Ҳужжат кучини йўқотган 31.12.2015 15.02.1993 йилдаги 84-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 31.12.2015
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

ЎЗБЕКИСТОН ПАХТАНИ ҚАЙТА ИШЛАШ ВА ПАХТА МАҲСУЛОТЛАРИНИ СОТИШ ДАВЛАТ-АКЦИОНЕРЛИК УЮШМАСИ («ЎЗДАВПАХТАСАНОАТСОТИШ»)НИНГ УСТАВИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 25 декабрдаги 372-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзпахтасаноатэкспорт» холдинг компаниясини ташкил этиш тўғрисида» 2015 йил 27 октябрдаги ПФ-4761-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзпахтасаноатэкспорт» холдинг компанияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 28 октябрдаги ПҚ-2422-сон қарори)» қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон пахтани қайта ишлаш ва пахта маҳсулотларини сотиш давлат-акционерлик уюшмаси «Ўздавпахтасаноатсотиш»нинг илова қилинаётган Устави тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1993 йил 15 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
84-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил
15 февралдаги 84-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон пахтани қайта ишлаш ва пахта маҳсулотини сотиш давлат-акционерлик уюшмаси «Ўздавпахтасаноатсотиш»нинг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
УСТАВИ

I.Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон пахтани қайта ишлаш ва пахта маҳсулотини сотиш давлат-акционерлик уюшмаси «Ўздавпахтасаноатсотиш», кейинги ўринларда уюшма деб аталади, юридик шахс ҳуқуқига эга бўлган хўжалик уюшмаси ҳисобланади ҳамда пахтани қайта ишлаш ва пахта маҳсулотини сотиш ҳудудий давлат-акционерлик бирлашмаларини (кейинги ўринларда — ҳудудий бирлашмалар), пахта хом ашёси харид қилиш, уни қайта ишлаш, пахта маҳсулоти ва каноп сотишни таъминловчи мулкчиликнинг барча шаклларидаги корхоналар ва ташкилотларни ихтиёрий равишда бирлаштиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уюшма у ташкил этилиши муносабати билан тугатилган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Узглавлегснабсбит» ва «Ўзбек пахта саноати» республика ишлаб чиқариш бирлашмасининг ҳуқуқий вориси ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳудудий бирлашмаларнинг уставлари уларнинг таъсис конференциялари томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уюшма аъзолари ўз хўжалик мустақилликларини, юридик шахс ҳуқуқларини сақлаб қоладилар, ўз фаолиятларида «Ўзбекистон Республикасидаги корхоналар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига ва ушбу Уставга амал қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Уюшма юридик шахс ҳисобланади, ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг бошқа қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига ва ушбу Уставга амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уюшма Ўзбекистон Республикаси банк муассасаларида ўзининг ҳисоб-китоб, валюта ва бошқа счётларига, ўз мулкига, мустақил ва йиғма балансларига эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уюшма Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Уюшма ҳудудий бирлашмалар орқали ўз таркибига кирувчи корхоналар ва ташкилотларнинг давлат мулкини бошқаради, Давлат корхоналари ва ташкилотларини белгиланган тартибда ташкил этади, қайта ташкил этади ва тугатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уюшма амалдаги қонун ҳужжатлари бўйича жазо чоралари қўлланиши мумкин бўлган ўзига қарашли мулк билан ўз мажбуриятлари бўйича жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат, унинг идоралари ва ташкилотлари уюшма мажбуриятлари бўйича жавоб бермаганидек уюшма ҳам давлат ва унинг идоралари мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уюшма ўз аъзолари мажбуриятлари бўйича жавоб бермаганидек унинг аъзолари ҳам уюшма мажбуриятлари бўйича жавоб бермайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ҳудудий бирлашмалар, корхоналар билан уюшма ўртасидаги муносабатлар Таъсис шартномаси ва ушбу Уставга биноан ҳуқуқ ҳамда ваколатларнинг бир қисмини уюшма бошқарув органларига бериш асосида қурилади. Уюшма аъзолари ўртасидаги муносабатлар шартнома асосида қурилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Уюшма Ўзбекистон Республикаси герби тасвири туширилган ҳамда ўз номи ўзбек ва рус тилларида ёзилган муҳрга, шунингдек уюшма эмблемаси тасвирланган муҳрга эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уюшманинг манзили: Ўзбекистон Республикаси, 700100, Тошкент шаҳри, Шота Руставели кўчаси, 8а-уй.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Уюшманинг мақсад ва вазифалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Жаҳон андозалари талабларига жавоб берадиган пахта ва каноп маҳсулотлари етиштириш ва сотишда республика халқ хўжалигининг эҳтиёжларини қондириш уюшма фаолиятининг мақсади ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қуйидагилар уюшманинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пахта хом ашёсини харид қилиш, сақлаш ва саноат йўли билан қайта ишлашда, пахта толаси ва бошқа пахта маҳсулотлари етиштиришда ягона илмий-техника сиёсати ўтказишни таъминлаш, жаҳон андозалари талабларига жавоб берадиган пахта толаси ва бошқа пахта маҳсулотлари ишлаб чиқаришни таъминлайдиган прогрессив, кам харажатли технологияни ишлаб чиқиш ва жорий этиш, пахта хом ашёсини тайёрлаш, сақлаш ва уни қайта ишлашда нобудгарчиликни энг кам даражага тушириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқарилаётган маҳсулот ва унинг қолдиқлари бўйича пухта ҳисобга олиш ва ҳисоботни юритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика Ҳукумати тасдиқлаган тартибга мувофиқ мустақил сотиш учун хўжаликлар ихтиёрида қолдириладиган пахта толаси ҳажмини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хўжаликлар билан тузилган шартномаларга мувофиқ ҳудудий бирлашмалар томонидан пахта ва каноп тайёрланишини назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлаган квоталар бўйича республика ва бошқа давлатларнинг истеъмолчиларига пахта толаси ва чигит етказиб бериш, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг лицензиялари асосида пахта толасини экспорт учун етказиб бериш, тўғридан-тўғри шартномалар бўйича пахтани қайта ишлашдан олинадиган қўшимча маҳсулотлар — момиқ, ўлик пахта, калта момиқ, шунингдек каноп толаси етказиб беришни мустақил амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пахта маҳсулотлари ресурсларига бўлган эҳтиёжни ўрганиш, Ўзбекистон Республикаси Истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитаси билан биргаликда, ишлаб чиқариш чиқиндилари бўйича эса — мустақил равишда, пахта маҳсулотлари етказиб беришни ривожлантириш истиқболларини, балансларни ишлаб чиқиш, пахта маҳсулотлари ва каноп толаси ишлаб чиқариш топшириқларини белгилаш ва уларни республиканинг ўзида ва унинг ташқарисида сотиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чигитдан фойдаланишнинг белгиланган тартибига мувофиқ уни республика пахтакор хўжаликларига ва ёғ-мой корхоналарига сотиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тузилган шартномалар ва битимларга мувофиқ маҳсулот етказиб берувчилар ва истеъмолчилар билан пахта маҳсулотлари учун марказлаштирилган ҳисоб-китобларни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика халқ хўжалигининг барча тармоқлари корхоналарини давлат буюртмаси ҳажмида пахта маҳсулотлари ва каноп толаси билан тўлиқ таъминлаш билан боғлиқ бўлган истиқболдаги ва жорий масалаларни ҳал қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳсулот етказиб берувчилар ва истеъмолчилар билан пахта маҳсулотлари етказиб беришга шартнома ва битимлар тузиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика пахтакор хўжаликлари ва пахта заводлари ишлаб чиқарган пахта маҳсулотларини сотишни ташкил этиш, маҳсулот етказиб берувчилар ва истеъмолчилар билан жўнатилган маҳсулот учун ҳисоб-китоб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пахта маҳсулотлари, каноп толасини улгуржи сотиш бўйича республикалараро кимошди савдолари ва ярмаркалар ташкил этиш ва ўтказиш, уларда республика манфаатларини ҳимоя қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биржа битишувлари бўйича пахта маҳсулотлари етказиб бериш масалаларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчи вилоят уюшмалари, республика биржалари, савдо уйлари, шунингдек бошқа давлатларнинг биржа ва савдо уйлари билан мустаҳкам ўзаро ҳамкорлик қилишни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тузилган шартномалар, минтақалараро ва минтақавий битимлар асосида пахта маҳсулотларини жўнатиш бўйича шартнома мажбуриятларининг бажарилишини назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бозор инфраструктурасини ривожлантириш бўйича тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, хорижий фирмалар билан қўшма корхоналар, кичик корхоналар, лизинг компаниялари тузиш ва улар фаолиятини мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
