25.08.2021 йилдаги 1104-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚарорИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказишда коронавирус инфекцияси (COVID-19) тарқалишини олдини олиш бўйича йўриқномани тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва хавфсизлигини таъминлаш, коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олишда мутасадди давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда ташкилотларнинг мувофиқлаштирилган фаолиятини ташкил этиш, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш мақсадида мамлакат миқёсида кенг кўламли тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
COVID-19 пандемияси шароитида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказиш жараёнида аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, сайловчилар ва сайлов ташкилотчилари ўртасида коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14 ва 16-моддаларига асосан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказишда коронавирус инфекцияси (COVID-19)ни тарқалишининг олдини олиш бўйича йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Сайлов комиссиялари ва сайлов ташкилотчилари хавфсиз иш шароитини таъминлашда Ўзбекистон Республикаси Бош Давлат санитария врачи томонидан 2020 йил 11 майда тасдиқланган «COVID-19 пандемияси даврида чеклаш тадбирларини қўлланиши шароитида давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, шунингдек тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини ташкил қилиш тўғрисидаги вақтинчалик санитария қоида ва меъёрлари» 0372-20-сон СанҚваМ ҳамда мазкур Йўриқномага қатьий риоя этилишини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мутасадди давлат органлари, сиёсий партиялар ҳамда бошқа ташкилотлар сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир тадбирлар ижросини таъминлашда Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг қарорлари билан белгиланган карантин талаблари ҳамда санитария-гигиена ва эпидемиология қоидаларига қатъий риоя қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Котибияти раҳбари (Х. Маматов):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пандемия шароитида ўтказиладиган сайлов жараёнига зарур бўладиган дезинфекция ва ҳимоя воситаларига бўлган эҳтиёжларни ўрганишни ва белгиланган тартибда сайлов комиссияларига етказилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Сайлов комиссиялари аъзоларининг малакасини оширишни ташкил этиш Концепцияси» асосида ўтказилаётган ўқув машғулотлари доирасида сайлов комиссиялари аъзоларига пандемия шароитида сайловларни ўтказиш тартиби бўйича ўқувлар ташкил қилинишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пандемия шароитида бўлиб ўтадиган сайлов жараёнлари билан боғлиқ барча тадбирларни молиялаштириш учун бюджетдан етарли миқдорда маблағ ажратилишини назоратга олсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу қарор барча сайлов комиссияларига ва сиёсий партияларга етказилсин ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб сайтида эълон қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари Б. Қучқаров зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Раис З. НИЗАМХОДЖАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 25 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1104-сон

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2021 йил 25 августдаги 1104-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказишда коронавирус инфекцияси (COVID-19) тарқалишини олдини олиш бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЙЎРИҚНОМА

Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказишда сайлов комиссияси аъзолари ҳамда сайлов жараёни бошқа иштирокчилари ўртасида коронавирус инфекцияси (COVID-19) тарқалишини олдини олиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Сайлов округлари ва участкаларида, овоз бериш хоналарида сайлов комиссияси аъзолари, сайловчилар, кузатувчилар ва ОАВ вакиллари қуйидаги ҳимоя ва профилактика воситаларидан фойдаланишлари талаб этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳароратни ўлчаш учун термометр, пирометр;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳимоя ниқоби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир марталик тиббий қўлқоп (сайлов комиссияси аъзолари учун);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
антисептик суюқлик (санитайзер).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Сайлов жараёни иштирокчилари қуйидаги талабларга риоя қилиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳимоя ниқобларидан фойдаланиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қўл бериб саломлашиш ёки тўғридан тўғри контактга киришишнинг бошқа шаклларидан сақланиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий масофага риоя қилиши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Округ ва участка сайлов комиссиялари жойлашган биноларнинг кириш қисмида ва овоз бериш хонасида ижтимоий масофани сақлаш учун 1,5 — 2 метр оралиқ масофани белгиловчи ҳамда ҳаракатланиш йўналишини кўрсатувчи чизиқлар бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Овоз бериш биносининг кириш қисмида коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш бўйича тавсиялар акс этган плакатлар жойлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Сайлов комиссиялари сайлов кампанияси учун ажратилган давлат бюджети маблағлари ва қонунда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан мазкур Йўриқнома иловасида кўрсатилган миқдорда ҳимоя ва дезинфекция воситалари билан таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Округ ва участка сайлов комиссиялари жойлашган биноларга камида бир нафар тиббиёт ходими бириктирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тиббиёт ходими тегишинча сайлов округи ва участкаси ҳудудида санитария қоидаларига риоя қилинишини таъминлайди. Тиббиёт ходими сайлов комиссиясининг ишига аралашиши, овозларни санаб чиқиш ва сайлов натижаларини аниқлашда иштирок этиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Бириктирилган тиббиёт ходими сайлов комиссиялари биноларининг кириш қисмида ташриф буюрувчиларнинг тана ҳароратини ўлчайди, антисептик восита билан қўлларини дезинфекция қилади ва заруратга кўра ҳимоя ниқоби беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг ҳудудий бошқармалари, туман (шаҳар) бўлимларининг ходимлари сайлов ўтказилаётган бинода Ўзбекистон Республикасининг СанҚваМда ҳамда ушбу Йўриқномада белгиланган COVID-19 инфекцияси тарқалишини олдини олиш ва унга қарши кураш тадбирлари амалга оширилишини сайлов комиссиялари фаолиятига аралашмаган ҳолда назорат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ташриф буюрувчиларнинг тана ҳарорати 370С ва ундан юқори бўлган тақдирда улар сайлов комиссиясининг биносига киритилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Сайлов округи ҳудудида эпидемиологик вазиятнинг кунлик таҳлили Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ҳудудий бошқармалари томонидан олиб борилади. Заруратга кўра сайлов комиссияларига тегишли тавсиялар берилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Участка сайлов комиссиялари аъзолари иш фаолиятини амалга оширишида шахсий ҳимоя воситалари (ҳимоя ниқоби, антисептик воситалар)дан фойдаланишлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Овоз бериш куни участка сайлов комиссияси аъзолари юзларини ҳимоя қилишлари учун пластмассали ниқоблардан фойдаланиши тавсия этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Сайловчилар ва сайлов жараёнининг бошқа иштирокчилари овоз бериш биносида ижтимоий масофани сақлаши, ҳимоя ниқобида бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Сайлов жараёнида профилактик тадбирларни амалга ошириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Округ ва участка сайлов комиссиялари жойлашган бинолар ва хоналарнинг дезинфекция қилиниши, шунингдек уларда эпидемияга қарши кураш тадбирларини амалга ошириш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг ҳудудий бошқармалари, туман (шаҳар) бўлимлари томонидан таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Дезинфекция ишлари қоида тариқасида округ ва участка сайлов комиссияларининг кундалик иш фаолияти якунланганидан сўнг амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сайлов куни овоз бериш бошланишидан камида олти соат олдин барча участка сайлов комиссияларининг овоз бериш бинолари ва хоналари дезинфекция қилиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Дезинфекция ишлари овоз бериш хонасида, бинонинг коридорлари, жамоатчилик фойдаланадиган жойларида (ҳожатхона, лифт, зиналар ва ҳ.к) амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Дезинфекция ишлари Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тавсияларини инобатга олган ҳолда, улар томонидан белгиланган дезинфекция воситаларидан фойдаланилган ҳолда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Овоз бериш куни, овоз бериш хоналарида участка сайлов комиссиялари аъзолари учун етарли миқдорда ичимлик суви бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Овоз бериш хонасида озиқ-овқат истеъмол қилиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Овоз бериш биносидан чиқиш жойида ишлатилган ниқоблар ва бошқа шахсий ҳимоя воситаларини ташлаш учун идиш ўрнатилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Cайлов участкаси «қизил» ҳудудга тўғри келган тақдирда комиссия аъзолари иш фаолияти давомида мажбурий фойдаланиши учун қуйидаги воситалар билан таъминланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус комбинезонлар, халатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нафас олиш тизимини ҳимоя қилиш учун — тиббий ниқоб;

кўриш аъзоларини ҳимоя қилиш учун — юз учун пластмассали ниқоб;

қўлларни ҳимоя қилиш учун — тиббий қўлқоп;

қўл ва юз терисини дезинфекцияловчи воситалар, эритмалар, таркибида хлор ва спирт бўлган маҳсулотлар.

