Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг
қарори
Юнусобод туманидаги «Ғайратий» маҳалласини бўлиш ҳисобига янги маҳалла ташкил этиш, ном бериш ҳамда уларнинг чегараларини ўзгартириш ва белгилаш тўғрисида
«Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги, «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 4 мартдаги «Шаҳарлар, посёлкалар, қишлоқлар ва овулларнинг маҳаллаларини тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек, уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш, уларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 48-сон қарорига асосан, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг 2021 йил 24 мартдаги 02-01/727-сонли хати ҳамда Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича шаҳар комиссиясининг 2021 йил 19 июлдаги 09-Б-05-сонли йиғилиш баёни инобатга олинсин.
2. Юнусобод тумани ҳокимлигининг «Юнусобод туманидаги «Ғайратий» маҳалласини бўлиш ҳисобига янги маҳалла ташкил этиш, ном бериш ҳамда уларнинг чегараларини ўзгартириш ва белгилаш тўғрисида»ги таклифлари маъқуллансин.
3. Қуйидагилар:
Юнусобод туманидаги ҳудудий чегараларини қайта кўриб чиқиш ҳисобига бўлинаётган ҳамда янги ташкил этилаётган маҳаллаларнинг номлари рўйхати 1-иловага мувофиқ;
Юнусобод туманидаги ҳудудий чегараларини қайта кўриб чиқиш ҳисобига бўлинаётган ҳамда янги ташкил этилаётган маҳаллаларнинг чегаралари ва тавсифи 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари — Маҳалла ва оилани қўллаб- қувватлаш бошқармаси (Ф. Маҳмудхўжаев), Юнусобод тумани ҳокимлиги (Ж. Ибрахимов):
янги ташкил этилган маҳалланинг тўлиқ шаклланиши ва фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратилсин;
ҳудудига ўзгартириш киритилган маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилсин.
5. Юнусобод тумани ҳокимлиги (Ж. Ибрахимов) мутасадди ташкилотлар билан биргаликда — аҳоли пунктларини замонавий шаҳарсозлик талаблари ва миллий анъаналарга мувофиқ комплекс ривожлантиришни таъминлаш, меъморий-тарихий меросни сақлаб қолиш, қабул қилинаётган лойиҳа ечимлари сифатини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 12 февралдаги «Аҳоли пунктларини комплекс қуришда шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари қатъий бажарилишини назорат қилишни кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 41-сон қарори талаблари асосида янги ташкил этилаётган «Регистон» маҳалласи ҳудудида жойлашган кўчаларни тартибга келтириш, ободонлаштириш ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинига Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани «Парвоз» маҳалласи намунаси (андозаси) асосида замонавий маҳалла қуриш чоралари кўрилсин.
6. Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари (Х. Шакиров), Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари — Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси (Ф. Маҳмудхўжаев), Тошкент шаҳар Молия бош бошқармаси (Л. Исматуллаев) янги ташкил этилган маҳалла фуқаролар йиғини ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш учун зарур маблағларни маҳаллий бюджетдан белгиланган тартибда ажратиш чоралари кўрилсин.
7. Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари — Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси (Ф. Маҳмудхўжаев), Кадастр агентлигининг Тошкент шаҳар бошқармаси (Б. Ташходжаев), Тошкент шаҳар Давлат солиқ бошқармаси (Н. Турсунов), Тошкент шаҳар Статистика бошқармаси (А. Бобомирзаев) мазкур қарорга асосан ҳужжатларга ўрнатилган тартибда тегишли ўзгартиришлар киритилсин ҳамда бу борада зарур чораларни кўрсин.
8. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати, Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш бўлими (А. Ахмаджонов) мазкур қарор расмий эълон қилиниши ва www.toshkent.uz веб-сайтига жойлаштирилиши таъминлансин.
9. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан сўнг кучга киради.
10. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг Таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича доимий комиссияси раиси Ш. Сагдуллаев ва Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари — Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Ф. Маҳмудхўжаев зиммасига юклатилсин.
Кенгаш раиси Ж. АРТИКХОДЖАЕВ
Тошкент ш.,
2021 йил 27 август,
VI-46-54-14-0-К/21-сон
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 2021 йил 27 августдаги VI-46-54-14-0-К/21-сон қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Юнусобод туманидаги ҳудудий чегараларини қайта кўриб чиқиш ҳисобига бўлинаётган ҳамда янги ташкил этилаётган маҳаллаларнинг номлари
рўйхати
|
Бўлинадиган маҳалла номи |
Бўлиниш хисобига янги ташкил этилаётган маҳалла номи |
Изоҳ | |
|
1. |
«Ғайратий» маҳалласи |
«Регистон» маҳалласи |
Маҳалла фуқаролар йиғинлари ва Юнусобод тумани ҳокимлиги таклифи асосида |
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 2021 йил 27 августдаги VI-46-54-14-0-К/21-сон қарорига
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Юнусобод туманидаги ҳудудий чегараларини қайта кўриб чиқиш ҳисобига бўлинаётган ҳамда янги ташкил этилаётган маҳаллаларнинг чегаралари ва тавсифи
«Ғайратий» маҳалла йиғини чегараси ва тавсифи
Маркази: Юнусобод тумани Ғайратий кўчаси 32-уй
Аҳолиси: 4619 нафар
Оила: 1 400 та
Хонадон: 1 011 та
Темир йўлнинг ўнг томонидан А. Дониш кўчасининг жанубий-ғарбий йўналиши бўйлаб, А. Дониш кўчасининг ўнг томони 7-шаҳар клиник шифохонасининг орқа томони шимолий-шарқий йўналишгача (шифохонани қамраб олган ҳолда), Анорзор кўчаси билан туташиб, сўнгра ушбу кўча бўйлаб «Оқил ота» қабристонининг жанубий томонидан (қамраб олмаган ҳолда) Шўроб кўчасигача, сўнгра 366-сонли МТМнинг жанубий-шарқий йўналиши бўйлаб 83а кўп қаватли уйларни қамраган ҳолда Шахристон кўчасигача, 83а кўп қаватли уйнинг жанубий-ғарбий йўналиши бўйлаб, Темир йўлига туташиб чегара ёпилади.
«Регистон» маҳалла йиғини чегараси ва тавсифи
Маркази: Юнусобод тумани Регистон ва 7-тор кўчалари кесишмаси
Аҳолиси: 1 765 нафар
Оила: 500 та
Хонадон: 492 та
Янги ташкил этиладиган «Регистон» маҳалласи ҳудуди Аҳмад Дониш кўчасининг ўнг, томони ёқалаб Темир йўлнинг жанубий-ғарбий йўналиши бўйлаб ҳамда Темир йўлнинг ўнг ғарбдан-шимолий йўналиши бўйлаб 6-мавзегача, Еттичинор кўчасининг ўнг томони бўйлаб шимолий-шарқий йўналиши бўйлаб 5-мавзегача, Юнусобод-5 мавзесининг ўнг тарафи бўйлаб шарқий-жанубий йўналиши бўйлаб А. Дониш кўчасида жойлашган АЁКШгача бўлиб туташиб чегара ёпилади.