асосий ва айланма фондлар, хом ашё, моддий ва молиявий ресурслардан самарали фойдаланиш, меҳнат унумдорлигини ошириш ва хўжалик ҳисоби даромадини кўпайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий соҳани комплекс ривожлантириш, меҳнат жамоаларининг ташаббус ва тадбиркорлик кўрсатишлари учун шароит яратиш, хўжалик мустақиллигини ривожлантириш, меҳнатга қараб ҳақ тўлаш ва ижтимоий адолат принципларини изчил амалга ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Уюшманинг ҳуқуқлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Уюшма ўзига юклатилган вазифаларга мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уюшмани иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришнинг истиқбол режаларини ишлаб чиқади, ишлаб чиқаришнинг жорий режаларини белгилайди ва умумлаштиради ҳамда уларнинг бажарилиши натижаларини таҳлил қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ягона илмий-техника сиёсатини ишлаб чиқиш ва жорий этишни, ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг техник даражасини доимий равишда оширишни, технологик жараёнларни такомиллаштиришни, юқори сифатли маҳсулот ишлаб чиқаришни таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий тадқиқот институтлари, лойиҳа-конструкторлик ва технологик ташкилотлар билан биргаликда янги техника ва илғор технологияни яратиш, ўзлаштириш ва жорий этиш ишларини ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пахта ва каноп маҳсулотлари сифатини яхшилашга қаратилган тармоқ давлат андозалари ва техник шартларининг жорий этилишини ва уларга риоя этилишини назорат қилишни таъминлайди, ихтирочилик ва рационализаторлик фаолиятини такомиллаштириш ишларини ташкил этади ва олиб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
капитал маблағлардан самарали фойдаланишни ва янги ишлаб чиқариш қувватлари ҳамда омборларнинг ўз вақтида ишга туширилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхоналар, бинолар, иншоотлар қурилиши, уларни кенгайтириш, қайта қуриш ва техника билан жиҳозлаш учун лойиҳа-смета ҳужжатларининг ўз вақтида тайёрланишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган тартибда мавжуд низомга мувофиқ смета қийматига кўра корхоналар, бинолар ва иншоотларни қуриш, кенгайтириш, қайта қуриш, техника билан қайта жиҳозлашга лойиҳа-смета ҳужжатлари ва сарварақ рўйхатлари экспертизаси ўтказилишини, тасдиқланишини ва қайта тасдиқланишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
битказилган қурилиш объектларини фойдаланишга топшириш бўйича давлат қабул комиссияларини белгиланган тартибда тайинлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудий бирлашмаларнинг буюртманомалари асосида маҳсулотларни темир йўл ва автомобиль транспортида ташиш бўйича ойлик йил чораклари бўйича ва йиллик режаларни тузади ва уларни темир йўл ва автомобиль транспорти ташкилотларига тақдим этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дориланган уруғлик чигитни тайёрлаш ва уни пахтакор хўжаликларга сотишни таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташқи иқтисодий фаолиятни валюта билан ўзини ўзи қоплаш принципи асосида ташкил этади ва амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ягона тизимини ташкил қилади, касбга ўқитишнинг иқтисодий ўқув билан бирга олиб борилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат буюртмаси бўйича пахта, каноп ва улардан республика пахта ва каноп заводлари ишлаб чиқарган маҳсулотларни харид қилишни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитасининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлаган балансларига мувофиқ давлат буюртмаси бўйича республика корхоналарига, бошқа давлатлар корхоналарига давлатлараро битимлар бўйича пахта маҳсулотига фондларни тақсимлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бозор конъюнктураси ва белгиланган лимитларни ҳисобга олган ҳолда пахта толаси, момиқ ва бошқа турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва етказиб беришга буюртмалар бериш тизимини такомиллаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бириктирилган номенклатура бўйича тўлиқ ҳажмда маркетинг ишини олиб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган тартибда республиканинг ўзига, бошқа