1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.03.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани молиялаштириш / 06.03.04.00 Бюджетдан молиялаштириш;
2.08.00.00.00 Уй-жой қонунчилиги. Коммунал хўжалик / 08.02.00.00 Фуқароларни уй-жой билан таъминлаш. Уй-жой фондидан фойдаланиш / 08.02.02.00 Уй-жой биносини жисмоний шахслар томонидан ижарага олиш (ёллаш);
3.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.14.00 Таълим-тарбия жараёни иштирокчиларини ижтимоий ҳимоя қилиш;
4.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.72.00 (Кучини йукотган) Олий таълим (бакалавриат ва магистратура)]
2.Ижтимоий-маданий масалалар / Ижтимоий суғурта, ижтимоий таъминот ва ижтимоий ҳимоя;
3.Ижтимоий-маданий масалалар / Таълим]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижара ҳуқуқи асосида яшаётган талабалар томонидан тўланадиган ижара тўловларини қоплаб бериш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва бандлигига кўмаклашиш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда бўш вақтини мазмунли ташкил этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 20 апрелдаги ПФ-6208-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва бандлигига кўмаклашиш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда бўш вақтини мазмунли ташкил этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 20 апрелдаги ПФ-6208-сон Фармони билан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 1 майдан бошлаб ётоқхона билан қамраб олинмаган ва ўзига, шу жумладан ота-онаси (қонуний вакиллари)га тегишли бўлмаган уйда ижара ҳуқуқи асосида яшайдиган давлат олий таълим муассасалари талабаларининг 60 фоизига улар томонидан тўланадиган ойлик ижара тўловининг 50 фоизи Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилиши, бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижара тўловининг қоплаб бериладиган қисми биринчи навбатда эҳтиёжманд оила фарзандларига, ўрнак кўрсатган ва фаол талабалар учун қоплаб берилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий таълим муассасалари томонидан уларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан ижара ҳуқуқи асосида яшайдиган бошқа талабаларга ҳам ойлик ижара тўловининг бир қисми қоплаб берилиши мумкинлиги белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Давлат олий таълим муассасаларининг ижара ҳуқуқи асосида яшаётган талабаларига ойлик ижара тўловининг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат олий таълим муассасаларининг фақат кундузги таълим шаклида, давлат гранти ёки тўлов-контракт асосида таҳсил оладиган ва ижара ҳуқуқи асосида яшайдиган барча талабаларга ойлик ижара тўловининг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб бериш;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 августдаги 376-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2023 й., 09/23/376/0607-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ариза берувчи талаба томонидан ойлик ижара тўловининг бир қисмини қоплаб бериш учун ўзи таълим олаётган факулътетга ёки олий таълим муассасасининг Регистратор офисига ёзма ариза билан мурожаат этиш тартиби;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 28 январдаги 32-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.01.2026 й., 09/26/32/0084-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат олий таълим муассасаларининг ижара ҳуқуқи асосида яшаётган талабаларига ойлик ижара тўловининг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб бериш бўйича талабгорларни танлаб олиш комиссияси томонидан талабалар аризасини кўриб чиқиш, ўрганиш ва ойлик ижара тўловининг бир қисмини қоплаб бериш бўйича қарор қабул қилиш;
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 августдаги 376-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2023 й., 09/23/376/0607-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижара ҳуқуқи асосида яшайдиган талабага ойлик ижара тўловларининг бир қисмини қоплаб беришни молиялаштириш ва тўлаб бериш тартиби.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабалар сафига қабул қилинган ва талабалар турар жойи билан қамраб олинмаган олий таълим муассасасидан узоқ жойлашган ҳудудлардан келган биринчи босқич талабалари (доимий яшаш жойи бошқа туманда (шаҳарда) бўлган ижара асосида яшайдиган талабалар)га, олий таълим муассасаларига ушбу мақсадларда ажратилган маблағлар доирасида сентябрь ва октябрь ойлари учун ижара шартномаси талаб этмасдан ойлик ижара тўловининг бир қисми қоплаб берилади ҳамда белгиланган тартибда ижара шартномаси тақдим этган талабаларга ноябрь ойидан тўловлар давом эттирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат олий таълим муассасалари томонидан ижара ҳуқуқи асосида яшаётган, бироқ ижара тўловлари ушбу қарорда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан қопланадиган талабаларнинг 60 фоизидан ортган қисми учун ойлик ижара тўлови бир қисмини ушбу олий таълим муассасаси томонидан тасдиқланган мезонлар ва тартиб асосида молиявий имкониятидан келиб чиқиб бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қоплаб берилиши мумкин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 августдаги 376-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2023 й., 09/23/376/0607-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2021 йилда мазкур қарорда белгиланган вазифаларни амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идораларнинг асосланган ҳисоб-китобларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан қўшимча маблағ ажратсин, 2022 йилдан бошлаб эса — тегишли маблағларни Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида назарда тутсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси молия вазири Т.А. Ишметов ҳамда Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири А.Х. Тошкулов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 24 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
605-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 сентябрдаги 605-сон қарорига ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат олий таълим муассасаларининг ижара ҳуқуқи асосида яшаётган талабаларига ойлик ижара тўловининг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб бериш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

1. Ушбу Низом ётоқхона билан қамраб олинмаган ва ўзига ёки ота-онаси (қонуний вакиллари)га тегишли бўлмаган уйда ижара ҳуқуқи асосида яшайдиган давлат олий таълим муассасалари талабаларининг ойлик ижара тўловининг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан қоплаб бериш ҳамда давлат олий таълим муассасаларининг ижарада яшаётган талабаларига давлат хизматлари марказлари (кейинги ўринларда — Марказ), Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) ёки Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг махсус электрон платформаси (кейинги ўринларда — Махсус платформа) орқали ойлик ижара тўловининг бир қисмини қайтариш бўйича давлат хизматини (кейинги ўринларда — давлат хизмати) кўрсатиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Низом талаблари нодавлат олий таълим ташкилотларига, хорижий олий таълим ташкилотларининг филиаллари, олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим муассасаларига нисбатан татбиқ этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат хизмати бепул кўрсатилади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 2 мартдаги 88-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.03.2026 й., 09/26/88/0192-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ариза берувчи — давлат олий таълим муассасасида таҳсил олаётган ҳамда ижара ҳуқуқи асосида яшовчи Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган, шунингдек, республикада доимий яшаётган фуқаролиги бўлмаган талаба;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижара ҳуқуқи асосида яшайдиган талаба — ётоқхонада, ота-отаси ёки яқин қариндоши билан бирга яшамайдиган, ўзига ёки ота-онаси (қонуний вакиллари)га тегишли бўлмаган уйда ижарада яшовчи талаба;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатли орган — давлат олий таълим муассасаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат олий таълим муассасаларининг ижара ҳуқуқи асосида яшаётган талабаларига ойлик ижара тўловининг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб бериш бўйича талабгорларни танлаб олиш комиссияси (кейинги ўринларда — комиссия) — талабаларнинг аризасини кўриб чиқиш, ўрганиш ва ойлик ижара тўловининг бир қисмини қоплаб бериш бўйича қарор қабул қилишга масъул бўлган, ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ таркибда олий таълим муассасаси ректори (филиал директори) томонидан тасдиқланадиган, жамоатчилик асосида доимий ишлайдиган тузилма;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабгор — ижара тўловининг бир қисмини қоплаб бериш тўғрисида комиссия томонидан ижобий хулоса олган талаба.