23.09.2021 йилдаги 596-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 19.04.2022 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат функцияларини хусусий секторга ўтказиш тизимини жорий қилиш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўнгги пайтларда республикада давлатнинг иқтисодиётдаги иштирокини қисқартириш орқали тадбиркорларга янада қулай шарт-шароитлар яратишга қаратилган чора-тадбирлар изчил амалга оширилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, давлат функцияларини хусусий секторга бериш имкониятини ўрганишга ҳамда мазкур йўналишда тегишли шарт-шароитларни яратишга кўмаклашувчи тизимнинг мавжуд эмаслиги бозор шароитида рақобатни янада ривожлантириш, тадбиркорликнинг янги йўналишларини ривожлантиришга қўшимча имкониятлар яратиш ҳамда аҳолига хизмат кўрсатиш тизимини такомиллаштиришга тўсқинлик қилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат томонидан тартибга солинадиган соҳаларга хусусий секторни жалб этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 7 декабрдаги ПҚ-4913-сон қарорида белгиланган вазифалар ижросини самарали ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Давлат функцияларини хусусий секторга ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органларининг хусусий секторга ўтказилиши мумкин бўлган давлат функцияларини танлаб олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хусусий секторга ўтказилиши мумкин бўлган давлат функцияларининг ягона реестрини шакллантириш, юритиш ва янгилаб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат функцияларини хусусий секторга ўтказиш борасида хусусий сектор субъектларининг таклифларини ўрганиш ҳамда бозор тайёрлигини таҳлил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат функцияларини хусусий секторга ўтказиш тартиб-таомиллари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хусусий секторга ўтказилган давлат функциялари амалга оширилиши самарадорлиги ва сифатини баҳолаш ҳамда уларни мониторинг қилиш тартиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат функциялари хусусий секторга ўтказилиши муносабати билан тегишли давлат органларининг штат бирликларини мақбуллаштириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳар йили:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15 февралга қадар манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда уларнинг давлат бошқарувидаги самарасиз ҳамда эксклюзив функцияларини тўлиқ хатловдан ўтказади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20 мартга қадар Адлия вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда давлат функцияларини хусусий секторга ўтказиш имкониятини холисона таҳлил қилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20 майга қадар Молия вазирлиги, Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитаси билан биргаликда хусусий секторга ўтказиш имконияти мавжуд бўлган давлат функцияларининг иқтисодий самарадорлигини таҳлил қилади ва хусусий секторга ўтказилиши таклиф этилаётган давлат функцияларининг якуний рўйхатини шакллантиради;
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 апрелдаги 195-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.04.2022 й., 09/22/195/0319-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1 июлга қадар Савдо-саноат палатаси ҳамда функциялари хусусий секторга ўтказилиши таклиф этилаётган вазирликлар ва идоралар билан биргаликда жамоатчилик муҳокамасини ўтказади, шунингдек, ушбу давлат функцияларига ўхшаш бўлган фаолият тажрибасига эга хусусий сектор субъектларининг дастлабки рўйхатини шакллантиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1 августга қадар хусусий сектор субъектларида зарур ресурслар, инфратузилма ва малакали кадрлар мавжудлигини, шунингдек, давлат функциясини амалга ошириш учун қилинадиган харажатлар ва товарлар (ишлар, хизматлар) қиймати тўғрисидаги таклифларни аниқлаш мақсадида сўровномалар ўтказади, хусусий сектор ва истеъмолчилар учун давлат функцияларини амалга ошириш қийматини белгилаган ҳолда ҳар бир функция бўйича бозор тайёрлиги хулосасини тайёрлайди ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1 октябрга қадар Вазирлар Маҳкамаси томонидан маъқулланган давлат функцияларини хусусий секторга ўтказиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқади ҳамда белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уч ой муддатда лойиҳа қиймати ва тегишли ишларни молиялаштириш манбаларини акс эттирган ҳолда Давлат функцияларининг ягона реестрини шакллантириш ва юритиб боришга қаратилган электрон майдончани (кейинги ўринларда — Электрон майдонча) яратиш, кейинчалик техник қўллаб-қувватлаш ва такомиллаштириш бўйича лойиҳа-техник ҳужжатларнинг ишлаб чиқилишини ҳамда ваколатли органлардан экспертизадан ўтказилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда лойиҳа-техник ҳужжатлар экспертизадан ўтказилгандан бошлаб икки ой муддатда Электрон майдонча дастурий маҳсулотининг ишлаб чиқилиши ва ишга туширилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ҳафта муддатда Электрон майдонча дастурий маҳсулотининг ишлаб чиқилиши ва ишга туширилиши билан боғлиқ барча харажатларни қоплаш учун Вазирлар Маҳкамаси захира жамғармаси ҳисобидан зарур маблағ ажратилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йилдан бошлаб Электрон майдончанинг узлуксиз ишлаши учун техник хизмат кўрсатиш, шунингдек, унинг функционал имкониятларини янада такомиллаштириш билан боғлиқ барча харажатларни қоплаш мақсадида зарур маблағлар Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги буюртмасига асосан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети харажатлари параметрларида назарда тутган ҳолда ажратилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 23 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
