29.05.2021 йилдаги СҚ-311-IV-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таълим муассасалари битирувчиларини иш билан таъминлашдаги долзарб муаммолар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига парламент сўрови юбориш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таълим муассасалари битирувчиларини иш билан таъминлашдаги долзарб муаммолар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига парламент сўрови юбориш масаласини кўриб чиқиб, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунининг 12-моддасига ҳамда «Парламент назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Таълим муассасалари битирувчиларини иш билан таъминлашдаги долзарб муаммолар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига парламент сўрови иловага мувофиқ юборилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси парламент сўровини кўриб чиқиш якунлари бўйича 2021 йилнинг 5 августига қадар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига ёзма жавоб тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси (Б. Сайфуллаев) парламент сўровига келиб тушган жавобни таҳлил қилиб, шу йилнинг 20 августига қадар Олий Мажлис Сенати Кенгашига ахборот киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари С. Сафоев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 29 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СҚ-311-IV-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2021 йил 29 майдаги СҚ-311-IV-сонли Қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПАРЛАМЕНТ СЎРОВИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(таълим муассасалари битирувчиларини иш билан таъминлашдаги долзарб муаммолар юзасидан)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан юртимиздаги таълим муассасалари битирувчиларини иш билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ва мавжуд муаммолар ўрганилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатимизда ёшларнинг бандлигини таъминлаш бўйича норматив-ҳуқуқий база яратилган ва ташкилий ишлар амалга оширилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жумладан, «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6-моддасида аҳоли бандлиги соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишларидан бири этиб ёшларни, айниқса қишлоқ жойлардаги ёшларни, умумий ўрта ва ўрта махсус таълим ташкилотлари, касб-ҳунар мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, техникумлар, олий таълим муассасалари (кейинги ўринларда — ОТМ) битирувчиларини ишга жойлаштиришни таъминлаш бўйича чораларни амалга ошириш белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Меҳнат кодексининг 68-моддасига мувофиқ давлат ўрта махсус таълим муассасаларини тамомлаган ёшларга, шунингдек, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ва ОТМнинг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчиларига қўшимча кафолатларни таъминласа, 84-моддасига кўра биринчи бор ишга кираётган битирувчилар ишга қабул қилинганда дастлабки синов белгиланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республикамизда 2021 йил 1 январь ҳолатига мавжуд бўлган 19 млн 100 минг нафар меҳнат ресурсининг 14 млн 800 минг нафари иқтисодий фаол аҳоли ҳисобланади. Шундан 13 млн 200 минг нафари ўз иш-жойига эга, 1 млн 600 минг аҳоли бандлигини таъминлаш талаб этилади (805 минг кишидан ортиғи 16 — 30 ёшдаги ишсизлардир).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, меҳнат бозорига 2021 йилда жами 560 минг битирувчи (103 минг нафари ОТМ, 438 минг нафари умумтаълим мактаблари, 18 минг нафари академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари битирувчилари) кириб келади. Натижада 2021 йилда ёшлар бандлигини таъминлаш учун эҳтиёж 1 млн 365 минг нафардан ортиқни ташкил қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республикада 131 та ОТМда бакалавриатда 134 та таълим йўналиши, магистратурада 147 та мутахассислик янгидан ташкил қилинган. Олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясида ёшларни олий таълим билан қамраб олиш даражасини 2030 йилга қадар 50 фоизга етказиш белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатимизда 2020/2021 ўқув йили коллеж ва техникумларга қабул қилинган дастлабки ўқувчилар 2022 йилда мазкур муассасаларни битиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқоридагилардан кўриниб турибдики, таълим муассасалари битирувчилари бандлигини таъминлаш йил сайин янада долзарб аҳамиятга эга бўлиб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лекин ҳозирда республикада айнан тармоқлар кесимида олий маълумотли кадрларга бўлган талабни ўрганиш тизими жорий этилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий ўқув юртларига қабул квоталарини белгилаш ва кадрлар тайёрлашда меҳнат бозори талабларига етарли даражада эътибор қаратилмаётгани оқибатида битирувчиларнинг аксарияти ўз касби бўйича ишламаяпти. Натижада олий маълумотга эга бўлган 28 минга яқин битирувчи «Ёшлар дафтари»га киритилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан юритиладиган Ягона Миллий Меҳнат Тизимида корхона ва ташкилотларда кадрларга бўлган эҳтиёж билан боғлиқ жами 116 мингдан ортиқ бўш иш ўринлари (Тошкент шаҳрида 23 417 та, Тошкент вилоятида 21 449 та, Андижон вилоятида 10 634 та, Фарғона вилоятида 9 460 та, Самарқанд вилоятида 8 644 та, Бухоро вилоятида 8 524 та) қайд этилган. Бироқ мазкур тизимдан ёшлар етарли даражада хабардор эмас. Қолаверса, мавжуд бўш иш ўринларига таклиф қилинаётган иш ҳақи контракт асосида таълим олган битирувчиларни қаноатлантирмайди. Жумладан, олий маълумот талаб этадиган 19 177 та бўш иш ўрни учун 1 млн сўмгача, 26 754 та бўш иш ўрни учун 2 млн сўмгача иш ҳақи таклиф этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари, республикадаги бўш иш ўринлари, улардаги иш ҳақи, эҳтиёж юқори бўлган мутахассисликларни реал вақт режимида кузатиб борадиган хизматлар йўлга қўйилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020 йилда жами банд бўлганларнинг 82 фоизи ёки 11 млн 100 минг нафар аҳоли хусусий секторда меҳнат фаолиятини олиб бормоқда. Бу эса тадбиркорлик субъектлари ва олий таълим муассасалари ўртасида мақсадли кадрлар тайёрлаш, кадрларга буюртма бериш тизимида бевосита тўғридан-тўғри ҳамкорликни янада кенгайтириш зарурлигини англатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат гранти асосида таҳсил олаётган битирувчиларни ишга тақсимлаш ОТМни тамомлашдан бир ой аввал комиссия томонидан амалга оширилади. Бироқ, тўлов-контракт асосида таълим олганларни иш билан таъминлаш бўйича аниқ мақсадли чоралар белгиланмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат гранти асосида таҳсил олган битирувчилар диплом олиши учун келгусида фаолият олиб борадиган иш жойидан уч томонлама (талаба, ОТМ, ишга қабул қилувчи) шартнома олиб келиш талаби, мазкур жараённи кўп ҳолларда сохта маълумотлар ортишигагина хизмат қиляпти.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маълумот учун. АҚШ университетларидаги «Ишга қабул қилиш марказлари» битирувчилар ва иш берувчиларни бирлаштиради. Мунтазам равишда резюмеларни шакллантириш, дастлабки суҳбатлардан қандай ўтиш юзасидан турли тренинг ва семинарлар орқали талабаларда кўникмалар ҳосил қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, асосан техник университетларда «Рекрутинг марказлари» ташкил этилган бўлиб, улар Apple, Google, Amazon каби йирик компаниялар учун талабаларни жалб қилишади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Россия университетларидаги «Карьера марказлари» томонидан мунтазам равишда ВКонтакте, Facebook ёки Telegram гуруҳларида талабалар учун бўш иш ўринлари ва амалиётлар ҳақида маълумотлар чоп этилади. Шунингдек, энг яхши иш берувчилар билан бирга маърузалар, мастер-класслар ва воркшоплар ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказлар барча талабалар, шу жумладан, ногиронлиги бор шахсларга кенг имкониятларни яратиб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Финляндиядаги олий таълим муассасаларидаги махсус бандлик хизматининг асосий фаолияти — меҳнат бозоридаги мутахассисликларга бўлган талабни ўрганиш ва талабаларни касбий йўналтиришдан иборат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Японияда ҳар йили апрель ойида танлов шаклида ишга қабул қилиш амалга оширилади.