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 2 мартдаги 88-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.03.2026 й., 09/26/88/0192-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ижара ҳуқуқи асосида яшайдиган талабаларнинг ойлик ижара тўлови бир қисмини қоплаб бериш қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ давлат солиқ хизмати органлари томонидан ҳисобга қўйилган кўчмас мулк ижара шартномасига мувофиқ ижара ҳуқуқи асосида яшайдиган ариза берувчиларга нисбатан татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рўйхатга олинган доимий яшаш жойи доирасида (туман, шаҳар миқёсида) ариза берувчиларга ойлик ижара тўловининг бир қисмини қоплаб бериш амалга оширилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Битта турар жойда икки ва ундан ортиқ талаба ижара ҳуқуқи асосида яшаган ҳолатларда, уларнинг барчаси ижара шартномасида қайд этилган бўлишлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда талабгорларга ойлик ижара тўловининг бир қисми ижара шартномасининг суммасидан қатъи назар, Тошкент шаҳрида — базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари, қолган ҳудудларда — базавий ҳисоблаш миқдорининг ярим баравари миқдорида тўланади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 августдаги 376-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2023 й., 09/23/376/0607-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ариза берувчи томонидан тақдим этилган ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар асосида талабгорлар комиссия томонидан аниқланади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 августдаги 376-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2023 й., 09/23/376/0607-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Давлат олий таълим муассасаларининг фақат кундузги таълим шаклида (хорижий ҳамкор олий таълим ташкилотларининг қўшма таълим дастурлари асосида ва факультетларида таълим олаётган талабалардан ташқари), давлат гранти ёки тўлов-контракт асосида таҳсил олишидан қатъи назар, ижара ҳуқуқи асосида яшайдиган талабаларнинг 60 фоизига Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 августдаги 376-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2023 й., 09/23/376/0607-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Ижара тўловининг бир қисмини қоплаб бериш учун ариза билан мурожаат этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ариза берувчи аризанинг давлат хизматини кўрсатиш доирасида кўриб чиқиш ҳолатини ЯИДХП ёки Махсус платформа орқали кузатиб бориши мумкин.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 2 мартдаги 88-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.03.2026 й., 09/26/88/0192-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
71. ЯИДХП ва ваколатли орган ўртасидаги электрон давлат хизматини кўрсатиш доирасида ахборот алмашинуви «Электрон ҳукумат» идоралараро интеграциялашув платформаси орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
72. Талабалар ўзларининг доимий яшаш жойи ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинган жойидан қатъи назар, исталган Марказга давлат хизматидан фойдаланиш учун мурожаат қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
73. Давлат олий таълим муассасалари талабалари учун ойлик ижара тўловининг бир қисмини қайтариш бўйича давлат хизмати ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ схема асосида кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
74. Ариза берувчи давлат хизматидан электрон шаклда фойдаланиш учун ЯИДХП ёки Махсус платформадан рўйхатдан ва (ёки) авторизациядан ўтади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
75. Ариза берувчи Марказга ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Марказ ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП ёки Махсус платформа орқали мурожаат этган тақдирда эса, мустақил равишда ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шаклдаги сўровнома бўйича маълумотларни электрон равишда киритади. Бунда ариза берувчининг мурожаатига оид қуйидаги маълумотлар «Электрон ҳукумат» идоралараро интеграциялашув платформаси орқали автоматик тарзда аниқланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шахсга доир маълумотлар — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Миграция ва персоналлаштириш департаментининг электрон ахборот тизими орқали;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
доимий яшаш манзили — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг манзил-маълумот электрон ахборот тизими орқали;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таҳсил олаётган олий таълим муассасаси бўйича таълим маълумотлари — Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг «Олий таълим жараёнларини бошқариш — HEMIS» ахборот тизими орқали;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўчмас мулк ижара шартномаси тўғрисидаги маълумотлар — Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг «Солиқ тўловчилар томонидан кўчмас мулкни ижарага бериш ёки бепул фойдаланиш шартномаларини солиқ органларида рўйхатдан ўтказиш» ахборот тизими (кейинги ўринларда — ijara.soliq.uz) орқали.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ариза берувчидан ушбу бандда кўрсатилмаган маълумот ва ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотларнинг ҳаққонийлигига ариза берувчи шахсан жавобгар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ариза берувчи томонидан ариза юборишда амалда қабул қилинган аризаси мавжуд бўлмаслиги талаб этилади. Бунда ариза берувчининг тегишли маълумотлари ўзгарган тақдирда, қайта ариза юбориш имконияти яратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ариза берувчи ЯИДХП орқали давлат хизматидан фойдаланганда, сўровномани электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш талаб этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
