Норасмий таржима
«Қуруқлик портлари» тўғрисида
Ҳукуматлараро Битим
Ушбу Битим томонлари,
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Осиё ва Тинч океани Иқтисодий ва ижтимоий комиссиясининг Осиёда транспортни ривожлантириш бўйича Бангкок декларациясини амалга ошириш тўғрисида 2010 йил 19 майдаги 66/4 резолюциясига ва ушбу резолюцияда «қуруқлик портлари» тўғрисида ҳукуматлараро битим тузиш бўйича иш олиб бориш ҳақида мавжуд бўлган илтимосга мурожаат этиб,
Осиёда халқаро интеграциялашган интермодал транспорт-логистика тизимини рағбатлантириш ва ривожлантириш ҳамда унинг қўшни минтақалар билан алоқаларини таъминлаш зарурлигини англаб,
давом этаётган глобаллашув жараёни ҳисобига халқаро савдо кенгайиши натижасида ҳалқаро юк ташувлари ҳажми ортиши кутилаётганини ҳисобга олиб,
юкларнинг ташиш жараёнида узвий боғланиши ва узлуксиз ташилишини мустаҳкамлаш, ташувлар ва логистика хизматлари самарадорлигини ошириш ва нархини камайтиришга кўмаклашиш ҳамда ички ҳудудларга ва денгиз қирғоғидан ичкарида жойлашган ҳудудларга ўзининг кириш имкониятини кенгайтириш мақсадида қатъийлик кўрсатиб,
Осиё автомобиль йўллари тармоғи бўйича ҳукуматлараро битим ва Трансосиё темир йўллари тармоғи бўйича ҳукуматлараро битим кучга киришига сабаб бўлган муваффақиятли минтақавий ҳамкорликдан илҳомланиб,
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Осиё ва Тинч океани Иқтисодий ва ижтимоий комиссиясининг аъзолари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш ва халқаро савдони ривожлантиришга кўмаклашиш мақсадида халқаро ташувлар талабларига жавоб берадиган халқаро аҳамиятга эга «қуруқлик портлари»ни ривожлантириш ва транспортнинг атроф-муҳитга салбий таъсирини камайтириш зарурлигини ҳисобга олиб,
Осиё-Тинч океани минтақасида интермодал ташувларни уйғунлаштириш ва енгиллаштириш учун халқаро аҳамиятга эга бўлган «қуруқлик портлари»ни ривожлантириш ва улардан фойдаланиш бўйича бошқарув принципларини ишлаб чиқиш зарурлигини тан олиб,
халқаро аҳамиятга эга бўлган «қуруқлик портлари»нинг самарали ва таъсирчан халқаро интеграциялашган интермодал транспорт-логистика тизимининг муҳим таркибий қисми сифатида, айниқса денгизга эга бўлмаган, транзит ва қирғоқбўйи мамлакатларининг ўзига хос эҳтиёжларини қондиришда эгаллаган ўрнини инобатга олиб,
қуйидагилари ҳақида келишиб олдилар:
1-модда
Таъриф
Таъриф
«Қуруқлик портлари» тўғрисидаги ҳукуматлараро битимда («Битим») халқаро аҳамиятга эга «қуруқлик порт» («қуруқлик порти») тушунчаси бир ёки бир нечта транспорт турлари билан боғланган, халқаро савдо жараёнида ташиладиган юкларга ишлов бериш, уларни вақтинча сақлаш ва қонунда назарда тутилган ҳолда текшириш ҳамда қўлланиладиган божхона назорат функциялари ва расмиятчилигини амалга ошириш учун мўлжалланган логистика марказига эга мамлакат ҳудудидаги жойни англатади.
2-модда
«Қуруқлик портлар» идентификацияси
«Қуруқлик портлар» идентификацияси
Томонлар ушбу билан халқаро интеграциялашган интермодал транспорт-логистика тизимининг муҳим участкаларини мувофиқлаштирилган ҳолда ривожлантириш учун асос сифатида ушбу Битимнинг I-иловасига киритилган «қуруқлик портлар» рўйхатини тасдиқлайди. Томонлар ушбу «қуруқлик портлар»ни ўз миллий дастурлари доирасида ҳамда миллий қонунчилик ва қоидаларга мувофиқ ривожлантиришни мақсад қилган.
