02.11.2021 йилдаги ПҚ-5272-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори

Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш харажатларини молиялаштиришнинг узлуксизлигини таъминлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни янги сифат босқичига олиб чиқиш, аҳолининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришнинг барча ташкилий бўғинлари ва босқичларини узлуксиз молиялаштириш, Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасининг ресурс базасини мустаҳкамлаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш учун Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳисобидан Молия вазирлигига Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси учун 100 миллион АҚШ доллари эквивалентидаги маблағлар миллий валютада 5 йил муддатга фоизсиз ажратилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бош вазир ўринбосарлари Ж.А. Қўчқоров ва Ш.М. Ғаниев Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш ва қишлоқ хўжалиги техникаси паркини янгилаш билан боғлиқ тадбирларнинг ўз вақтида молиялаштирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 2 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-5272-сон

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 ноябрдаги ПҚ-5272-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 27 мартдаги «Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида амалга ошириладиган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-5041-сон қарорининг 5-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«5. Молия вазирлиги мазкур қарорнинг 4-банди асосида Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан ажратиладиган 1,5 трлн сўм кредит ресурсларининг тижорат банклари томонидан қайтарилмаган қисмида Ўзбекистон Республикаси республика бюджети ҳисобидан 2026 йилда қопланишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, Тикланиш ва тараққиёт жамғармасига қопланган маблағлар миқдоридаги ваколатли банкларнинг мажбуриятлари Молия вазирлиги фойдасига қайта расмийлаштирилади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 майдаги «Ҳудудларда мактабгача таълим хизматларини кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-5125-сон қарорининг 2-бандида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи хатбошидаги «2022-2023 йилларда» сўзлари «2026 йилда» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи хатбошидаги «давлат активларини хусусийлаштиришдан тушадиган даромадлар» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари» сўзлари билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.11.2021 й., 07/21/5272/1010-сон)