596-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 сентябрдаги 596-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат функцияларини хусусий секторга ўтказиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низом давлат органларининг хусусий секторга ўтказилиши мумкин бўлган давлат функцияларини танлаб олиш, уларнинг ягона реестрини юритиш, давлат функцияларини хусусий секторга ўтказишга бозор тайёрлигини таҳлил қилиш (кейинги ўринларда — бозор тайёрлигини таҳлил қилиш), хусусий секторга ўтказилган давлат функциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш, шунингдек, давлат функциялари хусусий секторга ўтказилиши муносабати билан тегишли давлат органларининг штат бирликларини мақбуллаштириш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аккредитация — юридик шахсларнинг муайян фаолият соҳасида мувофиқликни баҳолашга доир ишларни бажаришга ваколатли эканлигини Миллий аккредитация органи томонидан расман тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аутсорсер — аутсорсинг шартномаси асосида давлат функцияларини амалга оширувчи хусусий сектор субъекти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аутсорсинг — айрим давлат функцияларини лозим даражада бажарилиши устидан давлат назорати механизмларини жорий этган ҳолда аутсорсинг шартномаси асосида хусусий секторга ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатли орган — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ижтимоий буюртмаси — ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга ошириш учун давлат органи ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлар ўртасида давлат ижтимоий буюртмасини амалга ошириш шартномасини тузиш орқали ишларни бажариш ёки тадбирлар ўтказишга қаратилган давлат топшириғи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органи — давлат — ҳокимият ваколати доирасида давлат вазифа ва функцияларини амалга оширувчи вазирликлар, давлат қўмиталари ва бошқа давлат бошқаруви органлари, шунингдек, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат функциялари — давлат органлари, уларнинг қуйи бўлинмалари, шунингдек, бўйсунувида бўлган ташкилотларга қонунчилик ҳужжатларига асосан юклатилган вазифани бажаришда муайян якуний натижа билан тавсифланадиган фаолият йўналиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
краудсорсинг — давлат функцияларини амалга ошириш жараёнига кенг доирадаги шахсларни уларнинг ижодий қобилиятлари, билимлари ва тажрибасидан фойдаланиш мақсадида ихтиёрий асосларда ахборот-коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда жалб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сертификатлаштириш — сертификатлаштириш объектининг норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини тасдиқлаш бўйича фаолият;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусий секторга ўтказилиши мумкин бўлган давлат функцияларининг ягона реестри (кейинги ўринларда — Ягона реестр) — ваколатли орган томонидан шакллантириладиган ва юритиб бориладиган хусусий секторга ўтказилиши мумкин бўлган давлат функцияларининг рўйхати, паспорти, шунингдек, функцияни амалга оширувчилар тўғрисидаги маълумотлар базаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электрон майдонча — давлат функциялари рўйхатини шакллантириш, хусусий секторга ўтказилиши таклиф этилаётган давлат функциялари, шунингдек, хусусий секторнинг тегишли таклифларини эълон қилиш ва муҳокамадан ўтказиш, давлат органлари бўйича хусусий секторга ўтказилиши мумкин бўлган давлат функцияларини таҳлил этиш механизмларини йўлга қўйишга ҳамда Давлат функцияларининг ягона реестрини шакллантириш ва юритиб боришга қаратилган дастурий маҳсулот.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўтказилиши қуйидагиларга зарар етказиш хавфини келтириб чиқарадиган давлат функцияларининг хусусий секторга берилишига йўл қўйилмайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
конституциявий тузумни ҳимоя қилишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамоат тартибини сақлашга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жиноят иши юзасидан судгача бўлган ишлар ҳолатига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тезкор қидирув фаолиятига, одил судловга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат сирларини ҳимоя қилиш бўйича давлат ва ахборот хавфсизлигига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мудофаа тизимига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
миграция ҳолатига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
миллий статистикани юритишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат мулкини тасарруф этишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро мажбуриятларга қаратилган, стратегик, сиёсий, ижтимоий ва давлат манфаатларига.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Давлат функцияларини хусусий секторга ўтказишнинг асосий мақсади қуйидагилар ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бозор шароитида рақобат муҳитини ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркорликнинг янги йўналишларини ривожлантиришга қўшимча имкониятлар яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқароларнинг ишчанлик фаоллигини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолига хизмат кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат бошқаруви тизими самарадорлигини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органларининг штат бирликларини мақбуллаштириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Давлат функцияларини хусусий секторга ўтказиш учун танлаб олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Давлат функцияларини хусусий секторга ўтказиш учун танлаб олиш тартиби мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ваколатли орган ҳар йили 15 февралга қадар давлат органларининг функцияларини қуйидаги мезонлар асосида электрон майдончада жамоатчилик муҳокамасидан, шунингдек, манфаатдор давлат органларининг асосланган таклифлари, маълумотлари асосида хатловдан ўтказади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
функцияни амалга оширишда давлат бюджети маблағларидан мақсадсиз ва самарасиз фойдаланилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амалга оширилиш жараёнида ва ҳисоботларда шаффофликнинг йўқлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хизмат кўрсатишдаги талабларнинг мураккаблиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
функциянинг амалга оширилишида инсон ресурсларига бўлган доимий эҳтиёжнинг мавжудлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органининг асосий фаолият йўналишига салбий таъсир кўрсатиш ҳолатларининг мавжудлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бюрократик тўсиқларнинг мавжудлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