3-модда
«Қуруқлик портлари»ни ривожлантириш
«Қуруқлик портлари»ни ривожлантириш
Битимнинг I-иловасида қайд этилган «қуруқлик портлари» ушбу Битимнинг II-иловасида баён этилган «қуруқлик портлари»ни ривожлантириш ва улардан фойдаланиш бўйича бошқарув принципларига мослаштирилмоқда.
4-модда
Битимни имзолаш, ратификация қилиш, қабул қилиш, тасдиқлаш ва унга қўшилиш
Битимни имзолаш, ратификация қилиш, қабул қилиш, тасдиқлаш ва унга қўшилиш
1. Битим Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Осиё ва Тинч океани Иқтисодий ва ижтимоий комиссиясига аъзо давлатлар учун Бангкок, Таиланд, 2013 йил 7 дан 8 ноябргача ва кейинчалик Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Нью-Йоркдаги штаб квартирасида 2013 йил 11 ноябрдан 2014 йил 31 декабргача имзолаш учун очиқ ҳисобланади.
2. Битим уни имзолаган давлатлар томонидан ратификация ва қабул қилиниши ёки тасдиқланиши лозим.
3. Битим Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Осиё ва Тинч океани Иқтисодий ва ижтимоий комиссиясига аъзо бўлган ва уни имзоламаган давлатлар қўшилиши учун очиқдир.
4. Битимни ратификация қилиш, қабул қилиш, тасдиқлаш ёки унга қўшилиш тўғрисидаги ҳужжатлар тегишли шаклда ва тартибда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибига сақлаш учун топширилади.
5-модда
Кучга кириши
Кучга кириши
1. Битимни ратификация қилиш, қабул қилиш ва тасдиқлаш ёки унга қўшилиш тўғрисидаги саккизинчи ҳужжат ушбу Битимнинг 4-моддаси 4-бандига мувофиқ сақлаш учун топширилган санадан кейинги ўттизинчи кунда кучга киради.
2. Битимни ратификация қилиш, қабул қилиш, тасдиқлаш ёки унга қўшилиш тўғрисидаги саккизинчи ҳужжат сақлаш учун топширилган санадан кейин Битимни ратификация қилиш, қабул қилиш, тасдиқлаш ёки унга қўшилиш тўғрисидаги ўз ҳужжатини топшираётган ҳар бир давлат учун мазкур Битим шу ҳужжат сақлашга топширилган санадан ўттиз (30) кун ўтгандан кейин кучга киради.
6-модда.
«Қуруқлик портлари» бўйича ишчи гуруҳ
«Қуруқлик портлари» бўйича ишчи гуруҳ
1. «Қуруқлик портлар» бўйича ишчи гуруҳ («Ишчи гуруҳ») Битимни амалга ошириш билан боғлиқ масалаларни ва таклиф этилаётган тузатишларни кўриб чиқиш учун Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Осиё ва Тинч океани Иқтисодий ва ижтимоий комиссияси томонидан таъсис этилади. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Осиё ва Тинч океани Иқтисодий ва ижтимоий комиссиясига аъзо барча давлатлар Ишчи гуруҳ аъзоси ҳисобланади.
2. Ишчи гуруҳ икки йилда бир марта ўз йиғилишларини ўтказади. Шунингдек, ҳар қайси Томон Котибиятни хабардор қилиб, Ишчи гуруҳнинг махсус йиғилишини чақириш тўғрисида сўровнома билан мурожаат этиши мумкин. Котибият Ишчи гуруҳнинг барча аъзоларини келиб тушган сўровнома тўғрисида хабардор қилади ва Котибият томонидан хабар берилган кундан бошлаб тўрт (4) ой давомида Томонларнинг камида учдан бир қисми сўровномага розилигик билдирса, Ишчи гуруҳнинг махсус йиғилишини чақиради.
7-модда
Битимнинг асосий матнига тузатишлар киритиш тартиби
Битимнинг асосий матнига тузатишлар киритиш тартиби
1. Битимнинг асосий матнига ушбу моддада белгиланган тартибда тузатишлар киритилади.
2. Ушбу Битимга тузатишларни ҳар қайси Томон таклиф қилиши мумкин.
3. Ҳар қандай таклиф қилинган тузатиш матни Котибият томонидан Ишчи гуруҳнинг ушбу тузатиш тасдиқланиши кутилаётган йиғилишидан камида қирқ беш (45) кун олдин Ишчи гуруҳнинг барча аъзоларига юборилади.
