Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 06.01.1993 йилдаги 3-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжат 17.12.1998 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МАҲАЛЛИЙ САНОАТ, АҲОЛИГА МАИШИЙ ХИЗМАТ КЎРСАТИШ, ДАВЛАТ САВДОСИ ВА УМУМИЙ ОВҚАТЛАНИШ КОРХОНАЛАРИНИ ДАВЛАТ ТАСАРРУФИДАН ЧИҚАРИШ ВА ХУСУСИЙЛАШТИРИШНИ ЖАДАЛЛАШТИРИШ ЮЗАСИДАН ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 23 сентябрдаги 443-сон қарорида назарда тутилган маҳаллий саноат, аҳолига маиший хизмат кўрсатиш ва умумий овқатланиш корхоналари ва ташкилотларини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш чора-тадбирларини амалда рўёбга чиқаришни таъминлаш, қайта ташкил этилаётган жамоалар манфаатларини янада тўлароқ ҳисобга олиш, шунингдек, мулкчилик шаклларини ўзгартириш механизмини тартибга солувчи зарур меъёрий базани шакллантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Маҳаллий саноат, аҳолига маиший хизмат кўрсатиш, давлат савдоси ва умумий овқатланиш корхоналари ва ташкилотларининг меҳнат жамоалари мулкни сотиб олаётганда уларга бериладиган қўшимча имтиёзлар рўйхати 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 17 декабрдаги 525-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасига ва унинг ҳудудий органларига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хизмат кўрсатиш объектлари ва уларнинг бўлинмалари танлов бўйича ва аукционда хусусийлаштирилаётганда объектнинг дастлабки нархини асосий фондларнинг 1992 йилнинг 1 январигача бўлган қиймати бўйича белгилашга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Маҳаллий саноат» давлат корпорацияси иштирокида, тажриба тариқасида, маҳаллий саноат корхоналари 2-иловага мувофиқ давлат тасарруфидан чиқарилиб, бу объектларни сотиб олиш суммасини сўнгги 3 йилдаги йиллик ўртача ҳисоб балансига қараб, 1992 йил 1 декабргача бўлган қийматини икки баравар кўпайтирилган нархларда белгилашга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
баъзи ҳолларда юқорида кўрсатилган давлат корхоналари мулкини сотиб олиш қийматини, Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 26 июндаги 171-сон қарорининг 10-банди талабларига амал қилган ҳолда, унинг қаерда жойлашганлиги, ишлаб чиқарадиган маҳсулоти тури ва унга бўлган талабга, ишлаб чиқаришнинг техникавий даражасига, кадрлар билан таъминланганлиги ва уларнинг малакасига қараб камайтириш тўғрисида қарор қабул қилишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишловчилар сони 5 кишигача бўлган, мустақил балансга эга бўлмаган ёки бошқа юридик шахслар мулкининг бир қисмини ижарага олувчиларнинг давлат мулки объектлари бўйича мулк шаклини ўзгартиришга талабномаларни кўриб чиқаётганда давлат тасарруфидан чиқарилаётган ва хусусийлаштирилаётган объектнинг қийматига қараб 1 минг сўмдан 5 минг сўмгача табақалаштирилган йиғим белгилашга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудий бошқармалар ҳузурида корхоналарга давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш масалаларида малакали ёрдам кўрсатувчи, хўжалик ҳисоби асосида ишловчи маслаҳатчилар гуруҳи тузишга рухсат берилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 26 декабрдаги 475-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда 1993 йилнинг 20 январига қадар Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг республика шаҳар ва қишлоқларидаги ҳудудий бўлинмаларини тузиш ва уларни маблағ билан таъминлаш, шунингдек, уларни малакали кадрлар билан тўлдириш масаласини ҳал этсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосарлари А.Н. Возненко ва Б.С. Ҳамидов ўртоқлар зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1993 йил 6 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
1993 йил 6 январдаги
3-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллий саноат, маиший хизмат кўрсатиш, давлат савдоси ва умумий овқатланиш корхоналарини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш юзасидан уларнинг меҳнат жамоаларига бериладиган қўшимча имтиёзлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Меҳнат жамоалари сотиб оладиган маҳаллий саноат, аҳолига маиший хизмат кўрсатиш, давлат савдоси ва умумий овқатланиш корхоналари мулки қийматига нарх белгиланаётганда Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 23 сентябрдаги 443-сон қарорининг 8-банди қоидаларига амал қилиниб, қуйидаги қўшимча имтиёзлар ҳисобга олинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Ўзбекистон Республикасида мулкчилик тўғрисида»ги Қонуннинг 30-моддасига мувофиқ меҳнат жамоасига корхона томонидан соф фойда, шунингдек, шу фойда ҳисобидан қопланган заём маблағлари ҳисобига сотиб олинган қурилган давлат мулкининг бир