76. Сўровномага зарур маълумотлар расмийлаштириб, киритилгандан сўнг Марказ ходими ариза берувчига QR-код (матрик штрихли код) қўйилган сўровномани икки нусхада чоп этиб, тақдим этади. Ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, сўровномани ўз имзоси билан тасдиқлайди, бир нусхасини ўзида олиб қолади ва иккинчи нусхасини Марказ ходимига беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўровнома ариза берувчининг имзоси билан тасдиқлангандан сўнг Марказ ходимининг ЭРИси билан тасдиқланган ҳолда, Махсус платформага автоматик тарзда киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
77. Ваколатли орган томонидан аризалар ҳар ойнинг 15-санасига қадар кўриб чиқилади. Бунда олий таълим муассасаларида ташкил этилган ижара комиссиялар томонидан талабаларнинг аризалари асосида баённома электрон рақамли имзо (ЭРИ) орқали тасдиқланади ва буйруқлар шакллантирилади. Олий таълим муассасаси ректори (директори) комиссия аъзолари томонидан келишилган буйруқни электрон рақамли имзо орқали тасдиқлайди. Тасдиқланган буйруқ асосида талабаларга ижара тўловларининг бир қисми қоплаб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши давлат хизматини кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат хизматини кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишда уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг мурожаати кўрилмасдан қолдирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ариза берувчи томонидан ариза маълумотларини ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шаклда, ариза юборилган платформа орқали юклаб олиш имконияти яратилади.
(71 — 77-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 2 мартдаги 88-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.03.2026 й., 09/26/88/0192-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ойлик ижара тўловининг бир қисмини қоплаб бериш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқув йили давомида, яъни ҳар йили 1 сентябрдан 1 июлгача этиб ёки ўқитиш дастури бўйича ўқув йилининг давомийлигига қараб белгиланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ариза берувчи томонидан ҳар ойнинг 7-санасига қадар аризалар масъулларга тақдим этилганидан сўнг амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу муддатлар тугагандан кейин тақдим этилган аризалар кўриб чиқилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ариза берувчи тақдим этилган ҳужжатлар ва уларда кўрсатилган маълумотларнинг ишончлилиги ва ҳаққонийлиги учун шахсан жавобгар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Ариза берувчини ўрганиш тартиби
(3-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 августдаги 376-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2023 й., 09/23/376/0607-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Масъуллар бир ҳафта давомида тьюторлар билан биргаликда ариза берувчиларнинг маълумотларини комиссияга тақдим этиш учун ҳар томонлама ўрганади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 августдаги 376-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2023 й., 09/23/376/0607-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Масъуллар ҳафта давомида ўрганилган маълумотларни умумлаштириб, кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш учун навбатдаги ҳафтанинг биринчи кунида комиссияга тақдим этади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 августдаги 376-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2023 й., 09/23/376/0607-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Ойлик ижара тўловининг бир қисмини қоплаб беришни комиссия томонидан кўриб чиқиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Масъуллар тақдим этган ариза берувчилар тўғрисидаги маълумотлар бир кун муддатда комиссия томонидан ўрганиб чиқилади ва тегишли қарор қабул қилинади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 августдаги 376-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2023 й., 09/23/376/0607-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Комиссия ишининг ташкилий шакли йиғилиш ҳисобланади. Комиссия мажлислари комиссия аъзоларининг камида учдан икки қисми қатнашган тақдирда ўтказилади. Бунда, ариза берувчи таълим олаётган факультет деканининг масалага масъул ўринбосари, тьютор, хотин-қизлар кенгаши раиси, ёшлар етакчиси бир вақтнинг ўзида комиссия йиғилишида иштирок этиши шарт.