Танловдан ўтган талаба тўрт ҳафтагача мажбурий қисқа муддатли ўқув курсини ўтайди ва ташкилот фаолияти билан чуқур таништирилади. Японияда «умрбод бандлик тизими», деб номланган дастур мавжуд бўлиб, унга кўра бир кишининг битта компанияда 55 — 60 йил давомида ишлашига кафолат берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Австралиядаги Сидней университети талабалари реал саноат лойиҳаларида иштирок этишлари мумкин ҳамда Сидней билим марказида стартаплар, нотижорат ва корпоратив ташкилотлар билан ҳамкорлик йўлга қўйилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Польшада битирувчиларни иш билан таъминлаш мақсадида ҳукуматнинг «Биринчи иш» дастури фаолият кўрсатиб, битирувчи мақоми битирув кунидан бошлаб 12 ой давомида амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қозоғистонда битирувчиларни иш билан таъминлаш мақсадида «Диплом билан қишлоққа» дастури ишлаб чиқилган. Мазкур лойиҳа таълим, соғлиқни сақлаш, ижтимоий таъминот, маданият ва спорт, ветеринария йўналишларида таҳсил олган битирувчиларга қўшимча имтиёзлар беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий таълим муассасалари битирувчилари бандлигини таъминлашдаги яна бир муаммо иш берувчиларнинг намунавий штат бирликлари замонавий меҳнат бозори талабларига жавоб бермаслиги билан боғлиқ. Шунинг учун давлат ва бошқарув органлари, вазирликлар намунавий штат бирликларини таҳлил қилиш зарурати мавжуд.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маълумот учун. 2004 йилдан буён олий маълумотли Ижтимоий иш (фаолиятнинг турли соҳалари) бакалаврлари ва магистрлари тайёрланиб келаётган бўлса-да, ижтимоий ҳимоя муассасалари — Меҳрибонлик, Мурувват ва Саховат уйлари, Бандлик марказларининг намунавий штатлар бирликларида ушбу йўналишдаги олий маълумотли кадрлар назарда тутилмаган. Хусусан, ижтимоий-маданий фаолият бакалаврлари ва магистрлари Маданият вазирлиги томонидан намунавий штат жадвалига киритилмагани натижасида мазкур йўналишда таҳсил олган битирувчилар ишга жойлаша олмаяпти.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳудди шунингдек, Ўзбекистон Республикаси машғулотлар Миллий стандарт таснифлагичида кўрсатилган сиёсатшунос, социолог каби олий маълумотли кадрлар ҳам тегишли иш берувчиларнинг намунавий штат бирликларига киритилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Соғлиқни сақлаш вазирлиги собиқ Иттифоқ давридаги намунавий штат жадвали асосида, Халқ таълими ва Мактабгача таълим вазирликлари 1996 йилдаги намунавий штат жадвали асосида фаолият олиб бормоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЮНИСЕФ томонидан 2020 йил 11 декабрда эълон қилинган маърузада Ўзбекистонда ёшларнинг салмоқли улуши (54,6%) ўқимаслиги, ишламаслиги ва ўрта таълим олганидан сўнг касбий тайёргарликдан ўтмай қолаётгани алоҳида кўрсатиб ўтилган. Минглаб ёшлар норасмий равишда ҳимояланмаган меҳнат билан бандлигига эътибор қаратилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатимизда тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш орқали ёшларнинг ўз-ўзини банд қилишини таъминлаш масаласи устувор вазифа сифатида белгиланганига қарамай, соҳада қатор муаммолар сақланмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти томонидан «Ёшлар орасида тадбиркорлик муҳити ва унинг муаммоларини аниқлаш» мавзусида ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, 31 фоиз ёш тадбиркорлар бир вақтнинг ўзида тадбиркорлик ва давлат секторида фаолият кўрсатади. Бунга меҳнат стажи, тадбиркорликнинг эртанги кунига ишонч мустаҳкам эмаслиги ва тадбиркорликда муваффақиятсизликка учраган тақдирда ижтимоий ҳимояланиш зарурати сабаб сифатида кўрсатилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, тадқиқотда иштирок этган ёшлар тадбиркорлик фаолиятини тартибга солувчи қонун ҳужжатларининг тўлиқ асосда ижро этилмаслиги, бюрократизм, ижтимоий адолат тамойилининг бузилиши, дастлабки маблағнинг йўқлиги, имтиёзли кредит маблағларининг ўз вақтида берилмаётганлиги каби омиллар ёшлар тадбиркорлигига тўсиқ бўлаётганини билдирган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқоридагиларни инобатга олиб, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги Конституциявий Қонуннинг 12-моддаси ҳамда «Парламент назорати тўғрисида»ги Қонуннинг 14-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Давлат олий ва ўрта махсус таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш параметрларини шакллантиришда ҳудудлар кесимида аҳоли сони динамикаси, барча иш берувчилар, айниқса, хусусий секторнинг олий маълумотли кадрларга бўлган эҳтиёжларини прогноз-таҳлиллар асосида аниқлаш ва инобатга олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Доимий равишда йўналишлар, мутахассисликлар бўйича иқтисодиёт тармоқларида, ҳудудлар кесимида олий ва ўрта-махсус таълим муассасалари битирувчиларига бўлган талабни мониторинг қилиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Олий ва ўрта махсус таълим муассасалари ўқув режаларини тузишда иш берувчилар ва замонавий меҳнат бозори, ишлаб чиқариш талабларига мувофиқлигига эътибор қаратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Тадбиркорлик субъектлари ва олий таълим муассасалари ўртасида мақсадли кадрлар тайёрлаш, кадрларга буюртма бериш тизими мавжудлигини ўрганиш;

5. Умумий ўрта, касб-ҳунар ва олий таълим муассасаларида тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш бўйича махсус курслар жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. ОТМ битирувчилари тўғрисидаги маълумотлардан ташкил топган электрон база мавжудлигини ва унинг амалий имкониятларини ўрганиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Талабаларни келгусидаги меҳнат фаолиятига йўналтириш борасида ОТМларда ташкил этилган ишлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Корхона ва ташкилотларда талабаларнинг амалиёт ўташи учун етарли шарт-шароит ташкил қилиш ва келгусида меҳнат шартномаларини тузиш амалиётини йўлга қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Коллеж ва техникумларни 2022 йилда тамомлайдиган битирувчилар бандлигини таъминлаш юзасидан кўрилаётган чоралар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Хизматчиларнинг лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторини такомиллаштириш ҳамда унга киритилган ўзгаришларнинг иш берувчилар намунавий штат бирликлари билан мослигини ўрганиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Давлат хизматлари агентлиги томонидан ёш тадбиркорлар учун кредит олишда ҳужжатларни расмийлаштириш жараёнини соддалаштириш мақсадида тизимни қайта кўриб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ёш тадбиркорлар учун «ҳуқуқий маслаҳатхоналар», «бизнес инкубаторлар» хизматини йўлга қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Меҳнат бозорида мавжуд бўш иш ўринлари улардаги иш ҳақи, эҳтиёж юқори бўлган мутахассисликларни реал вақт режимида кузатиб борадиган электрон ресурсларнинг замон талабларига мувофиқлигини ўрганиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Вақтинча, мавсумий ва бир марталик ишларда банд бўлган фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва меҳнатини муҳофаза қилиш, уларга меҳнат қуроллари, шахсий ҳимоя воситалари ва махсус кийимлар билан таъминлаш хизматларини кўрсатиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳамда кўзда тутилаётган режалар тўғрисида ёзма равишда асослантирилган тушунтириш бериш ёки ўз нуқтаи назарингизни баён қилиш талаби қўйилган парламент сўрови билан мурожаат этади ва жавобингиз Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлисида муҳокама қилиниб, унинг якунлари бўйича қарор қабул қилиниши маълум қилинади.