Ҳужжат кучини йўқотган 11.10.2021 20.08.2018 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3057
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигининг буйруғи, 20.08.2018 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3057
Кучга кириш санаси
20.08.2018
Ҳужжат кучини йўқотган 11.10.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги лойиҳа бошқаруви миллий агентлигининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буйруғи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат харидларини ўтказиш бўйича хизматларни кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлган ихтисослашган ташкилотлар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 20 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3057]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2021 йил 5 октябрдаги 59-сонли ««Давлат харидларини ўтказиш бўйича хизматларни кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлган ихтисослашган ташкилотлар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3057-1, 11.10.2021 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ташқи савдони янада эркинлаштириш ва савдо операцияларининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2018 йил 24 мартдаги ПҚ-3624-сон қарорига мувофиқ буюраман:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Давлат харидларини ўтказиш бўйича хизматларни кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлган ихтисослашган ташкилотлар тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Директор Ш. САДИКОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 11 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
219-сон

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигининг 2018 йил 11 июлдаги 219-сон буйруғига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат харидларини ўтказиш бўйича хизматларни кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлган ихтисослашган ташкилотлар тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 мартдаги ПҚ-3624-сон «Ташқи савдони янада эркинлаштириш ва савдо операцияларининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ давлат харидларини ўтказиш бўйича хизматларни кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлган ихтисослашган ташкилотларга қўйиладиган талабларни белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат буюртмачиси — давлат харидларини амалга оширувчи юридик шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат хариди — товарларни (ишларни, хизматларни) давлат буюртмачилари томонидан пулли асосда олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат харидларининг субъектлари — давлат буюртмачиси, харид қилиш тартиб-таомиллари иштирокчиси, давлат харидларининг ижрочиси, харид комиссияси, махсус ахборот портали оператори ва эксперт;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ихтисослашган ташкилот — давлат буюртмачиси топшириғига кўра, товарлар, ишлар, хизматлар давлат харидини ўтказишни ташкил этиш хизматини шартнома асосида пуллик равишда кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлган, ушбу Низом талабларига мувофиқ келадиган юридик шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
харид қилиш тартиб-таомили — давлат хариди бўйича хатти-ҳаракатлар мажмуи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эълон — давлат харидларини амалга ошириш усули, ушбу харидларнинг талаблари ва шартлари, таклифларни тақдим этиш муддатлари ҳамда тартиби кўрсатилган, давлат буюртмачиси томонидан махсус ахборот порталига жойлаштириладиган бўлажак давлат харидлари тўғрисидаги ахборот.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонунга асосан давлат харидлари соҳасидаги ваколатли орган ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ихтисослашган ташкилотлар қуйидаги давлат харидлари бўйича хизматларни кўрсатиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ривожлантириш давлат дастурларини, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларида назарда тутилган лойиҳаларни, шунингдек давлат буюртмачиларининг хўжалик фаолиятини рўёбга чиқаришда амалга ошириладиган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг бюджет тизими бюджетлари ва бошқа давлат мақсадли жамғармалари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан донор мамлакатлар, халқаро, ҳукуматга қарашли бўлган ва ҳукуматга қарашли бўлмаган чет эл ташкилотлари билан тузилган шартномалар доирасида тақдим этиладиган чет эл грантлари ҳамда Ўзбекистон Республикасининг кафолати остида жалб этиладиган чет эл кредитлари ҳисобидан молиялаштириладиган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ихтисослашган ташкилотларни танлаш давлат буюртмачиси томонидан давлат харидлари соҳасидаги ваколатли органнинг Интернет тармоғидаги веб-сайтида камида бир ойда бир маротаба эълон қилинадиган (янгиланадиган) рўйхатида мавжуд бўлган ихтисослашган ташкилотлар орасидан танлов асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Ихтисослашган ташкилотларга қўйиладиган талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ихтисослашган ташкилотлар давлат харидларини ўтказишни ташкил этиш бўйича хизматларни кўрсатиш учун қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида ўрнатилган тартибда рўйхатдан ўтказилган юридик шахс бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ихтисослашган ташкилотнинг таъсисчиси давлат хариди субъекти бўлмаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ имтиёзларини тақдим этувчи ва (ёки) маълумотларни тўлиқ очишни ва банк назоратига маълумотларни (оффшор ҳудуд) тақдим этишни кўзда тутмаган, шунингдек якуний давлатларда ва ҳудудларда рўйхатдан ўтмаган ихтисослашган ташкилот таъсисчилари сафида бўлмаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
штатида хизмат кўрсатиш бўйича амалий тажрибага эга бўлган бир нафардан кам бўлмаган ходимга эга бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус ахборот порталига уланиш имконини таъминловчи дастурий техник қурилмага эга бўлиши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур Низомнинг 5-банди талабларига жавоб берадиган ихтисослашган ташкилот, давлат харидлари соҳасидаги ваколатли органнинг Интернет тармоғидаги веб-сайтида эълон қилинадиган ихтисослашган ташкилотлар рўйхатига киритиш юзасидан мазкур Низомнинг иловасида кўрсатилган шаклига мувофиқ ариза билан давлат харидлари соҳасидаги ваколатли органга мурожаат этишга ҳақли. Бунда давлат харидлари соҳасидаги ваколатли орган томонидан мурожаатлар 5 календарь куни давомида кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ихтисослашган ташкилот:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат буюртмачисидан харид қилиш тартиб-таомилларини ўтказишни ташкиллаштириш учун зарур маълумотни олишга ҳақли;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат буюртмачиси талабига мувофиқ исталган босқичда амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот тақдим этишга мажбур;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат харидларининг асосий принципларига риоя қилган ҳолда хизмат кўрсатиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш бўйича комиссия, давлат харидлари соҳасидаги ваколатли орган сўровига кўра мазкур Низомга риоя этилиши юзасидан маълумот тақдим этиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат харидларининг принципларининг бузилишига йўл қўймаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инсофсиз иштирокчиларнинг давлат харидларида иштирокини олдини олиш бўйича чоралар кўриши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонун талаблари асосида харид тартиб-таомилларини ташкил этиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ихтисослашган ташкилот қуйидаги хизматларни кўрсатади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарнинг (ишнинг, хизматнинг) бошланғич нархини аниқлайди, қонун ҳужжатларида белгиланган ҳоллар бундан мустасно;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маркетинг ва бошқа тадқиқотларни ўтказади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
реклама ишларини ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
харид тартиб-таомиллар ўтказилиши тўғрисида хабарномаларни, эълон матнларини ва харид ҳужжатларини (тендер ёки танлов ҳужжатлари, техник шартлар) расмийлаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларига мувофиқ харид тартиб-таомили шартлари ва талаблари, харид тартиб-таомили бўйича тушунтиришлар матнларини тайёрлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат буюртмачисига харид тартиб-таомили турлари бўйича таклиф беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат буюртмачисининг ёзма мурожаатига кўра қонун ҳужжатларига асосан давлат харидлари тартиби ва муддатлари тўғрисида махсус ахборот порталга маълумот жойлаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
харид тартиб-таомили иштирокчилари ғолиблари билан имзоланадиган шартномалар лойиҳаларини тайёрлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат буюртмачисининг ёзма мурожаатига асосан махсус ахборот портали ва бошқа оммавий ахборот воситаларида ўтказилиши режалаштирилган давлат харидлари тўғрисидаги эълонларни молия манбалари мавжуд бўлган ҳолда жойлаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат буюртмачисининг ёзма кўрсатмасига биноан харид тартиб-таомили иштирокчиларига таклифларнинг амал қилиш муддатларини аниқ бир муддатга узайтириш тўғрисида таклиф билан мурожаат этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов ва тендер комиссияси йиғилиш баёнларини расмийлаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
харид тартиб-таомили якунлари бўйича ҳисоботларни шакллантиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
харид тартиб-таомилида иштирок этишга таклифномалар юборилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
харид тартиб-таомилини ташкил этишда иштирок этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ихтисослашган ташкилот ўзи ташкилотчи бўлган харид қилиш тартиб-таомили иштирокчиси сифатида иштирок эта олмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат харидларини ўтказиш бўйича хизматларни кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлган ихтисослашган ташкилотлар тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Давлат харидлари соҳасидаги ваколатли органнинг Интернет тармоғидаги
‎ веб-сайтида эълон қилинадиган ихтисослашган ташкилотлар
‎рўйхатига киритиш тўғрисидаги аризада кўрсатиладиган
‎МАЪЛУМОТЛАР