коррупциявий ҳуқуқбузарликлар ва амалдаги қонунчиликка зид бошқа ҳаракатлар мавжудлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўрсатилаётган хизмат юзасидан мурожаатлар сонида шикоят ва эътирозлар улушининг юқорилиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда ваколатли орган томонидан жамоатчилик муҳокамаси Интернет жаҳон ахборот тармоғининг бошқа манбаларида, шу жумладан, расмий веб-сайтларда ва ижтимоий тармоқларда ҳам ўтказилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваколатли орган самарасиз давлат функцияларини хатловдан ўтказиш мақсадида манфаатдор давлат органларига самарасиз давлат функциялари тўғрисидаги таклифлар ва маълумотларни тақдим қилиш бўйича ҳар йили 1 февралга қадар сўров юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Манфаатдор давлат органлари самарасиз давлат функциялари тўғрисидаги таклифлар ва маълумотларни ваколатли органнинг сўровига кўра 15 кун муддатда тақдим қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ваколатли орган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги (кейинги ўринларда — Адлия вазирлиги) ҳамда манфаатдор давлат органлари билан биргаликда ҳар йили 20 мартга қадар аниқланган самарасиз давлат функция ва ваколатларини хусусий секторга ўтказишни имконият мавжудлиги нуқтаи назаридан холисона таҳлил қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда ваколатли орган Адлия вазирлиги ва манфаатдор давлат органларига аниқланган самарасиз давлат функция ва ваколатларини ўтказиш имконияти мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги нуқтаи назаридан хулоса тақдим қилиш бўйича ҳар йили 25 февралга қадар сўров юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адлия вазирлиги ва манфаатдор давлат органлари ваколатли органнинг сўровига кўра давлат функцияларини мазкур Низомнинг 3-бандида кўрсатилган функциялар тоифасига кирмаслиги жиҳатидан таҳлил қилади ҳамда сўровда кўрсатилган функцияларни хусусий секторга ўтказиш имконияти мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги нуқтаи назаридан асосланган хулосаларни сўров тушган кундан бошлаб 15 кун муддатда тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ваколатли орган хусусий секторга ўтказиш имконияти мавжуд давлат функцияларининг мазмун-моҳиятини аниқлаштиришга қаратилган паспортни шакллантириш учун зарур маълумотларни тақдим қилиш бўйича тегишли давлат органларига ҳар йили 25 мартга қадар сўров юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда тегишли давлат органлари давлат функциялари паспортини шакллантириш учун зарур маълумотларни, шунингдек, давлат функцияларини хусусий секторга ўтказиш бўйича таклифларни ваколатли органнинг сўровига кўра 20 кун муддатда тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусий секторга ўтказиш имконияти мавжуд давлат функцияларининг мазмун-моҳиятини аниқлаштиришга қаратилган паспорт мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда ваколатли орган томонидан ҳар йили 15 апрелга қадар ҳар бир давлат функцияси бўйича шакллантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ваколатли орган давлат функцияларининг иқтисодий самарадорлиги юзасидан таҳлил ўтказиш ва хулоса тақдим қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитасига ҳар йили 20 апрелга қадар сўров юборади.
(9-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 апрелдаги 195-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.04.2022 й., 09/22/195/0319-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда Молия вазирлиги ушбу давлат функцияларини хусусий секторга ўтказишнинг давлат бюджети даромад ва харажатлари ижросига таъсири, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги — тадбиркорлик муҳитига таъсири, Монополияга қарши курашиш қўмитаси — бозорда рақобат муҳити ривожланиши жиҳатидан асосланган хулосаларни, шунингдек, хусусий секторга ўтказиш усули бўйича таклифлар билан биргаликда ваколатли органга унинг сўровига кўра 10 кун муддатда тақдим этади.
(9-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 апрелдаги 195-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.04.2022 й., 09/22/195/0319-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваколатли орган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитаси хулоса ва таклифларига асосланиб ҳар йили 10 майга қадар давлат функцияларининг иқтисодий самарадорлиги юзасидан таҳлил ўтказади.
(9-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 апрелдаги 195-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.04.2022 й., 09/22/195/0319-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ваколатли орган ҳар йили 20 майга қадар иқтисодий самарадорлик бўйича хулосаларни умумлаштиради ва таҳлил қилади, таҳлил натижаларига кўра, шунингдек, тегишли вазирликлар ва идораларнинг давлат функцияларини хусусий секторга ўтказиш бўйича таклифларига асосан хусусий секторга ўтказиш таклиф этилаётган давлат функцияларининг якуний рўйхатини (кейинги ўринларда — якуний рўйхат) шакллантиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Бозор тайёрлигини таҳлил қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Бозор тайёрлигини таҳлил қилиш таҳлили мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Бозор тайёрлигини таҳлил қилиш ваколатли орган томонидан Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси (кейинги ўринларда — Савдо-саноат палатаси) билан биргаликда хусусий секторга ўтказилиши таклиф этилаётган якуний рўйхатдаги давлат функциялари доирасида мазкур функцияларни хусусий сектор томонидан амалга ошириш истагини ўрганиш, хусусий сектор субъектларида зарур ресурслар ва инфратузилма, малакали кадрлар мавжудлигини, шунингдек, хусусий секторнинг таклифларини аниқлаш мақсадида ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Якуний рўйхатдаги давлат функцияларини хусусий сектор томонидан амалга ошириш истагини ўрганиш мақсадида ваколатли орган якуний рўйхатдаги функцияларни уларнинг паспортлари билан биргаликда электрон майдончага 15 кун муддатга эълон шаклида жойлаштиради ва хусусий сектор субъектларининг таклифларини қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваколатли орган Савдо-саноат палатаси ва тегишли давлат органлари билан биргаликда муҳокамага кенг доирадаги хусусий сектор субъектлари ва жамоатчиликнинг