23.09.2021 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3030-7
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг қарори, 23.09.2021 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3030-7
Кучга кириш санаси
24.12.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори

Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2021 йил 23 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3030-7]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Марказий банк бошқаруви қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2018 йил 28 апрелдаги 16/18-сон қарори (рўйхат рақами 3030, 2018 йил 2 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2018 й., 27-сон, 553-модда) билан тасдиқланган Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Раис М. НУРМУРАТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 24 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20/7-сон

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2021 йил 24 августдаги 20/7-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидаги мазмундаги 181-банд билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«181. Банклар ўзларининг расмий веб-сайтларида жисмоний шахсларга мўлжалланган кредитларнинг (микроқарзларнинг) тўлиқ қийматини мустақил ҳисоблаб чиқиш имкониятини яратиб беришлари лозим.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 27-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«фоиз ставкасининг йиллик номинал қиймати, шунингдек истеъмолчи-жисмоний шахслар мурожаат қилган санадаги кредитнинг тўлиқ қиймати. Бунда жисмоний шахсларга ажратиладиган кредитларнинг (микроқарзларнинг) тўлиқ қийматини ҳисоблаш мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ тартибда амалга оширилади;».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 301-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«301. Истеъмолчи-жисмоний шахс кредит олиш ёки омонат ҳисобварағи очиш учун банкка мурожаат қилганида (банк биносига истеъмолчи ташриф буюрганда) банк мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ кредитнинг ҳамда 3-иловасига мувофиқ муддатли омонатнинг асосий шартлари тўғрисидаги ахборот варақасини (бундан буён матнда Ахборот варақаси деб юритилади) истеъмолчи — жисмоний шахс билан биргаликда тўлдиради ва истеъмолчи — жисмоний шахсга тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банк ўзининг расмий веб-сайтида истеъмолчиларга тақдим этилаётган омонат ва кредит маҳсулотлари бўйича Ахборот варақасининг интерактив шаклини мустақил равишда тўлдириш ва ундан нусха олиш имкониятини яратиб бериши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ахборот варақаси истеъмолчи — жисмоний шахсга бепул тарзда тақдим этилади ва кредит олиш ёки омонат ҳисобварағи очиш учун буюртманома ҳисобланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу банднинг талаблари миқроқарз муносабатларига ҳам қўлланади.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи хатбошидан «шарт.» деган сўз чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«истеъмолчи — жисмоний шахслар билан тузилган кредит шартномасида кредитнинг тўлиқ қиймати миқдорини кўрсатиши шарт. Бунда кредитнинг тўлиқ қиймати миқдори шартноманинг биринчи варағининг ўнг юқори бурчагида, квадрат шаклдаги рамка ичига, оқ фонда қора ранг билан, «Times New Roman» 14 ўлчамли шрифтдан кам бўлмаган ёки шунга ўхшаш шрифтни қўллаган ҳолда, рақам ва сўзлар билан ёзилади.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Илова мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 1-иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 2 ва 3-иловаларига мувофиқ таҳрирдаги 2 ва 3-иловалар билан тўлдирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисида»ги Низомга
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредитнинг (микроқарзнинг) тўлиқ қийматини ҳисоблаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРТИБИ

