Ҳужжат кучини йўқотган 21.07.2026 04.10.2021 йилдаги 618-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 21.07.2026
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳсулотларни экспорт қилишда ташиш харажатларининг бир қисмини компенсация қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 20 июлдаги 393-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Экспорт фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 7 майдаги ПҚ-4707-сон қарорига мувофиқ Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясига маҳсулотларни экспорт қилишда транспорт харажатларининг бир қисмини компенсация қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан субсидиялар тақдим этиладиган маҳсулотлар рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, субсидиялар тақдим этиш миқдорларини белгилаш, шунингдек, маҳсулот тури, ҳажми ва экспорт йўналишига қараб субсидиянинг қатъий миқдорларини белгилаш ваколати берилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Маҳсулотларни экспорт қилишда ташиш харажатларининг бир қисмини компенсация қилиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экспорт қилувчиларга маҳсулотларни экспортга ташиш харажатларининг бир қисмини компенсация қилиб бериш шартлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
компенсация олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар, уларни қабул қилиш, кўриб чиқиш, компенсация бериш ёки рад этиш тартиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
компенсация миқдорини ҳисоблаш ва тўловни амалга ошириш тартиби.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзаков зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 4 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
618-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 октябрдаги 618-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳсулотларни экспорт қилишда ташиш харажатларининг бир қисмини компенсация қилиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом экспорт қилувчи тадбиркорлик субъектларига (уларнинг ваколатли вакилларига) маҳсулотларни автомобиль, темир йўл, ҳаво транспортида ҳамда почта жўнатмалари орқали экспорт қилишда ташиш харажатларининг 50 фоизигача қисмини Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган субсидиялар ҳисобидан компенсация қилиб бериш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатли орган — Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экспорт қилувчи — маҳсулотларни хорижий мамлакатлардаги харидорларга экспорт шартномалари (инвойс)га мувофиқ сотувчи, шунингдек, экспорт ва (ёки) воситачилик шартномаларига биноан юк жўнатувчи тадбиркорлик субъекти, шу жумладан, унинг ваколатли вакили;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
субсидия — маҳсулотларни экспорт қилишда ташиш харажатларининг 50 фоизигача қисмини экспорт қилувчига компенсация қилиб бериш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ваколатли органга ажратиладиган маблағ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
компенсация — маҳсулотларни экспорт қилишда ташиш харажатларининг 50 фоизигача қисмини қоплаб бериш учун ушбу Низомда белгиланган тартибда ҳисобланган, ваколатли орган томонидан экспорт қилувчига субсидия ҳисобидан тўлаб бериладиган маблағ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташиш харажати — маҳсулотларни автомобиль, темир йўл ва ҳаво транспорти (аралаш ёки алоҳида транспортда) орқали экспорт қилишда экспорт қилувчи томонидан тегишли шартнома (инвойс)ларга мувофиқ транспорт компанияси ва (ёки) транспорт-экспедиторлик компаниясига хизматлари учун тўланган маблағ, экспорт қилувчининг ўзига тегишли автомобиль транспорти орқали экспорт қилишда экспорт қилувчи томонидан маҳсулотларни ташиш учун сарфланган маблағ, почта жўнатмалари орқали экспорт қилишда экспорт қилувчи томонидан почта алоқа операторига халқаро почта жўнатмалари учун тўланган маблағ, бундан денгиз транспортида ташиш учун сарфланган маблағлар мустасно;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳсулотлар — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясининг (кейинги ўринларда — Ҳукумат комиссияси) қарорлари билан тасдиқланган, экспорт қилишда ташиш харажатлари қисман компенсация қилиб бериладиган маҳсулотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