жалб қилинишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда ваколатли орган муҳокамани бошқа оммавий ахборот воситалари орқали ҳам ўтказиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ваколатли орган, Савдо-саноат палатаси ва тегишли давлат органлари жамоатчилик муҳокамаси ўтказилаётганлиги тўғрисидаги маълумотларни ўзларининг расмий веб-сайтларига, шунингдек, ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига жойлаштиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда ваколатли орган якуний рўйхатнинг электрон майдончага жойлаштирилишидан камида 3 иш куни аввал Савдо-саноат палатаси ва тегишли давлат органларига жамоатчилик муҳокамаси ўтказилаётганлиги тўғрисидаги маълумотларни жойлаштириш тўғрисида электрон хабарнома юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ваколатли орган жамоатчилик муҳокамаси натижаларига кўра хусусий сектор субъектларидан тушган таклифларга асосланиб давлат функцияларига ўхшаш бўлган фаолият тажрибасига эга хусусий сектор субъектларининг дастлабки рўйхатини шакллантиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Хусусий сектор субъектларида зарур ресурслар ва инфратузилма, малакали кадрлар мавжудлигини, шунингдек, давлат функциясини амалга ошириш учун қилинадиган харажатлар ва товар (иш, хизмат) қиймати бўйича таклифларни аниқлаш мақсадида ваколатли орган 20 кун муддатда давлат функцияларига ўхшаш бўлган фаолият тажрибасига эга хусусий сектор субъектларининг дастлабки рўйхатидаги хусусий сектор субъектларида мазкур Низомга 4-иловага мувофиқ шаклда сўровномалар ўтказади, сўровномаларни тўлдириш бўйича тушунтириш ишларини амалга оширади ҳамда олинган маълумотларни умумлаштиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ваколатли орган сўровномалар натижаларига кўра хусусий сектор ва истеъмолчилар учун давлат функцияларини амалга ошириш қийматини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда давлат органи томонидан давлат функциясини амалга ошириш қиймати ҳамда хусусий сектор субъектлари томонидан таклиф қилинаётган энг паст қиймат солиштирилганда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хусусий сектор субъектлари томонидан таклиф қилинаётган товар (иш, хизмат) қийматининг энг паст нархи мазкур функцияни амалга ошириш учун давлат органи қилаётган харажат миқдорига тенг ёки харажат миқдоридан кам бўлса, ушбу функцияни хусусий секторга ўтказиш тавсия этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хусусий сектор субъектлари томонидан таклиф қилинаётган товар (иш, хизмат) қийматининг энг паст нархи мазкур функцияни амалга ошириш учун давлат органи қилаётган харажат миқдоридан ортиқ бўлса, ушбу функцияни хусусий секторга ўтказиш тавсия этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Якуний рўйхатдаги ҳар бир давлат функцияси учун ваколатли орган томонидан бозор тайёрлиги тўғрисида хулоса шакллантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хулосада давлат функциясининг номи, давлат функциясини амалга оширувчи давлат органининг номи, функцияни амалга ошириш имкониятига эга бўлган хусусий сектор субъектларининг сони ва номлари, хусусий сектор субъектлари томонидан таклиф қилинган товар (иш, хизмат) қийматининг энг юқори ва энг кам миқдорлари, манфаатдор давлат органлари томонидан ҳисобланган функцияни амалга ошириш қиймати, функцияни хусусий секторга ўтказиш ҳудуди кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Ваколатли орган ҳар йили 1 августга қадар хусусий секторга ўтказиш тавсия этилган давлат функциялари рўйхатини тузади ва тегишли хулосалар билан биргаликда давлат функцияларини хусусий секторга ўтказиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Вазирлар Маҳкамаси томонидан маъқулланган давлат функцияларини хусусий секторга ўтказиш бўйича тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ваколатли орган томонидан ҳар йили 1 октябрга қадар ишлаб чиқилади ҳамда белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Хусусий секторга ўтказилган давлат функциялари мониторингини юритиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Функцияси хусусий секторга ўтказилган давлат органи ваколатли орган билан биргаликда давлат функциясини хусусий секторга ўтказиш тўғрисидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинган кундан бошлаб 10 кун муддатда тегишли функциянинг хусусий сектор субъектлари томонидан амалга ошириш самарадорлиги ва сифатини баҳолаш бўйича аниқ кўрсаткичларни (KPI) ишлаб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур кўрсаткичлар асосида функцияси хусусий секторга ўтказилган давлат органлари мунтазам мониторинг олиб боради ҳамда ҳар чоракда тегишли маълумотларни ваколатли органга тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Функцияси хусусий секторга ўтказилган давлат органи, функцияни хусусий сектор субъектлари томонидан амалга ошириш самарадорлиги ва сифатини аниқлашда мижозлар билан қайта алоқа механизми, ишонч телефонлари, шунингдек, жисмоний ва юридик шахсларнинг оғзаки ёки ёзма мурожаатлари билан ишлаш тизимлари йўлга қўйилишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда ушбу давлат органи ҳар чоракда, кейинчалик давлат функцияси хусусий секторга ўтказилганлигига бир йил тўлганидан сўнг, ҳар олти ойда қайта алоқа механизми ва ишонч телефонларига, шунингдек, жисмоний ва юридик шахсларнинг оғзаки ёки ёзма мурожаатлари тўғрисидаги таҳлилий маълумотларни ваколатли органга тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Ваколатли орган таҳлилий маълумотларни ўрганади ҳамда давлат функцияси амалга оширилишининг самарадорлиги ва сифатини ҳар чоракда, функция хусусий секторга ўтказилганлигига бир йил тўлгандан сўнг эса ҳар олти ойда баҳолаб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда хусусий сектор субъектлари томонидан давлат функцияси самарасиз ёки сифатсиз амалга оширилаётганлиги аниқланганда, ваколатли орган камчиликларни бартараф этиш ва ўтказилган давлат функциясини амалга ошириш механизмларини такомиллаштириш бўйича функцияси хусусий секторга ўтказилган давлат органларига кўрсатмалар беради ёки заруратга кўра давлат функциясини ҳамда мақбуллаштирилган штат бирликларини тегишли давлат органига қайтариш бўйича асосланган таклифларни белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Давлат