20.10.2021 йилдаги 651-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Ўзбекистон Республикаси кончилик ва металлургия саноати соҳасида пенсионерлар ва фахрийларга қулай шарт-шароитлар яратишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кончилик ва металлургия саноати пенсионерлари ва фахрийларини бирлаштириш орқали уларнинг бой профессионал ҳаёт тажрибасидан самарали фойдаланиш, кекса авлод вакилларига эътибор ва ғамхўрликни янада кучайтириш, давлат томонидан ижтимоий ҳимояни, моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашни янада яхшилаш, шунингдек, республика кончилик ва металлургия саноати соҳасида ёш мутахассисларни танлаш ва тарбиялашда пенсионерлар ва меҳнат фахрийларининг ноёб тажрибалари, амалий маҳорати ва салоҳиятидан фаол фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Навоий КМК» АЖ, «Олмалиқ КМК» АЖ ва «Ўзметкомбинат» АЖнинг Ўзбекистон Республикаси кончилик ва металлургия саноати фахрийлари кенгаши (кейинги ўринларда — Кенгаш) нодавлат нотижорат ташкилотини ҳамда унинг Навоий вилоятидаги, шунингдек, Тошкент вилоятининг Олмалиқ ва Бекобод шаҳарларидаги ҳудудий филиалларини (кейинги ўринларда — Кенгашнинг ҳудудий филиаллари) тузиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар Кенгаш фаолиятининг асосий йўналишлари ва вазифалари деб ҳисоблансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кончилик ва металлургия саноати пенсионерлари ва фахрийларининг маънавий эҳтиёжларини қондириш, уларнинг қонуний хуқуқлари ва манфаатлари ҳимоясини, муносиб турмуш даражаси ва ижтимоий мавқеини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
барча тоифадаги пенсионерлар ва фахрийларнинг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва кенгайтириш, уларнинг кончилик ва металлургия соҳалари корхоналарида давлат ёшлар сиёсатини самарали амалга ошириш мақсадларида ёш мутахассисларни юксак маънавият, меҳнаткашлик ва ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасидаги ишларда фаол иштирокини таъминлаш учун шароитлар яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгашнинг республика кончилик ва металлургия саноати соҳасидаги акциядорлик жамиятлари ва бошқа корхоналари меҳнат жамоаларининг ишлаб чиқариш ва ижтимоий ҳаётидаги ҳамда ҳар бир пенсионер ва фахрийни қўллаб-қувватлаш чоралари билан қамраб олишдаги ташкилотчилик роли ва аҳамиятини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пенсионерлар ва фахрийларнинг ижтимоий ва моддий ҳолатини яхшилаш, уларга маиший, тиббий, маданий ва бошқа турдаги хизматларни кўрсатиш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда кўмаклашиш;

муносиб дам олишда бўлган пенсионерлар ва фахрийлар орасида кончилик ва металлургия соҳалари ҳаётига даҳлдорлик ҳисини қўллаб-қувватлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика кончилик ва металлургия саноати акциядорлик жамиятлари ҳамда соҳанинг бошқа корхоналарида ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг барча йўналишлари ва бўғинлари бўйича тегишли маслаҳатлар ва тавсияларни ишлаб чиқиш ва тақдим этишда пенсионерлар ва фахрийлар иштирокини, шу жумладан моддий рағбатлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кончилик ва металлургия соҳаси учун мутахассисларни тайёрлаш ва уларнинг касбий малакасини ошириш, шунингдек, соҳада бардавом ворисликни таъминловчи самарали устоз-шогирд тизимини йўлга қўйиш ва амалга оширишда иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пенсионерлар ва фахрийларни ижтимоий ҳимоя қилиш чораларини янада кучайтириш бўйича таклифларни ишлаб чиқишда кўмаклашиш;

пенсионерлар ва фахрийлар иштирокида маънавий-маърифий, маданий, шунингдек, спорт тадбирларини ташкил этиш, ёшлар билан, шу жумладан, соҳага оид олий ва профессионал таълим муассасаларида учрашувлар ўтказиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.

