ТАСДИҚЛАНГАН
| Тадбир номи | Амалга ошириш механизми | Ижро | Масъул ижрочи | ||
| Вазирлик ва идоралардан | Вазирлар Маҳкамасидан | ||||
| I. Амалдаги қонун ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш ва янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш | |||||
| 1. | Соҳага оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу Қонунга мувофиқлаштириш бўйича қайта кўриб чиқиш. | 1.1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни хатловдан ўтказиш. | Қонун расмий эълон қилингандан сўнг тўрт ой муддатда | Бош прокуратура, | Юридик таъминлаш бошқармаси, Макроиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгартиришлар, молия-банк тизими, давлат активларини бошқариш, рақобатни ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари котибияти, Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммуникациялар, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги масалалари котибияти, Ҳарбийлаштирилган тузилмалар фаолиятини молиявий ва моддий-техник таъминлаш бўлими |
| 2. | Вазирлик ва идоралар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу Қонунга мувофиқлаштириш. | 2.1. Тегишли ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш. | Қонун расмий эълон қилингандан сўнг тўрт ой муддатда | Бош прокуратура, | Юридик таъминлаш бошқармаси, Макроиқгисодий таҳлил, таркибий ўзгартиришлар, молия-банк тизими, давлат активларини бошқариш, рақобатни ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари котибияти, Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммуникациялар қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги масалалари котибияти, Ҳарбийлаштирилган тузилмалар фаолиятини молиявий ва моддий-техник таъминлаш бўлими |
| II. Қонунни ижрочиларга етказиш ва тушунтириш бўйича тадбирлар ўтказиш | |||||
| 3. | Қонуннинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти юзасидан аҳоли ўртасида кенг тушунтириш ишларини олиб бориш. | 3.1. Режа-график ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.. | Қонун расмий эълон қилингандан сўнг икки ой муддатда | Адлия вазирлиги, | Юридик таъминлаш бошқармаси |
| 3.2. Режа-графикни амалга ошириш | Режа-график асосида | ||||
| 4. | ОАВ ҳамда давлат органларининг расмий веб-сайтларида Қонуннинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини ёритишга қаратилган туркум мақола, кўрсатув ва эшиттиришлар бериб бориш. | 4.1. Режа-график ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. | Қонун расмий эълон қилингандан сўнг икки ой муддатда | Адлия вазирлиги, МТРК, Бош прокуратура, | Юридик таъминлаш бошқармаси |
| 4.2. Режа-графикни амалга ошириш. | Режа-график асосида | ||||