Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитасининг
Қарори
«Биринчи гуруҳга этил спиртини етказиб бериш, қабул қилиш, сақлаш ва бериб юбориш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2021 йил 4 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2524-2]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сон «Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитасининг 2013 йил 24 октябрдаги 19-сон «Биринчи гуруҳга этил спиртини етказиб бериш, қабул қилиш, сақлаш ва бериб юбориш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2524, 2013 йил 15 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 46-сон, 613-модда);
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитасининг 2017 йил 13 декабрдаги 40-сон «Биринчи гуруҳга этил спиртини етказиб бериш, қабул қилиш, сақлаш ва бериб юбориш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2524-1, 2017 йил 21 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 51-сон, 1252-модда).
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Инвестициялар ва ташки савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги, Транспорт вазирлиги ва «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Раис М. КУРБАНОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 27 октябрь,
6-сон
Келишилди:
Соғлиқни сақлаш вазири А. ХАДЖИБАЕВ
2021 йил 19 октябрь
Ички ишлар вазири П. БОБОЖОНОВ
2021 йил 19 октябрь
Инвестициялар ва ташки савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги бош директори Д. САТТАРОВ
2021 йил 22 октябрь
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқарув раиси Х. ХАСИЛОВ
2021 йил 25 октябрь
Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги директори Р. БОБОЕВ
2021 йил 27 октябрь
Транспорт вазири И. МАҲКАМОВ
2021 йил 25 октябрь
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.11.2021 й., 10/21/2524-2/1018-сон)