4. Тузатиш Битимнинг Ишчи гуруҳ йиғилишида иштирок этаётган ва овоз бераётган Томонлари учдан икки қисмининг кўпчилиги томонидан тасдиқланади. Тасдиқланганидан кейин тузатиш котибият томонидан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибига юборилади, у эса уни қабул қилиш учун барча Томонларга тарқатади.
5. Ушбу модданинг 4-бандига биноан тасдиқланган тузатиш, уни тасдиқлаш вақтида Битим Томони ҳисобланган давлатларнинг учдан икки қисми томонидан кўпчилик билан қабул қилинганидан ўттиз (30) кун ўтгандан сўнг кучга киради. Тузатиш барча Томонларга нисбатан кучга киради, ушбу тузатишларни қабул қилмаганлар бундан мустасно. Мазкур бандга мувофиқ тасдиқланган тузатишни қабул қилмаётган ҳар қайси Томон исталган пайтда кейинчалик ушбу тузатиш қабул қилинганлиги тўғрисидаги ҳужжатни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибига сақлаш учун топшириши мумкин. Ушбу давлат учун тузатиш кўрсатилган ҳужжат сақлашга топширилган санадан ўттиз (30) кун ўтгандан кейин кучга киради.
8-модда
I-иловага тузатишлар киритиш тартиби
I-иловага тузатишлар киритиш тартиби
1. Битимнинг 1-иловасига ушбу моддада белгиланган тартибда тузатишлар киритилади.
2. Таклиф этилаётган тузатиш предмети ҳудудига тегишли бўлган ҳар қайси Томон тузатиш киритишни таклиф этади.
3. Ҳар қандай таклиф этилаётган тузатиш матни ушбу тузатиш тасдиқланиши кутилаётган йиғилишдан камида қирқ беш (45) кун олдин котибият томонидан Ишчи гуруҳнинг барча аъзоларига юборилади.
4. Таклиф қилинаётган ва муайян Томон ҳудудига тегишли бўлган тузатиш субъекти Ишчи гуруҳ йиғилишида кўриб чиқилгандан кейин ушбу Томон тегишли таклифни такрор тасдиқласа, таклиф қилинган тузатиш қабул қилинган деб ҳисобланади. Тасдиқланганидан кейин тузатиш котибият томонидан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибига юборилади, у эса уни барча Томонларга тарқатади.
5. Ушбу модданинг 4-бандига мувофиқ тасдиқланган тузатиш Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби томонидан циркуляр хабарнома юборилган кундан қирқ беш (45) кун ўтгандан кейин қабул қилинган ва барча Томонлар учун кучга кирган деб ҳисобланади.
9-модда
II-иловага тузатишлар киритиш тартиби
II-иловага тузатишлар киритиш тартиби
1. Битимнинг II-иловасига ушбу моддада белгиланган тартибда тузатишлар киритилади.
2. Тузатишлар киритишни ҳар қайси Томон таклиф қилиши мумкин.
3. Ҳар қандай таклиф этилаётган тузатиш матни ушбу тузатиш тасдиқланиши кутилаётган йиғилишдан камида қирқ беш (45) кун олдин котибият томонидан Ишчи гуруҳнинг барча аъзоларига юборилади.
4. Тузатиш Битимнинг Ишчи гуруҳ йиғилишида иштирок этаётган ва овоз бераётган Томонлари учдан икки қисмининг кўпчилиги томонидан тасдиқланади. Тасдиқланганидан кейин тузатиш котибият томонидан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибига юборилади, у эса уни қабул қилиш учун барча Томонларга тарқатади.
5. Ушбу модданинг 4-бандига биноан тасдиқланган тузатиш, хабарнома юборилган кундан бошлаб тўқсон (90) кун давомида Томонларнинг камида учдан бири Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибига ушбу тузатишга қаршилигини билдириб хабар юборганда, қабул қилинган деб ҳисобланади.
6. Ушбу модданинг 5-бандига биноан қабул қилинган тузатиш мазкур модданинг 5-бандида кўрсатилган тўқсон (90) кунлик даврдан кейин ўттиз (30) кун ўтгандан сўнг барча Томонлар учун кучга киради.
10-модда
Қўшимча шартлар
Қўшимча шартлар
Битимнинг ҳеч қандай қоидасига нисбатан қўшимча шартлар киритилишига йўл қўйилмайди, Битимнинг 13-моддаси 5-бандида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.
11-модда
Битимдан чиқиш
Битимдан чиқиш
Ҳар қайси Томон Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибига ёзма хабарнома юбориш йўли билан ушбу Битимдан чиқиш ҳуқуқига эга. Битимдан чиқиш Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби бундай хабарномани олган кундан ўн икки (12) ой ўтгандан кейин кучга киради.
