб, деҳқончилик билан шуғулланадиган эҳтиёжманд оилаларга 0,1 гектардан 1 гектаргача ер майдонлари ажратишни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилишга доир ишлар якунланмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Депутатлар томонидан Давлат дастурида белгиланган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилган бюджет маблағларининг, шунингдек халқаро молия институтларидан жалб этилган маблағларнинг ўз вақтида ўзлаштирилиши ҳамда мақсадли сарфланишини таъминлаш масаласига жиддий эътибор қаратиш зарурлиги таъкидлаб ўтилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, Давлат дастурининг 178-бандида назарда тутилган Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида Осиё тараққиёт ҳамда Осиё инфратузилма инвестиция банкларининг 200 млн. АҚШ доллари миқдоридаги маблағларини жалб қилиш борасидаги ишлар кечикаётганлиги қайд этилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат дастурининг 197-бандида назарда тутилган вазифалар доирасида оғир турмуш шароитида яшаётган, ногиронлиги бўлган 1,6 минг нафар хотин-қизлардан фақат 707 нафарини (44,1 фоизини) уй-жой билан таъминлаш чоралари кўрилган, холос.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат дастурининг кўриб чиқилаётган даврдаги ижросига оид ҳисоботни муҳокама қилиш мобайнида Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракциялари томонидан Давлат дастурининг ижросини таъминлашда ҳукумат аъзолари жамият ҳаётидаги бошқа бир қатор муҳим масалаларга ҳам алоҳида эътибор қаратишлари лозимлиги таъкидлаб ўтилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жумладан, куз-қиш мавсумида ижтимоий соҳа объектларини, таълим муассасаларини иссиқлик энергияси билан узлуксиз таъминлаш, мактабларда ва мактабгача таълим ташкилотларида тўғри овқатланишни ташкил этиш, ҳудудларда болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш даражасини янада ошириш юзасидан чоралар кўриш зарурлиги айтилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, коронавирус пандемияси шароитида аҳолининг соғлиғини муҳофаза қилиш, санитария-эпидемиологик осойишталикни таъминлаш, аҳолини коронавирусга қарши курашнинг барча босқичларида эмлаш қамровини янада кенгайтириш ишларини жадаллаштириш устидан назоратнинг кучайтирилиши муҳим аҳамиятга эга эканлиги таъкидланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижтимоий муҳофазага муҳтож қатламни қўллаб-қувватлаш, аҳоли бандлигини ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш чораларини кучайтириш лозимлиги алоҳида қайд этилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқорида баён этилганлардан келиб чиқиб, «Парламент назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 81-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастурининг 2021 йил учинчи чорагида бажарилиши юзасидан ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралда қабул қилинган «2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги ПФ-6155-сонли Фармонида белгиланган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирликлар, идоралар ва ҳудудлар кесимида Давлат дастурининг бажарилиши ҳолатини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раёсатининг мажлисларида доимий равишда муҳокама қилиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат дастурида ижро муддати узайтирилган 6 та бандда ҳамда бажарилиши тўлиқ якунланмаган 23 та бандда белгиланган вазифаларни ўз вақтида бажариш юзасидан мутасадди вазирлик ва идоралар раҳбарларининг шахсий масъулиятини янада кучайтириш чораларини кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат дастурида назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш учун ажратилган бюджет маблағларини, айниқса, халқаро молия институтлари маблағларининг мақсадли ва ўз вақтида ўзлаштирилишини таъминлаш юзасидан таъсирчан чоралар кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат дастурида белгиланган тадбирларнинг амалга оширилишини тизимли мониторинг қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат дастурида назарда тутилган ҳар бир тадбирнинг бажарилишини унинг натижадорлиги нуқтаи назаридан таҳлил қилиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
коронавирус пандемиясига қарши курашиш чораларини кучайтириш, шу жумладан, аҳолини коронавирусга қарши курашнинг барча босқичларида эмлаш бўйича қамровни кенгайтириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
куз-қиш мавсумида ижтимоий соҳа объектларини, айниқса, тиббиёт ва таълим муассасаларини энергия ресурслари (электр энергияси, кўмир, табиий ва суюлтирилган газ) билан узлуксиз таъминлаш чораларини кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат дастурининг бажарилишини муҳокама қилиш жараёнида сиёсий партиялар фракциялари томонидан кўтарилган масалаларни ҳал этиш чораларини кўриш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракцияларига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат дастури доирасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг моҳияти ва аҳамиятини кенг жамоатчиликка етказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолини коронавирусга қарши эмлаш тадбирларининг самарали ташкил этилиши, ушбу тадбирлар учун ажратилаётган бюджет маблағларининг мақсадли ўзлаштирилиши устидан таъсирчан парламент ва депутат назоратини ўрнатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат дастурида белгиланган устувор йўналишларнинг самарали ижро этилиши устидан ўз партиявий мақсад ва вазифаларидан келиб чиқиб, жамоатчилик назоратини амалга ошириш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қўмиталари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат дастурининг ижро муддати узайтирилган 6 та бандида (67, 91, 95, 154, 161, 256-бандларида) белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши юзасидан парламент назоратини ўрнатсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат дастурида ижроси тўлиқ таъминланмаган қуйидаги бандларнинг бажарилиши устидан самарали мониторинг ўрнатсин ва ушбу бандлар юзасидан амалга оширилган ишларнинг натижалари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгашига маълумот тақдим этсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси — 26, 49, 60, 105-бандлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси — 1, 7, 27, 30, 34-бандлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси — 269, 270-бандлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси — 247-банд;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси — 31-банд;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси — 149-банд;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси — 5, 6, 12, 25, 176, 257-бандлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси — 17, 36-бандлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси — 253-банд.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу Қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юборилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари А. Хаитов зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 18 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1433-IV-сон