05.10.2021 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан Туркманистон Адолат вазирлиги ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Англашув Меморандуми
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Туркманистон Адолат вазирлиги, бундан кейин «Иштирокчилар» деб аталувчилар,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дўстона алоқаларни ривожлантириш истагини билдириб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳуқуқ ва адлия соҳасида халқаро ҳамкорликнинг муҳимлигига алоҳида эътибор берган ҳолда,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзаро манфаатли масалалар юзасидан ҳамкорликни ривожлантиришга бўлган истакларини инобатга олган ҳолда,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар тўғрисида ўзаро англашувга эришдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-параграф
Ҳамкорлик мақсади
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Англашув меморандумининг (Меморандум) мақсади ўзаро манфаатдорлик ва тенглик асосида ҳуқуқ ва адлия соҳасида икки томонлама ҳамкорликни рағбатлантириш ва ривожлантиришга қаратилган институционал алоқалар учун асос яратишдан иборат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-параграф
Ҳамкорлик соҳалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иштирокчилар ўз ваколатлари доирасида ва ўз давлатларининг қонунчилигига амал қилган ҳолда қуйидаги соҳаларда ҳамкорлик олиб борадилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) қонун (норма) ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) юридик кадрларни тайёрлаш ва касбий ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) кадрлар билан ишлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) арбитраж;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6) ўзаро манфаатли бўлган бошқа соҳалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-параграф
Ҳамкорлик шакллари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Меморандумнинг 2-параграфида назарда тутилган ҳамкорлик соҳалари қуйидаги шаклларда амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) бир-бирининг адлия органлари ва муассасалари фаолияти билан яқиндан танишиш мақсадида қисқа муддатли ва узоқ муддатли мутахассислар (ходимлар) билан алмашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) Иштирокчиларнинг эксперт ва мутахассисларини норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаларини тайёрлашга жалб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) ўзаро тажриба алмашиш учун қўшма тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш, хусусан конференция, семинар, тренинг, маъруза ва амалий машғулотлар, «давра суҳбатлари» ва бошқалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) халқаро тадбирларда иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) қўшма тадқиқотларни ташкил этиш ва ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6) ҳуқуқий ахборот ва адабиётлар ҳамда бошқа нашрлар билан алмашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7) ҳамкорликнинг ўзаро манфаатли бўлган бошқа шакллари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-параграф
Дастурлар ва учрашувлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Меморандум қоидаларини амалга ошириш мақсадида Иштирокчилар ўзаро келишув асосида қисқа ва узоқ муддатли ҳамкорлик тадбирлар дастурларини тайёрлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иштирокчилар мазкур дастурларни ўз вақтида ва самарали амалга оширишга интиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иштирокчилар мазкур Меморандумни амалга оширилишини таъминлаш учун ишчи гуруҳларини тузишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Меморандумда кўзда тутилган келишувлар бажарилишини кўриб чиқиш учун Иштирокчилар бир-бирининг давлатларида муқобил равишда учрашувлар ўтказишлари мумкин. Зарур ҳолларда Иштирокчиларнинг келишуви асосида видеоконференцалоқа орқали ҳам музокаралар олиб боришлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-параграф
Ахборотдан фойдаланиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иштирокчилар мазкур Меморандум доирасида бошқа Иштирокчидан олинган ҳужжатлар, маълумотлар ва бошқа материалларнинг ошкор қилинмаслигини таъминлайдилар ҳамда уларни тақдим этувчи Иштирокчининг дастлабки ёзма розилигисиз учинчи томонга бермайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-параграф
Ишчи тил
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Меморандум бўйича ҳамкорликни амалга оширишда Иштирокчилар рус тилидан фойдаланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-параграф
Молиявий харажатлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иштирокчилар мазкур Меморандумни амалга ошириш билан боғлиқ ўз харажатларини, агар ҳар бир алоҳида ҳолатда бошқача тартиб келишилмаган бўлса, мустақил тарзда қоплайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-параграф
Ҳуқуқ ва мажбуриятлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Меморандум халқаро шартнома ҳисобланмайди ва Иштирокчилар учун халқаро ҳуқуқ билан тартибга солинадиган ҳуқуқ ва мажбуриятлар келтириб чиқармайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-параграф
Низоларни ҳал қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Меморандумни талқин қилиш ёки қўллаш билан боғлиқ барча келишмовчиликлар Иштирокчилар тарафидан маслаҳатлашувлар opқали ҳал қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-параграф
Ўзгартиш ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Меморандумга Иштирокчиларнинг ўзаро келишувига мувофиқ, унинг ажралмас қисми ҳисобланадиган ҳамда алоҳида баённомалар билан расмийлаштириладиган ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-параграф
Кучга кириши, амалда бўлиши ва бекор қилиниши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Меморандум имзоланган вақтдан бошлаб кучга киради ва Иштирокчилардан бирининг иккинчисини унинг амал қилишини тугатиш нияти тўғрисида ёзма равишда хабардор қилган кундан бошлаб уч (3) ой муддат ўтгунгача амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Меморандумнинг бекор қилиниши унинг қоидаларига мувофиқ амалга оширилаётган қўшма дастур ва тадбирларнинг якуний ижро қилинишига, агар Иштирокчилар уларнинг тугатилиши ҳақида билдирмасалар, таъсир қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрида 2021 йил 5 октябрда икки асл нусхада, ҳар бири ўзбек, туркман ва рус тилларида имзоланди, бунда барча матнлар бир хил кучга эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Меморандум қоидаларини талқин қилишда келишмовчиликлар юзага келган тақдирда, рус тилидаги матн устувор ҳисобланади.

(имзолар)