давлатларга ва экспортга пахта толаси, бошқа пахта маҳсулотлари ва каноп толаси етказиб бериш бўйича шартномалар ва битимлар тузади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тузилган шартномалар ва битимларга мувофиқ пахта маҳсулотлари етказиб беришни ва улар учун ҳисоб-китоб қилишни амалга оширади бевосита пахтакор хўжаликлар, пахта заводлари ва ёғ-мой комбинатлари ўртасида амалга ошириладиган чигит учун ҳисоб-китоблардан ташқари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий Осиё давлатлари ва Озарбайжон билан пахта маҳсулотлари бўйича нарх сиёсатини мувофиқлаштиришни таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мулкчилик шаклидан қатъи назар, бошқа давлатларнинг таъминот-сотиш, тижорат-воситачи ташкилотлари, бирлашмалари ва корхоналари ва чет эл фирмалари билан бевосита алоқа ўрнатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шартнома асосида мулкчиликнинг ҳар қандай шаклидаги бирлашмалар ва уюшмалар таркибига киради, турли йўналишдаги биржалар ва акционерлик жамиятларининг муассиси ёки ҳаммуассиси, аъзоси пайчиси бўлади, бошқа давлатларда шуъба савдо-воситачилик фирмалари, банклар, ваколатхоналар ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқариш самарадорлигининг, даромаднинг ошишига олиб келувчи хўжалик ҳисобини, шартнома, молия ва ҳисоб-китоб интизомини мустаҳкамлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз моддий-техника базаси ривожланиши ва мустаҳкамланишини, асосий фондлар, меҳнат, моддий ва молиявий ресурслардан фойдаланишни яхшилашни таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳнатни ва бошқаришни илмий ташкил этишни жорий этади, замонавий ҳисоблаш техникасини қўллаган ҳолда автоматлаштирилган бошқарув тизимини яратади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шартнома асосида уюшма тизими учун малакали кадрлар танлаш масалаларини ҳал қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кимошди савдолари, улгуржи ярмаркалар, шартномалар тузиш бўйича кампанияларнинг қандай бораётганлиги ҳақидаги материалларни умумлаштиради, таҳлил қилади ва уларнинг натижаларини якунлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ресурслар балансларини ҳамда улгуржи ярмаркалар ва кимошди савдоларини ўтказишнинг истиқболдаги дастурларини ишлаб чиқиш ва шартномалар тузиш учун пахтакор хўжаликлар ва пахта заводларидан зарур материалларни олади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган муддатларда маҳсулот тайёрловчилар ва истеъмолчиларга маҳсулот жўнатишга рухсатнома ҳисобланувчи ва қўшимча равишда лицензия беришни талаб қилмайдиган нарядлар беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
транспорт ташкилотлари билан биргаликда маҳсулот етказиб берувчиларнинг шартномалар бўйича республика ички, минтақалараро ва жаҳон бозорига маҳсулот етказиб бериш бўйича мажбуриятларида белгиланган ҳажмларда муддатлар ва йўналишлар бўйича маҳсулот ташиш учун юк жўнатувчи корхоналар берган буюртмаларни мувофиқлаштиради ва тартибга солади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган тартибда марказлаштирилган моддий рағбатлантириш жамғармалари ташкил этади ҳамда улардан самарали фойдаланишни таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пул ва моддий бойликлар сақланишини, етказилган зарар қопланишини, тежамкорлик режимига риоя қилинишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буюртмалар ва узоқ муддатли шартномалар асосида тўғридан-тўғри узоқ муддатли алоқаларни фаол кенгайтирган ҳолда маҳсулот етказиб берувчилар ва истеъмолчилар ўртасидаги мавжуд алоқаларни такомиллаштиради ҳамда оқилона хўжалик алоқаларини ташкил этиш чора-тадбирларини амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пахта маҳсулоти етказиб берувчилардан пахта маҳсулоти етказиб бериш, унинг тушиши, сарфланиши ва қолдиқлари, шу жумладан, хўжаликлар тасарруфида бўлган ва улар ўз ихтиёри билан сотадиган маҳсулотлар бўйича ҳам назарда тутилган статистик ҳисоботни олади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пахта ва канопни қабул қилиш, қуритиш, тозалаш, ташиш, сақлаш ва қайта ишлаш, маҳсулот сотиш, давлат эҳтиёжлари учун етказиб бериладиган пахта толаси учун ҳисоб-китоб қилиш масалалари бўйича, мулкчилик шаклидан қатъи назар, республика ҳудудида жойлашган барча корхоналар ва ташкилотлар бажариши шарт бўлган услубий қўлланмалар, йўриқномалар ва норматив