соҳа пенсионерлари ва фахрийларининг бой касбий тажриба ва кўникмаларидан унумли фойдаланилган ҳолда Навоий давлат кончилик ва технологиялар университетида, Федерал давлат автоном олий таълим муассасаси «Миллий технологик тадқиқотлар университети «МИСиС»нинг Олмалиқ шаҳридаги филиалида ҳамда Тошкент давлат техника университетининг Олмалиқ филиали ва соҳага оид бошқа таълим муассасаларида мунтазам асосда маърузалар ўтказиш.
(2-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 31 мартдаги ПФ-94-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.04.2022 й., 06/22/94/0256-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар Кенгаш маблағларини шакллантириш манбалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Навоий КМК» АЖ, «Олмалиқ КМК» АЖ ва «Ўзметкомбинат» АЖ томонидан ажаратиладиган ҳомийлик хайриялари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳамда хорижий ва халқаро ташкилотларнинг ҳомийлик хайриялари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгашнинг вақтинча бўш маблағларини тижорат банкларига жойлаштириш ҳисобига фоиз тушумлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси кончилик ва металлургия саноати фахрийлари кенгаши тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси кончилик ва металлургия саноати фахрийлари кенгашининг Навоий ҳудудий филиали тузилмаси 2-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси кончилик ва металлургия саноати фахрийлари кенгашининг Олмалиқ ҳудудий филиали тузилмаси 3-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси кончилик ва металлургия саноати фахрийлари кенгашининг Бекобод ҳудудий филиали тузилмаси 4-иловага мувофиқ маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси кончилик ва металлургия саноати фахрийлари кенгаши тўғрисидаги низом 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгашнинг ҳуқуқий мақоми, ҳуқуқлари, вазифалари ва функциялари, фаолиятининг ташкилий-амалий асослари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш фаолиятининг асосий йўналишлари ва молиялаштириш тартиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгашни ташкил этиш ва тугатиш тартиби.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги «Навоий КМК» АЖ, «Олмалиқ КМК» АЖ ва «Ўзметкомбинат» АЖ билан биргаликда Кенгашни қонунчиликда белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказишда амалий ёрдам кўрсатсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Кенгашнинг марказий аппарати Тошкент шаҳри, Т. Шевченко кўчаси, 24/1-уй манзилида жойлашган «Ўзметкомбинат» АЖ ваколатхонаси биносига текин фойдаланиш ҳуқуқи билан жойлаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. «Ўзметкомбинат» АЖ Кенгаш марказий аппаратининг идора анжомлари, ташкилий техникалар, мебель ва бошқа зарур алоқа восита турлари билан, шу жумладан кенг полосали Интернет ахборот тармоғига уланишини бепул таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгашнинг ҳудудий филиаллари учун офис хоналарини ажратиш ва уларни ташкилий техникалар билан жиҳозлаш, шунингдек, 3 та автотранспорт воситасини ажратиш ҳамда уларни сақлаш билан боғлиқ харажатлар «Навоий КМК» АЖ, «Олмалиқ КМК» АЖ ва «Ўзметкомбинат» АЖ ўз маблағлари ҳисобидан таъминланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш қарорлари фақат тавсиявий кучига эга бўлиб, Кенгаш томонидан бевосита ёки билвосита «Навоий КМК» АЖ, «Олмалиқ КМК» АЖ ва «Ўзметкомбинат» АЖнинг молиявий-иқтисодий ва ишлаб чиқариш фаолиятига аралашилишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Кенгашнинг илтимосномасига асосан кончилик ва металлургия саноати пенсионерлари ва фахрийларига юқори сифатли тиббий хизматларни, шунингдек, республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари ва клиникаларида диагностика ва даволаш хизматлари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда кўрсатилиши таъминлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашига ҳар йили Кенгашнинг илтимосномаларига мувофиқ кончилик ва металлургия саноати пенсионерлари ва фахрийларининг республиканинг тегишли санаторийлари, шу жумладан, «Навоий КМК» АЖ, «Олмалиқ КМК» АЖ ва «Ўзметкомбинат» АЖ санаторийларида маданий дам олишлари ҳамда даволанишлари учун бепул йўлланмалар ажратиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Геология, энергетика, саноат ва унинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 20 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