1. Ихтисослашган ташкилотлар рўйхатига киритишингизни сўрайман.

2. Аризачи тўғрисида маълумотлар:

‎‎а) Юридик шахснинг тўлиқ номи;
б) Солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР);
‎‎в) Хизмат кўрсатувчи банкнинг номи;
‎‎г) Банк коди (МФО);
‎‎д) Ҳисоб рақами;
‎‎е) Аризачининг корпоратив веб-сайти ва лицензияси (агар мавжуд бўлса).
3. Аризачининг жойлашган жойи ( почта манзили)‎‎
‎‎4. Аризачи устав жамғармаси ва таъсисчилари тўғрисида маълумот.
‎‎Аризачининг умумий таъсисчилар сони:______
‎‎Аризачининг таъсисчилари тўғрисида:

‎‎Т/р‎

Таъсисчилар номи (юридик шахслар тўлиқ номи, жисмоний шахслар Ф.И.О.)

СТИР

Юридик шахсларнинг юрисдикцияси, жисмоний шахсларнинг фуқаролиги

Устав жамғармасига киритилган улуш миқдори (сўмда, АҚШ доллари, еврода)

‎‎Улуш (фоизда)

‎‎1.‎

‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎

‎‎2.‎

‎‎ ‎‎ ‎‎

‎‎...‎

‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎
5. Аризачининг талабларга мувофиқлигини тасдиқлаш тўғрисида:
талаблар билан танишдим;
‎‎талабларга мувофиқлигини ва уларга риоя этишни тасдиқлайман;
‎‎мазкур аризадаги мавжуд маълумотларнинг ҳақиқийлигини тасдиқлайман;

______________________________________________
‎‎‎‎(ташкилот раҳбари)

‎‎___________________________________________
‎(имзо, Ф.И.О.)

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.08.2018 й., 10/18/3057/1783-сон)