29.09.2021 йилдаги СҚ-391-IV-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таълим муассасалари битирувчиларини иш билан таъминлашдаги долзарб муаммолар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юборилган парламент сўрови натижалари ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2021 йил 29 майдаги «Таълим муассасалари битирувчиларини иш билан таъминлашдаги долзарб муаммолар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига парламент сўрови юбориш тўғрисида»ги СҚ-311-IV-сонли Қарорига асосан юборилган парламент сўровига тақдим этилган жавобни кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати бу борада муайян ишлар амалга оширилганлигини қайд этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб техникумлар ўқувчилари амалиёт ўташ жойларини ташкил қилиш ҳамда келгусида ишга жойлашишлари учун 800 га яқин тармоқ корхона ва ташкилотларга бириктирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёшларнинг тадбиркорлик билим ва кўникмаларини ривожлантириш мақсадида олий ва профессионал таълим муассасаларида «Кичик бизнес ва тадбиркорлик асослари», «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ташкил этиш», «Туризмда тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш» ва «Бизнесни ташкил этиш ва юритиш» фанлари ва ўқув дастурлари ишлаб чиқилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хизматчиларнинг асосий лавозимлар ва ишчилар касблари классификатори лойиҳаси тайёрланиб, унга 2 163 та янги лавозим ва касб қўшилиб, умумий сони 12 151 бирликка ортган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 — 2021 йилларда Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари учун замонавий бинолар қуриш, уларнинг моддий-техник базасини яхшилаш ва ходимларни рағбатлантириш учун талаб этиладиган харажатларга Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан 24 млрд 600 млн сўм миқдорида маблағ молиялаштирилиб, 20 та замонавий хизмат кўрсатиш биноси фойдаланишга топширилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан олий маълумот тўғрисидаги бакалавр ва магистр дипломларининг ягона электрон базасини шакллантириш мақсадида otm.mehnat.uz ахборот тизими фаолияти йўлга қўйилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексида www.ish2.mehnat.uz бўш (вакант) иш ўринлари базаси яратилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда «Парламент назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2021 йил 29 майдаги «Таълим муассасалари битирувчиларини иш билан таъминлашдаги долзарб муаммолар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига парламент сўрови юбориш тўғрисида»ги СҚ-180-IV-сонли Қарори ижроси бўйича Сенатнинг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси Б. Сайфуллаевнинг ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Таълим муассасалари битирувчилари бандлигини таъминлаш самарадорлигини янада ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умумтаълим мактабларининг битирувчи ўқувчиларини талаб юқори бўлган икки ва ундан ортиқ касб-ҳунарга ўқитиш тизимини жорий қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий ва профессионал таълим муассасалари битирувчиларини ўқув-ишлаб чиқариш амалиётига жалб қилиш тизимини тубдан қайта кўриб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий ва профессионал таълим дастурларини шакллантириш жараёнига хусусий сектордаги иш берувчиларни жалб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўналиш ва мутахассисликлар учун мақсадли кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш мақсадида тадбиркорлик субъектлари томонидан олий таълим муассасаларига буюртмалар бериш амалиётини йўлга қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида таълим олганларни иш билан таъминлаш бўйича аниқ мақсадли чоралар белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёшларга тадбиркорлик фаолиятини бошлаши ва юритиши учун Ёшлар саноат зоналари ҳудудида ишлаб чиқариш майдонларини бериш ҳамда мазкур ҳудудларни йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси билан таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёшларга ўз инновацион ишланмаларини ишлаб чиқариш жараёнига жорий этиш ва натижаларини тижоратлаштириш борасида амалий ёрдам кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ривожланган давлатлар тажрибасини ўрганган ҳолда хусусий секторда кадрларни ишга жойлаштириш бўйича субъектлар фаолиятини рағбатлантириш тизимини яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексидаги www.ish2.mehnat.uz бўш (вакант) иш ўринлари базасига хусусий сектордаги бўш иш ўринлари (вакансиялар) ҳақида мунтазам маълумот киритиб бориш ҳамда мазкур дастурдан аҳоли хабардорлигини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий давлатларга вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кетадиган фуқаролар ҳақида маълумотлар базасини яратиш, шунингдек, уларнинг меҳнат шароитлари, ижтимоий ва яшаш-турмуш таъминоти, чет эллик иш берувчилар билан тузиладиган меҳнат шартномаларининг ҳуқуқий жиҳатлари ва бошқа масалаларда ёрдам кўрсатиш тизимини яхшилаш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Б. Мусаев) мазкур Қарор ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар ҳақида 2022 йил 1 февралга қадар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига ахборот тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси Аҳоли бандлигига кўмаклашиш давлат дастури доирасида ёшлар бандлигини таъминлаш юзасидан белгиланган чора-тадбирлар ўз вақтида ва сифатли бажарилиши устидан доимий парламент назоратини ўрнатиб, мазкур масалани йилда икки маротаба Қўмита мажлисларида муҳокама этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Сенатининг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси (Б. Сайфуллаев) зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 29 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СҚ-391-IV-сон