ИЛОВА
1-ИЛОВА
|
Босқичлар |
|
Субъектлар |
|
Тадбирлар |
|
Бажариш муддатлари |
|
1-босқич |
Солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари |
Солиқ тўловчилар ихтиёрий тугатилганда уларга солиқлар бўйича хулоса берувчи солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари сифатида рўйхатга киритилишини сўраб Ўзбекистон Солиқ маслаҳатчилари палатасига мурожаат қилади. |
Зарурат пайдо бўлганда | |||
|
2-босқич |
Ўзбекистон Солиқ маслаҳатчилари палатаси |
1. Солиқ маслаҳатчилари ташкилотларининг Низомда кўрсатилган талабларга мувофиқлигини ўрганиб чиқади. 2. Солиқ маслаҳатчилари ташкилотини рўйхатга киритиш ёки рўйхатга киритишни рад этиш тўғрисида хулоса беради. |
3 иш куни мобайнида | |||
|
3-босқич |
Ўзбекистон Солиқ маслаҳатчилари палатаси |
1. Солиқ маслаҳатчилари ташкилотларини рўйхатга киритиш тўғрисида хулоса қабул қилинганда, ушбу хулоса асосида рўйхатни шакллантиради. 2. Солиқ маслаҳатчилари ташкилотларини хабардор қилади. |
3 иш куни мобайнида | |||
|
4-босқич |
Ўзбекистон Солиқ маслаҳатчилари палатаси |
1. Солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари Низомда кўрсатилган талабларга мувофиқ келмаганда, уларни рўйхатга киритишни рад этиш тўғрисида хулоса қабул қилади. 2. Солиқ маслаҳатчилари ташкилотларини бу ҳақида асосланган хулосани тақдим этган ҳолда хабардор қилади. |
3 иш куни мобайнида | |||
|
5-босқич |
Солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари |
Рўйхатга киритишни рад этиш тўғрисидаги хулосада кўрсатилган камчиликларни бартараф этган ҳолда Ўзбекистон Солиқ маслаҳатчилари палатасига қайта мурожаат этади. |
Ўз хоҳишига кўра | |||
|
6-босқич |
Давлат солиқ қўмитаси |
1. Ўзбекистон Солиқ маслаҳатчилари палатаси томонидан юритиладиган рўйхатни электрон шаклда онлайн тарзда ёки хат орқали олади. 2. Давлат солиқ қўмитасининг расмий веб-сайтига жойлаштиради ва мунтазам равишда янгилаб боради. |
3 иш куни мобайнида | |||
|
7-босқич |
Давлат солиқ қўмитаси |
Йиллик айланмаси охирги уч йил мобайнида 1 млрд сўмгача бўлган солиқ тўловчилар (таваккалчилик даражаси юқори бўлган солиқ тўловчилар бундан мустасно) солиқларга доир хулоса бериш орқали ихтиёрий тугатилиши мумкин бўлган солиқ тўловчилар рўйхати шакллантирилади. |
Ҳар 10 кунда | |||
|
8-босқич |
Давлат солиқ қўмитаси |
Ихтиёрий тугатилиши мумкин бўлган солиқ тўловчилар рўйхати Палатага ўзининг расмий сайтига жойлаштириш учун электрон шаклда тақдим этади. |
1 иш куни мобайнида | |||
|
9-босқич |
Ўзбекистон Солиқ маслаҳатчилари палатаси |
Ихтиёрий тугатилиши мумкин бўлган солиқ тўловчилар рўйхатини ўзининг расмий сайтига жойлаштиради ва тўлдириб боради. |
Ҳар 10 кунда | |||
|
10-босқич |
Давлат солиқ қўмитаси |
Ихтиёрий тугатилиши мумкин бўлган солиқ тўловчиларнинг шахсий кабинетига (ёки буюртма хат билан почта хизмати орқали) ихтиёрий тугатилаётганда солиқларга доир хулоса бериш бўйича шартнома тузиш ҳуқуқи мавжудлиги тўғрисида хабарнома юборади. |
2 иш куни мобайнида | |||
|
11-босқич |
Солиқ тўловчи |
Солиқларга доир хулоса бериш орқали ихтиёрий тугатилиши ҳуқуқларидан фойдаланиш истагини билдирганда солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари билан шартнома тузади ва Давлат солиқ қўмитасини хабардор қилади. |
7 иш куни мобайнида | |||
|
12-босқич |
Солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари |
1. Солиқ тўловчиларга солиқларга доир хулоса бериш орқали ихтиёрий тугатиш тўғрисидаги хулоса бериш хизматини кўрсатади ва хулосани тақдим этади. 2. Солиқ тўловчининг йиллик айланмаси охирги уч йилнинг бирор-бир йилида 1 млрд сўмдан ошганлиги аниқланган тақдирда, солиқларга доир хулоса бериш орқали ихтиёрий тугатилиш жараёни тўхтатилади ҳамда шартнома бекор қилинади. |
Шартнома тузилган кундан бошлаб 30 кунда | |||
|
13-босқич |
Солиқ тўловчи |
Солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари томонидан берилган солиқларга доир хулосани Давлат солиқ қўмитасига тақдим қилади. |
5 иш куни мобайнида | |||
|
14-босқич |
Солиқ тўловчи |
Солиқ ҳисоботларидаги маълумотлар ва солиқларга доир хулоса ўртасида тафовут аниқланган тақдирда, мазкур тафовутларни бартараф этган ҳолда аниқлаштирилган солиқ ҳисоботларини солиқ органига тақдим этади. |
5 иш куни мобайнида | |||
|
15-босқич |
Солиқ тўловчи |
Солиқлар бўйича аниқланган тафовутлар Солиқ кодексида белгиланган тартибда ҳисоб-китоб қилинади. |
Солиқ кодексида белгиланган тартибда | |||
|
16-босқич |
Давлат солиқ қўмитаси |
Тафовутлар бартараф этилган тақдирда, солиқларга доир хулоса тан олинади ҳамда солиқ тўловчилар ихтиёрий тугатилган деб ҳисобланади ҳамда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тугатиш бўйича ишлар якунланади. |
Белгиланган муддатда | |||
|
17-босқич |
Солиқ органлари |
Танлов асосида солиқларга доир берилган хулосаларни текшириб кўришга ҳақли ва берилган хулосаларда солиқ тўловчининг солиқ мажбуриятларини яшириши ёки қасддан бузиб кўрсатилганлиги ҳолатлари аниқланганда, берилган хулосаларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида тегишлилиги бўйича судга мурожаат қилади. |
Белгиланган муддатда | |||
2-ИЛОВА
|
Т/р |
Солиқ маслаҳатчилари ташкилотининг тўлиқ номи |
СТИР |
Давлат рўйхатидан ўтган сана |
Почта манзили |
Телефон рақами |