651-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 октябрдаги 651-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси кончилик ва металлургия саноати фахрийлари кенгаши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТУЗИЛМАСИ

Изоҳ. Бошқарув ходимлари сони — 6 та.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Кенгаш таркибига Ўзбекистон Республикаси кончилик ва металлургия саноати фахрийлари кенгаши раиси, унинг ўринбосари ва ҳудудий филиаллар бошлиқлари киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 октябрдаги 651-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси кончилик ва металлургия саноати фахрийлари кенгашининг Навоий ҳудудий филиали
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТУЗИЛМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 октябрдаги 651-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси кончилик ва металлургия саноати фахрийлари кенгашининг Олмалиқ ҳудудий филиали
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТУЗИЛМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 октябрдаги 651-сон қарорига
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси кончилик ва металлургия саноати фахрийлари кенгашининг Бекобод ҳудудий филиали
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТУЗИЛМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 октябрдаги 651-сон қарорига
5-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси кончилик ва металлургия саноати фахрийлари кенгаши тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси кончилик ва металлургия саноати фахрийлари кенгашининг вазифалари, функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятларини, шунингдек, фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди (кейинги ўринларда — Кенгаш).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Кенгаш «Навоий кон-металлургия комбинати» AЖ, «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» AЖ, «Ўзбекистон металлургия комбинати» AЖ (кейинги ўринларда — акциядорлик жамиятлари) ва бошқа металлургия саноати ташкилотларининг пенсионерлари ва меҳнат фахрийларини (кейинги ўринларда — фахрийлар) бирлаштирувчи нодавлат нотижорат ташкилотидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Кенгаш ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатларига, ушбу Низомга ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Кенгаш юридик шахс бўлиб, ўз мол-мулкига, банк муассасаларида зарур ҳисобварақаларига, муҳрига, ўз логотипига, шунингдек белгиланган тартибда тасдиқланган ва рўйхатдан ўтган бошқа рамзларга эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Кенгаш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида, шу жумладан ҳудудий филиаллар орқали амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз тузилмаси, мақсадлари, фаолиятини ташкил этиш усуллари ва шаклларини аниқлашда мустақил бўлиб, ўз органларини ва ходимлар аппаратини шакллантириши мумкин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
акциядорлик жамиятлари ва республиканинг бошқа металлургия корхоналарининг собиқ ва фаолият кўрсатаётган ходимлари контингентини пенсияга кетгандан сўнг уларнинг умумий ижтимоий, маънавий ва маданий манфаатлари асосида бирлаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жисмоний ва юридик шахслар билан ҳамкорликни амалга ошириш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Кенгаш ўз фаолияти доирасида қарорлар қабул қилиш ва амалга оширишда мустақил ҳисобланади ҳамда унга давлат органлари, иш берувчи ташкилотлар ва уларнинг бирлашмалари, сиёсий партиялар ва бошқа нодавлат нотижорат ташкилотларининг аралашувига йўл қўйилмайди, шунингдек, улар олдида ҳисобдор эмас ва улар томонидан назорат қилинмайди, қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш ўз аъзолари манфаатларида улар билан тенглик, ижтимоий ҳамжиҳатлик ва ҳамкорлик тамойиллари, шунингдек, жамоа шартномалари асосида муносабатлар ўрнатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Кенгаш фаолияти Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатларига қатъий риоя этган ҳолда ихтиёрийлик, ўзини ўзи бошқариш ва Кенгаш аъзолари томонидан қонунчиликка риоя қилиш тамойиллари асосида ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Кенгаш ўз фаолиятини давлат органлари ва ташкилотлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Кенгашнинг расмий номи:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) давлат тилида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўлиқ — Ўзбекистон Республикаси кончилик ва металлургия саноати фахрийлари кенгаши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қисқартирилган — Кончилик ва металлургия саноати фахрийлари кенгаши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) инглиз тилида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўлиқ — Council of Veterans of the Mining and Metallurgical Industry of the Republic of Uzbekistan;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қисқартирилган — Council of Veterans of the Mining and Metallurgical Industry;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) рус тилида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўлиқ — Совет ветеранов горной и металлургической промышленности Республики Узбекистан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қисқартирилган — Совет ветеранов горной и металлургической промышленности.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Кенгашнинг Марказий аппаратини жойлашган жойи (почта манзили): 210100, Тошкент шаҳри, Т. Шевченко кўчаси, 24/1.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Кенгашнинг асосий вазифалари ва функциялари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Қуйидагилар Кенгашнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кончилик ва металлургия саноати пенсионерлари ва фахрийларининг маънавий эҳтиёжларини қондириш, уларнинг қонуний хуқуқлари ва манфаатларини, муносиб ҳаёти ва ижтимоий мавқеини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
барча тоифадаги пенсионерлар ва фахрийларнинг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва кенгайтириш, кончилик ва металлургия соҳалари корхоналарида давлат ёшлар сиёсатини самарали амалга ошириш манфаатларида ёш мутахассисларни меҳнаткашлик ва ватанпарварлик руҳида тарбиялашда фаол иштирокини таъминлаш учун шароитлар яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
акциядорлик жамиятлари ҳамда республиканинг бошқа кончилик ва металлургия саноати корхоналари меҳнат жамоаларининг ҳаётида Кенгашнинг ҳамда ҳар бир пенсионер ва фахрий иштирокининг роли ва аҳамиятини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пенсионерлар ва фахрийларнинг ижтимоий ва моддий ҳолатини яхшилаш, уларга маиший, тиббий, маданий ва бошқа турдаги хизматларни кўрсатиш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муносиб дам олишда бўлган пенсионерлар ва фахрийлар орасида кончилик ва металлургия соҳалари ҳаётига даҳлдорлик ҳиссини сақлаб қолиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
акциядорлик жамиятлари ҳамда республиканинг бошқа кончилик ва металлургия саноати корхоналарида ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг барча йўналишлари ва бўғинлари бўйича тегишли маслаҳатлар ва тавсияларни ишлаб чиқиш ва тақдим этишда пенсионерлар ва фахрийлар иштирокини, шу жумладан, моддий рағбатлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кончилик ва металлургия соҳасида мутахассисларни тайёрлаш ва уларнинг касбий малакасини ошириш, шунингдек, бардавом ворисликни таъминловчи самарали устоз-шогирд тизимини йўлга қўйиш ва амалга оширишда иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пенсионерлар ва фахрийларни ижтимоий ҳимоя қилиш чораларини янада кучайтириш бўйича таклифларни ишлаб чиқишда кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пенсионерлар ва фахрийлар иштирокида маънавий-маърифий, маданий, шунингдек, спорт тадбирларини ташкил этиш, ёшлар билан, шу жумладан, соҳага оид олий ва профессионал таълим муассасаларида учрашувлар ўтказиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
соҳа пенсионерлари ва фахрийларининг бой касбий тажриба ва кўникмаларидан унумли фойдаланган ҳолда Навоий давлат кончилик ва технологиялар университетида, Федерал давлат автоном олий таълим муассасаси «Миллий технологик тадқиқотлар университети «МИСиС»нинг Олмалиқ шаҳридаги филиалида ҳамда Тошкент давлат техника университетининг Олмалиқ филиали ва соҳага оид бошқа таълим муассасаларида мунтазам асосда маърузалар ўтказиш.