функциялари хусусий секторга ўтказилиши муносабати билан тегишли давлат органларининг штат бирликларини мақбуллаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Давлат функциялари хусусий секторга ўтказилиши муносабати билан тегишли давлат органларининг штат бирликларини мақбуллаштириш фақат мониторинг натижаларига кўра ваколатли органнинг ижобий хулосаси мавжуд бўлган ҳолларда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Давлат функциялари хусусий секторга ўтказилиши муносабати билан тегишли давлат органларининг штат бирликларини мақбуллаштириш функцияси хусусий секторга ўтказилган давлат органининг тегишли ҳисоб-китобларига асосланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Функцияси хусусий секторга ўтказилган давлат органлари функция ўтказилганидан бошлаб икки ой муддатда штат бирликларини мақбуллаштириш билан боғлиқ ҳисоб-китобларни Молия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигига тақдим қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Молия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги 20 кунлик муддатда ҳисоб-китобларни давлат органларининг бўлинмалари функционал юкламаси бўйича кўриб чиқади ва зарур ҳолларда аниқликлар киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Молия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги функция хусусий секторга ўтказилган кундан бошлаб 2 ой муддатдан кечиктирмай тегишли давлат органининг штат бирликларини мақбуллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқади ва Вазирлар Маҳкамасига киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Давлат функцияларини хусусий секторга ўтказиш усуллари ва механизмлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Давлат функциялари хусусий секторга босқичма-босқич, муқобил тарзда (давлат ҳам, тадбиркор ҳам бажаради), қисман ёки тўлиқ ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Давлат функциялари аутсорсинг, краудсорсинг, давлат ижтимоий буюртмаси, аккредитация, сертификатлаштириш ҳамда бошқа механизмларни қўллаган ҳолда хусусий секторга ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Тегишли давлат функцияларини хусусий секторга ўтказиш усул ва механизмлари Вазирлар Маҳкамаси томонидан ҳар бир давлат функциясининг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда ушбу функцияларни хусусий секторга ўтказиш тўғрисидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатда белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Давлат функцияларини давлат ижтимоий буюртмаси асосида хусусий секторга ўтказиш қонунчиликда белгиланган талаблар асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Давлат функциялари хусусий секторга аутсорсинг асосида ўтказилганда, аутсорсер Ўзбекистон Республикасининг «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонуни ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари талаблари асосида танлаб олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Давлат функциялари аккредитация орқали хусусий секторга ўтказилганда, давлат функцияларини амалга оширувчи хусусий сектор субъектлари Ўзбекистон Республикасининг «Мувофиқликни баҳолаш тўғрисида»ги Қонуни талаблари асосида танлаб олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Давлат функциялари сертификатлаштириш орқали хусусий секторга ўтказилганда, давлат функцияларини амалга оширувчи хусусий сектор субъектлари Ўзбекистон Республикасининг «Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида»ги Қонуни талаблари асосида танлаб олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-боб. Ягона реестрни шакллантириш ва юритиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Ягона реестрга манфаатдор давлат органларининг давлат функцияларини ўтказиш имконияти мавжудлиги тўғрисидаги хулосалари асосида ушбу функциялар номлари ва уларнинг паспортлари киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Ягона реестрга киритилган функциялар хусусий секторга ўтказиш мумкинлигининг расмий тасдиғи ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Ягона реестр ваколатли органнинг Хусусий секторни таҳлил қилиш ва ривожлантириш бошқармаси томонидан мазкур Низомга 5-иловага мувофиқ шаклда электрон майдончада юритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Ягона реестрда қуйидагилар кўрсатилиши зарур:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
функциянинг тартиб рақами;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
функциянинг номи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органининг номи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
функция ягона реестрга киритилган сана;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
функция ягона реестрдан чиқарилган сана;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
функция ягона реестрга киритилишига асос бўлган хулосани тақдим этган давлат органининг номи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
функция хусусий секторга ўтказилганлиги тўғрисида қайд;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
функция хусусий секторга ўтказилган бўлса, уни амалга оширувчи хусусий сектор субъектларининг номлари, манзили ва уларнинг алоқа рақамлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Ягона реестр заруратга қараб ваколатли орган томонидан янгиланиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Функциялари хусусий секторга ўтказилган давлат органлари функцияни амалга оширувчи хусусий сектор субъектлари тўғрисидаги маълумотларни, шунингдек, хусусий субъектлар ўзгарганда ёки янги хусусий сектор субъектлари қўшилганда тегишли маълумотларни 3 иш кунидан кечиктирмай ваколатли органга тақдим қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Ягона реестрга давлат функциялари ва уларнинг паспортларини киритиш ва ягона реестрдан функция ва паспортларни чиқариш ваколатли органнинг қарори билан расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Ягона реестрга киритилган маълумотлар танишиш учун очиқ ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-боб. Якунловчи қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат функцияларини хусусий секторга ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат функцияларини хусусий секторга ўтказиш учун танлаб олиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Ваколатли орган*