Мазкур Тартиб жисмоний шахслар — истеъмолчиларга (бундан буён матнда «қарз олувчилар» деб юритилади) ажратилган кредитларнинг (микроқарзларнинг) тўлиқ қийматини ҳисоблаш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Тартибда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредитнинг (микроқарзнинг) тўлиқ қиймати (бундан буён матнда «КТҚ» деб юритилади) — кредит (микроқарз) олиш билан боғлиқ тўловларнинг ҳаққоний, йиллик ва самарали ҳисоблашдаги фоиз ставкаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредит (микроқарз) шартномаси — банк томонидан қарз олувчига пул маблағларини тўловлилик, муддатлилик ва қайтаришлилик шартлари асосида бериш ҳақидаги банк ва қарз олувчи ўртасидаги келишув.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. КТҚни ҳисоблаб чиқишда қарз олувчининг қуйидаги тўловлари ҳисобга олинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) асосий қарз ва фоизлар бўйича тўловлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) банк фойдасига амалга ошириладиган тўловлар, агар бундай тўловлар кредит (микроқарз) шартномаси шартларига мувофиқ қарз олувчининг мажбуриятларига кирса ва/ёки кредит (микроқарз) ажратилиши бундай тўловларнинг амалга оширилишига боғлиқ бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) учинчи шахслар фойдасига амалга ошириладиган тўловлар, агар бундай тўловлар кредит (микроқарз) шартномаси шартларига мувофиқ қарз олувчининг мажбуриятларига кирса, шу жумладан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суғурта ташкилоти фойдасига амалга ошириладиган тўловлар, агар суғурта шартномаси бўйича суғурта ҳодисаси юзага келган тақдирда наф олувчи бўлиб банк ҳисобланса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарз олувчининг мажбуриятлари таъминотига қабул қилинган ва гаровга қўювчининг ихтиёрида қоладиган гаров предметини гаров шартномаси бўйича суғурта қилишда қарз олувчи томонидан суғурта ташкилотининг фойдасига амалга ошириладиган тўловлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарз олувчи томонидан кафолат (кафиллик) олиш учун кафолат берувчига (кафилга), шунингдек гаровга топширилаётган мулкни баҳолаш учун баҳоловчи ташкилотга тўланадиган тўловлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мижозларни жалб қилиш, улар томонидан кредит (микроқарз) олиш учун тақдим этилган ҳужжатларни текшириш, ушбу ҳужжатларни банкка топшириш, кредитларни (микроқарзларни) қоплаш ҳисобига банк мижозларидан тўловлар ва пул ўтказмаларини қабул қилиш бўйича банкка хизмат кўрсатадиган ташкилотлар (воситачилар) ҳисобига амалга оширилган тўловлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банк томонидан КТҚ кўрсаткичининг ҳисоб-китоби кредит (микроқарз) шартномаси муддати тугагунга қадар мазкур бандда назарда тутилган барча тўловларни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. КТҚ ҳисоб-китобига қуйидагилар киритилмайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) қарз олувчининг учинчи шахслар фойдасига амалга оширадиган тўловлари, мазкур Тартибнинг 2-бандида кўрсатилган тўловлар бундан мустасно;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) бажариш мажбурияти кредит (микроқарз) шартномаси шартларидан эмас, балки қонунчилик талабларидан келиб чиқадиган, қарз олувчи томонидан амалга оширилиши лозим бўлган тўловлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) қарз олувчининг кредит (микроқарз) шартномаси шартларини бажармаслиги ёки лозим даражада бажармаслиги билан боғлиқ тўловлар, шу жумладан неустойка ва/ёки шартномада назарда тутилган бошқа тўловлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) банк пластик карталаридан фойдаланган ҳолда ажратилган кредитлар (микроқарзлар) бўйича тўловлар, хусусан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банк картасини чиқариш билан боғлиқ комиссиялар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банк картасига хизмат кўрсатиш билан боғлиқ комиссиялар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банк ва/ёки тўлов ташкилотлари мобил иловаси, банкоматлари ва инфокиосклари орқали кредит тўловлари амалга оширилганда ундириладиган комиссиялар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредит (микроқарз) суммаларини банкоматлардан фойдаланган ҳолда нақд пулда олганлиги учун тўланадиган комиссиялар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Банклар қуйидаги ҳолларда КТҚни ҳисоблаб чиқишлари шарт:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) қарз олувчилар билан кредит (микроқарз) шартномаси тузилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) кредит (микроқарз) олиш истагини билдирган қарз олувчиларга кредит (микроқарз) олиш шартлари ҳақидаги маълумотларни тақдим этиш вақтида. Агар маълумотлар тақдим этиш вақтида мазкур Тартибнинг 2-бандида назарда тутилган айрим тўловлар миқдорини аниқлаш имкони бўлмаса, у ҳолда банк томонидан унга маълум бўлган шу турдаги тўловларга амал қилиши ҳамда кредит (микроқарз) олиш истагини билдирган қарз олувчиларга шу тўловларнинг манбаларини ошкор қилиши лозим (масалан, КТҚни ҳисоблашда тарифларидан фойдаланилган суғурта компаниясининг номи ва бошқалар).