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 августдаги 376-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2023 й., 09/23/376/0607-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Комиссия йиғилишларида иштирок этаётган аъзоларнинг учдан икки қисми ёқлаб овоз берган комиссия қарорлари қабул қилинган ҳисобланади ва ушбу йиғилишларда қабул қилинган қарорлар йиғилиш котиби томонидан баённома билан расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Комиссиянинг барча йиғилишлари баённома билан расмийлаштирилади ва қарор шаклида қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Комиссия унинг ваколатларига тегишли масалаларни комиссия раиси бошчилигида ўтказиладиган йиғилишларда кўриб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Комиссия раиси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
комиссиянинг умумий фаолиятига раҳбарлик қилади, унинг иш режаси бажарилиши юзасидан доимий назоратни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
комиссиянинг йиғилишларини чақиради ва уларда раислик қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
комиссия ваколатига тегишли бўлган масалаларни унинг йиғилишида кўриб чиқиш учун киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
комиссия қарорларини тасдиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Комиссия котиби:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
комиссия раисининг топшириқларига асосан комиссия аъзоларини комиссия йиғилишининг ўтказиладиган жойи, вақти ва санаси тўғрисида хабардор қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
комиссия иш режаларини тайёрлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
комиссия баённомаларини юритади ва тасдиқланган баённомаларни комиссия аъзоларига юборади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
комиссия далолатномалари ва хулосаларини манзилларга етказади; комиссия иш юритувини амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Комиссия ҳужжатлари давлат олий таълим муассасасининг архивида белгиланган муддатгача сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Зарурат бўлганда, тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотларга аниқлик киритиш мақсадида ариза берувчи суҳбат учун Комиссия йиғилишига чақирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Комиссия аризаларни навбат асосида уларнинг қайд этилиши кетма-кетлигига мувофиқ кўриб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия йиғилишлари, уларнинг ошкоралиги ва холислигини таъминлаш мақсадида узлуксиз видеотасвирга (овозли) туширилади ҳамда олий таълим муассасаси архивида белгиланган муддатгача сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Комиссия тақдим этилган ҳужжатлар ва маълумотлар асосида ариза берувчига ойлик ижара тўловининг бир қисмини қоплаб бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
(22-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 августдаги 376-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2023 й., 09/23/376/0607-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Талабгорларни танлаш комиссия томонидан қонунийлик, шаффофлик, адолат ва ҳаққонийлик тамойиллари асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ойлик ижара тўловининг бир қисмини қоплаб бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида комиссия махсус реестрни юритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Кўриб чиқиш якунлари бўйича комиссия йиғилишининг баённомаси асосида бир кун муддатда давлат олий таълим муассасаси ректори (филиал директори)нинг тегишли буйруғи расмийлаштирилиб, аризалари қаноатлантирилган Талабгорлар тўғрисидаги тегишли маълумотлар ва уларнинг рўйхати тўловларни амалга ошириш учун бухгалтерияга тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссиянинг ижара тўловининг бир қисмини тўлаб бериш ёки ижара тўловининг бир қисмини тўлаб беришни рад этиш тўғрисидаги қарори асослантирилган равишда олий таълим муассасасининг тегишли эълонлар тахталари, расмий сайтларида акс эттирилиши комиссия котиби томонидан таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Комиссия томонидан доимий равишда ижара шартномасини қалбакилаштирган ва нотўғри маълумотлар тақдим этган талабалар рўйхати шакллантирилиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу талабалар рўйхатига тушган талабаларга комиссия қарори асосида ойлик ижара тўловининг бир қисмини қоплаб бериш тўхтатилиши мумкин.