Электрон майдончада жамоатчилик муҳокамасини ўтказади, манфаатдор давлат органларига самарасиз давлат функциялари бўйича маълумотлар ва хулоса тақдим қилиш учун сўров юборади.

Ҳар йили 1 февралга қадар

Манфаатдор давлат органлари

Маълумотлар ва таклифларни ваколатли органга тақдим қилади.

Ваколатли органнинг сўровига кўра, 15 кунлик муддатда.

Ваколатли орган*

Давлат функцияларини хатловдан ўтказади.

Ҳар йили 15 февралга қадар

2-босқич

Ваколатли орган*

Аниқланган самарасиз давлат функциялари рўйхатини илова қилган ҳолда Адлия вазирлиги ҳамда манфаатдор давлат органларига сўров юборади.

Ҳар йили 25 февралга қадар

Адлия вазирлиги, манфаатдор давлат органлари

Мазкур Низомнинг 3-бандига алоқадор эмаслиги жиҳатидан таҳлил қилади ва асосланган хулосаларни ваколатли органга тақдим қилади.

Ваколатли органнинг сўровига кўра, 15 кунлик муддатда

Ваколатли орган*

Аниқланган самарасиз давлат функцияларини хусусий секторга ўтказиш имкониятини таҳлил қилади.

Ҳар йили 20 мартга қадар

3-босқич

Ваколатли орган*

Паспортни шакллантириш учун зарур маълумотларни тақдим қилиш юзасидан сўров юборади.

Ҳар йили 25 мартга қадар

Манфаатдор давлат органлари

Давлат функцияларининг паспортларини шакллантириш учун зарур бўлган маълумотларни, шунингдек, хусусий секторга ўтказиш бўйича таклифларни ваколатли органга тақдим қилади.

Ваколатли органнинг сўровига кўра, 20 кунлик муддатда

Ваколатли орган*

Давлат функцияларининг паспортларини шакллантиради.

Ҳар йили 15 апрелга қадар

4-босқич

Ваколатли орган*

Ваколатли орган ўтказиш имконияти мавжуд давлат функцияларини илова қилган ҳолда иқтисодий самарадорлиги бўйича хулоса тақдим қилиш учун сўров юборади.

Ҳар йили 20 апрелга қадар

Молия вазирлиги, Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитаси

Таҳлиллар ўтказиб иқтисодий самарадорлик нуқтаи назаридан асосланган хулосаларни, шунингдек, хусусий секторга ўтказиш усули бўйича таклифларни ваколатли органга тақдим қилади.

Ваколатли органнинг сўровига кўра, 10 кунлик муддатда

Ваколатли орган*

Хусусий секторга ўтказиш имконияти мавжуд бўлган давлат функцияларининг иқтисодий самарадорлигини таҳлил қилади.

Ҳар йили 10 майга қадар

5-босқич

Ваколатли орган*

Давлат функцияларининг иқтисодий самарадорлиги жиҳатидан ижобий хулосаларга асосланиб хусусий секторга ўтказилиши таклиф этилаётган давлат функцияларининг якуний рўйхатини шакллантиради.

