21.10.2021 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2791-2
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директорининг буйруғи, 21.10.2021 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2791-2
Кучга кириш санаси
21.10.2021
Ҳужжат кучини йўқотган 01.01.2023
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 сентябрдаги ПФ-6061-сон «Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 сентябрдаги ПҚ-4819-сон «Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 июндаги 389-сон «Давлат кадастрларини юритиш соҳасини тартибга солувчи айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Қарор муқаддимаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
1) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
учинчи хатбошидаги «ерни рўйхатга олиш» деган сўзлар «ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
олтинчи хатбошидаги «инвентаризация қилиш» деган сўзлар «хатловдан ўтказиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
3) 2-банддаги «участкасини рўйхатга олиш» деган сўзлар «участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
4) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
5) 8-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
6) 9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
учинчи хатбошидаги «Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиалига ва «Давергеодезкадастрга» деган сўзлар «Давлат кадастрлари палатаси, унинг ҳудудий бошқармаларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
8) 20-банддаги «мулкка бўлган ҳуқуқлар ва у ҳақда тузилган битимларнинг» деган сўзлар «мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.