Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг
буйруғи
«Давлат харидларини ўтказиш бўйича хизматларни кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлган ихтисослашган ташкилотлар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2021 йил 11 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3057-1]
Ўзбекистон Республикасининг «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директорининг 2018 йил 11 июлдаги 219-сон «Давлат харидларини ўтказиш бўйича хизматларни кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлган ихтисослашган ташкилотлар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 3057, 2018 йил 20 август) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.08.2018 й., 10/18/3057/1783-сон) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Т. ИШМЕТОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 5 октябрь,
59-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.10.2021 й., 10/21/3057-1/0948)