Ушбу Қонуннинг мақсади Ўзбекистон Республикаси Президенти ўз ваколатларини Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқ самарали амалга ошириши учун зарур шароитлар яратиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан, шунингдек конституциявий ваколат муддати тугаб ёки соғлиғи ҳолатига кўра истеъфога чиққан Ўзбекистон Республикаси Президентига (бундан буён матнда Ўзбекистон Республикасининг экс-Президенти деб юритилади) зарур шароитлар ва кафолатлар яратиб беришдан иборат.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ўзбекистон Республикаси Президентининг белгиси ва штандартига (байроғига) эга бўлади.
LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Президентининг белгиси ва штандарти (байроғи) тавсифи, улардан расмий фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланади.
(11-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 25 октябрдаги ЎРҚ-724-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.10.2021 й., 03/21/724/0994-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президенти дахлсизлик ва иммунитетга эга бўлади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг дахлсизлиги унинг турар жой ва хизмат хоналарига, багажига, шахсий ва хизмат транспорт воситаларига, ёзишмаларига, фойдаланадиган алоқа воситаларига, шунингдек унга тегишли ҳужжатларга татбиқ этилади.
Ўзбекистон Республикасининг экс-Президенти ҳам бутун ҳаёти мобайнида дахлсизлик ва иммунитетга эга бўлади.
Ўзбекистон Республикасининг экс-Президенти Ўзбекистон Республикаси Президенти ваколатларини бажариш билан боғлиқ ҳаракатлар учун жиноий ва бошқа хил жавобгарликка тортилиши мумкин эмас. Унга нисбатан ушлаб туриш, сўроқ қилиш, тинтув ўтказилиши ёки унинг шахси кўздан кечирилиши мумкин эмас.
Ўзбекистон Республикасининг экс-Президентига доимий ёки вақтинча турган жойларида умрбод давлат муҳофазаси берилади. Ўзбекистон Республикаси экс-Президентининг бутун ҳаёти даврида унинг оила аъзоларига ҳам давлат муҳофазаси берилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида»ги Қонуни.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси экс-Президентининг давлат муҳофазаси ва хавфсизлигини таъминлаш қонунчиликда белгиланган нормалар ва талабларга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати зиммасига юкланади.
(3-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилинишига, шунингдек унинг шаъни ва қадр-қимматига путур етказилишига йўл қўйилмайди ҳамда бундай ҳаракатлар қонун билан таъқиб қилинади. Бу қоида Ўзбекистон Республикасининг экс-Президентига нисбатан ҳам ўз кучини сақлаб қолади.
LexUZ шарҳи
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг меҳнатига ҳақ тўлаш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
(4-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентига муддати ўттиз олти иш кунидан иборат йиллик ҳақ тўланадиган таътил берилади.
Ўзбекистон Республикасининг экс-Президенти умрбод Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси лавозимини эгаллайди.
Ўзбекистон Республикасининг экс-Президенти ёшидан қатъи назар, амалдаги Ўзбекистон Республикаси Президенти ойлик мансаб маошининг 70 фоизи миқдорида умрбод ойлик пул таьминоти олиш ҳуқуқига эга.
Ўзбекистон Республикаси экс-Президентининг ҳаёти ва соғлиғи давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалдаги Ўзбекистон Республикаси Президенти йиллик мансаб маошига тенг суммада мажбурий давлат суғуртасидан ўтказилади.
Экс-Президентнинг беваси, ҳаёт кечиришнинг бошқа манбалари борлигидан қатъи назар, боқувчисини йўқотганлик пенсияси олишга ҳақли.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қонунчиликда Ўзбекистон Республикаси Президенти ва экс-Президенти фаолиятининг бошқа кафолатлари ҳам назарда тутилиши мумкин.
(4-модданинг саккизинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентига махсус мақсаддаги автотранспорт, шунингдек мамлакат ичкарисидаги ва чет элларга қилинадиган сафарлар учун махсус жиҳозланган самолёт ва вертолёт берилади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг оила аъзоларига ҳам хизмат автотранспортидан фойдаланиш ҳуқуқи берилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентига ва у билан бирга яшаётган оила аъзоларига бепул тиббий хизмат кўрсатилади ҳамда санаторий-курортда даволаниш таъмин этилади.
Ўзбекистон Республикасинииг экс-Президентига давлат ҳисобидан хизмат квартираси (турар жойи) ва шаҳар ташқарисидаги – Тошкент вилоятидаги (Тошкент вилоятининг Қайнарсой табиий чегарасида жойлашган) қароргоҳи мулк қилиб берилиб, тегишли хизматлар кўрсатилади ва муҳофаза қилинади.
Ўзбекистон Республикасининг экс-Президенти махсус, ҳукумат алоқалари ҳамда давлат органлари ихтиёридаги бошқа алоқа турларидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бепул фойдаланиш ҳуқуқига эга.
Ўзбекистон Республикасининг экс-Президентига давлат ҳисобидан иккита ҳайдовчиси бўлган автомобиль биркитиб қўйилади, хизмат транспорти билан хизмат кўрсатиш ҳам таъминланади. Ўзбекистон Республикаси экс-Президентининг у билан бирга яшаётган ёки унга ҳамроҳлик қилаётган оила аъзолари ҳам хизмат транспортидан фойдаланиш ҳуқуқига эга.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг конституциявий ваколатларини ижро этиш тугалланган кунда Ўзбекистон Республикасининг экс-Президенти ва унинг оила аъзолари тиббий хизмат ҳамда санаторий-курортда даволаниш бўйича эга бўлган имтиёзлар ва афзалликлар уларда умрбод сақланиб қолади.
Ушбу Қонунда назарда тутилган харажатларни молиялаштириш давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.