воситачилик шартномаси — бир тараф (воситачи) иккинчи тараф (комитент)нинг топшириғи бўйича ўз номидан, бироқ комитент ҳисобидан экспорт шартномалари тузиш орқали комитент маҳсулотларини маълум бир ҳақ эвазига экспорт қилиш бўйича тузилган шартнома;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳсулотларнинг келиб чиқиш сертификати — маҳсулотлар Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
транспорт-экспедиторлик компанияси — экспорт қилувчининг маҳсулотларини автомобиль, темир йўл ёки ҳаво транспорти орқали экспорт қилишда транспорт-экспедиторлик хизматлари кўрсатувчи тадбиркорлик субъекти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
транспорт компанияси — экспорт қилувчининг маҳсулотларини автомобиль, темир йўл ёки ҳаво транспортида экспортга ташиш хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъекти.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Компенсация тақдим этиш шартлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ваколатли орган томонидан экспорт қилувчига компенсация тақдим этилиши учун:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экспорт қилувчи Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатига олинган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳсулотлар Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳсулотлар Ўзбекистон Республикаси билан чегарадош бўлмаган давлатларга экспорт қилинган, бундан Афғонистон Ислом Республикасига экспорт қилинган маҳсулотлар ва қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатлар мустасно;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳсулотлар белгиланган тартибда экспорт режимига жойлаштирилган, бундан 5 000 АҚШ долларигача бўлган қийматдаги маҳсулотларнинг почта жўнатмалари орқали экспорти мустасно;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экспорт шартномаси (воситачилик шартномаси, инвойс)да Инкотермс шартлари асосида маҳсулотларни етказиб бериш бўйича транспорт харажатлари экспорт қилувчи зиммасига юкланган ва ушбу харажатлар учун тўловлар экспорт қилувчи томонидан амалга оширилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Компенсация тақдим этиш учун талаб этиладиган ҳужжатлар ва уларни кўриб чиқиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Маҳсулотларни экспорт қилишда ташиш харажатларининг бир қисмини компенсация қилиш ушбу Низомга 1-иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ташиш харажатлари бўйича компенсация олиш учун экспорт қилувчи томонидан ваколатли органга ушбу Низомга 2-иловадаги шаклда ариза берилади. Бунда аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилиниши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) транспорт воситаси орқали экспорт қилинганда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экспорт шартномаси (инвойс) ва (ёки) воситачилик шартномаси нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона юк декларацияси нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
транспорт компанияси ва (ёки) транспорт-экспедиторлик компанияси билан тузилган шартнома ва у бўйича амалга оширилган тўловларни тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси. Экспорт қилувчи маҳсулотларни ўзига тегишли автомобиль транспортида экспортга ташиган ҳолатларда ташиш харажатлари учун сарфланган маблағларни тасдиқловчи ҳисоб-китоблар тегишли асословчи ҳужжатларнинг нусхалари билан тақдим этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳсулотлар автомобиль ва (ёки) темир йўл транспортида ташилганда маҳсулотлар экспортга ортилган жойдан экспорт шартномасида кўрсатилган етказиб бериш жойигача бўлган автомобиль йўли ва (ёки) темир йўл масофаси тўғрисидаги маълумотлар (автомобилда ташишда юкхати ҳужжати (CMR)нинг 27 — 29-бандларидаги маълумотлар, темир йўл транспортида ташишда юкхати ҳужжатининг 22-бандидаги маълумотлар асосида);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳсулотларни экспортга ташиш юкхатлари нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳсулотларнинг келиб чиқиш сертификати нусхаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) почта жўнатмалари орқали экспорт қилинганда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экспорт қилувчи ва почта алоқа оператори ўртасида тузилган шартнома нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