Ҳар йили 20 майга қадар

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат томонидан тартибга солинадиган соҳаларга хусусий секторни жалб этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 7 декабрдаги ПҚ-4913-сон қарори билан Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Ваколатли орган ҳисобланади ҳамда Вазирликнинг марказий аппаратида 8 та штат бирлигидан иборат Хусусий секторни таҳлил қилиш ва ривожлантириш бошқармаси ташкил этилган.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 апрелдаги 195-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.04.2022 й., 09/22/195/0319-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат функцияларини хусусий секторга ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат функцияси паспорти
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Давлат органи номи

Тузилмавий бўлинма

Алоқа учун шахс

Функциянинг номи, манбаси бўйича

(функциянинг номи тўлиқ қонунчилик ҳужжатига мувофиқ бўлиши лозим)

Давлат органининг низомига асосан

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга асосан (Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони, қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамаси қарори, фармойишига асосан)

Агар функция Давлат хизматлари реестрига киритилган бўлса, учинчи манбада давлат хизматининг номи ва реестрдаги рақами киритилади

Функциянинг давомийлиги

Вақтинчалик

Доимий

Функция ким томонидан амалга оширилади?

Давлат органининг бўлинмаси номи

Штат бирлиги (мазкур функцияни амалга оширувчи ҳақиқий ходимлар сони)

Штат бирлиги (мазкур функцияни ҳудудий органлар билан биргаликда амалга оширувчи ходимлар сони)

Штат бирлиги (мазкур функцияни бошқа идора ва ташкилотлар билан биргаликда амалга оширувчи ходимлар сони)

Молиялаштириш манбаси (суммаси):

Республика бюджети

Маҳаллий бюджет

Функциядан фойдаланувчилар ҳисобига (хизмат қиймати кўрсатилиши керак)

Бошқа манбалар (қайси манба эканлиги кўрсатилиши керак)

Функция қуйи турувчи орган томонидан амалга оширилса, бир йиллик молиялаштириш суммаси

Шундан иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар

Функциядан фойдаланувчи

Давлат органи

Давлат органи (қуйи органлари) номи

Жисмоний шахслар

Тадбиркорлик субъектлари

Тадбиркорлик субъектининг ташкилий-ҳуқуқий шакли

Функция хусусияти

Функцияни амалга ошириш босқичлари (қисқача)

Функцияни амалга оширувчиларни назорат қилиш

Назорат қилиш талаб қилинади

Назорат функциясининг номи

Назорат шакли (текширув, мониторинг ёки бошқа шакли)

Жавобгарлик кўриниши: интизомий, маъмурий ёки жиноий

Агар функция давлат хизмати бўлса, истеъмолчилар учун хизмат нархи

Хизмат шакли (хавф даражасидан келиб чиқиб):

Лицензия

Рухсатнома

Хабарнома

Бошқа

Хизматни кўрсатиш шакли:

Электрон

Қоғозда

Аралаш

Истеъмолчилар учун хизматни кўрсатиш муддати (кун)

Хизматни кўрсатиш сифатини аниқлаш мезони

(тўлиқ ва тушунарли ёзилиши керак)

Функцияни хусусий секторга ўтказиш бўйича таклиф:

Аутсорсинг

Краудсорсинг

Давлат ижтимоий буюртмаси

Аккредитация

Сертификатлаштириш

Бошқа усул

Таклиф қилинаётган ўтказиш жараёни:

Синов-тажриба

Босқичма-босқич

Қисман ўтказиш

Тўлиқ ўтказиш

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат функцияларини хусусий секторга ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат функцияларини хусусий секторга ўтказишга бозор тайёрлигини таҳлил қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Электрон майдончада 15 кунлик жамоатчилик муҳокамасини ўтказиш:

Ваколатли орган*

1. Хусусий секторга ўтказилиши таклиф этилаётган давлат функциялари якуний рўйхатини электрон майдончага жойлаштиради.

Ҳар йили 1 июнга қадар

Савдо-саноат палатаси, функцияси хусусий секторга ўтказилиши таклиф этилаётган тегишли давлат органлари

2. Якуний рўйхат жойлаштирилиши кунини кўрсатган ҳолда Савдо-саноат палатаси ва функцияси хусусий секторга ўтказилиши таклиф этилаётган тегишли давлат органларига хабарнома юборади.

Рўйхат жойлаштиришдан камида уч иш куни олдин

3. Жамоат муҳокамаси ўтказилаётганлиги тўғрисида маълумотларни ўзларининг расмий веб-сайтларида, шунингдек, ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига жойлаштиради.

Хабарнома келиб тушгандан кейин бир кун муддатда

2-босқич

Ваколатли орган*

Жамоатчилик муҳокамаси натижаларини жамлайди ва ўтказилаётган давлат функцияларига ўхшаш бўлган фаолият тажрибасига эга хусусий сектор субъектларининг дастлабки рўйхати шакллантирилади.

Ҳар йили 1 июлга қадар

Хусусий сектор субъектларида зарур ресурслар ва инфратузилма, малакали кадрлар мавжудлигини, шунингдек, давлат функциясини амалга ошириш учун қилинадиган харажатлар ва товар (иш, хизмат) қиймати бўйича таклифларни аниқлаш мақсадида Ваколатли орган 20 кунлик муддатда давлат функцияларига ўхшаш бўлган фаолият тажрибасига эга хусусий сектор субъектларининг дастлабки рўйхатидаги хусусий сектор субъектларида сўровномалар ўтказади.