қисми ҳақ олмасдан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мулкнинг янги эгаси аҳолининг кам таъминланган қатламига (болалар, кекса кишилар, ногиронларга) аталган давлат эҳтиёжлари учун ишлаб чиқариш дастурининг камида 50 фоизи ҳажмида халқ истеъмол товарларини етказиб бериш мажбуриятини олганда сотиб олинадиган мулк қийматининг 20 фоизига қадар чегирма берилиши назарда тутилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Сотиб олинадиган мулкнинг дастлабки қиймати:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— меҳнат жамоасига бепул бериладиган ҳар бири физик жиҳатдан 70 фоиз ва ундан кўп эскирган асосий фондларнинг аниқ турлари қиймати миқдорида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— етказиб берувчиларга товар-моддий бойликлар учун кредиторлик қарз суммаси, шунингдек, мулкнинг янги эгаси қарзни белгиланган тартибда биринчи навбатда узиш мажбуриятини олса банклар қарзи миқдорида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— асосий ишлаб чиқариш балансида бўлган ҳамда ижтимоий инфраструктура ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш учун фойдаланиладиган, меҳнат жамоасига ҳақ олмасдан ўтказиладиган муҳандислик тармоқлари (электр, газ, иссиқлик, сув таъминоти, канализация ва зовур коллекторлари насос қурилмалари ва ҳ. к.) қийматининг бир қисми миқдорида камайтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Ўзмаишийхизмат» уюшмасига кирувчи корхоналар бўйича меҳнат жамоаларига тўла амортизация муддатини ўтаб бўлган, уч кишигача ишчи ўрни бўлган маиший хизмат объектлари (сартарошхоналар, пойабзал, кийим-кечак тузатиш устахоналари ва бошқалар) ҳақ олмасдан ўтказилсин, бунинг учун томонларнинг фаолият йўналишини, кўрсатиладиган хизмат ҳажмларини сақлаб қолиш бўйича камида уч йилга битим тузилиши ҳамда мазкур шартнома амал қилган даврда объектларни давлат тасарруфида бўлмаган юридик шахслар ва фуқароларга сотмаслик ва бермаслик шартдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ жойларда мазкур объектлар, асосий фондларнинг эскирганлик даражасидан қатъий назар, кўрсатилган шартлар бўйича меҳнат жамоаларига ҳақ олмасдан берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Давлат мулкини сотиб олиш учун тегишли сумма меҳнат жамоалари томонидан бир йўла тўланадиган бўлса, давлат тасарруфидан чиқариладиган объект қиймати баҳосининг 10 фоизига қадар миқдорда, бир йил давомида тўланадиган бўлса – 3 фоизгача бўлган миқдорда чегирма берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Агар берилган имтиёзлардан фойдаланган мулкнинг янги эгаси белгиланган муддатда мулкни тўла сотиб олгунга қадар мулкка эгалик ҳуқуқи далолатномасидан маҳрум этилса у илгари давлат тасарруфидан чиқарилган ва хусусийлаштирилган корхона мол-мулкини, ўзи тўлаган сотиб олиш суммасини чиқариб ташлаб, Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 18 июндаги 293-сон қарорига мувофиқ асосий фондларни қайта ҳисоблаб чиқишнинг ошиб борувчи коэффициентини ҳисобга олган ҳолда дастлабки баҳолаш қиймати бўйича давлатга қайтаришга мажбурдир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
1993 йил 6 январдаги
3-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Маҳаллий саноат» давлат корпорациясининг 1993 йилда давлат тасарруфидан чиқариладиган ва сотиб олиш қиймати икки баравар кўпайтирилган йиллик ўртача фойда даражасида белгиланадиган корхоналари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Манғит халқ истеъмол товарлари фабрикаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Амударё тумани саноат комбинати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Избоскан тумани саноат комбинати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Косонсой тумани саноат комбинати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сариосиё тикувчилик фабрикаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Янгиер шаҳар саноат комбинати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошлоқ тикувчилик фабрикаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳазорасп хўжалик-рўзғор товарлари фабрикаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қибрай тумани саноат комбинати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бухоро зардўзлик буюмлари фабрикаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Самарқанд хўжалик-рўзғор буюмлари заводи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Навбаҳор тумани саноат комбинати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пешку тумани саноат комбинати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шеробод тумани саноат комбинати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент «Чевар» акционерлик жамияти