19. Cайлов участкаси «сариқ» ҳудудга тўғри келган тақдирда комиссия аъзолари иш фаолияти давомида мажбурий фойдаланиши учун қуйидаги воситалар билан таъминланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нафас олиш тизимини ҳимоя қилиш учун — тиббий ниқоб;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўриш аъзоларини ҳимоя қилиш учун — юз учун пластмассали ниқоб;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қўлларни ҳимоя қилиш учун — тиббий қўлқоп;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қўл ва юз терисини дезинфекцияловчи воситалар, эритмалар, таркибида хлор ва спирт бўлган маҳсулотлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Шахсий ҳимоя воситалари ва бошқа зарур буюмлар округ сайлов комиссияларига сайловга камида 15 кун қолганида, участка сайлов комиссияларига сайловга камида 13 кун қолганида етказиб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланиш, санитария-гигиена ва эпидемияга қарши қоидаларига риоя қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг ҳудудий бошқармалари, туман (шаҳар) бўлимлари мутахассислари томонидан махсус ўқувлар ўтказилиши ёки тавсиялар берилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Округ ва участка сайлов комиссиялари аъзоларига коронавирус инфекциясига қарши эмланишлари учун зарур шароит яратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тана ҳарорати 370С ва ундан юқори бўлган комиссия аъзолари (раис, раис ўринбосари, котиб ва бошқа аъзолар) вақтинча иш фаолиятидан четлатилади ва коронавирус инфекциясига навбатсиз лаборатория текширувидан ўтказилади. Бунда, комиссия аъзосига бир иш куни ичида ПЗР тест таҳлили натижаси тақдим этилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия аъзоси сайловга олти кун ва ундан кам вақт қолганида коронавирус (COVID-19) инфекцияси билан касалланганлиги аниқланса ёки сайлов кунига қадар коронавирус (COVID-19) инфекциясидан тузалмаган бўлса, шунингдек сайлов куни тана ҳарорати 370С ва ундан юқори бўлган тақдирда тегишинча Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси, округ сайлов комиссиясининг қарорига асосан комиссия таркибидан чиқарилиши ва янги аъзо (раис, раис ўринбосари, котиби ва бошқа аъзоси) комиссия таркибига киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Комиссия аъзоларига шахсий ҳимоя воситаларини ўз вақтида ва тўлиқ бериш учун жавобгарлик тегишли сайлов комиссияси раисига юклатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Овоз бериш жараёнини ташкил қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Сайловчиларни овоз бериш жойи ва вақти ҳақида хабардор қилиш қўшимча равишда оммавий ахборот воситалари, ахборот коммуникация технологиялари ва тарғибот материаллари ёрдамида амалга оширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Овоз бериш куни сайлов комиссияси аъзолари ижтимоий масофани сақлаган ҳолда ўтириши ва иш фаолияти давомида ҳимоя ниқобларини камида 3 соатда бир марта алмаштириши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Сайловчи, сайлов жараёнининг бошқа иштирокчиси овоз бериш биносига келганида унинг тана ҳарорати ўлчанади ва қўлига антисептик суюқлик сепилади, ҳимоя ниқоби бўлмаган сайловчига ва сайлов жараёнининг бошқа иштирокчисига ҳимоя ниқоби берилади, шундан сўнг у бинога киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Сайловчилар ва сайлов жараёни бошқа иштирокчиларининг тана ҳарорати 370С ва ундан юқори бўлган тақдирда улар овоз бериш хонасига киритилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, тана ҳарорати 370С ва ундан юқори бўлган сайловчилар учун алоҳида ажратилган жойларда (бинонинг кириш қисми ва бошқалар) икки нафар участка сайлов комиссияси аъзоси ҳозирлигида кўчма сайлов қутилари ва кабиналаридан фойдаланган ҳолда яширин овоз бериш ҳуқуқи таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Сайловчи ижтимоий масофани сақлаган ҳолда ўзининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатининг тегишли варағини очади ва комиссия аъзосининг ушбу ҳужжат билан контактсиз танишишига имкон яратади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Заруратга кўра, сайловчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжати асосида шахсини аниқлаш мақсадида участка сайлов комиссияси аъзоси сайловчига қисқа муддатга ҳимоя ниқобини очиб юзини кўрсатишини сўраши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сайловчи қуйидаги ҳолларда тиббий қўлқопда бўлиши тавсия этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сайловчилар рўйхатига имзо қўйишда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сайлов бюллетенини олишда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