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 августдаги 376-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2023 й., 09/23/376/0607-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри ёки сохта маълумотлар мавжуд бўлганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ариза ва тегишли ҳужжатлар қабул қилишнинг охирги санаси тугагандан кейин тақдим этилганда.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 августдаги 376-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2023 й., 09/23/376/0607-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Ойлик ижара тўловининг бир қисмини қоплаб беришни рад этиш тўғрисидаги қарорда кўрсатилган камчиликларни тўғрилаш имконияти бўлган тақдирда ариза берувчи ушбу Низомда белгиланган умумий тартибда такроран мурожаат қилишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Ойлик ижара тўловининг бир қисмини қоплаб беришни молиялаштириш ва тўлаб бериш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатларда давлат олий таълим муассасаси ижара ҳуқуқи асосида яшаётган талабаларнинг жами сонини, шунингдек, унинг 60 фоизини алоҳида кўрсатган ҳолда асослантирилган ҳисоб-китобларни юқори турувчи вазирлик ва идораларга тақдим этишлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Вазирлик ва идоралар ўз навбатида давлат олий таълим муассасалари томонидан тақдим этилган ҳисоб-китобларни жамлаб, белгиланган тартибда Давлат бюджетидан тегишли маблағларни ажратиш учун Молия вазирлигига тақдим этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Давлат бюджетидан мазкур мақсадлар учун ажратиладиган маблағлар олий таълим муассасаси харажатлар сметасининг «47.21.500 — Уй-жой-коммунал хизматлар бўйича ҳар ойлик компенсация тўловлари» моддасида режалаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Аризаси ижобий ҳал этилган талабалар учун ижара тўловининг бир қисми Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан улар ариза берган санадан бошлаб қоплаб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Давлат олий таълим муассасаси ректори (филиал директори)нинг тегишли буйруғига мувофиқ муассаса бухгалтерияси томонидан ижара ҳақининг бир қисмини қоплаш учун бериладиган маблағлар талабгорнинг пластик картасига пул ўтказиш йўли билан ҳар ойнинг 15-санасига қадар тўлаб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Ижара ҳуқуқи асосида яшаётган талабалар ижара тўловининг бир қисмини қоплаб бериш учун давлат олий таълим муассасаларига бюджетдан ажратилган маблағларнинг тегишли молия йили якунига қадар ўзлаштирилмай қолган қисми белгиланган тартибда Давлат бюджетига қайтарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
321. Марказлар, олий таълим муассасалари ва ташкилотлар ўз фаолиятини амалга ошириш натижасида олинган ариза берувчи тўғрисидаги маълумотларнинг махфийлигини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
322. Ариза берувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
323. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Марказлар ушбу Низом талабларининг ижроси юзасидан давлат органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятини, жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат ва мониторинг қилиб боради.
(321 — 323-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 2 мартдаги 88-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.03.2026 й., 09/26/88/0192-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Талаба ўқув йили давомида академик таътилга чиққан, курсда қолдирилган ёки талабалар сафидан четлаштирилган ҳолларда, унга ижара ҳақининг бир қисмини қоплаш учун бериладиган маблағларни тўлаш тўхтатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Талабгор ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларда кўрсатилган маълумотларни, шунингдек тақдим этилган ижара шартномаси бекор қилинганда ёки яшаш манзили ўзгарганда уч иш куни ичида масъулларга ҳамда олий таълим муассасаси бухгалтериясига хабар бериши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Мазкур тўловларнинг тўғри ҳисобланиши ва тўланишини доимий назорат қилиш давлат олий таълим муассасаси ректори (филиал директори), ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори (директор ўринбосари), бош бухгалтери ва бош аудитори зиммасига юкланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Ойлик ижара тўлови бир қисмини қоплаб бериш бўйича ажратилган маблағлар ортиқча тўланганда, давлат олий таълим муассасасининг масъуллари ҳамда бухгалтерияси томонидан мазкур маблағларни қайтариш чоралари кўрилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ойлик ижара тўловининг бир қисмини қоплаб бериш бўйича маблағларни талабгорларга тўланиши юзасидан назорат Давлат молиявий назорати инспекцияси ҳамда вазирлик ва идораларнинг Ички аудит ва молиявий назорат хизматлари томонидан амалга оширилади.