ҳужжатларни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истеъмол хусусиятлари, сифат кўрсаткичлари ва рақобатга қобиллиги юқори, энг аввало, экспортга жўнатиш учун яроқли бўлган тола олишга имкон берувчи ғўзанинг янги истиқболли навларини яратишга қаратилган муҳандислик-техник тадбирларни ишлаб чиқишда ва ўтказишда қатнашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ республика давлат бюджетига тегишли тўловлар, шу жумладан, валюта ажратмалари ўтказилишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Акциялар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Уюшма уюшма аъзолари ўз маблағларининг бутун қўйилган улуши миқдорига акциялар чиқаради. Ҳар бир акциянинг қиймати камида 1000 сўмни ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Акционер томонидан сотиб олинган ҳар бир акция унга бир овоз бериш ҳуқуқини беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чиқарилган акцияларнинг умумий сонидан 49 фоизи эгасининг номи ёзилган акциялар, 51 фоизи эса (назорат пакети) акция кўрсатувчига бериладиган акциялар бўлиб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Акцияларнинг назорат пакети Ўзбекистон Республикасининг мулки бўлиб ҳисобланади ва хусусий шахсларга сотилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Уюшма аъзоларидан ҳар бирининг қўлида, давлатдан ташқари, уюшма барча акцияларининг ўн фоизидан ортиғи жамланиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Уюшманинг мулки ва маблағи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Уюшма ўзига берилган мулкка эгалик қилиш, фойдаланиш ва уни тасарруф этиш ҳуқуқини ўз фаолиятининг мақсади ва вазифаларига ҳамда мулкнинг вазифасига мувофиқ амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Уюшма фаолиятини амалга ошириш учун уюшма аъзоларининг ўз маблағлари кўринишидаги пай бадаллари миқдорида устав фонди ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Устав фондига муассислар томонидан маблағлар уюшма Кенгаши белгилайдиган миқдорлар ва улушларда қўйилади, Кенгаш устав фондини кўпайтириши ёки камайтириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уюшманинг мулки ва маблағи унинг тўлиқ ихтиёрида бўлади ва у мусодара қилинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уюшма ўзига тегишли мулкдан Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган ҳар қандай хўжалик ва бошқа хил фаолиятни амалга ошириш учун фойдаланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Иштирокчи-корхоналарнинг мулки уюшма мулки ҳисобланмайди, корхоналар ихтиёрий равишда уюшмага берган мулклар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Уюшма бошқаруви ва унинг ишчи аппарати уюшма маблағлари, шу жумладан, унинг иштирокчиларининг даромадларидан ажратмалар ҳисобига ҳосил бўладиган маблағлар ҳисобидан сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ажратмаларнинг миқдорлари, ҳосил бўлган фондлар ва захираларни йўналтириш ҳамда улардан фойдаланиш тартибини уюшма Кенгаши белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI . Уюшма даромадини тақсимлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган мажбурий солиқлар ва тўловлар тўланганидан кейин даромаднинг қолган қисми қуйидагича тақсимланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
марказлашган, захира ва суғурта фондларига ажратмалар учун — 15 фоиз;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз корхоналарини ишлаб чиқариш-техника ва ижтимоий ривожлантиришга йўналтириладиган жамғарма фондига — 35 фоиз;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
акциялар бўйича банк фоизи депозитлари тўловлари даражасидан кам бўлмаган дивидендларни тўлашга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Акционерларга дивидендлар уюшма баланси бўйича тафтиш комиссиясининг хулосасидан ва ҳисобот эълон қилинганидан кейин йил якунлари бўйича тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII. Уюшма иштирокчилари, уларнинг ва вазифалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Мулкчилик шаклидан қатъи назар, устав фондига ўз ҳиссаларини моддий ёки пул шаклида қўшган, уюшма Уставини тан олган ва уюшма вазифаларига мувофиқ ишлаб чиқариш-хўжалик ва бошқа фаолиятни амалга ошириш мажбуриятларини ўз зиммаларига олган ҳудудий бирлашмалар, корхоналар, ташкилотлар, шу жумладан, хорижий корхоналар ва ташкилотлар уюшма иштирокчилари бўлишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Уюшма