(11-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 31 мартдаги ПФ-94-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.04.2022 й., 06/22/94/0256-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Асосий вазифаларни бажариш учун Кенгаш қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ва жамоат ташкилотларида кончилик ва металлургия саноати фахрийларининг манфаатларини ҳимоя қилади ҳамда уларга ҳуқуқий, психологик ва моддий ёрдам кўрсатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий суғурта ва соғлиқни сақлаш, фахрийларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш ҳамда уй-жой шароитларини яхшилаш ва бошқа ижтимоий ҳимоя турларини такомиллаштириш бўйича ижтимоий кафолатлар борасида қонунчилик ҳужжатларига риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фахрийларга хайрия ёрдами кўрсатувчи ҳомийлар томонидан ажратилган маблағлар ҳисобидан улар ҳаётининг қийин даврларида (касаллик, бахтсиз ҳодисалар, табиий офатлар) молиявий ва бошқа ёрдам кўрсатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
миллий байрамлар, муҳим юбилей саналари, кончилик ва металлургия саноати ходимлари кунини нишонлаш ҳамда соҳадаги бошқа муҳим воқеалар муносабати билан фахрийларни эъзозлаш тадбирларини ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кончилик ва металлургия саноатида хизмат кўрсатган фахрийларнинг меҳнат йўли ҳақидаги шахсий хотираларини тўплаш, ёзиб олиш ва чоп этиш ишларини амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кончилик ва металлургия саноати фахрийларини дам олиш масканлари ва санаторийларда даволаш бўйича соғломлаштириш тадбирларини ташкил этади ва амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши номига ижтимоий ҳаётнинг турли масалалари бўйича ташаббуслар, шунингдек, кончилик ва металлургия тармоқларини ривожлантириш йўлида ижтимоий ва тарбиявий аҳамиятга эга таклифларни киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчиликка зид бўлмаган маърифий оммабоп материалларни йиғиш, чоп этиш ва бошқа фаолиятларни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш фаолиятининг шаффофлигини таъминлаш мақсадида тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш ходимларини қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини оширишга қаратилган ўқув тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишда иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёшлар ўртасида касб-ҳунарга бўлган ҳурмат ва меҳр-муҳаббатни уйғотиш ва мустаҳкамлаш, ўз жамоаси билан бирдамлик туйғусини шакллантиришга қаратилган тарбиявий ишларни самарали ташкил этиш услублари, турли шакллари, усулларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёшларни ватанпарварлик, меҳнатсеварлик, эстетик ва ахлоқий тарбиялашда, уларни устоз-шогирд якдиллиги усулида қўллаб-қувватлаш, кончилик ва металлургия саноати пенсионерлари ва фахрийлари томонидан ёш авлодга мунтазам етказиб бериладиган энг яхши меҳнат анъаналарини ўзлаштиришга интилиш ва кундалик турмушда донишмандликни дастури амал қилиб олиш истагини уйғотишда, уларни тарбиялашда ва мустаҳкамлашда бевосита иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамоатчиликни оммавий ахборот воситалари, шу жумладан, ижтимоий тармоқлар орқали ўз фаолияти ҳақида хабардор қилиб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш мақсадида кончилик ва металлургия корхоналарига уларнинг талабига биноан ишлаб чиқаришнинг барча технологик жараёнлари бўйича маслаҳат ва тавсиялар беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пенсионерлар ва фахрийларнинг ҳаваскор ҳунармандчилик ишларининг ижодий кўргазмаларини ташкил этади ва уларнинг шахсий манфаатлари (севимли машғулотлари)ни амалга ошириш учун шароит яратишга ёрдам беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхоналарнинг меҳнат жамоалари олдида тарғибот тадбирлари ва чиқишларида иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамиятда фуқаролик осойишталиги ва тотувлигини таъминлаш ва қўллаб-қувватлаш, экстремизм, шовинизм, миллатчилик ва терроризмнинг барча шаклларига қарши курашишга ҳар томонлама кўмаклашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тармоқ музейлари ва бошқа музейларга, таълим муассасалари билан ҳамкорликда экскурсиялар ва тарғибот-маърифий ишларни ташкил этишда иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фахрийларни асраб-авайлаш ва абадийлаштириш мақсадида зарурий материаллар, ҳужжатлар ва бошқа ёзма, моддий гувоҳлик намуналарни қидиришда иштирок этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Кенгашнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Кенгаш қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари, бошқа нодавлат нотижорат ташкилотлари билан биргаликда кончилик ва металлургия саноати