19.10.2021 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3326
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Молия вазирлигининг қарори, 19.10.2021 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3326
Кучга кириш санаси
19.10.2021
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 22 июндаги ПҚ-5157-сон «2021/2022 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги қарор қилади:
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 22 июндаги ПҚ-5157-сон «2021/2022 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида»ги қарорига асосан Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган хорижий олий таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари ҳамда нодавлат олий таълим ташкилотларига давлат гранти асосида кадрларни тайёрлаш бўйича давлат буюртмаси (кейинги ўринларда — давлат буюртмаси) параметрларини шакллантириш тартибини белгилайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 12 февралдаги 6-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3495, 12.02.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.02.2024 й., 10/24/3495/0122-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 12 февралдаги 6-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3495, 12.02.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.02.2024 й., 10/24/3495/0122-сон)