иштирокчилари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уюшма акцияларини устувор тартибда ва имтиёзли шартларда сотиб олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уюшманинг раҳбар органларига ўзларининг фаолиятлари масалалари бўйича таклифларни кўриб чиқиш учун киритиш ва бу масалалар уюшма раҳбар органлари мажлисларида муҳокама қилинаётганда иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юқори натижаларга эришиш ҳамда уюшма ва корхоналарнинг иқтисодий фойда олишлари мақсадида уюшма Кенгашининг розилигига кўра ўз имкониятлари ва мулкининг бир қисми билан бошқа хўжалик ҳамда бирлашмаларда иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мақсадли дастурлар учун қўйилган қўшимча бадалларга, предметли (мақсадли) фаолият учун тузилган шартномаларга мувофиқ бадалларга мутаносиб равишда даромад олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тузилган шартномалардан ортиқча ишлаб чиқарилган маҳсулотни савдо биржасида сотиш ёки уюшма бошқаруви билан келишиб зарур асбоб-ускунага, хом ашё, моддий ресурсларга шартнома нархларида бартер асосида айирбошлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хом ашё ва материаллар етказиб берувчилар билан ҳамда улгуржи ва савдо ташкилотлари билан ҳисоб-китоб қилишда лимитланган чек дафтарчаларидаги ҳисоб-китоб чекларидан фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уюшма Кенгашида унинг кўриб чиқиши учун киритилган масалалар муҳокамасида тенг шартларда иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз корхонасини ривожлантириш учун уюшманинг илмий-техник ишланмаларидан, маҳсулотларидан, уюшма корхоналари ва ташкилотлари кўрсатадиган хизматлардан биринчи навбатда фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз фирма белгисида уюшма эмблемасидан фойдаланиш, ўзининг фирма бланклари ва муҳрларида уюшмага қарашлилигини кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳнат жамоасининг қарорига асосан, тузилган шартномаларга мувофиқ уюшманинг бошқа иштирокчилари олдидаги мажбуриятларни сақлаган ҳолда, уюшма таркибидан чиқиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Уюшма иштирокчиларининг мажбуриятлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уюшма Уставига риоя қилиш, унинг раҳбар органлари қарорларини бажариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз молия-хўжалик ва бошқа фаолиятларини уюшма вазифаларига мувофиқ, умуман уюшмани ривожлантириш ва иқтисодий манфаатдорлигини уйғунлаштиришни таъминланган ҳолда, амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уюшма Кенгаши томонидан белгиланган молия фондларига бадалларни белгиланган муддатларда тўлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VIII. Уюшма иштирокчиларининг жавобгарликлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Уюшма иштирокчилари қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда қуйидагилар учун жавоб берадилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз зиммасига олган шартнома мажбуриятларини бажармаганликлари учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умуман уюшмага зарар келтирган ўз ҳаракатлари учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш ва бошқарув қарорларини бажармаганликлари натижасида шерикларга етказилган зарар учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иштирокчиларга шартнома мажбуриятлари сифатида бириктириб қўйилган маҳсулотларга аҳоли ва умуман халқ хўжалигининг эҳтиёжлари қондирилмагани учун.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Уюшма иштирокчилари раҳбарлари, Кенгаш аъзолари моддий зарар кўришга олиб келувчи ўз қарорлари учун интизомий ва моддий жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IX. Уюшмани бошқариш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Уюшма демократик асосда бошқарилади. Уюшманинг раҳбар органи — уюшма Кенгаши ва бошқаруви ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқарувнинг юқори органи уюшма Кенгашидир. Кенгаш таркибига ҳал қилувчи овоз бериш ҳуқуқи билан ҳудудий бирлашмалар, йирик корхона раҳбарлари, уюшма таъсисчилари, шунингдек уюшма аппарати таркибий бўлинмаларининг раҳбарлари кирадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уюшма Кенгашининг мажлислари, унинг Раиси томонидан заруриятга кўра, лекин бир йилда камида икки марта чақирилади. Кенгашнинг навбатдан ташқари мажлислари уюшма аъзоларининг