яширин овоз бериш кабинаси (хонаси)да сайлов бюллетенини тўлдиришда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Яширин овоз бериш кабиналарига парда осилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Овоз беришни ташкил қилиш учун кўчма овоз бериш кабиналаридан фойдаланилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сайловчига яширин овоз бериш кабинаси (хонаси)да бир дақиқадан ортиқ бўлмаслиги тавсия этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Овоз бериш ҳуқуқини амалга оширганидан кейин сайловчига қўлларини антисептик воситалар билан зарарсизлантириш тавсия этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Коронавирус инфекциясидан уй шароитида даволанаётган сайловчининг турган (яшаш) жойида овоз беришини ташкил қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Коронавирус инфекциясидан уй шароитида даволанаётган сайловчининг (кейинги ўринларда — сайловчи) турган (яшаш) жойида овоз беришини ташкил этишда участка сайлов комиссияси сайловчи учун алоҳида ҳимоя воситалари тўпламини тайёрлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Целлофан пакетга солинган тўпламда қуйидагилар бўлиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тиббий ниқоб;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тиббий қўлқоп;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
участка сайлов комиссиясининг икки аъзоси томонидан имзоланган, муҳр билан тасдиқланган сайлов бюллетени.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Участка сайлов комиссиясининг камида икки нафар аъзоси шахсий ҳимоя воситалари билан ҳимояланган ҳолда кўчма сайлов қутисини дезинфекциялаб, сайловчининг турган жойига боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сайловчи ва комиссия аъзолари ўртасида ижтимоий масофа сақланган ҳолда сайловчининг шахси аниқланади, сўнг комиссия аъзоси сайловчига целлофан пакетга солинган тўпламни ва имзо қўйиши учун сайловчилар рўйхатидан кўчирмани беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сайловчи сайлов бюллетенини олганлиги ҳақида сайловчилар рўйхатидан кўчирмага имзо қўяди. Сайловчига яширин овоз бериш ҳуқуқи таъминланади. Шундан сўнг, сайловчи сайлов бюллетенини кўчма сайлов қутисига ташлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Овоз бериш амалга оширилганидан сўнг комиссия аъзоси кўчма сайлов қутисининг қисмларини (юза, ён ва дастак) дезинфекциялайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бу вақтда ҳозир бўлган кузатувчилар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари шахсий ҳимоя воситалари билан ҳимояланган бўлиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Коронавирус инфекциясидан стационар даволаш муассасаларида даволанаётганлар ва ушбу масканларнинг ишчи-ходими бўлган сайловчиларнинг овоз беришини ташкил этиш учун ушбу муассасаларда сайлов участкалари тузилиш мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Яширин овоз беришни ташкил қилиш учун ушбу тоифадаги биноларда кўчма овоз бериш кабиналаридан фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу муассасаларда ташкил этилган сайлов участкаларида овоз бериш мазкур муассасаларнинг ички тартиб-қоидаларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг СанҚваМ талабларига қатъий амал қилган ҳолда ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Сайлов участкасида овозларни санаб чиқиш ва сайлов округида сайлов натижаларини аниқлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Участка сайлов комиссияси ҳимоя воситаларидан фойдаланган ҳолда қўлларини, сайлов қутиларининг қисмларини (юза, ён ва дастак) шунингдек овозларни санаб чиқиш учун тайёрланган жойни дезинфекция қилиб овозларни санаб чиқиш жараёнини амалга оширади. Бунда, ижтимоий масофага риоя қилишга алоҳида эътибор берилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Овозларни санаб чиқишда ва сайлов округи бўйича сайлов натижаларини аниқлашда ҳозир бўлган сиёсий партияларнинг ваколатли вакиллари, кузатувчилар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари тиббий ниқобдан фойдаланишлари ва ижтимоий масофага риоя қилишлари керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Овозларни санаб чиқиш натижалари бўйича баённомани тўлдиришда участка сайлов комиссиясининг аъзоларига алоҳида-алоҳида ручкалардан фойдаланиш тавсия этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Округ сайлов комиссияси томонидан участка сайлов комиссиясининг овозларни санаб чиқиш натижалари тўғрисидаги баённомаларини қабул қилишда ва тегишли баённомани тўлдиришда ҳимоя воситаларидан фойдаланиш ва ижтимоий масофа сақлаш бўйича талабларга риоя қилиниши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Овоз бериш натижалари чиқарилгандан сўнг сайлов комиссияси аъзолари шахсий ҳимоя воситаларини ечади ва утилизация қилиш учун махсус идишга ташлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Мазкур Йўриқнома талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Келишилди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири А. ХАДЖИБАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказишда коронавирус инфекцияси (COVID-19) тарқалишини олдини олиш бўйича йўриқномага
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сайлов участкасида шахсий ҳимоя қоидаларига риоя қилиш учун зарур бўлган ҳимоя кийимлари ва дезинфекция воситаларининг меъёрий миқдорлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Ҳимоя ниқоблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Тоифа

