Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитасининг
Қарори
Биринчи гуруҳга этил спиртини етказиб бериш, қабул қилиш, сақлаш ва бериб юбориш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 21 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2524-1]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитасининг 2021 йил 27 октябрдаги 6-сонли ««Биринчи гуруҳга этил спиртини етказиб бериш, қабул қилиш, сақлаш ва бериб юбориш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2524-2, 04.11.2021 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-429-сонли «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитасининг 2013 йил 24 октябрдаги 19-сон қарори (рўйхат рақами 2524, 2013 йил 15 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 46-сон, 613-модда) билан тасдиқланган Биринчи гуруҳга этил спиртини етказиб бериш, қабул қилиш, сақлаш ва бериб юбориш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Раис М. КУРБАНОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 13 декабрь,
40-сон
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитасининг 2017 йил 13 декабрдаги 40-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Биринчи гуруҳга этил спиртини етказиб бериш, қабул қилиш, сақлаш ва бериб юбориш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартиришлар
1. 41, 43, 56, 92-бандлардаги «гигиена сертификати» деган сўзлар «санитария-эпидемиологик хулоса» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги, «Ўзвиносаноат-холдинг» акциядорлик жамияти, «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти, Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги билан келишилган.
Келишилган:
Соғлиқни сақлаш вазири А. ШАДМАНОВ
2017 йил 12 декабрь
Ички ишлар вазири А. АЗИЗОВ
2017 йил 12 декабрь
Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директори А. КАРИМОВ
2017 йил 12 декабрь
«Ўзвиносаноат-холдинг» холдинг компанияси бошқаруви раиси Ш. РАХИМОВ
2017 йил 12 декабрь
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқарув раиси биринчи ўринбосари А. ШУКУРОВ
2017 йил 12 декабрь
Ўзбекистон автомобил ва дарё транспорти агентлиги бошлиқ ўринбосари Ш. ШОВАХОБОВ
2017 йил 12 декабрь
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.12.2017 й., 10/17/2524-1/0440-сон)