камида учдан бир қисмининг талабига кўра чақирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уюшма Кенгашининг ҳужжатлари очиқ овоз бериш йўли билан қабул қилинади ва қарорлар билан расмийлаштирилади. Кенгашнинг ҳар бир аъзоси бир овоз бериш ҳуқуқига эга. Овозлар тенг бўлганда Раиснинг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уюшма Кенгаши мажлисларида қуйидаги масалалар кўриб чиқилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уюшма фаолиятининг дастур ва режаларини ишлаб чиқиш ва уларни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уюшма фондлари ва захираларини шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уюшма харажатлари ва даромадлари сметаларини, иш ҳақи, лавозим маошлари фондини, хўжалик фаолияти натижалари учун мукофотлаш ва моддий рағбатлантириш тизимини тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уюшма аъзоларининг қўшимча бадалларини мақсадли ишлаб чиқариш, моддий-техника, инвестиция, ижтимоий ва табиатни муҳофаза қилиш дастурларини маблағ билан таъминлаш учун жалб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
янги аъзоларни қабул қилиш ва уюшма аъзоларини унинг таркибидан чиқариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аппарат тузилмаси ва ходимлари сонини, фондни ва лавозим маошларини, хўжалик фаолиятининг натижалари учун мукофотлаш ва моддий рағбатлантириш тизимларини, уюшма бошқаруви ва аппаратига сарфланадиган харажатларни тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шунингдек:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқарув, Кенгаш ишчи комиссиялари ишлари тўғрисида уларнинг ҳисоботлари эшитилади ва тегишли қарорлар қабул қилинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқарув қарорлари юзасидан тушган шикоятлар ва унинг фаолиятига тааллуқли бошқа масалалар муҳокама қилинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уюшма фаолиятини тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уюшма Кенгаши бошқарув раиси, унинг ўринбосари ва аъзоларини беш йил муддатга сайлайди. Кенгашга унинг қарори билан уларни муддатидан олдин чақириб олиш ҳуқуқи берилади. Кенгаш раиси бир вақтнинг ўзида бошқарув раиси ҳисобланади ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади. Уюшма бошқаруви раисининг ўринбосарлари белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Бошқарув уюшма фаолиятига раҳбарлик қилади ва уюшма зиммасига юклатилган вазифаларнинг бажарилиши учун жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқарув мажлислари раис томонидан заруриятга кўра, лекин ойида камида бир марта чақирилади. Бошқарув қарорлари очиқ овоз бериш йўли билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлиб қолганда бошқарув раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади. Бошқарув ҳужжатлари қарорлар ёки буйруқлар кўринишида бўлиб, уларни бажариш уюшма аъзоларининг ҳаммаси учун мажбурийдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уюшма бошқаруви:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш қарорларининг бажарилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгашда кўриб чиқилиши керак бўлган барча масалаларни олдиндан ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уюшма фаолиятининг истиқболда ривожланишини, дастурларини ва режаларини ишлаб чиқишни ташкил этади ва уларни амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар кўради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уюшма номидан банкдан кредит олиш учун қарорлар қабул қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уюшмани бошқариш ва унинг ташкилий тузилмасини такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлайди ва уларни уюшма Кенгашининг тасдиқлаши учун киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уюшма таркибига кирувчи ҳудудий бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотларнинг хўжалик фаолияти масалаларини кўриб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий-техника кенгашини ташкил этади ва унинг сони ҳамда шахсий таркибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Бошқарув раиси бошқарув ва аппарат фаолиятига раҳбарлик қилади, уюшмага юкланган вазифаларнинг бажарилиши учун жавоб беради, бошқарув аъзолари ўртасида вазифаларни тақсимлайди ва уларнинг ваколатларини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқарув раиси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ваколати доирасига кирадиган масалалар юзасидан буйруқлар, фармойишлар, йўриқномалар ва бошқа актлар чиқаради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республиканинг қонун ҳужжатлари ва норматив ҳужжатларининг, уюшма Кенгаши ва ўз қарорларининг бажарилишини назорат қилишни таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