почта харажатлари тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
почта идораси томонидан бериладиган халқаро почта жўнатмалари бўйича ҳужжат нусхаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Экспорт қилувчидан ушбу Низомнинг 5-бандида кўрсатилган ҳужжатлардан бошқа ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ариза ва тегишли ҳужжатлар ваколатли органга экспорт қилувчи томонидан бевосита, почта алоқаси воситалари орқали ёки электрон шаклда, шу жумладан, ваколатли органнинг веб-сайти орқали тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аризада экспорт қилувчининг электрон манзили кўрсатилганлиги унинг аризаси бўйича қабул қилинган қарор ҳақида ахборот тизими орқали электрон шаклда хабарнома олишга бўлган розилиги ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ариза ва тегишли ҳужжатлар ваколатли органга экспорт қилувчи томонидан бевосита тақдим этилаётганда, ушбу Низомнинг 5-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тўлиқ эмаслиги аниқланган ҳолатларда ариза ва ҳужжатлар кўриб чиқиш учун қабул қилинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ариза ва тегишли ҳужжатлар ваколатли органга экспорт қилувчи томонидан почта алоқаси воситалари орқали ёки электрон шаклда, шу жумладан, ваколатли органнинг веб-сайти орқали тақдим этилганда, ушбу Низомнинг 5-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тўлиқ эмаслиги аниқланган тақдирда, ваколатли орган уч иш куни ичида экспорт қилувчига етишмаган ҳужжатлар билан бирга қайта мурожаат қилиши ҳақида ёзма ёки электрон шаклда хабар юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ушбу Низомнинг 5-бандида қайд этилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилган аризалар ваколатли орган томонидан етти иш куни давомида кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ваколатли орган экспорт қилувчи ва у томонидан тақдим этилган ҳужжатларни ушбу Низомнинг 3-бандидаги шартларга мувофиқлиги нуқтаи назаридан ўрганиб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ваколатли орган экспорт қилувчи ва у томонидан тақдим этилган ҳужжатларни ахборот тизимлари, шу жумладан, Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизими орқали ва тегишли органларнинг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги маълумотлар базалари ёрдамида ҳамда сўровномалар юбориб, жавоблар олиш орқали ўрганиб чиқиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Экспорт қилувчи аризаси бўйича компенсация бериш юзасидан қарор (хулоса) ваколатли орган томонидан қабул қилинади. Бунда экспорт қилувчининг аризасини кўриб чиқиш учун тўлов ундирилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Компенсация тақдим этишни рад этишнинг асослари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Экспорт қилувчига компенсация беришни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экспорт қилувчи ва у томонидан тақдим этилган ҳужжатларнинг ушбу Низомнинг 3-бандида белгиланган шартларга ёки уларнинг бирига номувофиқлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экспорт қилувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларда ушбу Низомда белгиланган тартибда ўрганишлар натижасида ишончсиз ва нотўғри маълумотлар мавжудлиги ёки маълумотларни бузиб кўрсатиш ҳолатлари аниқланган тақдирда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат бюджети параметрларида ташиш харажатларини компенсация қилишга жорий йил учун ажратилиши кўзда тутилган субсидия тугаган бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ушбу Низомнинг 14-бандида назарда тутилмаган асосларга кўра экспорт қилувчига