(37-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 мартдаги 135-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Ушбу Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат олий таълим муассасаларининг ижара ҳуқуқи асосида яшаётган талабаларига ойлик ижара тўловининг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат олий таълим муассасаларининг ижара ҳуқуқи асосида яшаётган талабаларига ойлик ижара тўловининг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб бериш бўйича талабгорларни танлаб олиш комиссиясининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.
Лавозимига кўра
—
Олий таълим ташкилотининг ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректори (филиал директорининг биринчи ўринбосари), Комиссия раиси
2.
Лавозимига кўра
—
Олий таълим ташкилотининг Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи
3.
Лавозимига кўра
—
Олий таълим ташкилотининг Хотин-қизлар кенгаши раиси
4.
Лавозимига кўра
—
Олий таълим ташкилоти факультет деканининг ёшлар билан ишлаш бўйича ўринбосари
5.
Лавозимига кўра
—
Олий таълим ташкилотининг ёшлар етакчиси
6.
Лавозимига кўра
—
Олий таълим ташкилотининг тьютори
7.
Лавозимига кўра
—
Олий таълим ташкилотининг бош аудитори
8.
Лавозимига кўра
—
Олий таълим ташкилотининг Бухгалтерия бўлими масъул ходими
9.
Лавозимига кўра
—
Олий таълим ташкилотининг Регистратор офиси маълумотлар базаси бўлими менежери, Комиссия котиби
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 28 январдаги 32-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.01.2026 й., 09/26/32/0084-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат олий таълим муассасаларининг ижара ҳуқуқи асосида яшаётган талабаларига ойлик ижара тўловининг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат олий таълим муассасаларининг ижара ҳуқуқи асосида яшаётган талабаларига ойлик ижара тўловининг бир қисмини қоплаб бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Муддатлар
1-босқич
Ариза берувчи
1. Ойлик ижара тўловининг бир қисмини қоплаб бериш бўйича давлат хизматлари марказлари (кейинги ўринларда — Марказлар)га мурожаат қилади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) ёхуд Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг махсус платформаси орқали (кейинги ўринларда — Махсус платформа) рўйхатдан ўтади.
2. Марказларга ёки ЯИДХП ёхуд Махсус платформа орқали мурожаат этганда, белгиланган шаклдаги сўровномани тўлдиради. (Бунда талабгорнинг ижара шартномаси маълумотлари Солиқ қўмитасининг ijara.soliq.uz платформасидан интеграция орқали автоматик тарзда олинади. Мазкур ҳолатда 1-босқич талабаларидан жорий ўқув йилининг сентябрь ва октябрь ойлари учун ижара шартномаси талаб этилмайди.)
1. Аризалар асосида баённома шакллантиради, Махсус платформада яратилган баённома белгиланган мезонлар бўйича автоматик текширилади. Шунингдек, тьюторлар билан биргаликда ариза берувчининг маълумотларини комиссияга тақдим этиш учун ҳар томонлама ўрганади.
2. Ижара комиссияси аъзоларига баённомани тасдиқлаш учун ахборот тизимида SMS-хабарнома орқали баённомани кўриб чиқиш ҳаволасини юборади.
Ҳар ойнинг 7-санасидан 13-санасига қадар
3-босқич
Олий таълим муассасаси ижара комиссияси
(Аъзолар)
Олий таълим муассасаси ижара комиссияси котиби томонидан юборилган баённомаларни электрон рақамли имзо орқали тасдиқлайди ёки рад этади.