исталган республика ва бошқа давлатларнинг юридик ҳамда жисмоний шахслари билан муносабатларда уюшма номидан иш кўради ва унинг номидан битимлар, шартномалар тузади ва шартномалар тузишга ишонч қоғозлари беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уюшма аппаратининг штат жадвалини, унинг таркибий бўлинмалари ҳақидаги низомларни, ҳудудий бирлашмалар раҳбарларини мукофотлашнинг барча тизимлари бўйича мукофотларни тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уюшма аппарати ходимларини лавозимга тайинлайди ва уларни бўшатади, лавозим маошларини ва уларга қўшимчаларни белгилайди, аппарат ходимларини рағбатлантиради ва уларга нисбатан жазо чоралари қўллайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудий бирлашмалар (уларнинг тавсиясига кўра) ва «Ўздавпахтасаноатсотиш» уюшмаси давлат корхоналарининг раҳбарларини тайинлайди, улар билан шартномалар, битимлар тузади, шартномага мувофиқ уларни эгаллаб турган лавозимларидан бўшатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудий бирлашмалар ва «Ўздавпахтасаноатсотиш» уюшмаси тафтиш комиссиялари таркибларини тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган тартибда сайлов ўтказилгунга қадар уюшма бошқаруви ва ҳудудий бирлашмалар раиси ўринбосарлари вазифасини бажарувчиларни тайинлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат корхоналари ва уюшма ҳузурида ташкил этиладиган тузилмаларнинг уставларини тасдиқлайди, уларга ўзгаришлар ва қўшимчалар киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишончномалар беради, пул маблағлари ва моддий бойликлар олиш учун ҳисоб-китобларни ва тўлов ҳужжатларини имзолайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уюшманинг раҳбар органлари томонидан ўзининг зиммасига юклатилган бошқа вазифаларни бажаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Кундалик раҳбарлик вазифаларини амалга ошириш, Кенгаш ва бошқарув ишини таъминлаш, умумхўжалик вазифаларини бажариш учун уюшмада ишчи аппарати тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Х. Ҳисоб, ҳисобот ва назорат
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Уюшма тезкор ва бухгалтерлик ҳисобини амалга оширади, статистика ҳисоботи юритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгиланган тартибда молия-хўжалик фаолиятининг барча турлари бўйича ҳисобот тақдим этади, ҳисобот ва балансларнинг ишончлилигини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Уюшма амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ўз таркибига кирувчи ҳудудий бирлашмалар, корхоналар молия-хўжалик фаолияти комплекс тафтишдан ўтказилишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Уюшманинг тафтиш комиссияси Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатлари, уюшма Устави, материаллар ва молиявий ресурслардан фойдаланиш тартиби, молия ва шартнома интизоми, шунингдек уюшма аъзоларининг таклифлари, меҳнаткашларнинг ариза ва шикоятлари бўйича қабул қилинган қарорларнинг ўз вақтида бажарилиши устидан назорат ўрнатишни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Уюшманинг тафтиш комиссиясига тафтиш комиссиясининг раиси раҳбарлик қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Тафтиш комиссиясининг раиси уюшма Кенгаши томонидан 5 йил муддатга сайланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Тафтиш комиссияси уюшма Кенгаши олдида ҳисоб беради ва ўз ишининг натижалари ҳақида бошқарувга ахборот беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Уюшманинг мансабдор шахслари давлат ҳисоботини бузиб кўрсатганликлари учун республика қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
XI . Уюшма ва унинг таъсисчилари фаолиятини тугатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Уюшма фаолияти уюшманинг ваколатли вакиллари йиғилишининг, суд, хўжалик судининг қарорларига мувофиқ, уюшма тўлиқ синган ҳолларда ва Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда тугатилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Уюшмани тугатиш Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.