Тақсимот бўйича кўрсатма

Мақсад

Сайлов округи

Округ сайлов комиссиясининг ҳар бир аъзосига 5 донадан
(21 х 5 = 105 дона)

Сайловни ташкил қилиш учун

Сайлов участкаси

Участка сайлов комиссиясининг ҳар бир аъзосига 5 донадан
(
13 х 5 = 65 дона)

Овоз беришни ташкил қилиш учун

Овоз бериш биноси

Сайловчилар сонига қараб 2000 тагача;

Кузатувчилар ва ОАВ учун 10 дона.

Овоз беришни ўтказиш учун

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Участка сайлов комиссияси аъзоларига юз учун (пластмассали) ниқоблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(жами 12 дона)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Тоифа

Тақсимот бўйича кўрсатма

Мақсад

Сайлов участкаси

Участка сайлов комиссияси аьзолари учун жами 12 дона

Сайлов кампанияси даври учун

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус комиссия қарори билан сайлов участкаси қизил ёки сариқ ҳудудга киритилган ҳолатда участка сайлов комиссияси аъзоларига қуйидаги ҳимоя воситаси қўшимча тавсия этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Ҳимояловчи кийим (IV типдаги)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(жами 12 дона)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Тоифа

Тақсимот бўйича кўрсатма

Мақсад

Сайлов участкаси

Ҳар бир участка сайлов комиссияси аъзоларига
жами 12 дона

Сайлов жараёнларини ташкил қилишда фойдаланиш учун

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Қўллар учун дезинфекцияловчи воситалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Тоифа

Тақсимот бўйича кўрсатма

Мақсад

Сайлов округи

Округ сайлов комиссияси ҳар бир аъзосига 2 дона
флакон (100 мл.)

Сайловни ташкил қилиш учун

Сайлов участкаси

Участка сайлов комиссиясининг ҳар бир аъзосига 1 дона
флакон (100 мл.)

Сайловчилар рўйхатини тузиш, овоз беришни ташкил қилиш ва ўтказиш

Овоз бериш биноси

Сайловчи сони 2500 тагача бўлганда бир сайловчига

4 мл ҳисобида
2500х4=12000 мл.

Овоз беришни ўтказиш учун

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Дезинфекцияловчи салфеткалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(жами 50 пачка, бир пачкада 75 дона)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Тоифа

Тақсимот бўйича кўрсатма

Мақсад

Сайлов округи

Округ сайлов комиссияси учун
(жами 2 пачка, бир пачкада 75 дона)

Сайловни ўтказиш даври учун

Сайлов участкаси

Ҳар бир сайлов участкасига
(жами 2 пачка, бир пачкада 75 дона)

Комиссия фаолиятини амалга ошириш даврида сайлов жиҳозлари ва буюмларини дезинфекциялаш учун

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. Бир марталик қўлқоплар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(бир тўпламда 100 дона, ўлчамлари S, M, L)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Тоифа

Тақсимот бўйича кўрсатма

Мақсад

Сайлов округи

Округ сайлов комиссияси аъзоларига 15 иш куни учун
1 донадан
(15х11=165 дона,
2 тўплам)

Сайловни ўтказиш даври учун

Сайлов участкаси

Участка сайлов комиссиясининг ҳар бир аъзосига 15 кун иш куни учун
1 донадан

(15х11=165 дона, 2 тўплам)

Комиссия фаолиятини амалга ошириш даври учун

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII. Турган жойида овоз беришда фойдаланиш учун бир марталик полиэтилин қўлқоп ва полиэтилент пакетлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(бир тўпламда 100 дона)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Тоифа

Тақсимот бўйича кўрсатма

Мақсад

Сайлов участкаси

Участка сайлов комиссиясига турган жойида овоз беришни ҳисобга олган ҳолда хар бир участкага 10 донадан