фахрийларининг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда ташкилотларнинг ёрдамидан фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кончилик ва металлургия корхоналарини ривожлантириш концепциялари ва стратегияларини муҳокама қилишда иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кончилик ва металлургия корхоналарининг мақсад ва вазифаларини амалга оширишда иштирок этиш, шунингдек, Навоий вилояти, Олмалиқ ва Бекобод шаҳарлари фаоллари ўртасида ташкилотларнинг нуфузини оширишга кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кончилик ва металлургия саноати корхоналари бошқаруви ёки кузатув кенгаши билан келишилган ҳолда кончилик ва металлургия саноатида ишлаган фахрийларга моддий ёрдам кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фахрийларнинг ташкилотдан ариза бериш орқали ихтиёрий равишда чиқишни таъминлаш. Ташкилотдан чиқиш тўғрисидаги қарор кенгаш томонидан кўпчилик овоз билан қабул қилинади, кейинчалик ташкилот аъзосининг гувоҳномаси олиб қўйилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кончилик ва металлургия корхоналарининг йиғилишлари ва конференцияларида иштирок этиш, тегишли хулоса ва таклифларни тақдим этиш, шунингдек, тегишли тавсиялар бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий меҳнат соҳасидаги кафолатлар даражасини, фахрийларнинг касб ҳуқуқлари ва манфаатларини оширишга қаратилган норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш аъзолари, фахрийларнинг санаторий дам олиш масканларида даволанишини ташкиллаштириш мақсадида йўлланмалар сотиб олиш учун кончилик ва металлургия корхоналарининг ихтиёрий хайрия маблағлари ҳисобидан моддий ёрдам олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш маблағлари ҳисобидан фахрийларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, корхоналарнинг маданий ва спорт объектларидан фойдаланиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Кенгашнинг мажбуриятлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Низомнинг асосий талабларини бажариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
акциядорлик жамиятлари ва бошқа кончилик ва металлургия корхоналарининг фахрийларни, шу жумладан, уларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилишни таъминлаш масалаларида ўзаро ёрдам кўрсатиш тамойилларига фаол ёрдам кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шахснинг ватанпарварлик ва ахлоқий тарбиясига эътибор қаратган ҳолда, ёшларга оид тарбиявий ишларида бевосита иштирок этиш, ҳамда устоз-шогирд тизими анъаналари асосида ва шахсий намуна ёки фахрий ҳамкасблари тимсолида ёш ходимнинг ахлоқий қиёфасини шакллантириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Кенгаш фаолиятини ташкил этиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Кенгашга республика акциядорлик жамиятлари ва бошқа металлургия корхоналарида ишлаган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшовчи фахрийлар аъзо бўлишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Кенгаш аъзоларига қабул қилиш талабгорларнинг аризаси асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Кенгаш раиси Кенгаш ишига қуйидаги масалалар бўйича умумий раҳбарликни амалга оширади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Низом ва Кенгаш томонидан қабул қилинадиган режа ва қарорлар талабларининг бажарилиши, бошланғич ташкилотлар фаолиятини назорат қилишни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тасдиқланган сметага мувофиқ Кенгашнинг молиявий харажатларини назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхона бошқарувида ва республика жамоат ташкилотларида Кенгаш манфаатларини ифода этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгашнинг йиллик иш режаси ва харажатлар сметаси лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгашнинг мажлислари ва ташкилот аъзоларини умумий йиғилишларини чақириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгашнинг мутлақ ваколатига кирмайдиган ва Кенгаш умумий йиғилиши ваколатига тааллуқли бўлмаган бошқа масалаларни ҳал этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Кенгашнинг молиявий маблағларини шакллантириш манбалари қуйидагилар ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Навоий КМК» AЖ, «Олмалиқ КМК» AЖ ва «Ўзметкомбинат» AЖнинг ҳомийлик хайриялари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик ва жисмоний шахслар, хорижий ва халқаро ташкилотларнинг ҳомийлик хайриялари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгашнинг вақтинча бўш маблағларини тижорат банкларига жойлаштириш ҳисобига фоиз тушумлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Якуний қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Кенгашни тугатиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.10.2021 й., 09/21/651/0976-сон, 01.04.2022 й., 06/22/94/0256-сон)