компенсация бериш рад этилишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Экспорт қилувчи ушбу Низомнинг 14-банди тўртинчи хатбошисида келтирилгандан бошқа асосларга кўра компенсация берилишини рад этиш тўғрисида қарор (хулоса) олганда рад этиш асосларини бартараф этган ҳолда ваколатли органга ариза билан қайта мурожаат қилишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Компенсация миқдорини аниқлаш ва тўловни амалга ошириш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Компенсация миқдори:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) транспорт воситалари орқали экспорт қилинганда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Экспорт фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 7 майдаги ПҚ-4707-сон қарорига мувофиқ Ҳукумат комиссияси қарорлари билан тасдиқланган субсидияларнинг қатъий белгиланган миқдорлари жадвали асосида маҳсулот тури, ҳажми ва экспорт йўналишидан келиб чиқиб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда ҳисобланган компенсация миқдори экспорт қилувчи амалга оширган ҳақиқий ташиш харажатининг 50 фоизидан ошиб кетган тақдирда, компенсация миқдори экспорт қилувчи ташиш харажатларининг 50 фоизига тенг бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бироқ қонунчилик ҳужжатларида ўзгача миқдорлар назарда тутилмаган бўлса, юқоридаги тартибда ҳисобланган компенсация миқдори маҳсулотлар экспорт қийматининг (ташиш харажатисиз):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автомобиль транспортида ташишда 5 фоизидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мисол учун: шафтоли маҳсулоти ҳажми 18 500 кг, экспорт қиймати — 158 360 000 сўм (8560 сўм/кг), импорт қилувчи давлат — Россия Федерацияси, ташиш харажати — 25 680 000 сўм, унинг 50 фоизи 12 840 000 сўм, қатъий белгиланган субсидия миқдори 480 сўм/кг. Компенсация миқдори: қатъий белгиланган субсидия миқдори бўйича — 18500*480 = 8 880 000 сўм, маҳсулот экспорт қийматига нисбатан (5 фоизи) — 7 918 000 сўм. Демак, тўлаб бериладиган компенсация миқдори 7 918 000 сўмга тенг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
темир йўл транспортида ташишда 7 фоизидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мисол учун: қуритилган сабзавотлар ҳажми 36 000 кг, экспорт қиймати — 1 434 600 000 сўм (39 850 сўм/кг), импорт қилувчи давлат — Россия Федерацияси, ташиш харажати — 64 972 160 сўм, унинг 50 фоизи 32 486 080 сўм, қатъий белгиланган субсидия миқдори 649 сўм/кг. Компенсация миқдори: қатъий белгиланган субсидия миқдори бўйича — 36 000*649 = 23 364 000 сўм, маҳсулот экспорт қийматига нисбатан (7 фоизи) — 100 422 000 сўм. Демак, тўлаб бериладиган компенсация миқдори 23 364 000 сўмга тенг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳаво транспортида ташишда мева-сабзавот маҳсулотларига 15 фоизидан, бошқа маҳсулотларга 6 фоизидан ортиб кетган ҳолатларда компенсация миқдори маҳсулот экспорт қийматига (ташиш харажатисиз) нисбатан ушбу белгиланган фоизлардан келиб чиқиб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мисол учун: трикотаж маҳсулоти ҳажми 2 461 кг, экспорт қиймати — 600 484 000 сўм (244 000 сўм/кг), импорт қилувчи давлат — Россия Федерацияси, ташиш харажати — 42 682 630 сўм, унинг 50 фоизи 21 341 315 сўм, қатъий белгиланган субсидия миқдори 7 250 сўм/кг. Компенсация миқдори: қатъий белгиланган субсидия миқдори бўйича — 2461*7250 = 17 842 250 сўм, маҳсулот экспорт қийматига нисбатан (6 фоизи) — 36 029 040 сўм. Демак, тўлаб бериладиган компенсация миқдори 17 842 250 сўмга тенг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Ҳукумат комиссияси томонидан тасдиқланган рўйхатга мувофиқ маҳсулотлар почта жўнатмалари орқали экспорт қилинганда почта харажатларининг 50 фоизи, бироқ, маҳсулот экспорт қийматининг (почта харажатларисиз) қонунчилик ҳужжатларида ва Ҳукумат комиссияси қарорларида ўзгача миқдорлар назарда тутилмаган бўлса, 5 фоизидан ортиқ бўлмаган қисми ваколатли орган томонидан белгиланган тартибда компенсация қилиб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Чет эл валютасида тўлов