Ҳар ойнинг 14-санасига қадар
4-босқич
Олий таълим муассасаси ижара комиссияси
(Раис)
Олий таълим муассасаси ижара комиссияси аъзолари томонидан тасдиқланган баённома қарорини электрон рақамли имзо орқали тасдиқлайди ёки рад этади.
Ҳар ойнинг 14-санасига қадар
5-босқич
Олий таълим муассасаси ижара комиссияси
(Буйруқни келишувчилар)
Ахборот тизимида тасдиқланган баённома асосида автоматик тарзда шаклланган буйруқни электрон рақамли имзо орқали тасдиқлайди ёки рад этади.
Олий таълим муассасасида тасдиқланган буйруқ асосида ариза берувчининг ижара тўловларининг бир қисмини қоплаб бериш миқдорини ҳисоблаш ҳужжатини яратади ҳамда тегишли тўловларнинг амалга оширилишини таъминлайди.
Ҳар ойнинг 15-санасига қадар
8-босқич
Олий таълим муассасаси ижара комиссияси
(Котиб)
Ариза берувчини давлат хизматини кўрсатиш натижаси ҳақида хабардор қилади.
Ҳар ойнинг 15-санасига қадар
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 2 мартдаги 88-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.03.2026 й., 09/26/88/0192-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат олий таълим муассасаларининг ижара ҳуқуқи асосида яшаётган талабаларига ойлик ижара тўловининг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НАМУНА
СЎРОВНОМА
I. Ариза берувчининг шахсий маълумотлари
1.1. Фамилияси, исми ва отасининг исми
1.2. Туғилган санаси
1.3. Паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари (серияси ва рақами, ЖШШИР маълумотлари)
1.4. Фуқаролиги
1.5. Доимий яшаш манзили
1.6. Телефон рақами
1.7. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса)
1.8. Жинси
1.9. Ижтимоий ҳолати
II. Ариза берувчининг таълим маълумотлари
2.1. Таҳсил олаётган олий таълим муассасаси номи
2.2. Факультети
2.3. Таълим йўналиши
2.4. Таълим шакли
2.5. Таълим босқичи
2.6. Гуруҳи
2.7. Таълим тили
III. Ариза маълумотлари
3.1. Ижара шартномаси ID рақами
3.2. Ижарага олинган уй-жой ҳудуди ва манзили
3.3. Уй-жойнинг ижара суммаси
3.4. Ижара шартномасининг амал қилиш муддати
3.5. Ижара берувчининг фамилияси, исми ва отасининг исми
3.6. Банк пластик картаси маълумотлари (МФО, банк пластик картаси тури, ҳисобварағи)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат олий таълим муассасаларининг ижара ҳуқуқи асосида яшаётган талабаларига ойлик ижара тўловининг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НАМУНА
АРИЗА
1. Талаба Ф.И.О.
2. Талаба манзили
3. Туғилган санаси
4. Жинси
5. Солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР)
6. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР)
Ўқиш жойи
Таълим йўналиши
Таълим шакли
Таълим босқичи
7. Ижарага олинган уй-жой ҳудуди ва манзили
8. Уй-жойнинг ижара суммаси
Мен давлат томонидан ойлик ижара тўловининг бир қисмини қоплаб берилишидан манфаатдорлигимни билдираман.
9. Паспортим ва ижтимоий ҳолатимни тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаларини илова қилмоқдаман. Ушбу ариза ва унга илова қилинаётган ҳужжатларда кўрсатилган барча маълумотларнинг ҳақиқийлигини тасдиқлайман.
Қабул қилинган сана
Қабул қилган шахс
(QR код)
Ариза ҳолати:
Ахборот тизими номи
(3, 4-иловалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 2 мартдаги 88-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.03.2026 й., 09/26/88/0192-сон)