19.10.2021 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3326
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Молия вазирлигининг қарори, 19.10.2021 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3326
Кучга кириш санаси
19.10.2021
Ҳужжат 19.10.2021 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЙ ТАРАҚҚИЁТ ВА КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИнинг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган хорижий олий таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари ҳамда нодавлат олий таълим ташкилотларига давлат буюртмаси параметрларини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2021 йил 19 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3326]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 22 июндаги ПҚ-5157-сон «2021/2022 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган хорижий олий таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари ҳамда нодавлат олий таълим ташкилотларига давлат буюртмаси параметрларини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Д. КУЧКАРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 18 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий ва ўрта махсус таълим вазири А. ТОШКУЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 13 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33-2021-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазири Т. ИШМЕТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 16 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
65-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2021 йил 18 октябрдаги 38-сон, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 13 октябрдаги 33-2021-сон, Молия вазирлигининг 2021 йил 16 октябрдаги 65-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган хорижий олий таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари ҳамда нодавлат олий таълим ташкилотларига давлат буюртмаси параметрларини шакллантириш тартиби тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 22 июндаги ПҚ-5157-сон «2021/2022 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида»ги қарорига асосан Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган хорижий олий таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари ҳамда нодавлат олий таълим ташкилотларига давлат гранти асосида кадрларни тайёрлаш бўйича давлат буюртмаси (кейинги ўринларда — давлат буюртмаси) параметрларини шакллантириш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат буюртмаси — вазирлик, давлат қўмиталари, идоралар ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг олий маълумотли кадрларга бўлган эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда шакллантириладиган, давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ўқитиш харажатлари тўлиқ қоплаб бериладиган олий маълумотли кадрларга бўлган буюртмалар портфели;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим ташкилоти — Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан олий таълим ташкилотлари реестрига киритилган, Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган хорижий олий таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари ҳамда нодавлат олий таълим ташкилотлари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабгор — таълим ташкилотларига кириш имтиҳонларида энг юқори балл тўплаган ва ўқишни тамомлагандан сўнг кадрлар буюртмачиси тизимида 5 йилдан кам бўлмаган муддат давомида ишлаб бериш мажбуриятини ўз зиммасига олган талаба;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кадрлар буюртмачилари — олий маълумотли кадрларга бўлган эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда кадрлар тайёрлашга буюртмалар берувчи ва келгусида ушбу кадрларни иш билан таъминлаш мажбуриятини ўз зиммасига олган вазирлик, давлат қўмиталари, идоралар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Давлат буюртмаси параметрларини шакллантириш ва шартнома тузиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Кадрлар буюртмачилари ўзларининг олий маълумотли кадрларга бўлган эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда ҳар йили 15 январга қадар ўз тизимлари учун кадрлар тайёрлаш бўйича буюртмаларни таълим ташкилотлари ва йўналишлари кесимида шакллантиради ҳамда 20 январга қадар Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Тақдим этилган буюртмалар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан таҳлил қилиниб, умумлаштирилади ҳамда кадрлар буюртмачилари, таълим ташкилотлари ва йўналишлари кесимида тақсимлаган ҳолда давлат буюртмаси шакллантирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги шакллантирилган давлат буюртмаси параметрларини 30 майга қадар ўрганиб чиқиш ва келгусида тасдиқланиши учун Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссиясига киритади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Таълим ташкилоти кириш имтиҳонлари натижалари эълон қилингандан кейин 20 кун муддатда тасдиқланган давлат буюртмаси доирасида кадрлар тайёрлаш учун кадрлар буюртмачиларига талабгорларни саралаш ва шартнома тузиш ҳақида ёзма хабар беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Таълим ташкилоти Кадрлар буюртмачилари томонидан тақдим этилган буюртма доирасида кириш имтиҳонларида энг юқори балл тўплаганларга ўқишни тамомлагандан сўнг кадрлар буюртмачиси тизимида 5 йилдан кам бўлмаган муддат давомида ишлаб бериш шарти билан ўқитиш харажатларини қоплаб берилишини таклиф қилади. Бунда, энг юқори балл тўплаган шахс томонидан ушбу таклиф рад этилган тақдирда, таклиф рўйхат бўйича кейинги ўриндаги шахсга берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Абитуриентларнинг кириш имтиҳонларида тўплаган баллари рейтинг бўйича эълон қилинмайдиган таълим ташкилотларида талабгорларни саралаш таълим ташкилотининг тавсиясига кўра амалга оширилади. Бунда, талабгорни саралаш билан боғлиқ жараён учун таълим ташкилоти масъул ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Таклифга розилик билдирган талабгорлар ҳақидаги маълумотлар таълим ташкилоти томонидан кадрлар буюртмачисига тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Кадрлар буюртмачиси талабгорлар рўйхатини ўрганиб чиқиб, улар билан суҳбат ўтказиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўқишни тамомлагандан сўнг 5 йилдан кам бўлмаган муддат давомида ишлаб бериш истагини билдирган талабгор билан кадрлар буюртмачиси, талабгор ва таълим ташкилоти ўртасида уч томонлама шартнома (бундан буён матнда шартнома деб юритилади) тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Шартномада кадрлар буюртмачиси, таълим ташкилоти ва талабгорнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шунингдек шартнома шартлари бажарилмаган тақдирда томонлар учун жавобгарлик назарда тутилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Давлат буюртмасини молиялаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Талабгорларни ўқитиш харажатлари учун маблағлар кадрлар буюртмачиларига ҳар йили Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган маблағларнинг чекланган миқдорлари доирасида ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан кадрлар буюртмачисига давлат буюртмаси асосида ажратилган маблағлар Молия вазирлиги Ғазначилигида очилган алоҳида шахсий ҳисоб варағида кўзда тутилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан кадрлар буюртмачисига давлат буюртмаси асосида ажратиладиган маблағлар бўйича харажатлар сметасини тузиш, тасдиқлаш, рўйхатдан ўтказиш ва унга ўзгартиришлар киритиш бюджет қонунчилигида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, кадрлар буюртмачилари этиб Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари белгиланган тақдирда ушбу буюртмаларни қоплаш харажатларини молиялаштириш тегишли бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Талабгорнинг кадрлар буюртмачиси тизимида ишлашини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Таълим ташкилоти талабгорнинг ўқиши тамомланган кундан бошлаб 10 кундан кўп бўлмаган муддатда унинг ўқишни тамомланганлиги тўғрисида кадрлар буюртмачисига ёзма шаклда хабар беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Кадрлар буюртмачисининг ёзма розилиги асосида талабгор ўз ҳисобидан ўқишни магистратура босқичида давом эттириши мумкин. Бунда, талабгорнинг кадрлар буюртмачиси тизимида 5 йилдан кам бўлмаган муддат давомида ишлаб бериш мажбурияти, у магистратура босқичини тамомлаганидан кейин юзага келади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Кадрлар буюртмачиси томонидан талабгорнинг иш ҳақидан уни ўқитиш учун сарфланган харажатларни қоплаш учун маблағлар ушлаб қолишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Якуний қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.10.2021 й., 10/21/3326/0974-сон; 13.02.2024 й., 10/24/3495/0122-сон; 19.08.2024 й., 10/24/3552/0630-сон; 05.08.2026 й., 10/26/3916/0819-сон)