12-модда
Амал қилишини тўхтатиб туриш
Амал қилишини тўхтатиб туриш
Иштирок этувчи Томонлар сони кетма-кет ўн икки (12) ой давомида ҳар қайси даврда саккиздан (8) камайса, Битим амал қилиши тўхтатиб турилади. Иштирок этувчи Томонлар сони саккизтага (8) етганидан кейин ўттиз (30) кун ўтгандан сўнг Битим қоидалари тикланади. Бундай ҳолларда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби ушбу Битимнинг Томонларини хабардор қилади.
13-модда
Низоларни ҳал қилиш
Низоларни ҳал қилиш
1. Битимни талқин қилиш ёки қўллаш билан боғлиқ бўлган, Томонлар ўртасида музокаралар ёки консультациялар ўтказиш йўли билан ҳал қилиш имкони бўлмаган икки ёки ундан ортиқ Томон ўртасидаги ҳар қандай низо, ушбу Томонлардан бирининг аризасига биноан низолашаётган Томонларнинг ўзаро розилиги бўйича танланган бир ёки бир нечта воситачига ҳал қилиш учун юборилади. Низони ҳал қилиш тўғрисидаги ариза берилган кундан бошлаб тўқсон (90) кун ичида низолашаётган Томонлар воситачи ёки воситачиларни танлаш борасида келишувга эришмасалар, ушбу Томонлардан ҳар қайси бири низо ҳал қилиш учун топшириладиган ягона мустақил воситачини тайинлашни сўраб Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибига мурожаат этиши мумкин.
2. Ушбу модданинг 1-бандига биноан тайинланган воситачи ёки воситачиларнинг тавсиялари мажбурий кучга эга бўлмаса-да, низолашаётган Томонлар низони қайта кўриб чиқиши учун асос бўлади.
3. Ўртасида низо келиб чиққан Томонлар воситачи ёки воситачиларнинг тавсиясини мажбурий кучга эга тавсия сифатида олдиндан қабул қилиши мумкин.
4. Ушбу модданинг 1, 2 ва 3-бандлари низолашаётган Томонлар низоларни ҳал қилишнинг ўзаро келишган ва мумкин бўлган бошқа чораларини истисно этувчи деб изоҳланмайди.
5. Ҳар қандай давлат ратификация қилиш, қабул қилиш, тасдиқлаш ёки қўшилиш тўғрисидаги ўз ҳужжатларини сақлашга топшириш чоғида ушбу модданинг муросага келиш тўғрисидаги мажбуриятларидан ўзини озод қилиши тўғрисида шарт қўйиш ҳуқуқига эга. Ушбу модданинг муросага келиш борасидаги қоидалари Бошқа Томонлар учун ҳам бундай шартни қўйган ҳар қандай Томонга нисбатан мажбурий эмас.
14-модда
Қўлланишдаги чекловлар
Қўлланишдаги чекловлар
1. Битимнинг ҳеч бир қоидаси томонларнинг бирига Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Уставига мувофиқ ва унинг ташқи ёки ички хавфсизлигини таъминлаш учун зарур деб ҳисобланган ҳолатлар билан чекланишига тўсқинлик қилади деб талқин қилинмайди.
2. Ҳар бир томон миллий қонунчилик ва ўз қоидаларга мувофиқ ушбу Битимга асосан у ёки бу даражада қуруқлик портларини ривожлантириш учун барча имкониятларни ишга соладилар. Бироқ, ушбу Битимнинг ҳеч бир қоидаси Томонларнинг ҳудуди орқали товарларнинг олиб ўтилишига рухсат бериш мажбуриятини беради деб талқин этилмайди.
15-модда
Иловалар
Иловалар
Битимнинг I ва II-иловалари Битимнинг ажралмас қисми ҳисобланади.
16-модда
Котибият
Котибият
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Осиё ва Тинч океани Иқтисодий ва ижтимоий комиссияси томонидан Битим Котибияти тайинланади.
17-модда
Депозитарий
Депозитарий
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош котиби ушбу Битимнинг депозитарийси ҳисобланади.
Тегишли тартибда ваколат берилган қуйида имзо чекувчилар гувоҳлик бериб, ушбу Битимни бир нусхада инглиз, хитой ва рус тилларида имзоладилар, бунда Битимнинг уч матни ҳам бир хил кучга эга.