амалга оширилган ташиш харажатлари учун компенсация миллий валютада амалга оширилади. Чет эл валютасида тўлов амалга оширилган ташиш харажатининг миллий валютадаги қиймати экспорт қилувчи томонидан ташиш харажатлари учун тўлов амалга оширилган кунда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган тегишли валюта курсига асосан ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Экспорт қилувчиларга ташиш харажатлари бўйича компенсация тақдим этиш ваколатли орган томонидан, унинг буюртманомаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида назарда тутилган субсидиялар доирасида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Ваколатли орган ҳар ҳафта якуни бўйича кейинги ҳафтанинг биринчи иш кунида экспорт қилувчилар томонидан тақдим этилган аризаларни кўриб чиқиш якунларига мувофиқ экспорт қилувчиларга компенсациялар тақдим этиш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағларидан субсидиялар ажратиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига буюртманома тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ваколатли орган томонидан тақдим этилган буюртманомани олган кундан бошлаб икки иш куни ичида буюртманомада кўрсатилган субсидияни ваколатли органнинг махсус шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказиб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда молия йили якуни бўйича ушбу шахсий ғазна ҳисобварағида фойдаланилмай қолган бюджет маблағлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига қайтарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Ваколатли орган махсус ғазна ҳисобварағига тушган субсидияни икки иш куни мобайнида ваколатли орган томонидан компенсация тақдим этилиши белгиланган тегишли экспорт қилувчиларнинг тижорат банкларидаги ҳисобварақларига ўтказиб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Маҳсулотлар консигнация шартномалари асосида экспортга чиқарилганда мазкур Низомга мувофиқ экспорт қилувчига тақдим этилган компенсация тўловлари, агар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳсулотлар учун тўловлар шартнома ва қонунчиликда белгиланган муддатларда экспорт қилувчига тушмаса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳсулотлар сотилмасдан Ўзбекистон Республикасига қайтариб келинса Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан қарздорлик сифатида эътироф этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда экспорт қилувчи шундай ҳолат юз берган кундан бошлаб бир ой муддат ичида унга тақдим этилган тегишли компенсация тўловларини ваколатли органга қайтариши шарт. Ушбу муддатда қайтарилмаган компенсация тўлови қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ундирувга қаратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Компенсация берилган экспорт қилувчиларнинг реестри ваколатли орган томонидан электрон шаклда юритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Экспорт қилувчи компенсация тақдим этилишини рад этиш тўғрисидаги қарордан (хулосадан) норози бўлган тақдирда, шунингдек, ваколатли органнинг мансабдор шахслари ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан белгиланган тартибда юқори турувчи ташкилотга ёки судга шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Ваколатли органга субсидиялар ажратилиши ҳамда улардан фойдаланилиши устидан назорат қилиш Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан амалга оширилади.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 мартдаги 135-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Автомобиль, темир йўл ва ҳаво транспортида ҳамда почта жўнатмалари орқали экспорт қилишда ташиш харажатларининг бир қисми компенсация қилинадиган маҳсулотларнинг янгиланган рўйхати ваколатли орган томонидан ўз расмий веб-сайтида эълон қилиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳсулотларни экспорт қилишда ташиш харажатларининг бир қисмини компенсация қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳсулотларни экспорт қилишда ташиш харажатларининг бир қисмини компенсация қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Босқичлар

