Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
(Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган хотин-қизларни реабилитация қилишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 19 майдаги ПҚ-5116-сон қарори)
(Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган хотин-қизларни реабилитация қилишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 19 майдаги ПҚ-5116-сон қарори)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган хотин-қизларни реабилитация қилишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 19 майдаги ПҚ-5116-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев ҳамда Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Р.Т. Маматов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 6 октябрь,
624-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 октябрдаги 624-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 февралдаги 146-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тўғрисидаги низом 11-бандининг 10-кичик бандига:
а) қуйидаги мазмундаги учинчи ва тўртинчи хатбошилар қўшилсин:
«ўз жонига қасд қилишга мойил қизлар, шунингдек, руҳиятида ўзгариш кузатилган ўқувчи қизлар рўйхатини шакллантириш, уларга тиббий ва психологик кўмак кўрсатиш бўйича манзилли ишларни ташкил этади;
Маҳалла ва оилани кўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузуридаги Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш бўйича республика, ҳудудий ва туманлараро намунали марказларига жойлаштирилган аёлларнинг вояга етмаган фарзандларини энг яқин ҳудуддаги умумий ўрта таълим муассасаларига вақтинча жойлаштириш чораларини кўради»;
учинчи — еттинчи хатбошилар тегишинча бешинчи — тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин».
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 ноябрдаги 930-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг қўриқлаш хизмати бўлинмалари томонидан қўриқланадиган объектлар рўйхатига қуйидаги мазмундаги 61-банд қўшилсин:
«61. Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузуридаги Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш бўйича республика, ҳудудий ва туманлараро намунали марказлари».
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 15 апрелдаги 228-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги тўғрисидаги низомда:
а) 9-бандга қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши қўшилсин:
«Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш бўйича республика, ҳудудий ва туманлараро намунали марказлари»;
олтинчи — тўққизинчи хатбошилар тегишинча еттинчи — ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
б) 10-банднинг учинчи хатбошига «Маҳалла ва оила» илмий-тадқиқот институти» сўзларидан сўнг «Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш бўйича республика, ҳудудий ва туманлараро намунали марказлари» сўзлари қўшилсин;
в) 12-банднинг «г» кичик бандига қуйидаги мазмундаги бешинчи ва олтинчи хатбошилар қўшилсин:
«Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш бўйича республика, ҳудудий ва туманлараро намунали марказларига методик ёрдам кўрсатади ва уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириб боради;
зўравонликнинг олдини олиш, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган ёки ўз жонига суиқасд қилган ёки қасд қилишга мойил бўлган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича халқаро ва хорижий ташкилотлар, илмий-тадқиқот муассасалари билан ҳамкорликни амалга оширади ҳамда ушбу йўналишда илғор хорижий давлатларнинг ижобий тажрибаларини жорий этиш чораларини кўради»;
бешинчи — олтинчи хатбошилар тегишинча еттинчи — саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 9 декабрдаги 774-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.12.2025 й., 09/25/774/1150-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 октябрдаги 629-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.10.2025 й., 09/25/629/0912-сон)
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 14 апрелдаги 210-сон қарори билан тасдиқланган Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси тўғрисидаги низом 22-бандининг ўн учинчи хатбошидаги «Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш республика маркази шунингдек, уларнинг ҳудудий бўлимларини» сўзлари «Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш бўйича республика, ҳудудий ва туманлараро намунали марказларини» сўзлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 313-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.06.2024 й., 09/24/313/0426-сон)
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.10.2021 й., 09/21/624/0940-сон; 19.06.2024 й., 09/24/313/0426-сон; 09.10.2025 й., 09/25/629/0912-сон; 11.12.2025 й., 09/25/774/1150-сон)