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. КТҚни ҳисоблашда қарз олувчининг кредит (микроқарз) бўйича амалга ошириб бўлган тўловлари улар ҳақиқатда тўланган вақтда, келажакда амалга оширадиган тўловлари эса кредит (микроқарз) шартномаси тузилган санада маълум бўлган кредит (микроқарз) ажратиш шартларига асосан тўловларни тўлаш жадвали бўйича ҳисобга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар гаров предметини суғурталаниши кредит (микроқарз) шартномаси тузилган санадан кейин амалга ошириладиган бўлса, у ҳолда банк қарз олувчидан суғурта компаниясига амалга оширилиши мўлжалланаётган тўлов суммасини аниқлаши ва шу суммадан келиб чиққан ҳолда КТҚни ҳисоблаб чиқиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Кредитнинг тўлиқ қийматини ҳисоблашда қуйидаги шартлар ҳисобга олинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) агар кредит (микроқарз) шартномасига мувофиқ истеъмолчи кредит (микроқарз) маблағларини қисмларга бўлиб олиши ёки кредит (микроқарз) олиш вақтини танлаш мумкинлиги назарда тутилган бўлса, унда кредит (микроқарз) суммаси истеъмолчига кредит (микроқарз) шартномасини тузиш вақтида тўлиқ ўтказилган деб ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) кредит (микроқарз) олиш истагини билдирган қарз олувчиларга кредит (микроқарз) олиш шартлари ҳақидаги маълумотларни тақдим этиш вақтида, кредитнинг тўлиқ қиймати таркибидаги суғурта харажатларини ҳисоблашда суғурта ташкилотларининг жорий даврда амалда бўлган ставка ва мукофот миқдорларидан энг юқориси олинади. Шунингдек, истеъмолчилар келгусида суғурта ташкилотларининг ставка ва мукофот миқдорлари ўзгариши эҳтимоли кредитнинг тўлиқ қийматига таъсир кўрсатиши мумкинлиги тўғрисида хабардор қилинишлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Агар кредитнинг (микроқарзнинг) фоиз ставкаси базавий кўрсаткичларга (Марказий банкнинг асосий ставкаси, инфляция даражаси ва бошқалар) боғланган бўлса, у ҳолда банк КТҚни ҳисоблашда шу кундаги базавий кўрсаткичларнинг миқдоридан фойдаланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Банклар КТҚни дастурий воситалардан фойдаланган ҳолда ҳисоблайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КТҚ қуйидаги формула асосида ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
S — кредитор томонидан қарздорга ажратиладиган кредитнинг (микроқарзнинг) суммаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Р1 — мижознинг кредитни (микроқарзни) сўндириш учун йўналтирадиган навбатдаги тўлов суммаси; (Pi кредитни сўндириш графигидаги пул оқимларини англатади)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
APR — кредитнинг (микроқарзнинг) тўлиқ қиймати (КТҚ);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
m — мижознинг кредитни (микроқарзни) сўндириш учун йўналтирадиган тўловлари сони;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(Масалан, истеъмолчи кредит (микроқарз)ни 3 йил давомида ҳар ойда бир марта сўндириб борса, m — 36 га тенг бўлади)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
i — мижознинг кредитни (микроқарзни) сўндириш учун йўналтирадиган навбатдаги тўловининг тартиб рақами;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(Масалан, кредитни сўндириш графигига асосан истеъмолчи ҳар ой сўндириб борса ва жорий тўлови 5-чи ойга тўғри келса, i — 5 га тенг бўлади)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ti — кредит (микроқарз) ажратилган кундан бошлаб мижоз томонидан сўндириш учун йўналтириладиган навбатдаги тўловга қадар бўлган муддат (кунларда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(Агар истеъмолчи ҳар ой сўндирилиб бориладиган кредит (микроқарз) бўйича 5-чи ой учун тўлов қилиши керак бўлса t5 — 150 кунни ташкил этади)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. КТҚни ҳисоблашда вергулдан кейин бир белгигача яхлит қилиб ҳисобланади. Агар вергулдан кейинги иккинчи белги «5» га тенг ва ундан юқори бўлса, у ҳолда вергулдан кейинги биринчи белги бир бирликка оширилади. Масалан, КТҚ кўрсаткичи 18,66 ни ташкил қилди. У яхлит қилиб ҳисоблангач — 18,7 ҳосил бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Банклар истеъмолчи — жисмоний шахсга унинг талабига кўра КТҚ миқдори тўғрисидаги маълумот билан бирга кредит (микроқарз) шартномаси тузиш пайтида унинг мутлақ қийматини, яъни кредитнинг (микроқарзнинг) асосий қиймати, фоизлари ва бошқа тўловлар, шу жумладан амалдаги таърифлар бўйича учинчи шахс фойдасига тўланадиган тўловларни, агар бундай тўловлар истеъмолчи — жисмоний шахснинг мажбурияти бўйича шартнома шартларидан келиб чиқадиган бўлса, уларни алоҳида кўрсатган ҳолда ёзма маълумот тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Банклар оммавий ахборот воситалари орқали кредит (микроқарз) тўғрисидаги маълумотларни эълон қилганларида, ушбу эълонда банкка мурожаат этилганида мижозларга кредит (микроқарз) олиш билан боғлиқ КТҚни ҳисоблаб берилиши ҳақида ахборот беришлари лозим.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисида низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга
2-ИЛОВА

«Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисида»ги низомга

Кредитнинг асосий шартлари тўғрисидаги ахборот
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ВАРАҚАСИ*

Тижорат банкининг номи,
‎ расмий веб-сайти, телефон рақамлари

1-бўлим. Кредит бўйича маълумотлар

1. Кредитнинг тури
2. Кредитнинг мақсади
3. Кредитнинг миқдори
4. Кредитдан фойдаланиш муддати
5. Кредитдан фойдаланиш муддати давомидаги фоиз ставкаси (номинал миқдорда) ва ушбу фоиз миқдори бўйича тўланиши лозим бўлган сумма _________________
‎(фоиз кўринишида)

___________
‎(кредитнинг тўлиқ муддатига пул кўринишида)

6. Кредитнинг тўлиқ фойдаланиш муддати давомида тўланадиган жами сумма
‎____________________ _______________________ ________________________
‎ (кредитнинг миқдори) + (ҳисобланадиган фоизлар) = (жами тўланадиган сумма)
7. Кредитнинг имтиёзли даври (агар мавжуд бўлса)
8. Тўловларнинг даврийлиги (ҳар ойда, ҳар чоракда ва ҳ.к.)

9. Кредитни сўндириш усули
‎‎(аннуитет усулида (тенг миқдорларда), дифференциал усулида)

10. Тўловларнинг даврида бир марталик тўлов суммаси:
‎‎аннуитет усулида
‎дифференциал усулида
‎______________________________ ‎______________________________ ‎(оралиқ тўловларидан энг кўп миқдордаги тўлов)
11. Кредитни ажратиш шакли
‎(маҳсулот/хизмат таъминотчиси ҳисобварағига пул ўтказиш, нақд пул, банк картасига ўтказиш, ва ҳ.к.)
12. Кредит билан боғлиқ қўшимча харажатлар, жумладан (агар бундай харажатлар мавжуд бўлса): __________________________‎(кредитнинг тўлиқ муддатига пул кўринишида, жами)
Турлари бўйича банкнинг комиссия ва йиғимлари (алоҳида кўрсатилсин) __________________________ ‎(кредитнинг тўлиқ муддатига пул кўринишида, жами)
учинчи шахслар хизмати (алоҳида кўрсатилсин) __________________________ ‎(кредитнинг тўлиқ муддатига пул кўринишида, жами)
13. Кредитнинг тўлиқ қиймати
‎(номинал фоиз ставкасини ва кредитга хизмат кўрсатиш харажатларини ўз ичига олади)
14. Кредит олиш бўйича тақдим қилинган аризани кўриб чиқиш муддати

2-бўлим. Бошқа молиявий мажбуриятлар билан боғлиқ муҳим шартлар

1. Кредит бўйича қарздорлик ўз вақтида сўндирилмаганлиги учун шартномада кўзда тутилаётган тўлаши лозим бўлган неустойка (жарима, пеня) (агар бундай шарт мавжуд бўлса) _____________________________________________
‎(фоиз ёки қатьий белгиланган сумма кўрсатилади, шунингдек неустойка (жарима, пеня) ҳисоблаш учун асос бўлувчи шартнома шартлари келтирилади)
2. Кредит бўйича қарздорлик ўз вақтида сўндирилмаганлиги учун кредит суммасидан тўланадиган оширилган фоиз ставкаси миқдори
‎(агар бундай шарт мавжуд бўлса)

‎_‎_____________
‎(фоизда)

3. Кредитнинг таъминоти
‎(таъминот предметига қўйиладиган минимал талаблар, гаровнинг минимал қиймати)

Кредит олишга рози бўлишдан олдин диққат билан ўрганиб чиқинг!