Масъул ижрочилар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Экспорт қилувчи

Ариза ва тегишли ҳужжатларни тайёрлаш ҳамда ваколатли орган (Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги)га бевосита, почта алоқаси воситалари орқали ёки электрон шаклда, шу жумладан, ваколатли органнинг веб-сайти орқали топшириш.

Экспорт қилувчинингихтиёрига кўра


2-босқич

Ваколатли орган
(Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги)

Тақдим этилган ариза ва ҳужжатларни кўриб чиқиш ҳамда компенсация тақдим этиш бўйича қарор (хулоса) қабул қилиш:

почта алоқаси воситалари орқали ёки электрон шаклда, шу жумладан, ваколатли органнинг веб-сайти орқали тақдим этилган ҳужжатлар тўлиқ эмаслиги аниқланганда экспорт қилувчига етишмаган ҳужжатлар билан бирга қайта мурожаат қилиши ҳақида ёзма ёки электрон шаклда хабар юбориш;

Уч иш куни мобайнида

тўлиқ тақдим этилган ҳужжатлар бўйича тегишли қарор (хулоса) қабул қилиш ва экспорт қилувчини хабардор қилиш.

Етти иш куни мобайнида


3-босқич

Ваколатли орган
(Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги)

Субсидия ажратиш бўйича буюртманома тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этиш.

Ҳар ҳафта якуни бўйича кейинги ҳафтанинг биринчи иш кунида


4-босқич

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлигининг буюртманомасига мувофиқ Давлат бюджетидан субсидия ажратиш.

Буюртманома қабул қилинган кундан бошлаб икки иш куни мобайнида


5-босқич

Ваколатли орган
(Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги)

Экспорт қилувчининг аризасида кўрсатилган банк ҳисобварағига компенсация тўловини ўтказиб бериш.

Субсидия ғазна ҳисобварағига тушган кундан бошлаб икки иш куни мобайнида

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳсулотларни экспорт қилишда ташиш харажатларининг бир қисмини компенсация қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлигига ____________________________________ дан

(экспорт қилувчининг номи)

Ариза

__________________________________ (экспорт қилувчининг номи) томонидан _____________ (мамлакат номи) давлатига автомобиль/темир йўл/ҳаво транспортида /почта жўнатмалари орқали (тегишлисининг тагига чизилади) экспорт қилинган, умумий қиймати АҚШ долларига тенг, ТИФ ТН коди ______________ бўлган _______________ (маҳсулотнинг номи) маҳсулот(лар)ини экспорт қилиш учун сарфланган _________________ cўм миқдоридаги транспорт/почта (тегишлисининг тагига чизилади) харажатининг 50 фоизигача қисмини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган субсидия ҳисобидан компенсация қилиш масаласини кўриб чиқишингизни ва тегишли компенсация тўловини ___________________ (тижорат банкининг номи) тижорат банкининг ___________________________ (ҳудуднинг номи) филиалидаги бизнинг ______________________ ҳисобвараққа ўтказиб беришингизни сўрайман.

Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

1. Транспорт воситаси орқали экспорт қилинганда:
‎экспорт шартномаси (инвойс) ва (ёки) воситачилик шартномаси нусхаси;
‎божхона юк декларацияси нусхаси;
‎транспорт компанияси ва (ёки) транспорт-экспедиторлик компанияси билан тузилган шартнома ва у бўйича амалга оширилган тўловларни тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси. Экспорт қилувчи маҳсулотларни ўзига тегишли автомобиль транспортида экспортга ташиган ҳолатларда транспорт харажатлари учун сарфланган маблағларни тасдиқловчи ҳисоб-китоблар тегишли асословчи ҳужжатларнинг нусхалари билан тақдим этилади.
‎маҳсулотлар автомобиль ва (ёки) темир йўл транспортида ташилганда маҳсулотлар экспортга ортилган жойдан экспорт шартномасида кўрсатилган етказиб бериш жойигача бўлган автомобиль йўли ва (ёки) темир йўл масофаси тўғрисидаги маълумотлар (автомобилда ташишда юкхати ҳужжати (CMR)нинг 27 — 29-бандларидаги маълумотлар, темир йўл транспортида ташишда юкхати ҳужжатининг 22-бандидаги маълумотлар асосида);
‎маҳсулотларни экспортга ташиш юкхатлари нусхаси;
‎маҳсулотларнинг келиб чиқиш сертификати нусхаси.
‎2. Почта жўнатмалари орқали экспорт қилинганда:
‎экспорт қилувчи ва почта алоқа оператори ўртасида тузилган шартнома нусхаси;
‎почта харажатлари тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси;
‎почта идораси томонидан бериладиган халқаро почта жўнатмалари бўйича ҳужжат нусхаси.

___________________ раҳбари

_______________________

(экспорт қилувчи номи)

(Ф.И.О.)

Боғланиш учун телефон: +998 (___)__________
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.10.2021 й., 09/21/618/0937-сон; 06.08.2022 й., 09/22/431/0716-сон; 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)