Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
«Ўзбекистон Республикаси Президенти фаолиятининг асосий кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча киритиш ҳақида
Қонунчилик палатаси томонидан 2021 йил 18 октябрда қабул қилинган
Сенат томонидан 2021 йил 21 октябрда маъқулланган
Сенат томонидан 2021 йил 21 октябрда маъқулланган
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 25 апрелда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Президенти фаолиятининг асосий кафолатлари тўғрисида»ги 480-II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 йил, № 3-4, 34-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, № 1, 41-модда; 2019 йил, № 2, 47-модда; 2021 йил, 4-сонга илова) қуйидаги мазмундаги 11-модда билан тўлдирилсин:
«11-модда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий рамзлари
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ўзбекистон Республикаси Президентининг белгиси ва штандартига (байроғига) эга бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг белгиси ва штандарти (байроғи) тавсифи, улардан расмий фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланади».
2-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин;
ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
3-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2021 йил 25 октябрь,
ЎРҚ-724-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.10.2021 й., 03/21/724/0994-сон)