Сиз кредитнинг шартлари ва қиймати тўғрисида, тўловлар ва ҳисоб-китоблар тартиби тўғрисида (фоизлар, жарима ва пенялар), кредит шартномаси бўйича Сизнинг ҳуқуқларингиз ва мажбуриятларингиз тўғрисида, кредит шартномаси бўйича юза?а к?л?ши мумкин бўлган хатарлар ва жавобгарликлар тўғрисида, шунингдек Сизга тушунарсиз бўлган бошқа масалалар юзасидан банкдан тўлиқ ва батафсил маълумот олишга ҳақлисиз.

Агар Сизда шикоятлар мавжуд бўлса, у ҳолда Сиз мурожаатингизни (телефон рақами кўрсатилади) рақамли телефонга ёки (банкнинг почта манзили кўрсатилади) манзилга ёки (банкнинг электрон почтаси манзили кўрсатилади) электрон манзилга жўнатишингиз мумкин.
АХБОРОТ ВАРАҚАСИНИНГ ТЎҒРИЛИГИ
‎ВА ҲАҚИҚИЙЛИГИ ТАСДИҚЛАНАДИ.
________________________________________________________ __________________
(банк мутахассисининг Ф.И.Ш. ва лавозими) (тўлдирилган сана)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Мазкур варақа кредит шартномаси ёки кредит олиш учун буюртманома ўрнини босмайди, аксинча турли банкларнинг кредитлаш шартларини таққослашга ва керакли танловни амалга оширишга ёрдам беради.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисида низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисида»ги низомга
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Муддатли омонатнинг асосий шартлари тўғрисидаги ахборот
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ВАРАҚАСИ*
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тижорат банкининг номи, расмий веб-сайти, телефон рақамлари

1-бўлим. Омонатнинг асосий шартлари

1. Омонат номи
2. Омонатнинг валютаси
3. Омонат бўйича йиллик фоиз ставкаси (агар омонат бўйича йиллик фоиз ставкаси дифференциаллашган ёки омонатни расмийлаштириш усулига боғлиқ бўлса, ҳар бири алоҳида кўрсатилади)
4. Омонат бўйича ҳисобланган фоизларни капитализацияси мавжудлиги (ҳисобланган фоизни асосий маблағга қўшиб қайта фоиз ҳисоблаш)
5. Омонатнинг муддати
6. Омонатга қўйиладиган маблағнинг энг кам миқдори (агар мавжуд бўлса)
7. Омонат бўйича фоизларни тўлаш даврийлиги
8. Омонатни расмийлаштириш усули
‎ (онлайн ёки банкка ташриф буюриш орқали)
9. Қўшимча маблағ киритиш имконияти
10. Автоузайтириш (омонат муддати тугаганда омонат муддатини банк томонидан бир томонлама узайтириш)
11. Бошқа шартлар

2-бўлим. Бошқа муҳим шартлар

1. Омонатга қўйилган пул маблағларини омонат муддати тугагунга қадар қисман ечиб олиш имкониятининг мавжудлиги
2. Омонат шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш тартиби

Омонат қўйишга рози бўлишдан олдин диққат билан ўрганиб чиқинг!

Сиз омонатнинг шартлари, омонат бўйича фоиз даромадлари ва ҳисоб-китоблар тартиби тўғрисида, шунингдек ҳуқуқларингиз ва мажбуриятларингиз, Сизга тушунарсиз бўлган бошқа масалалар юзасидан банкдан тўлиқ ва батафсил маълумот олишга ҳақлисиз.

Агар Сизда шикоятлар мавжуд бўлса, у ҳолда Сиз мурожаатингизни (телефон рақами кўрсатилади) рақамли телефонга ёки (банкнинг почта манзили кўрсатилади) манзилга ёки (банкнинг электрон почтаси манзили кўрсатилади) электрон манзилга жўнатишингиз мумкин.

АХБОРОТ ВАРАҚАСИНИНГ ТЎҒРИЛИГИ ВА ҲАҚИҚИЙЛИГИ ТАСДИҚЛАНАДИ.
_________________________________________________

____________________

(банк мутахассисининг Ф.И.Ш. ва лавозими)

(тўлдирилган сана)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Мазкур варақа омонат шартномаси ёки омонат олиш учун буюртманома ўрнини босмайди, аксинча турли банкларнинг омонат шартларини таққослашга ва керакли танловни амалга оширишга ёрдам беради.».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.09.2021 й., 10/21/3030-7/0907-сон)