Ҳар йили 20 июлга қадар

3-босқич

Ваколатли орган*

Сўровномалар натижаларига кўра хусусий сектор ва истеъмолчилар учун давлат функцияларини амалга ошириш қийматини белгилайди.

Бунда давлат органи томонидан давлат функциясини амалга ошириш қиймати ҳамда хусусий сектор субъектлари томонидан таклиф қилинаётган энг паст қиймат солиштирилганда:

1. Таклиф қилинаётган товар (иш, хизмат) қийматининг энг паст нархи мазкур функцияни амалга ошириш учун давлат органи қилаётган харажат миқдорига тенг ёки харажат миқдоридан кам бўлса, ушбу функцияни хусусий секторга ўтказиш тавсия этилади;

2. Таклиф қилинаётган товар (иш, хизмат) қийматининг энг паст нархи мазкур функцияни амалга ошириш учун давлат органи қилаётган харажат миқдоридан ортиқ бўлса, ушбу функцияни хусусий секторга ўтказиш тавсия этилмайди.

Ҳар йили 25 июлга қадар

4-босқич

Ваколатли орган*

Хусусий сектор ва истеъмолчилар учун давлат функцияларини амалга ошириш қиймати белгиланган ҳолда ҳар бир давлат функциялари бўйича бозор тайёрлиги хулосаси тайёрланади ва Вазирлар Маҳкамасига киритилади.

Ҳар йили 1 августга қадар

5-босқич

Вазирлар Маҳкамаси

Ваколатли органнинг бозор тайёрлиги хулосасини кўриб чиқади.

Ҳар йили 15 августга қадар

Ваколатли орган*

Вазирлар Маҳкамаси томонидан маъқулланган давлат функцияларини хусусий секторга ўтказиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилади ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритилади.

Ҳар йили 1 октябрга қадар

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат томонидан тартибга солинадиган соҳаларга хусусий секторни жалб этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 7 декабрдаги ПҚ-4913-сон қарори билан Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Ваколатли орган ҳисобланади ҳамда Вазирликнинг марказий аппаратида 8 та штат бирлигидан иборат Хусусий секторни таҳлил қилиш ва ривожлантириш бошқармаси ташкил этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат функцияларини хусусий секторга ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Намуна
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусий сектор субъектларига тақдим қилинадиган сўровнома
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ташкилот номи

Ташкилот номи тўлиқ

(ташкилий-ҳуқуқий шакли)

1. Умумий маълумот

Жойлашган жойи

Ташкил этилган вақти

Ходимлар сони

Молиявий ҳолати

(Умумий капитали тўғрисида маълумот)

2. Давлат функциясини бажариш истагини билдирувчининг фаолият соҳаси

Фаолият соҳаси

Изоҳ

3. Давлат функциясини бажариш учун етарли ресурсларга эга эканлиги тўғрисида маълумотлар

Функцияни бажариш учун малакали кадрлар мавжудлиги

Зарур инфратузилма билан таъминланганлиги

4. Давлат функциясини бажариш учун хизмат ҳақи тўғрисида маълумотлар

Функцияни тўлиқ ёки қисман бажариш бўйича қайдлар

Функцияни бажариш учун зарур ходимлар сони

Реал харажат

(ҳисоб-китоб илова қилинган ҳолда)

Товар (иш, хизмат) қиймати

(нархнинг асослантирилиши илова қилинган ҳолда)

5. Давлат функциясини такомиллаштириш бўйича таклифлар.

Таклиф

(Такомиллаштириш бўйича таклифлар тўлиқ, тушунарли ёзилиши керак)

Ижрочи (лавозими, Ф.И.О.)

Ижрочи телефони

Сана

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ. Мазкур сўровноманинг мақсади давлат функцияларини амалга ошириш истагини билдирган хусусий сектор субъектларини бирламчи ўрганиш ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу сўровнома товарлар (ишлар, хизматлар)нинг давлат хариди тўғрисидаги, шунингдек, давлат назорати ва тафтиши тўғрисидаги сўровнома эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўровнома якунларига кўра давлат органлари сўровномада иштирок этган хусусий сектор субъектлари билан шартнома имзолаш мажбуриятини олмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат функцияларини хусусий секторга ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
5-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусий секторга ўтказилиши мумкин бўлган давлат функцияларининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЯГОНА РЕЕСТРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Номи

Вазирлик ва идора номи

Ягона реестрга киритилган сана

Ягона реестрдан чиқарилган сана

Ягона реестрга киритилишига хулоса берган давлат органи номи

Хусусий секторга ўтказилганлиги тўғрисида қайд

Хусусий секторга ўтказилганда уни амалга оширувчи хусусий сектор субъектларининг номлари, уларнинг манзили ва алоқа қилиш рақамлари

1

2

3

4

5

6

7

8

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.09.2021 й., 09/21/596/0904-сон, Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.04.2022 й., 09/22/195/0319-сон)